БАХТ_ШУЬЛАСИ:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
40-қисм
Сиддиқа титради .
-Ойижон...
-Ойи дема мени ифлос. Сендай бузуқни келин қилганимга минг лаънат.
-Ойи.
Сиддиқа яна йиғлади. Онаси эса ҳайратда эди.
-Нима деяпти қайнонанг?
-Ойи бу тушунмовчилик, мени айбим йўқ.
-Бу эртагингни бошқага айтасан. Мен миллионлар сарфлаб келин қилганман. Тўлайсанлар, судга бераман. Қизи бузуқ дейман.
-Иее қуда бу гап қаердан чиқди?
-Сиз умуман гапирманг хўпми.
-Уйга киринг, нима бўлганини айтингларчи иккингиз ҳам.
Сабрия қудасини тортиб ичкари уйга киритди.
-Қани ўтиринг, нима гап?
-Сен айт нима бўлганини?
Сиддиқа йиғлашдан ўзини тиймасди.
-Ҳиққилламай ўл. Гапир нима қанд еб юрибсан?- Сабрия қизига бақириб юборди.
-Бир дўстим бор эди.
-Ўйнашим де.
-У билан севги ҳақида гаплашмаганмиз. Рост гапим ишонинг. Хотини билан ажрашган экан. Кейин... Дардлашиб турарди. Орада видеоқўнғироқда ҳам гаплашардик. Бир кун, ўқишдан келиб у билан видеода гаплашаётганимни унутиб ечинибман. Ҳаммасини запис қилиб олибди.
Сиддиқа ўкириб йиғлади.
-Ўл аҳмоқ, эринг бўлатуриб бошқаи билан гаплашиб бало борми? Кейин нима бўлди?
Сабрия қизининг аҳмоқлигидан тутақиб кетаётганди.
-У таҳдид қилди. Ҳар хил расм сўради.
-Юбордингми?
-Ҳм.
Сабрия ўзини тутолмай қизига тарсаки солди.
-Отанг билса нима бўлади? Нима дейсан унга?
-Ойи мен бундай бўлишини кутмагандим. У билан ўртамизда ҳеч нима йўқ. Кейин унга бошқа таклиф бердим. Уйдаги ҳизматкор қизга уйланишини сўрадим. Яхши қиз деб уни мақтадим.
-Қайси қиз?
-Мехринурни айтдим, уни олиб бордим, аммо у сўзидан қайтди. Нияти бузуқ экан. Бизга... Ҳуллас иши ўхшамади, кейин Озод акамга видеони юборибди.
-Энди нима бўлади? Вой шўрииим. Сен қиз мени тамом қиласанкууу.
-Ана тарбия берган қизинг. Бошингга ёстиқ қилиб олиб ўтир. Ўғлимни онаси ўпмаганга уйлантираман.
-Жоон қуда майли уйизга бормайди. Шу гап шу ерда қолсин.
-Ҳооо нега экан? Ҳамма билсин қизингни кимлигини.
-Илтимос...
Сабрия Гулнорани оёғига йиқилди.
41-қисм
Пул - ўзингга нисбатан ишончни оширса, бу яхши!
Кибрга томон йўналтириб юборса, бу ёмон!
Пул - мувозанатни тутганни, пойида,
Тута олмаганни бошидадир.(Қалбим қадар)
Пул қалбини кибрга тўлдирганлар билан бир уйда яшардим. Улар орасида фақатгина Анбар бувим бошқа олам эдилар ҳолос. Илҳомни феълидаям пули борлиги учун сезиларли даражада кибр бор эди. Сиддиқа ҳам шу тоифага кириб мана бошига ниманар келмади. Эшигим тақиллаб Илҳом кўринди.
-Кирсам майлими?
-Мен ташқарига чиқсам яхшимасми?
У билан бир хонада ёлғиз қолишни истамасдим.
-Ҳеч ким кўрмасин. Гаплашиб олайлик.
-Фақат эшикни қия очиқ қолдиринг.
-Қўрқма эсимни йиғиб олганман.
У краватимга келиб ўтирди.
-Сиддиқа билан анчадан бери танишмисан?
-Унчалик эмас, синфдошимни опаси ҳолос.
-Кеча нега у билан кетдинг?
-Кийим кўришга борайлик деб қўймади.
-Агар ўша ҳайвонни қўлида қолсанг кейин нима бўларди?
-У менга қарамади, афтидан дидидагидек эмасдим. Сиддиқани уйга олиб кирмоқчи эди.
-Акам ажрашаяпти у билан.
-Афсус...
-Кеча янгамни довдираши сабаб ортингиздан бордим. Таксига чиққанингиз мени шубҳага солганди.
-Мени ҳам. Аммо унга ишондим.
-Сенга балки ёқмас, балки ғалати туюлар, тўйдан кейин кўчада ёлғиз юрмайсан. Деярли чиқмайсан ҳисоб.
Кўзларим катта очилиб кетди..
-Нега?
-Билмадим, кечадан бери шуни ўйлаяпман. Уйда юрганинг тинч мен учун..
-Хўп.
-Тайёр тур, эртага никоҳ. Кейин тўй.
-Ахир Сиддиқа...
-Уни тўйимизга алоқаси йўқ. Ойим тўйга қаршилик қилмаяпти. Бувим яна ўз сўзини ўтказди. Топган келинингни ишини кўрдинг, мен танлаганни ҳам кўр, дунё фақат мол дунёдан иборат эмас деди.
-Бувим идеал аёл. Доим ҳавас қилганман.
-Сен ҳам унга ўхшайсан. Эсингда тут, Руслан бор экан ёлғиз юрма. Яхшиси бувимни хонасига кўчиб ўт.
Илҳом сўзига изоҳ бермади. Секин хонадан чиқиб кетди.
***
Руслан эшитган гаплари таъсиридан чиқолмас эди. У аллақачон бу қизни ҳаёлини минг бир кўчасида қай кўйга солмади. Наҳот уни бувиси Илҳомга мўлжаллаяпти. Бу жуда кулгули ҳамда ачинарли. Илҳом бу қизни ўзига тенг кўрганига ишониш қийин.
-Илҳомдек йигит нега рад этолмади.

БАХТ_ШУЬЛАСИ: - 948245674754

Комментарии

Комментариев нет.