#ПРЕМЪЕРА

МУҲАББАТИМ БОР...
Азоби муқаррар, йиғлайди юрак,
Шу туйғу сув ила ҳаводай керак.
То маҳшар бўлолар жонимга тиргак,
Қалбимнинг тубида муҳаббатим бор...
Сўраманг исмини,манзилин, ёшин,
Биламан, ёнида ҳамроҳ қуёши.
Тақдирнинг залворли ортилган тоши-
Қалбимнинг тубида муҳаббатим бор..
Висолга тўймаган сокин ой гувоҳ,
Қўшнимиз девори,эсласам, э, воҳ!!!
Севмоқлик-севилмоқ эмасдур гуноҳ,
Қалбимнинг тубида муҳаббатим бор...
Қирқдан ошганда ҳам, ошиқман ҳамон,
Ўртада сувдайин оқди шўх замон.
Соғиндим,кўрмоғим бўлмасин армон,
Қалбимнинг тубида муҳаббатим бор...
Тиконсиз атиргул ўсгани ёлғон,
Шодликка ҳамоҳанг бефаҳм фиғон.
Мулойим кўзимда суврати қолғон-
Қалбимнинг тубида муҳаббатим бор...

Комментарии

Комментариев нет.