Сукут ― бу сўзлашиш илмидаги энг қийин илмдир. Миш-миш ― товуш тезлигидан ҳам тез тарқалувчи нарса. Мунофиқ ― борингда сени мақтайди, йўғингда сенга хиёнат қилади. Иш ― кундалик озуқа бўлиб, у билан барча турдаги очлик тўйғизилади. Сирлар ― лозим бўлган вақтда бошқалар сенинг зиддинга фойдаланишлари мумкин бўлган маълумотлар. Муҳаббат ― шундай ҳиссиётлар оролики, унинг ҳар тарафидан мусибатлар билан ўралган. Тўғрилик ― шундай қитъаки, ундан кейин бошқаси кашф қилинмайди.