Куз тонглари ўзгача бирам,

Майин сабо майин ёмғирли.
Шу куз каби ўзгачагинам!
Сен тўккан хар кўзёш қадрли!
Куз баргидек ранглар олмасин,
Дилингдаги оппоқ орзулар.
Кўзларингдан хеч айрилмасин,
Сендаги бу тонги кулгулар.
Бахт бу сенсан сенинг борлигинг,
Менга олам қувонч улашар.
Кўзёш тўкма беғуборлигинг,
Қара сенга жуда ярашар!
Умр йўлларимиз туташсин эркам,
Сўнги нафасгача айрилмайлик биз! Бизни кўриб турган эй қодир Эгам!
Ўзинг қўллаб тўкис қилгин бахтимиз!
Абдумуталиб Эргашалиев ✍

Комментарии

Комментариев нет.