(вокейлик асосида ёзилди) Бисмиллахир Рохманир Рохийм... Ассалому алейкум азизларим... Сог саломатмисизлар... Келинг сизларга яна бир янги хикоямни такдим этаман...мархамат!!! Ташкарида хамма учун, яъни дехкон хам, чорвадор хам жамиийки халк кутаётган ризкимизни баракасини берувчи ёмгир бугун эрталабдан шаррос куяпти. Худо хохласа лалми ерларда хам хосил мул булади, асосийси арзончилик булади. Ташкарида иш килиб булмайди бундай ёмгирда. Ташкаридаги шаррос ёгаётган ёмгирни шатирлаган овозидан илхомланиб, рахматли бобом гапириб берган бир вокеа эсимга тушиб кетди. Саксонинчи йиллар, Афгонистон билан уруш булаётган махал эди ушанда. Мен аэропортдаги алока булимида, телеграф булимида хизмат килиб, хам ишлардим. Харбий хизматим мобайнида хар хил , хаттоки дахшатли вокеаларни хам гувохи булганман. Ёш аскарларимизнинг дахшатли улими, снарядларнинг учиб келиб портлаши натижасида оёк ёки кулларини узилиб кетишларини куп бора гувохи булганман. Лекин хозир сизга баён киладиган ушбу вокеам мени хотирамда абадий михланиб колган. Бир сафар сменамга келдим, яхши эсимда якшанба куни эди. Аэропортда дахшатли совук хукмронлик килар эди. Мени шеригим рус аёл кишиси булиб, бир аскарни иссик чой билан мехмон килаётганига кузим тушди. Мени олдимда иссик чойни уша аскар хуплаб ичдида, рахмат айтиб чикиб кетди. Мен шеригимдан сурадим: -- Бу ёш аскар ким, танишингми?- дедим. -- Йук, бу ёш аскар Термезга кайтаяпти хизматини колганини уташ учун. (Хаммага маълумки Термез Афгонистон билан чегарадош)Тошкентдаги харбий госпиталга узи олдин хизмат килган харбий кисмидан уртогини олиб келган экан!- деди. Уни айтишича, бир куни уни уртоги тог тагидаги постда турганида гаройиб бир вокеа руй берган экан. Оёклари остида куплаб майда илон болачалари урмалашиб юрганига кузи тушибди. Йигит кимирлашга куркиб колиб хам илончаларни хуркитиб юбормасликка уринибди. Чунтагига кулини сукиб, нон колдиклари ва ушокларини олиб, илончалар олдига ташлабди. Илончалар хам оч экан чамаси, уша аскар ташлаган нон ушокчаларини ея бошлабди. Бу вокеа куп маротаба такрорланибди. Деярли хар сменада кун ора тушлик пайтида стол устидаги нон колдиклари ва ушокларини уша аскар йигиб илончаларга бериш максадида чунтагига солиб олиб келаркан. Орадан бироз вакт утгач, хизматдош уртоклари буни пайкаб колишибди. -- Сени корнинг нонга туймаяптими, нега нон колдикларини чунтагингга яширин холда йигаяпсан?- дейишибди. Мажбур булгандан кейин уша аскар хизматдош дустларига булган вокеани гапириб берибди. Хизматдош уртоклари шундан сунг унга ※ ИЛОНЛАР ОТАСИ※ деб лакаб куйиб олишибди. Кунлардан бир куни уша илонларга нон берувчи аскар тог остидаги постда навбатдаги сменани алмашитирувчи шеригини кутиб турар, нимагадир кунгли гаш булибди. Навбатчи шериги хадеганда келавермабди. Ён атроф жим жит булиб, афгон чегарасида бунака сокинлик хавотир соларди. Чунки бундай жим житликда душманлар овоз чикармасдан купгина постларга ёпирилишиб келарди. Бундан хавотирланган аскар взводини олдига бориб нима гаплигини билишга чогланибди. Бир пайт кутилмаганда унинг устига тогнинг тепасидан кобра илон тушибди. Илон аскарнинг буйнига уралиб, бошини капча холига келтирганча унга караб тураверибди. Бу жуда дахшатли булиб аскар куркиб колганидан кимирламасдан аранг нафас олиб турарди. Сал кимирласа борми шу захотиёк илон унга захрини сочиб халок килиши мумкин эди. Илон эса уз нигохлари билан аскарга жим кимирламасдан утир деганча сехрли ва дахшатли караб турарди. Шу ахволда бечора аскар юрак ховучлаб тонгни оттирди. Тонг отгач илон секин узи ерга тушиб, тошлар орасига кириб куздан гойиб булибди. Аскар узига келгач, уз уртоклари ёнига югуриб боради. Якинлашиб борар экан, хавотирли сокинликда дахшатга тушиб борарди. Секин казармачаси эшигини очди ва дахшатли манзара гувохи булади. Уни хамма хизматдош уртоклари душманлар томонидан суйиб кетилган холда конига ботиб ётишарди. Илон бокувчи аскар нега сменасига кечикишганини сабабини англай бошлади. Бу ерда афгон душманлари булган экан. Муъжиза сабабли тирик колган аскар ташкарига чикиб стулга утирди. Бу хикоядан сунг бориб уша аскар йигитни куриб сухбатлашмокчи булгандим. Лекин уни исми шарифини билмаганлигим сабаб у билан учрашолмадим. Ота онасини кучогига эсон омон боришини дуо килиб утганлар рухлари шод булиши учун фотиха дуоси укиб куйдим. Илонни газанда дейишади, аммо улар хам яхшиликни, мехрни сезишади ва керак булса олдиндан хатарни сезишиб мана шундай химоя килишади. Ёзиш биздан ибрат олиш сизларга хавола. Аллох барчамизни уз панохида асрасин. Крик Души_Шухрат ХИКОЯ ✍Бўлган хаётий воқелар асносида. - Дадаси онангиз бетоб бўлсалар, кераксиз нарсаларга пул сарфлаб юришингизничи, - эрининг икки дона лотерия билан бир пакет дори-дармон кўтариб келганини кўрган Салиманинг хони-мони чиқиб, тергай кетди. - Қўявер онаси, Хиндистонга виза олиш учун банкка тўлов қилгани боргандим, ихтиёрий мажбурий равишда лотерия сотаётган экан, яхши ниятда сотиб олдим. **** Анварнинг онаси узоқ йиллардан бери бир жойда қолган, оғир бетоб, даволатиш учун барча уринишлари зое кетаётганидан қаттиқ афсусда. Яқинда бир таниши, онасини Хиндистонга олиб бориб даволатиш кераклигини айтиб қолди. Танишининг айтишича, кўпчилик шу дард билан оғриганлар шифо олиб қайтаётган экан. Ўша гап гап бўлди-ю, Анварнинг халовати йўқолди, ʺонамни олиб борсам бўларканʺ деган хаёлини хаётга кўчиришга аҳд қилди. Бориб келганларни сўраб суриштириб ва ниҳоят бошқа бир қишлоқдан Хиндистонга бориб даво олиб қайтган одамни топди. У кишидан барча йўл-йўриқларни ўрганди. Шифохона, шифокорнинг манзилини олди ва у ерда бўлиш вақтидаги шарт-шароитларни ўрганди. Гап бориб унинг харажатига тақалганда, нархни эшитиб тарвузи қўлтиғидан туша ёзди. Айтишларига қараганда, 6-7 минг АҚШ доллари сарф бўлар эмиш. Анвар бир ўғил, икки синглиси бор, улар турмушга чиқиб кетган, оиласи ҳам ўрта хол, бунча пул чиқмайди. Ўзи эса, эскироқ машинасида таксислик қилиб кун кечиради. Анвар чуқур ўйга толди. Уйга бориб аёли билан маслаҳатлашди. Аёли Салима оқила аёл, хар нарсада турмуш ўртоғига ҳам маслак, ҳамфикр. - Дадаси, Оллоҳга таваккал, машинангизни сотинг ва онамизни олиб боринг, - деди у. - Ахир, бу машина рўзғоримизга яраб турган бўлса, кейин нима қиламан?- ўйланиб қолди Анвар. - Майли, бир йўлини қилармиз дадаси, хали болаларимиз ёш, жуда катта харажат қилмаймиз, лекин у кишини даволатиш имкони бўла туриб, шу бир темир матохни деб даволатай олмасангиз, кейин бир умр армон қиласиз, яхшиси бозорга олиб бориб сотингда, хужжатларни тўғрилаб, бориб келинг. Анвар шундай аёл турмуш ўртоғи эканлигидан Оллоҳга шукрона айтди. - Умринг зиёда бўлсин хотин! - деб, қувониб кетди. **** Бозор куни келиши билан машинасини ювиб тараб, бозорга олиб чиқди ва уни ўзи кўзлаган пулга сотиб қайтди. Ҳамма нарса тахт бўлгач, аёли ва фарзандларини Оллоҳга омонат топшириб, ўзи онасини олиб Хиндистонга учди. Жарроҳлик амалиёти кўнгилдагидек ўтди. Ортиқча сарф харажат талаб қилинмади. Ўзи билан олган пул бемалол ҳамма-ҳаммасига етиб, оз-моз ортди ҳам. Она бола хурсанд уйга қайтишди. Онаси соғайганидан бир хурсанд бўлса, қандай қилиб рўзғор юритиш мумкинлигини ўйлаб бир сиқилди. *** Уйга қайтганига уч тўрт кун бўлгач, онасининг нафақасини бериш учун уйга почтачи келиб қолди. Почтачи ўзи билан газеталар ҳам олиб юрарди. Газеталарга кўзи тушди-ю, икки ойча аввал банкдан сотиб олган лотерияси ёдига келди. - Ака мабодо сизда лотерия ўйинларининг натижаси босилган газета йўқми? - хар эҳтимолга қарши сўраб кўрди Анвар. - Бор, мана берайми? Сизда ҳам бормиди дейман лотериядан? - Ҳа бир гал банкка борганимда сотиб олгандим, умримда бирор марта ютмаган бўлсам ҳам яхши ниятда икки дона олгандим, хали уйдагилар йиғилса биргалашиб бир кўрайликчи зоя бирор нима чиқиб қолса. - Ҳа албатта, ютуқлар кўп ўйналган дейишяпти, каттароқ нарса чиқиб қолса суюнчисини берасиз, мана сизга газета, бу текин, - деб ташлаб кетди. Анвар унчалик қизиқмаган бўлсада, юрагининг туб-тубида ўша лотериядан кичик бир илинж бор эди. Кечга яқин уйга ҳамма йиғилди. Онаси ҳам анча ўзига келиб қолган, шу сабаб анчадан буён хонтахта тўрига ўтирмай қўйганди, бугун ўз оёқлари билан келиб ўтирди. Анвар қўлидаги лотерияларни олиб улардан бирини, газетадаги ютуқли рақамлар билан солиштира бошлади. Болалар унгача хар хил орзулар қила бошлашди. - Дадам хозир Каптива ютиб олади, Каптивада мазза қилиб айланамиз, у катта машина ҳаммамиз сиғамиз, - деди олти ёшли ўғли шошилганча. Анвар диққат билан рақамларни солиштирар экан, биринчи лотерияси ютуқли рақамлар ичида бўлмагани учун, бир хўрсиниб қўйди ва иккинчисини солиштира бошлади. Бу гал узоқ куттирмади, қўлидаги лотерия рақамлари ютуқли рақамлар билан мос келаётган эди. Ҳаммага ошкор қилишдан аввал, қайта-қайта кўриб чиқди ва ютуқли эканлигига ишонч хосил қилиб, унга белгиланган ютуқ томон қаради. Не кўз билан кўрсинки, ютуқ Кобалт машинаси эди. Ҳа хақиқатдан ютуқ машина эди. Эй Худо, ўзингга шукр! - деб қичқириб юборди, -мен машина ютдим, - аввал онасини кейин болаларини бағрига босди, она бола ва уларга аёли шерик бўлиб кўз ёш тўкдилар. Бу ёшлар севинч, қувонч кўз ёшлари эди. Онасини сийлаган эди, уни Оллоҳ сийлади. (Эслатиб ўтаман, юқоридаги воқеа 100% бўлиб ўтган, бу ерда ёлғон яшиқ, ортиқча тўқималар қўшилмаган. Воқеанинг асоси онасини даволатиш учун миниб юрган эски машинасини сотгани ва даволатиб қайтгани, келишига эса лотериясига Кобалт машина чиққани эди, мен эса уни озгина бадийлаштирдим холос. Исмлар ўзгартирилган.) МИСС ШОИРА ТАНИШИМНИ ҲИКОЯСИ Қўйидаги ҳикояни олдимдаги дардман бир одамдан эшитар эканман унга раҳмим келишини ҳам, келмаслигини ҳам билмас эдим. Ҳикоя анча узун бўлсада балки бошқаларга ибрат бўлар деган ниятда ёзиб бу ерга қўйяпман. Бу ерда қўяётганимни яна бир сабаби қўйидаги ҳикояга ўхшаган ҳолат ҳозир юртимизни ҳамма жойларида авж олганини, ёлғиз қолган отани уйлантиришда фарзандлар ҳикоядагидай туға олмайдиган аёл қидираётганлари ёки ота яна уйланиб фарзанд кўрганда ҳатто унга зуғум кўрсатиб уни ўзи қурган уйдан қувиб юборган фарзандларни ҳам кўраяпмиз, эшитаяпмиз. Бу ишлар Яратганга ҳам, отага осийлик бўлишини, оғир гуноҳ бўлишини ҳаммамиз тушуниб етайлик. Чунки отамиз бўлмаганда биз ҳам бўлмасдик. Кейин туғиладиган гўдакларни ҳам ризқини биз эмас, балки Раззоқ сифати билан Яратган беради. Шундай экан оталарга бундай зулм қилишдан сақланайлик. Уларни бошимизда кўтариб юрайлик. Яратган барчаларимизни Ўзини Ҳақ йўлидан адаштирмасин. Ота-оналаримизга меҳрибон фарзандлардан қилсин! "Оилада уч ўғил, уч қиз эдик. Мен оилада энг катта фарзанд эдим. Улғайиб, вояга етиб сингилларимни узатдик. Ўғиллар ҳам навбати билан уйландик. Уй-жойни отам бир пайтлар икки қаватли, каттагина, хоналарини кўп қилиб қурган эдилар. Мен билан ўртанча укам уйланиб шу ерда яшайвердик. Кенжа укамни уйлантирганимиздан кейин у бироз биз билан бирга яшади-да сўнгра ота-онамизни рухсатлари билан вилоят марказидаги ҳовлимизга кўчиб кетишди. Биз ўртанча укам иккаламиз ота ҳовлимизда яшай бошладик. Бу орада фарзандларимиз улғая бошлади ва энди иккита ака-укаларга битта ҳовли минг катта бўлмасин торлик қилишини тушуниб етдик ва оилавий маслаҳатдан кейин укам шундоқ ҳовлимизни ёнидаги ерга алоҳида ҳовли қилиб чиқадиган ва мен ота ҳовлида қоладиган бўлдим. Укам қурилишни баҳорда бошлаб кузгача алоҳида бўлиб чиқиб кетди. Бу орада онам бетоб бўлиб қолдилар ва олиб бориб текширтирсак онамга даҳшатли касаллик-саратон ташхисини қўйишди. Шундан сўнг онам доим тиббий муолажада бўлдилар ва биз фарзандларни куйдириб, айни фарзандлар ва набираларни роҳатини кўрадиган ёшда вафот этдилар. Вафот этишиларидан олдин биз фарзандларни тўплаб анча насиҳатлар қилдилар. Насиҳатларини аксарияти "Ўзларингни эҳтиёт қилинглар", "болаларингга яхши қаранглар", қабилида бўлди. Сўзларини охирида эса "Оталарингни авайлаб эҳтиётланглар, парваришини қилинглар, мендан кейин узоқ куттирмасдан уйлантириб қўйинглар, чунки келин ҳам, узатилиб кетган қиз ҳам кексайганда отага умр йўлдошдай қарай олмайди. "Ота рози, Худо рози" деган гап бор. Шундай экан оталарингни оғритиб Худониям қаҳрини келтирманглар" дедилару жон бердилар. Биз фарзандлар бўзлаб қолавердик. Онамнинг маъракалари тугаб орадан икки-уч ой ўтиб отамни уйлантириш учун боши очиқ аёлларни сўраб суриштира бошладик. Аммо биз ҳоҳлагандай аёл ҳа деганда учрайвермади. Биз отамизга ё ёши каттароқ ёки туғмас аёл қидираётгандик. Чунки биз фарзандлар отамизни ёш, туғадиган аёлга уйланиб яна фарзанд кўришини умуман ҳоҳламасдик. Сабаби агар қиз фарзандлар кўрса улар улғайгунча отам қариб мункиллаб қоладилар ва уларни узатиш ташвиши бизни бошимизга тушади. Агар ўғил фарзанд кўрсалар улар улғайганда мен ҳозир эгалик қилаётган ота ҳовлимни уларга бўшатиб бериб ўзим янги ҳовли қилиб чиқишим керак. Мен эса буни умуман ҳоҳламасдим. Роса қидирганимиздан кейин аниқ бўлдики ундай туғмайдиган ёки кексароқ боши очиқ аёллар бу музофотларда умуман йўқ экан. Охири отамни дўстларидан бири хотинининг узоқ қариндошлари орасидан бир аёлни топди, аммо у ёши ўттизлар атрофидаги соғлом ва ёш эди. Турмушга чиқиб эри нашавандлиги туфайли фарзанд кўрмасдан тезда ажрашиб кетган ва ўшандан бери турмушга чиқмай, аниқроғи турмушга чиқолмай юрган экан. Айтишларича ёшроқ ёлғиз эркак чиқмаган, қарироқларига эса у турмушга чиқишни ҳоҳламаган ва шу сабабли уйда ўтириб қолиб кетаверган. Отамни у аёлга уйланмоқчи бўлганини, аёлнинг ҳам рози бўлганини эшитиб биз фарзандлар йиғилиб ўзимизча отамизга насиҳат қилдик. Ундан шошилмай туришини ва ёши кексароқ ёки туға олмайдиган аёл албатта топилишини айтдик. Аммо отамни қарори қатъий эди.Биз ҳарчанд уринмайлик уни ўша аёлга уйланишдан қайтара олмадик. Отам ҳаммамизга эшиттириб ўз қарорини эълон қилди. Иккита укамгаку унча билинмас, аммо отамни бу қарорини эшитиб мени ичимдан қиринди ўтарди. Чунки отам фарзандлик бўлса энг оғир маъсулият менга тушарди-да. Мен гумроҳ ўшанда Аллоҳ ҳар бир бандасини ўзини ризқи билан яратишини, бир банда иккинчи бандага минг уринмасин ризқ бера олмаслигини ўйламабман ҳам. Бўлмаса отам ҳам шу пайтгача "болаларимга оғирлигим тушмасин" деб доим ўзи пул топарди. Мен ҳам савдо ишлари билан шуғулланардим ва ҳоҳласам алоҳида уй қилиб чиқиб кетишим ҳам мумкин эди. Аммо ўша даврда мени ақлимни ҳам, нафсимни ҳам, қалбимни ҳам шайтон эгаллаб олган эди. Отам ниҳоят ўша аёлга уйланди. Шу ондан бошлаб хотиним ва мени ҳаловатимиз бутунлай юқолди. Менку куни билан уйда бўлмасдим ва ишим билан бироз чалғирдим. Аммо хотинимни ҳаёти таҳлика ва азобда ўтаётган эди. У ҳам, мен ҳам "отамни яна фарзанд кўра олмасин" деб тинимсиз Худога нола қилардик. Куни билан ишда бўлсамда кечки пайт хотинимни дийдиёларини эшитишга мажбур эдим. Охири биз кутган нарса содир бўлди. Ўгай онам отамдан ҳомиладор бўлди. Шундан кейин мен ва хотинимни еганимизда ҳаловат қолмади. "Энди нима бўларкин?" деб иккимиз ҳам тинимсиз ўйловда қолдик. Хотиним энди ўгай онамни кўпроқ турткилайдиган бўлди. Аҳвол шу даражага етдики отам "хотиним қаровсиз қолса келиним бирон нарса қилмасин" деб ҳомиладор хотинини олдидан ҳеч қайерга чиқа олмай қолди. Кўча-кўйга чиқа олмай, тўй-маъракаларга бора олмай қолди. Буни асл сабабини билмаган ўртоқлари отамни кўриб қолишганда "Ҳа ёшига уйланиб кўчага ҳам чиқа олмай қолдингми?" деб изза беришар эди. Улар билишмас эди-ки отам "келиним хотинимни бир нима қилиб қўймасин" деган хавотир туфайли доим уйда ўтиришини. Шу орада икки-уч марта отам билан баҳслашиб ҳам олдик. Отам менга "ўғлим хотинингни бироз йиғиб ол" дедилар. Мен эса ўшанда ўз отамга қарши бориб, умримда гап қайтармаган отамга "ўзингиз ҳам хотинчангизни йиғиб олинг" деб гап қайтариб роса гуноҳга ботдим. Бу орада ўгай онам вақти соати етиб эгиз фарзандлар кўрди. Бир ўғил ва бир қиз. Отам яна фарзанд кўрганидан ниҳоятда хурсанд эди. Мен ва хотинимни эса чироқ ёқса ичимиз ёришмасди. Укаларим туғилгандан кейин отам ҳатто ҳовлидан бирровга ҳам чиқмайдиган бўлди. Отамни ҳам, бизни ҳам ҳолатимиз жуда асабий эди. Бу орада хотиним қозон-ўчоғини алоҳида қилиб олди. Отам рўзғорга керакли нарсаларни укамни болаларига буюриб олиб келтирарди. Ўзи эса ўгай онам ва болаларини ёлғиз қолдириб чиқишни ҳоҳламасди. Энди эсласам ўзимдан ўзим нафратланиб кетаман. Отам ва ўгай онамга шунча зулм ўтказибмиз-у, аммо улар бу ҳақда ҳеч кимга лом-лим дейишмабди. Иккинчи укам ва унинг хотини рўзғорлари алоҳида бўлса-да уларнинг иккаласи ҳам зимдан биз тараф эди. Шу учун ҳам улар отамга ёрдам беришмас, ҳолидан анча-мунчада хабар олишмас эди. Хотиним рўзғорни алоҳида қилганидан кейин энди отамни баъзида овқат пишираётганини ёки кийимларини юваётганига кўзим тушиб қоларди, аммо мен гумроҳ гапимизга кирмай "нарушения" қилган отам шу жазоларга лойиқ" деб ўйлардим. Шу тарзда орадан икки-уч йил ўтди. Укаларимни тили чиқиб оёққа туриб юриб кетишди. Энди отам уларни кўчага олиб чиқадиган, айлантириб келадиган бўлди. Мен ва хотиним эса бу ҳолатни кўриб баттар асабийлашардик. Аммо отамни хурсанд кўриниши ҳам юзаки экан. Мазаси бўлмай ётиб қолди. Охирги тўрт-беш йилдаги доимий асабий ҳаёт отамни юрагини кемириб бўлган экан. Бироз муддат бетоб бўлиб ётган отам тўсатдан вафот этди. У вафот этганда ҳатто мен ёнида ҳам эмасдим. Кейинчалик билсам укаларим ҳам уни ёнида бўлишмаган. Отамни ёнида уни кўришга келган аммам бўлган холос. Отам васиятини ҳам шу аммамга айтибди. Жаноза ва ундан кейинги фотиҳахонликларда ҳеч нарса бўлмагандай "куюниб" ўтиравердим. Бу орада бир кун аммам ҳаммамизни йиғиб отамни васиятини айтди. "Жиянларим, акамни омонат гапи шу бўлдики катталаринг шу ҳовлида қолади. Аммо ака-укалар биргалашиб онангга ва укаларингга қирдаги боғни бошидан иккитагина бўлса ҳам уй солиб, шароитини тўғирлаб берасизлар. Бунда ҳар биринг ҳолингга қараб ҳисса қўшасан.Кейинчалик ҳам уларни ёлғизлатиб қўймай, ҳолларидан хабар олиб ёрдам бериб турасизлар. Яна, ўша қирдаги боғдан юз туп токни уларга берасизлар. Акамни васиятлари шу" деб аммам гапларини тугатдилар. Отам "ҳолларингга қараб ҳисса қўшасанлар" деганларида мени назарда тутганлар. Чунки укаларимдан кўра мени иқтисодий ҳолатим яхши эканлигини билардилар. Ё аммам шунисини ўзлари қўшаётганмикинлар? Ўшанда мен гумроҳ ҳатто отамни васиятларида ҳам гумонга бордим. Укаларим аммамни гапларини индамай эшитишди, аммо хаёлларидан нималар ўтаётгани менга қоронғу эди. Мен эса аммамдан отамни васиятларини эшитар эканман кўнглимда "бу ишларни биттасини ҳам қилмайман" деб ўйлаётгандим. Отамни вафотларидан кейин ўгай онамга бўлган зуғумларимиз ошкора ва шиддатли бўла бошлади. Қирдаги боғдан уй қуриб бериш, кейинчалик аҳволларидан хабардор бўлиб ёрдам бериш уёқда турсин бизни ўгай онамизга талабимиз "болаларини олиб келган жойига қайтиб кетиш" эди. Ўгай онамиз ўшанда "Майли уйларинг ҳам, ерларинг ҳам керакмас, ишлаб болаларимни ўзим боқаман ёрдамларинг ҳам керакмас. Фақат болаларим сал улғайиб ўзларини ўнглаб олгунича муҳлат беринглар, кейин ўзим кетаман" деб роса ялиниб ёлворди. Аммо бизнинг кўзимиз кўр, қулоғимиз кар эди. Охири уни болалари билан уйдан ҳайдаб чиқардик. Аммо у ота ҳовлисига қайтиб бордими ёки бошқа ёқларга кетдими буни билмадик. "Энди қулоғимиз тинчиди, ташвишлардан қутилдик" деб ўйлагандим ўшанда. Аммо ташвишларим энди бошланишини, Яратган мени кўп оғир синовларга рўпара қилишини билмаган эканман. Синовларнинг биринчиси қўлимдаги давлатимни кетиши ва бир фирибгарга чув тушиб буни оқибатида каттагина маблағга қарз бўлиб қолганим билан бошланди. Мен қарз бўлиб қолган одам қарзини қистайвергани туфайли охири ноиложликдан унга ўзим яшаб турган ота ҳовлимни ҳисоблаб олиши ва қарздан ошган маблағни беришини таклиф қилдим. Аммо у кўнмади. Охири уй-жой ва ҳовлимни сотишим ҳақида маҳаллага эълон беришга мажбур бўлдим. Харидор ҳам тезда топилди. Уйни сотиб қарзимни тўлаб ундан ошган озгина маблағга ўша отам укаларингга иккитагина бўлса ҳам уй қуриб бер деган қирдаги боғимизда ўзим ва болаларим учун "иккитагина" уй қуриб кўчиб бордим. Иккинчи синов бу савдо дўконимдан айрилиб отим "банкрот бўлган" деган қора рўйхатга тушиб ҳаммани ишончини юқотиб ишимдан айрилишим бўлди. Учинчи синов эса ўзимни ҳам, хотинимни ҳам, болаларимни ҳам бошимиз турли дардлардан аримай қолди. Шунда онамни "оталарингни уйлантиринглар ,уни оғринтирманглар, "Ота рози, Худо рози" дейишган" деб қилган васиятларини эсладим. Кейин отамни "укаларингга қаранглар, улар билан қонларинг бир" деб қилган васиятларини эсладим. Шунда кўзим мошдай очилди ва қилган ишларимни қанчалик ёвуз бўлганини, гуноҳ бўлганини,ота-онамга ва Яратганга нисбатан осийлик бўлганини тушуниб етдим. Шундан сўнг зудлик билан ўгай онам ва укаларимни қидиришни бошладим. Аввал ўгай онамни ота ҳовлисига қидириб бордим. Аммо улар мени хушламай кутиб олишди ва ўгай онамни қайерда эканлигини айтишни умуман ҳоҳлашмади. "Астойдил йиғласа сўқир кўздан ҳам ёш чиқади" дейишганидай мен ҳам ўгай онамни яқинларига қилган ишларимдан афсусда эканим, астойдил тавба қилганимни йиғлаб-йиғлаб айтиб бердим. Шунда улар менга ўгай онам яна турмушга чиққанини ва укаларимни ҳам олиб кетганини айтишди ва уни безовта қилмаслигимизни сўрашди. Мен уларга ўгай онамдан кечирим сўраш ва укаларимни ҳолидан хабар олиб туриш учун қидираётганимни айтдим. Охири улар ўгай онамни манзилини беришди. Ўгай онам қўшни тумандаги фарзанди йўқ бир кишига турмушга чиққан экан. Қидириб борганимда дастлаб мени кўриб қўрқиб кетди. Шунда мен унга астойдил тавба қилганимни ва уларга қилган зулмларимдан ниҳоятда афсусдалигимни айтиб ундан кечирим сўрадим. Ўгай онам "кечирдим" деди, аммо бу гапни чин кўнгилдан айтдими ёки мени юпатиш учун айтдими била олмадим. Синглим билан укам мени танишди, аммо ўртада барибир кўринмас чегара бор эди. Бўлиб ўтган воқеалардан жудаям афсусда эдим.Аммо бўлар иш бўлиб бўлган эди. Мени кўр кўзларим очилган эди. Отамга шунча зулм ўтказиб кейинчалик ота то вафот этгунча ўғилга ота хўжайин бўлишини, ўғилнинг мулки отанинг мулки ҳисобланишини билдим, аммо энди кеч эди. Ўгай онам ҳам менга она мақомида бўлишини, укам ва синглим ҳам ўзимни қондош укам ва синглим бўлишларини билдим, аммо энди кеч бўлганди. Мен ота-онамга ва Яратганга осий бўлдим, бундан жудаям афсусдаман. Ва ҳоҳлардим бошқалар мен қилган хатоларни такрорламасалар, ўз ота-оналарини бошларида кўтарсалар. Кейинчалик Яратган қалбимни очиб намоз ўқишни ўрганиб, жума маърузаларида динимизда ота-онанинг ҳурматларини жойига қўйиш, уларни парвариш қилиш, эъзозлаш муҳим ишлардан эканини, ҳатто Аллоҳ Таоло Қуръонда неча марталаб "Ота-онангизга яхшилик қилинг" деб таъкидлаб айтганини ёки ҳатто бир оятда "Ота-онангиз сизга хизмат буюрганда уларга озор етказиб "уфф" деманг дейилганини ҳаи билдим. Аммо энди кеч бўлганди. Мен отамга яхшилик қилиш уёқда турсин осийлик қилиб зулм қилиб бўлганман. Энг ёмони мен хатоларимни тўғирлай олмайман. Отамдан ёки онамдан кечирим сўрай олмайман. Энди бор умидим Яратганни раҳматидан, марҳаматидандир. Ҳоҳлардим мени қилган хатоларимни бошқалар қилмасалар ва ота-оналарини бошга кўтариб юргудай ҳурмат қилсалар". Ғайрат Йўлдош(хикояси) Аллох йўлида сизга илиндим.
ИБРАТЛИ ҲИКОЯЛАР
✍ИЛОНЛАР ОТАСИ...
(вокейлик асосида ёзилди)
Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...
Келинг сизларга яна бир янги хикоямни такдим этаман...мархамат!!!
Ташкарида хамма учун, яъни дехкон хам, чорвадор хам жамиийки халк кутаётган ризкимизни баракасини берувчи ёмгир бугун эрталабдан шаррос куяпти. Худо хохласа лалми ерларда хам хосил мул булади, асосийси арзончилик булади. Ташкарида иш килиб булмайди бундай ёмгирда. Ташкаридаги шаррос ёгаётган ёмгирни шатирлаган овозидан илхомланиб, рахматли бобом гапириб берган бир вокеа эсимга тушиб кетди.
Саксонинчи йиллар, Афгонистон билан уруш булаётган махал эди ушанда. Мен аэропортдаги алока булимида, телеграф булимида хизмат килиб, хам ишлардим. Харбий хизматим мобайнида хар хил , хаттоки дахшатли вокеаларни хам гувохи булганман. Ёш аскарларимизнинг дахшатли улими, снарядларнинг учиб келиб портлаши натижасида оёк ёки кулларини узилиб кетишларини куп бора гувохи булганман. Лекин хозир сизга баён киладиган ушбу вокеам мени хотирамда абадий михланиб колган.
Бир сафар сменамга келдим, яхши эсимда якшанба куни эди. Аэропортда дахшатли совук хукмронлик килар эди. Мени шеригим рус аёл кишиси булиб, бир аскарни иссик чой билан мехмон килаётганига кузим тушди. Мени олдимда иссик чойни уша аскар хуплаб ичдида, рахмат айтиб чикиб кетди. Мен шеригимдан сурадим:
-- Бу ёш аскар ким, танишингми?- дедим.
-- Йук, бу ёш аскар Термезга кайтаяпти хизматини колганини уташ учун. (Хаммага маълумки Термез Афгонистон билан чегарадош)Тошкентдаги харбий госпиталга узи олдин хизмат килган харбий кисмидан уртогини олиб келган экан!- деди.
Уни айтишича, бир куни уни уртоги тог тагидаги постда турганида гаройиб бир вокеа руй берган экан. Оёклари остида куплаб майда илон болачалари урмалашиб юрганига кузи тушибди. Йигит кимирлашга куркиб колиб хам илончаларни хуркитиб юбормасликка уринибди. Чунтагига кулини сукиб, нон колдиклари ва ушокларини олиб, илончалар олдига ташлабди. Илончалар хам оч экан чамаси, уша аскар ташлаган нон ушокчаларини ея бошлабди.
Бу вокеа куп маротаба такрорланибди. Деярли хар сменада кун ора тушлик пайтида стол устидаги нон колдиклари ва ушокларини уша аскар йигиб илончаларга бериш максадида чунтагига солиб олиб келаркан. Орадан бироз вакт утгач, хизматдош уртоклари буни пайкаб колишибди.
-- Сени корнинг нонга туймаяптими, нега нон колдикларини чунтагингга яширин холда йигаяпсан?- дейишибди.
Мажбур булгандан кейин уша аскар хизматдош дустларига булган вокеани гапириб берибди. Хизматдош уртоклари шундан сунг унга ※ ИЛОНЛАР ОТАСИ※ деб лакаб куйиб олишибди.
Кунлардан бир куни уша илонларга нон берувчи аскар тог остидаги постда навбатдаги сменани алмашитирувчи шеригини кутиб турар, нимагадир кунгли гаш булибди. Навбатчи шериги хадеганда келавермабди. Ён атроф жим жит булиб, афгон чегарасида бунака сокинлик хавотир соларди. Чунки бундай жим житликда душманлар овоз чикармасдан купгина постларга ёпирилишиб келарди. Бундан хавотирланган аскар взводини олдига бориб нима гаплигини билишга чогланибди. Бир пайт кутилмаганда унинг устига тогнинг тепасидан кобра илон тушибди. Илон аскарнинг буйнига уралиб, бошини капча холига келтирганча унга караб тураверибди.
Бу жуда дахшатли булиб аскар куркиб колганидан кимирламасдан аранг нафас олиб турарди. Сал кимирласа борми шу захотиёк илон унга захрини сочиб халок килиши мумкин эди. Илон эса уз нигохлари билан аскарга жим кимирламасдан утир деганча сехрли ва дахшатли караб турарди. Шу ахволда бечора аскар юрак ховучлаб тонгни оттирди. Тонг отгач илон секин узи ерга тушиб, тошлар орасига кириб куздан гойиб булибди.
Аскар узига келгач, уз уртоклари ёнига югуриб боради. Якинлашиб борар экан, хавотирли сокинликда дахшатга тушиб борарди. Секин казармачаси эшигини очди ва дахшатли манзара гувохи булади. Уни хамма хизматдош уртоклари душманлар томонидан суйиб кетилган холда конига ботиб ётишарди.
Илон бокувчи аскар нега сменасига кечикишганини сабабини англай бошлади. Бу ерда афгон душманлари булган экан. Муъжиза сабабли тирик колган аскар ташкарига чикиб стулга утирди.
Бу хикоядан сунг бориб уша аскар йигитни куриб сухбатлашмокчи булгандим. Лекин уни исми шарифини билмаганлигим сабаб у билан учрашолмадим. Ота онасини кучогига эсон омон боришини дуо килиб утганлар рухлари шод булиши учун фотиха дуоси укиб куйдим.
Илонни газанда дейишади, аммо улар хам яхшиликни, мехрни сезишади ва керак булса олдиндан хатарни сезишиб мана шундай химоя килишади. Ёзиш биздан ибрат олиш сизларга хавола. Аллох барчамизни уз панохида асрасин.
Крик Души_Шухрат
ХИКОЯ
✍Бўлган хаётий воқелар асносида.
- Дадаси онангиз бетоб бўлсалар, кераксиз нарсаларга пул сарфлаб юришингизничи, - эрининг икки дона лотерия билан бир пакет дори-дармон кўтариб келганини кўрган Салиманинг хони-мони чиқиб, тергай кетди.
- Қўявер онаси, Хиндистонга виза олиш учун банкка тўлов қилгани боргандим, ихтиёрий мажбурий равишда лотерия сотаётган экан, яхши ниятда сотиб олдим.
****
Анварнинг онаси узоқ йиллардан бери бир жойда қолган, оғир бетоб, даволатиш учун барча уринишлари зое кетаётганидан қаттиқ афсусда.
Яқинда бир таниши, онасини Хиндистонга олиб бориб даволатиш кераклигини айтиб қолди. Танишининг айтишича, кўпчилик шу дард билан оғриганлар шифо олиб қайтаётган экан.
Ўша гап гап бўлди-ю, Анварнинг халовати йўқолди, ʺонамни олиб борсам бўларканʺ деган хаёлини хаётга кўчиришга аҳд қилди.
Бориб келганларни сўраб суриштириб ва ниҳоят бошқа бир қишлоқдан Хиндистонга бориб даво олиб қайтган одамни топди.
У кишидан барча йўл-йўриқларни ўрганди. Шифохона, шифокорнинг манзилини олди ва у ерда бўлиш вақтидаги шарт-шароитларни ўрганди.
Гап бориб унинг харажатига тақалганда, нархни эшитиб тарвузи қўлтиғидан туша ёзди.
Айтишларига қараганда, 6-7 минг АҚШ доллари сарф бўлар эмиш.
Анвар бир ўғил, икки синглиси бор, улар турмушга чиқиб кетган, оиласи ҳам ўрта хол, бунча пул чиқмайди. Ўзи эса, эскироқ машинасида таксислик қилиб кун кечиради.
Анвар чуқур ўйга толди.
Уйга бориб аёли билан маслаҳатлашди. Аёли Салима оқила аёл, хар нарсада турмуш ўртоғига ҳам маслак, ҳамфикр.
- Дадаси, Оллоҳга таваккал, машинангизни сотинг ва онамизни олиб боринг, - деди у.
- Ахир, бу машина рўзғоримизга яраб турган бўлса, кейин нима қиламан?- ўйланиб қолди Анвар.
- Майли, бир йўлини қилармиз дадаси, хали болаларимиз ёш, жуда катта харажат қилмаймиз, лекин у кишини даволатиш имкони бўла туриб, шу бир темир матохни деб даволатай олмасангиз, кейин бир умр армон қиласиз, яхшиси бозорга олиб бориб сотингда, хужжатларни тўғрилаб, бориб келинг.
Анвар шундай аёл турмуш ўртоғи эканлигидан Оллоҳга шукрона айтди.
- Умринг зиёда бўлсин хотин! - деб, қувониб кетди.
****
Бозор куни келиши билан машинасини ювиб тараб, бозорга олиб чиқди ва уни ўзи кўзлаган пулга сотиб қайтди.
Ҳамма нарса тахт бўлгач, аёли ва фарзандларини Оллоҳга омонат топшириб, ўзи онасини олиб Хиндистонга учди.
Жарроҳлик амалиёти кўнгилдагидек ўтди. Ортиқча сарф харажат талаб қилинмади. Ўзи билан олган пул бемалол ҳамма-ҳаммасига етиб, оз-моз ортди ҳам.
Она бола хурсанд уйга қайтишди.
Онаси соғайганидан бир хурсанд бўлса, қандай қилиб рўзғор юритиш мумкинлигини ўйлаб бир сиқилди.
***
Уйга қайтганига уч тўрт кун бўлгач, онасининг нафақасини бериш учун уйга почтачи келиб қолди.
Почтачи ўзи билан газеталар ҳам олиб юрарди. Газеталарга кўзи тушди-ю, икки ойча аввал банкдан сотиб олган лотерияси ёдига келди.
- Ака мабодо сизда лотерия ўйинларининг натижаси босилган газета йўқми? - хар эҳтимолга қарши сўраб кўрди Анвар.
- Бор, мана берайми? Сизда ҳам бормиди дейман лотериядан?
- Ҳа бир гал банкка борганимда сотиб олгандим, умримда бирор марта ютмаган бўлсам ҳам яхши ниятда икки дона олгандим, хали уйдагилар йиғилса биргалашиб бир кўрайликчи зоя бирор нима чиқиб қолса.
- Ҳа албатта, ютуқлар кўп ўйналган дейишяпти, каттароқ нарса чиқиб қолса суюнчисини берасиз, мана сизга газета, бу текин, - деб ташлаб кетди.
Анвар унчалик қизиқмаган бўлсада, юрагининг туб-тубида ўша лотериядан кичик бир илинж бор эди.
Кечга яқин уйга ҳамма йиғилди.
Онаси ҳам анча ўзига келиб қолган, шу сабаб анчадан буён хонтахта тўрига ўтирмай қўйганди, бугун ўз оёқлари билан келиб ўтирди.
Анвар қўлидаги лотерияларни олиб улардан бирини, газетадаги ютуқли рақамлар билан солиштира бошлади.
Болалар унгача хар хил орзулар қила бошлашди.
- Дадам хозир Каптива ютиб олади, Каптивада мазза қилиб айланамиз, у катта машина ҳаммамиз сиғамиз, - деди олти ёшли ўғли шошилганча.
Анвар диққат билан рақамларни солиштирар экан, биринчи лотерияси ютуқли рақамлар ичида бўлмагани учун, бир хўрсиниб қўйди ва иккинчисини солиштира бошлади.
Бу гал узоқ куттирмади, қўлидаги лотерия рақамлари ютуқли рақамлар билан мос келаётган эди. Ҳаммага ошкор қилишдан аввал, қайта-қайта кўриб чиқди ва ютуқли эканлигига ишонч хосил қилиб, унга белгиланган ютуқ томон қаради.
Не кўз билан кўрсинки, ютуқ Кобалт машинаси эди.
Ҳа хақиқатдан ютуқ машина эди.
Эй Худо, ўзингга шукр! - деб қичқириб юборди, -мен машина ютдим, - аввал онасини кейин болаларини бағрига босди, она бола ва уларга аёли шерик бўлиб кўз ёш тўкдилар. Бу ёшлар севинч, қувонч кўз ёшлари эди.
Онасини сийлаган эди, уни Оллоҳ сийлади.
(Эслатиб ўтаман, юқоридаги воқеа 100% бўлиб ўтган, бу ерда ёлғон яшиқ, ортиқча тўқималар қўшилмаган. Воқеанинг асоси онасини даволатиш учун миниб юрган эски машинасини сотгани ва даволатиб қайтгани, келишига эса лотериясига Кобалт машина чиққани эди, мен эса уни озгина бадийлаштирдим холос. Исмлар ўзгартирилган.)
МИСС ШОИРА
ТАНИШИМНИ ҲИКОЯСИ
Қўйидаги ҳикояни олдимдаги дардман бир одамдан эшитар эканман унга раҳмим келишини ҳам, келмаслигини ҳам билмас эдим. Ҳикоя анча узун бўлсада балки бошқаларга ибрат бўлар деган ниятда ёзиб бу ерга қўйяпман. Бу ерда қўяётганимни яна бир сабаби қўйидаги ҳикояга ўхшаган ҳолат ҳозир юртимизни ҳамма жойларида авж олганини, ёлғиз қолган отани уйлантиришда фарзандлар ҳикоядагидай туға олмайдиган аёл қидираётганлари ёки ота яна уйланиб фарзанд кўрганда ҳатто унга зуғум кўрсатиб уни ўзи қурган уйдан қувиб юборган фарзандларни ҳам кўраяпмиз, эшитаяпмиз. Бу ишлар Яратганга ҳам, отага осийлик бўлишини, оғир гуноҳ бўлишини ҳаммамиз тушуниб етайлик. Чунки отамиз бўлмаганда биз ҳам бўлмасдик. Кейин туғиладиган гўдакларни ҳам ризқини биз эмас, балки Раззоқ сифати билан Яратган беради. Шундай экан оталарга бундай зулм қилишдан сақланайлик. Уларни бошимизда кўтариб юрайлик.
Яратган барчаларимизни Ўзини Ҳақ йўлидан адаштирмасин. Ота-оналаримизга меҳрибон фарзандлардан қилсин!
"Оилада уч ўғил, уч қиз эдик. Мен оилада энг катта фарзанд эдим. Улғайиб, вояга етиб сингилларимни узатдик. Ўғиллар ҳам навбати билан уйландик. Уй-жойни отам бир пайтлар икки қаватли, каттагина, хоналарини кўп қилиб қурган эдилар. Мен билан ўртанча укам уйланиб шу ерда яшайвердик. Кенжа укамни уйлантирганимиздан кейин у бироз биз билан бирга яшади-да сўнгра ота-онамизни рухсатлари билан вилоят марказидаги ҳовлимизга кўчиб кетишди. Биз ўртанча укам иккаламиз ота ҳовлимизда яшай бошладик. Бу орада фарзандларимиз улғая бошлади ва энди иккита ака-укаларга битта ҳовли минг катта бўлмасин торлик қилишини тушуниб етдик ва оилавий маслаҳатдан кейин укам шундоқ ҳовлимизни ёнидаги ерга алоҳида ҳовли қилиб чиқадиган ва мен ота ҳовлида қоладиган бўлдим.
Укам қурилишни баҳорда бошлаб кузгача алоҳида бўлиб чиқиб кетди.
Бу орада онам бетоб бўлиб қолдилар ва олиб бориб текширтирсак онамга даҳшатли касаллик-саратон ташхисини қўйишди. Шундан сўнг онам доим тиббий муолажада бўлдилар ва биз фарзандларни куйдириб, айни фарзандлар ва набираларни роҳатини кўрадиган ёшда вафот этдилар.
Вафот этишиларидан олдин биз фарзандларни тўплаб анча насиҳатлар қилдилар. Насиҳатларини аксарияти "Ўзларингни эҳтиёт қилинглар", "болаларингга яхши қаранглар", қабилида бўлди. Сўзларини охирида эса "Оталарингни авайлаб эҳтиётланглар, парваришини қилинглар, мендан кейин узоқ куттирмасдан уйлантириб қўйинглар, чунки келин ҳам, узатилиб кетган қиз ҳам кексайганда отага умр йўлдошдай қарай олмайди. "Ота рози, Худо рози" деган гап бор. Шундай экан оталарингни оғритиб Худониям қаҳрини келтирманглар" дедилару жон бердилар. Биз фарзандлар бўзлаб қолавердик.
Онамнинг маъракалари тугаб орадан икки-уч ой ўтиб отамни уйлантириш учун боши очиқ аёлларни сўраб суриштира бошладик. Аммо биз ҳоҳлагандай аёл ҳа деганда учрайвермади. Биз отамизга ё ёши каттароқ ёки туғмас аёл қидираётгандик. Чунки биз фарзандлар отамизни ёш, туғадиган аёлга уйланиб яна фарзанд кўришини умуман ҳоҳламасдик. Сабаби агар қиз фарзандлар кўрса улар улғайгунча отам қариб мункиллаб қоладилар ва уларни узатиш ташвиши бизни бошимизга тушади. Агар ўғил фарзанд кўрсалар улар улғайганда мен ҳозир эгалик қилаётган ота ҳовлимни уларга бўшатиб бериб ўзим янги ҳовли қилиб чиқишим керак. Мен эса буни умуман ҳоҳламасдим.
Роса қидирганимиздан кейин аниқ бўлдики ундай туғмайдиган ёки кексароқ боши очиқ аёллар бу музофотларда умуман йўқ экан. Охири отамни дўстларидан бири хотинининг узоқ қариндошлари орасидан бир аёлни топди, аммо у ёши ўттизлар атрофидаги соғлом ва ёш эди. Турмушга чиқиб эри нашавандлиги туфайли фарзанд кўрмасдан тезда ажрашиб кетган ва ўшандан бери турмушга чиқмай, аниқроғи турмушга чиқолмай юрган экан.
Айтишларича ёшроқ ёлғиз эркак чиқмаган, қарироқларига эса у турмушга чиқишни ҳоҳламаган ва шу сабабли уйда ўтириб қолиб кетаверган. Отамни у аёлга уйланмоқчи бўлганини, аёлнинг ҳам рози бўлганини эшитиб биз фарзандлар йиғилиб ўзимизча отамизга насиҳат қилдик. Ундан шошилмай туришини ва ёши кексароқ ёки туға олмайдиган аёл албатта топилишини айтдик. Аммо отамни қарори қатъий эди.Биз ҳарчанд уринмайлик уни ўша аёлга уйланишдан қайтара олмадик. Отам ҳаммамизга эшиттириб ўз қарорини эълон қилди. Иккита укамгаку унча билинмас, аммо отамни бу қарорини эшитиб мени ичимдан қиринди ўтарди. Чунки отам фарзандлик бўлса энг оғир маъсулият менга тушарди-да.
Мен гумроҳ ўшанда Аллоҳ ҳар бир бандасини ўзини ризқи билан яратишини, бир банда иккинчи бандага минг уринмасин ризқ бера олмаслигини ўйламабман ҳам. Бўлмаса отам ҳам шу пайтгача "болаларимга оғирлигим тушмасин" деб доим ўзи пул топарди. Мен ҳам савдо ишлари билан шуғулланардим ва ҳоҳласам алоҳида уй қилиб чиқиб кетишим ҳам мумкин эди. Аммо ўша даврда мени ақлимни ҳам, нафсимни ҳам, қалбимни ҳам шайтон эгаллаб олган эди.
Отам ниҳоят ўша аёлга уйланди. Шу ондан бошлаб хотиним ва мени ҳаловатимиз бутунлай юқолди. Менку куни билан уйда бўлмасдим ва ишим билан бироз чалғирдим. Аммо хотинимни ҳаёти таҳлика ва азобда ўтаётган эди. У ҳам, мен ҳам "отамни яна фарзанд кўра олмасин" деб тинимсиз Худога нола қилардик.
Куни билан ишда бўлсамда кечки пайт хотинимни дийдиёларини эшитишга мажбур эдим.
Охири биз кутган нарса содир бўлди. Ўгай онам отамдан ҳомиладор бўлди. Шундан кейин мен ва хотинимни еганимизда ҳаловат қолмади. "Энди нима бўларкин?" деб иккимиз ҳам тинимсиз ўйловда қолдик. Хотиним энди ўгай онамни кўпроқ турткилайдиган бўлди. Аҳвол шу даражага етдики отам "хотиним қаровсиз қолса келиним бирон нарса қилмасин" деб ҳомиладор хотинини олдидан ҳеч қайерга чиқа олмай қолди. Кўча-кўйга чиқа олмай, тўй-маъракаларга бора олмай қолди. Буни асл сабабини билмаган ўртоқлари отамни кўриб қолишганда "Ҳа ёшига уйланиб кўчага ҳам чиқа олмай қолдингми?" деб изза беришар эди. Улар билишмас эди-ки отам "келиним хотинимни бир нима қилиб қўймасин" деган хавотир туфайли доим уйда ўтиришини.
Шу орада икки-уч марта отам билан баҳслашиб ҳам олдик. Отам менга "ўғлим хотинингни бироз йиғиб ол" дедилар. Мен эса ўшанда ўз отамга қарши бориб, умримда гап қайтармаган отамга "ўзингиз ҳам хотинчангизни йиғиб олинг" деб гап қайтариб роса гуноҳга ботдим.
Бу орада ўгай онам вақти соати етиб эгиз фарзандлар кўрди. Бир ўғил ва бир қиз. Отам яна фарзанд кўрганидан ниҳоятда хурсанд эди. Мен ва хотинимни эса чироқ ёқса ичимиз ёришмасди. Укаларим туғилгандан кейин отам ҳатто ҳовлидан бирровга ҳам чиқмайдиган бўлди. Отамни ҳам, бизни ҳам ҳолатимиз жуда асабий эди.
Бу орада хотиним қозон-ўчоғини алоҳида қилиб олди. Отам рўзғорга керакли нарсаларни укамни болаларига буюриб олиб келтирарди. Ўзи эса ўгай онам ва болаларини ёлғиз қолдириб чиқишни ҳоҳламасди.
Энди эсласам ўзимдан ўзим нафратланиб кетаман. Отам ва ўгай онамга шунча зулм ўтказибмиз-у, аммо улар бу ҳақда ҳеч кимга лом-лим дейишмабди.
Иккинчи укам ва унинг хотини рўзғорлари алоҳида бўлса-да уларнинг иккаласи ҳам зимдан биз тараф эди. Шу учун ҳам улар отамга ёрдам беришмас, ҳолидан анча-мунчада хабар олишмас эди.
Хотиним рўзғорни алоҳида қилганидан кейин энди отамни баъзида овқат пишираётганини ёки кийимларини юваётганига кўзим тушиб қоларди, аммо мен гумроҳ гапимизга кирмай "нарушения" қилган отам шу жазоларга лойиқ" деб ўйлардим.
Шу тарзда орадан икки-уч йил ўтди. Укаларимни тили чиқиб оёққа туриб юриб кетишди. Энди отам уларни кўчага олиб чиқадиган, айлантириб келадиган бўлди. Мен ва хотиним эса бу ҳолатни кўриб баттар асабийлашардик. Аммо отамни хурсанд кўриниши ҳам юзаки экан. Мазаси бўлмай ётиб қолди. Охирги тўрт-беш йилдаги доимий асабий ҳаёт отамни юрагини кемириб бўлган экан. Бироз муддат бетоб бўлиб ётган отам тўсатдан вафот этди. У вафот этганда ҳатто мен ёнида ҳам эмасдим. Кейинчалик билсам укаларим ҳам уни ёнида бўлишмаган. Отамни ёнида уни кўришга келган аммам бўлган холос. Отам васиятини ҳам шу аммамга айтибди. Жаноза ва ундан кейинги фотиҳахонликларда ҳеч нарса бўлмагандай "куюниб" ўтиравердим.
Бу орада бир кун аммам ҳаммамизни йиғиб отамни васиятини айтди. "Жиянларим, акамни омонат гапи шу бўлдики катталаринг шу ҳовлида қолади. Аммо ака-укалар биргалашиб онангга ва укаларингга қирдаги боғни бошидан иккитагина бўлса ҳам уй солиб, шароитини тўғирлаб берасизлар. Бунда ҳар биринг ҳолингга қараб ҳисса қўшасан.Кейинчалик ҳам уларни ёлғизлатиб қўймай, ҳолларидан хабар олиб ёрдам бериб турасизлар. Яна, ўша қирдаги боғдан юз туп токни уларга берасизлар. Акамни васиятлари шу" деб аммам гапларини тугатдилар. Отам "ҳолларингга қараб ҳисса қўшасанлар" деганларида мени назарда тутганлар. Чунки укаларимдан кўра мени иқтисодий ҳолатим яхши эканлигини билардилар. Ё аммам шунисини ўзлари қўшаётганмикинлар?
Ўшанда мен гумроҳ ҳатто отамни васиятларида ҳам гумонга бордим.
Укаларим аммамни гапларини индамай эшитишди, аммо хаёлларидан нималар ўтаётгани менга қоронғу эди. Мен эса аммамдан отамни васиятларини эшитар эканман кўнглимда "бу ишларни биттасини ҳам қилмайман" деб ўйлаётгандим.
Отамни вафотларидан кейин ўгай онамга бўлган зуғумларимиз ошкора ва шиддатли бўла бошлади.
Қирдаги боғдан уй қуриб бериш, кейинчалик аҳволларидан хабардор бўлиб ёрдам бериш уёқда турсин бизни ўгай онамизга талабимиз "болаларини олиб келган жойига қайтиб кетиш" эди. Ўгай онамиз ўшанда "Майли уйларинг ҳам, ерларинг ҳам керакмас, ишлаб болаларимни ўзим боқаман ёрдамларинг ҳам керакмас. Фақат болаларим сал улғайиб ўзларини ўнглаб олгунича муҳлат беринглар, кейин ўзим кетаман" деб роса ялиниб ёлворди. Аммо бизнинг кўзимиз кўр, қулоғимиз кар эди.
Охири уни болалари билан уйдан ҳайдаб чиқардик. Аммо у ота ҳовлисига қайтиб бордими ёки бошқа ёқларга кетдими буни билмадик.
"Энди қулоғимиз тинчиди, ташвишлардан қутилдик" деб ўйлагандим ўшанда.
Аммо ташвишларим энди бошланишини, Яратган мени кўп оғир синовларга рўпара қилишини билмаган эканман.
Синовларнинг биринчиси қўлимдаги давлатимни кетиши ва бир фирибгарга чув тушиб буни оқибатида каттагина маблағга қарз бўлиб қолганим билан бошланди. Мен қарз бўлиб қолган одам қарзини қистайвергани туфайли охири ноиложликдан унга ўзим яшаб турган ота ҳовлимни ҳисоблаб олиши ва қарздан ошган маблағни беришини таклиф қилдим. Аммо у кўнмади. Охири уй-жой ва ҳовлимни сотишим ҳақида маҳаллага эълон беришга мажбур бўлдим. Харидор ҳам тезда топилди. Уйни сотиб қарзимни тўлаб ундан ошган озгина маблағга ўша отам укаларингга иккитагина бўлса ҳам уй қуриб бер деган қирдаги боғимизда ўзим ва болаларим учун "иккитагина" уй қуриб кўчиб бордим.
Иккинчи синов бу савдо дўконимдан айрилиб отим "банкрот бўлган" деган қора рўйхатга тушиб ҳаммани ишончини юқотиб ишимдан айрилишим бўлди.
Учинчи синов эса ўзимни ҳам, хотинимни ҳам, болаларимни ҳам бошимиз турли дардлардан аримай қолди.
Шунда онамни "оталарингни уйлантиринглар ,уни оғринтирманглар, "Ота рози, Худо рози" дейишган" деб қилган васиятларини эсладим. Кейин отамни "укаларингга қаранглар, улар билан қонларинг бир" деб қилган васиятларини эсладим. Шунда кўзим мошдай очилди ва қилган ишларимни қанчалик ёвуз бўлганини, гуноҳ бўлганини,ота-онамга ва Яратганга нисбатан осийлик бўлганини тушуниб етдим.
Шундан сўнг зудлик билан ўгай онам ва укаларимни қидиришни бошладим. Аввал ўгай онамни ота ҳовлисига қидириб бордим. Аммо улар мени хушламай кутиб олишди ва ўгай онамни қайерда эканлигини айтишни умуман ҳоҳлашмади. "Астойдил йиғласа сўқир кўздан ҳам ёш чиқади" дейишганидай мен ҳам ўгай онамни яқинларига қилган ишларимдан афсусда эканим, астойдил тавба қилганимни йиғлаб-йиғлаб айтиб бердим. Шунда улар менга ўгай онам яна турмушга чиққанини ва укаларимни ҳам олиб кетганини айтишди ва уни безовта қилмаслигимизни сўрашди. Мен уларга ўгай онамдан кечирим сўраш ва укаларимни ҳолидан хабар олиб туриш учун қидираётганимни айтдим. Охири улар ўгай онамни манзилини беришди.
Ўгай онам қўшни тумандаги фарзанди йўқ бир кишига турмушга чиққан экан. Қидириб борганимда дастлаб мени кўриб қўрқиб кетди. Шунда мен унга астойдил тавба қилганимни ва уларга қилган зулмларимдан ниҳоятда афсусдалигимни айтиб ундан кечирим сўрадим. Ўгай онам "кечирдим" деди, аммо бу гапни чин кўнгилдан айтдими ёки мени юпатиш учун айтдими била олмадим. Синглим билан укам мени танишди, аммо ўртада барибир кўринмас чегара бор эди.
Бўлиб ўтган воқеалардан жудаям афсусда эдим.Аммо бўлар иш бўлиб бўлган эди. Мени кўр кўзларим очилган эди.
Отамга шунча зулм ўтказиб кейинчалик ота то вафот этгунча ўғилга ота хўжайин бўлишини, ўғилнинг мулки отанинг мулки ҳисобланишини билдим, аммо энди кеч эди. Ўгай онам ҳам менга она мақомида бўлишини, укам ва синглим ҳам ўзимни қондош укам ва синглим бўлишларини билдим, аммо энди кеч бўлганди.
Мен ота-онамга ва Яратганга осий бўлдим, бундан жудаям афсусдаман. Ва ҳоҳлардим бошқалар мен қилган хатоларни такрорламасалар, ўз ота-оналарини бошларида кўтарсалар.
Кейинчалик Яратган қалбимни очиб намоз ўқишни ўрганиб, жума маърузаларида динимизда ота-онанинг ҳурматларини жойига қўйиш, уларни парвариш қилиш, эъзозлаш муҳим ишлардан эканини, ҳатто Аллоҳ Таоло Қуръонда неча марталаб "Ота-онангизга яхшилик қилинг" деб таъкидлаб айтганини ёки ҳатто бир оятда "Ота-онангиз сизга хизмат буюрганда уларга озор етказиб "уфф" деманг дейилганини ҳаи билдим. Аммо энди кеч бўлганди. Мен отамга яхшилик қилиш уёқда турсин осийлик қилиб зулм қилиб бўлганман. Энг ёмони мен хатоларимни тўғирлай олмайман. Отамдан ёки онамдан кечирим сўрай олмайман. Энди бор умидим Яратганни раҳматидан, марҳаматидандир.
Ҳоҳлардим мени қилган хатоларимни бошқалар қилмасалар ва ота-оналарини бошга кўтариб юргудай ҳурмат қилсалар".
Ғайрат Йўлдош(хикояси)
Аллох йўлида сизга илиндим.