ДИМОҒДОРЛИК, МАНМАНСИРАШ, БОШҚАЛАРНИ ТАҲҚИРЛАШ ВА МАЗАХ ҚИЛИШ
Аллоҳ таоло айтди: «... аниқки уларнинг дилларида бир кибр (яъни ўзларини сиздан катта олиш) бордирки, улар ўшанга (яъни ўзлари орзу қилган катталикка) етувчи эмасдирлар». (Ғофир: 56); «... залолат — нотўғри йўлни кўрсалар, уни йўл қилиб оладиган кимсаларни Ўз оят-мўъжизаларимдан буриб юборурман (яъни англаб етмайдиган қилиб қўюрман)». (Аъроф: 146); «Биз ўша охират диёрини ер юзида зулму-зўравонлик ва бузғунчилик қилишни истмайдиган кишилар учун қиламиз. Оқибат тақво қилувчи кишиларникидир». (Қасас: 83); «Аллоҳ ҳар бир мутакаббир ва зўравоннинг қалбини мана шундай муҳрлаб қўяр». (Ғофир: 35); «Албатта, У зот мутакаббир кимсаларни севмас». (Наҳл: 23); «Ҳунайн (Макка билан Тоиф ўртасидаги бир водий) кунини (эсланглар)! Ўшанда сизларни кўп эканлигингиз мағрур қилиб қўйган эди, аммо у (яъни, саноғингизнинг кўплиги) сизларни ҳеч нарсадан беҳожат қила олмади (қутқариб олмади) ...» (Тавба: 25). Луқмоннинг ўғлига қилган васиятларидан бири шундай эди: «ва Ерда кибру-ҳаво билан юрмагин» (Луқмон: 18). Ўзини пок қилиб кўрсатиш жуда катта балодир. Аллоҳ таоло айтди: «Бас, сизлар ўзларингизни покламай қўя қолинглар! У тақводор бўлган кишиларни ҳам жуда яхши билувчидир» (Ван-нажм: 32); «(Эй Муҳаммад), ўзларини пок қилиб кўрсатаётганларни кўрмадингизми? Йўқ! Фақат Аллоҳ Ўзи хоҳлаган зотларни покловчидир» (Нисо: 49). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло масхара қилишдан қайтарди: «Эй мўминлар, (сизлардан бўлган) бир қавм (бошқа) бир (мўмин) қавмдан масхара қилиб кулмасин — эҳтимолки, (ўша масхара қилинган қавм) улардан яхшироқ бўлсалар. Яна (сизлардан бўлган) аёллар ҳам (бошқа мўмина) аёлларга (масхара қилиб кулмасинлар) — эҳтимолки, (ўша масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлсалар» (Ҳужурот: 11). Масхаралаш – ҳалокатга олиб борувчи иллатдир. Аллоҳ таоло айтди: «Айтинг: «Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми?. Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтдингиз» (Тавба: 65 – 66); «Дарвоқе жинояткор — кофир кимсалар иймон келтирган зотлардан (масхара қилиб) кулувчи бўлдилар» (Мутоффифун: 29). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қалбида заррача кибри бўлган инсон жаннатга кирмас!» (Имом Муслим: 1/93); «Мусулмон биродарини ҳақорат қилиш кишининг ёмонлигига кифоядир» (Имом Муслим: 4/1986). Ҳозирги кунда бошқаларни таҳқирлаш, уларга димоғдорлик ва мутакаббирлик қилиш кучайди. Биров бировни ўзидан билим савияси ё мансаби пастроқ ёки камбағалроқ ёхуд бошқа миллатдан бўлгани учун камситаётганини кўрасиз. Ҳолбуки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Банда ўзини ўзи кўтараверади, охири унинг исми жаббор-золимлар қаторига ёзиб қўйилади ва унга ҳам у (золим)ларнинг бошига етган нарса етади!», (Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Айрим одамлар ўзидан мансаби ёки мартабаси пастроқ бўлган ёки камбағал одам тарафидан «биродар» деб чақирилишдан жирканадилар-да, унга нисбатан одобсизларча ва унинг кўнглига қарамай нолойиқ сўзларни айтиб юборадилар. Бунинг барчаси ҳайбат ва нуфузни ҳимоя қилиш учун қилинади. Бу бечора фаррош бўлса керак деб ўйлаётган одам, балки, Аллоҳ таоло ҳузурида ўзидан кўра севимли ва мартабалироқдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бир киши сочлари тўзғиган, чангга беланган ва эшиклардан қувилган бўлиши мумкин, бироқ Аллоҳ номига қасам ичса Аллоҳ уни оқлайди» (Имом Муслим: 4/2024). Солиҳ кишилар устидан кулишдан ҳам эҳтиёт бўлиш керак. Чунки бу хатарли иш. Аллоҳ таоло айтди: «Айтинг: «Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми? Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтдингиз» (Тавба: 65 – 66). Ислом шиорлари каби мусулмонлик русумларини масхара қилиш Ислом динидан чиқиш – муртадликка олиб боради. Бу ишлардан эҳтиёт бўлайлик, дўстларимизни огоҳлантирайлик. Чунки иш анчагина жиддий. "Қалблар имтиҳони" китобидан.
🍃🌺TAQDIR -YÒLLAR..!🌺🍃
:🔪FBIER🔪
ДИМОҒДОРЛИК, МАНМАНСИРАШ, БОШҚАЛАРНИ ТАҲҚИРЛАШ ВА МАЗАХ ҚИЛИШ
Аллоҳ таоло айтди:
«... аниқки уларнинг дилларида бир кибр (яъни ўзларини сиздан катта олиш) бордирки, улар ўшанга (яъни ўзлари орзу қилган катталикка) етувчи эмасдирлар». (Ғофир: 56);
«... залолат — нотўғри йўлни кўрсалар, уни йўл қилиб оладиган кимсаларни Ўз оят-мўъжизаларимдан буриб юборурман (яъни англаб етмайдиган қилиб қўюрман)». (Аъроф: 146);
«Биз ўша охират диёрини ер юзида зулму-зўравонлик ва бузғунчилик қилишни истмайдиган кишилар учун қиламиз. Оқибат тақво қилувчи кишиларникидир». (Қасас: 83);
«Аллоҳ ҳар бир мутакаббир ва зўравоннинг қалбини мана шундай муҳрлаб қўяр». (Ғофир: 35);
«Албатта, У зот мутакаббир кимсаларни севмас». (Наҳл: 23);
«Ҳунайн (Макка билан Тоиф ўртасидаги бир водий) кунини (эсланглар)! Ўшанда сизларни кўп эканлигингиз мағрур қилиб қўйган эди, аммо у (яъни, саноғингизнинг кўплиги) сизларни ҳеч нарсадан беҳожат қила олмади (қутқариб олмади) ...» (Тавба: 25).
Луқмоннинг ўғлига қилган васиятларидан бири шундай эди: «ва Ерда кибру-ҳаво билан юрмагин» (Луқмон: 18).
Ўзини пок қилиб кўрсатиш жуда катта балодир. Аллоҳ таоло айтди:
«Бас, сизлар ўзларингизни покламай қўя қолинглар! У тақводор бўлган кишиларни ҳам жуда яхши билувчидир» (Ван-нажм: 32);
«(Эй Муҳаммад), ўзларини пок қилиб кўрсатаётганларни кўрмадингизми? Йўқ! Фақат Аллоҳ Ўзи хоҳлаган зотларни покловчидир» (Нисо: 49).
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло масхара қилишдан қайтарди: «Эй мўминлар, (сизлардан бўлган) бир қавм (бошқа) бир (мўмин) қавмдан масхара қилиб кулмасин — эҳтимолки, (ўша масхара қилинган қавм) улардан яхшироқ бўлсалар. Яна (сизлардан бўлган) аёллар ҳам (бошқа мўмина) аёлларга (масхара қилиб кулмасинлар) — эҳтимолки, (ўша масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлсалар» (Ҳужурот: 11).
Масхаралаш – ҳалокатга олиб борувчи иллатдир. Аллоҳ таоло айтди:
«Айтинг: «Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми?. Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтдингиз» (Тавба: 65 – 66);
«Дарвоқе жинояткор — кофир кимсалар иймон келтирган зотлардан (масхара қилиб) кулувчи бўлдилар» (Мутоффифун: 29).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қалбида заррача кибри бўлган инсон жаннатга кирмас!» (Имом Муслим: 1/93);
«Мусулмон биродарини ҳақорат қилиш кишининг ёмонлигига кифоядир» (Имом Муслим: 4/1986).
Ҳозирги кунда бошқаларни таҳқирлаш, уларга димоғдорлик ва мутакаббирлик қилиш кучайди. Биров бировни ўзидан билим савияси ё мансаби пастроқ ёки камбағалроқ ёхуд бошқа миллатдан бўлгани учун камситаётганини кўрасиз. Ҳолбуки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Банда ўзини ўзи кўтараверади, охири унинг исми жаббор-золимлар қаторига ёзиб қўйилади ва унга ҳам у (золим)ларнинг бошига етган нарса етади!», (Термизий ривояти, ҳасан ҳадис).
Айрим одамлар ўзидан мансаби ёки мартабаси пастроқ бўлган ёки камбағал одам тарафидан «биродар» деб чақирилишдан жирканадилар-да, унга нисбатан одобсизларча ва унинг кўнглига қарамай нолойиқ сўзларни айтиб юборадилар. Бунинг барчаси ҳайбат ва нуфузни ҳимоя қилиш учун қилинади.
Бу бечора фаррош бўлса керак деб ўйлаётган одам, балки, Аллоҳ таоло ҳузурида ўзидан кўра севимли ва мартабалироқдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бир киши сочлари тўзғиган, чангга беланган ва эшиклардан қувилган бўлиши мумкин, бироқ Аллоҳ номига қасам ичса Аллоҳ уни оқлайди» (Имом Муслим: 4/2024).
Солиҳ кишилар устидан кулишдан ҳам эҳтиёт бўлиш керак. Чунки бу хатарли иш. Аллоҳ таоло айтди: «Айтинг: «Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми? Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтдингиз» (Тавба: 65 – 66).
Ислом шиорлари каби мусулмонлик русумларини масхара қилиш Ислом динидан чиқиш – муртадликка олиб боради. Бу ишлардан эҳтиёт бўлайлик, дўстларимизни огоҳлантирайлик. Чунки иш анчагина жиддий.
"Қалблар имтиҳони" китобидан.