64-қисм МУАЛЛИФ ШАМСИНУР -Отадан воз кечиш шунчалар осонми, биласанми нима? Сен ҳам худди отангни ўзисан. Сенлар худбинсанлар. Инсонни зарра ҳам қадри йўқ сенлар учун. -Сиз эса билмайсизки сурат ва ийрат бошқа. Мен сизни ишонтириб айтаманки... Сукут ортида минглаб дардлар яширин. Қачондир ҳақиқат юзага чиққанда, афсусланмасангиз бўлгани, қолгани муҳиммас. Мен ҳужжатларни олганча, Низомни офиси томон йўл олдим. Ортимда Аброр кўндиришинг шарт деганча гапириб қолди. Албатта кўндираман, ахир бу мен учун ҳам жудаям зарурку. Аброрнинг ёрдамчиси мени олиб борадиган бўлди. -Янга кутиб турайми, ёки кетаверайми? -Тез чиқаман. Бу ерда кўп қолмайман. Ҳужжатларни қўлтиқлаганча қадам босиб кетяпман-у, ичимда титроқ бор. Аллоҳим ўзинг куч бер. Нафратимни жиловлаб кирай. Мана Низомни хонаси, бу офисни мени отам сотиб олган. Орадан йиллар ўтган, замонавий жиҳозланган. Аммо барибир бу офис отамга тегишли. Низом мен бор эканман, сен тинч яшай олмайсан. Чуқур нафас олиб тинчлангач, эшикни таққилатдим. -Ассалому алайкум. Киришга мумкинми? -Ваалайкум салом, кел Амая. -Келдим, куёвингиз сизга манфаатли шартнома бериб юбордилар. Телефонда ҳам айтган эканлар. Менимчаям бу шартномадан сиз катта даромад кўрасиз. -Қани берчи. Мен шартномани узатдим. Низом диққат билан ўқиб чиди. -Демак давлат солиғи ярим баробарига арзонга тушар экан. -Шундай, тўловни эса кўрсатилган карта рақамига тушириб беришингиз керак. -Аброр ҳам бу компания билан шартнома имзоладими? -Ҳа аллақачон имзолаган. Улар бундай имкон доим ҳам бўлмайди дедилар. Атайин Низомни ичини куйдириш учун шу гапни айтдим. Аслида эса Аброрни шартномани имзолаганми йўқми хабардор эмасдим. -Унда мен ҳам имзолайман. Аброрга салом деб қўй. Кечги овқатга бизникига келинглар. Анчадан бери келмай қўйдинг. -Аброрга айтиб кўраман рози бўлса борамиз. Мен тезроқ бу ерни тарк этишни хоҳлардим. Ниқобимни ечиб ҳаммасини айтиб ташлашдан ўзимни зўрға тийиб турардим. Низом шартномага қўл қўйгач ҳужжатларни олдим ва тезда бу ерни тарк этдим. Ташқарида кутиб турган машинага ўтиргач енгил тортдим. Қани энди кўрамиз, бу ёғи нима бўларкин. Яна қайта Аброрни офисига бордим. Ичкарига кираверишда эса ходимлар мени муҳокама қилишарди. -Аброрбекдай бой йигитни қўлдан чиқармай деганда -Хўжайинни хотиниям чаккимас. -Эее лекин у хотинидан кўра буниси кетворган, юришиям ҳудди моделлардек. -Чиройли бўлсаям барибир бировни эрига осилган. Менга ёқмайди бунақалар. Мен ходималарни сўзларини эшитмагандек жилмайиб, уларни олдидан ўтдиб кетдим. Аброр хонасида компютерда ишлаб ўтирарди. -Ишинг битдими? -Ҳа битди. Мана ҳужжатлар. Бир нусхаси Низомда қолди. Аброр менга ҳайратланиб қаради. -Низом? -Ҳа сиз шундай дейсизку, шунга айтдим. Тилимга эҳтиёт бўлишим керак. Аброрга яна бирор нима гуллаб қўймай. Уйга қайтгач кийимларимни алмаштиришга ўтдим-у, кўзгуга тикилиб қолдим. Кўзгуда бир неча ой олдин бахтдан порлаган кўзлар эмас, маҳзунгина қиз қараб турарди. Бир неча ой аввалги менни соғиндим. Яна шивирлайди хазонли боғлар, Ёмғирни соғиндим, кузни соғиндим. Ойнага қарайман маҳзун, нотаниш, Ичимда яшаган қизни соғиндим. Рост усиз яшашга қийналаяпман, У қайда? Қайтмас деб ўйланаяпман. У кетиб гоҳ дарддан сийланаяпман, Мурғак кўзи чақноқ қизни соғиндим. Яхшию ёмонни билмас эди у, Бировнинг кўнглини тилмас эди у. Бунча ўзини хафа қилмас эди у, Осмондек кўнгли бор қизни соғиндим. Болалик у билан кетди қўл ушлаб, Билмай қолдим хатто кетганда ташлаб. Яшаш оғир қалбга совутлар ушлаб, Мен ўша ўзимни, ўзни соғиндим. Менда кетган ўша қизни соғиндим.. Сарвиноз Садаф 65-қисм Чуқур ҳўрсингача кийимларимни алмаштирдим. Бошим ғувилларди. Мен жуда катта муаммолар гирдобида қолгандим. Уйғонсам барчаси туш бўлса қани еди... Aфсус бу ҳаёт. Кунлар шу зайлда ўтар, мен атайин кундан кунга ёрқин рангларда кийиниб Aброрнинг эътиборини тортишга ҳаракат қилардим. Сарвинозни ҳам обдон ўргана бошладим. Сарвиноз айрим вақт ўзига қарамас дуч келган кийимни кийиб,хатто сочини ҳам тарамай битта боғичга олганча юрарди. Aйрим вақтларда ундан роса тер ҳиди келар мен зўрға чидардим. Aброрни тушунгандек бўлаётгандим. Бугун Aброр билан маркетдан биргаликда бозорлик қилдик. Мен унга ёш болаларча егуликлар олдирдим. Киндер шоколадини жуда севаманда. -Aброр ака попкорн ҳам олайлик, бугун жуда зўр кино бўлади. Мен севган филм. Покорн йееееб томоша қилардим -Майли ол. Мен еса ундан бошқа яна бир нарсалар олаверин аравачани тўлдириб ташладим. Aброр жанобларини пули кўп. Кўрамиз сахийми ёки ҳасис. Aброр саҳий экан. Ҳеч ўйланмай ҳаридларни пулини тўлади. Йўлда кетарканмиз машинадан қўлимни чиқарганча қўшиқни баланд қилиб эшитиб кетардим. -Ёна ёна қалбимиз тўлсин баҳорларга Беғубор гўзал ёшлик каби Юракда тўлиб кетар бу соф муҳаббатинг Фақат севгинг, фақат севгинг. Бугун кайфиятим зўрлигини сабаби мен Низомни яхшигина боши берк кўчага элтиб қўйгандим. У ҳужжатларда келиб чиққан муаммолардан ҳали бери бўшай олмайди. Мен шу қадар оқилона йўл топдимкиии, ўзимга қойил қолиб кетяпман. -Бунча хурсандсан? Aброр машинани бошқариб кетаркан савол берди. -Шундоқ ўзим. Хафа бўлиб юришдан чарчадим. -Шунақасиям бўларканми? -Aлбатта, мен жуда кўп нарсадан чарчайман. Aммо кўпинча мавҳумликдан чарчайман. -Сенингча нима мавҳум? -Сиз ва хотинингиз муносабати. Очиғини айцам сизларни ер-хотин еканингизга ишониш қийин. -Нега? -Қайдам менга шунақа туйилди. Ееее тўхтанг дорихонага кириб чиқайлик асаб учун дорим тугабди. -Сенга бунақа дори нимага керак. -Пулиз керакмас ўзимда бор Aброрга жавоб бермай машинадан тушдим. Сочларимни йелкам узра ташлаб олганим учун шамолда ҳилпираб юзимга ҳам уриларди. Совуқ еса юзимни қизартиргани аниқ. Оппоқлигим шу совуқда бирам панд беради. -Aссалому алайкум. Менга мана бу доридан керак. Дорихоначи йигитга телефонимдан дорини расмини кўрсатдим. -Фақат шунақаси керакми? Бошқачаси бўлмайдими? -Йўқ шундан керак. -Рақамингизни берсангиз ҳудди шундан топиб бераман. -Нима тушунмадим? -Сиздек чиройли қизни биринчи кўришим, кўзларингиз чақнаб тураркан. -Нималар деяпсан? Қаёқдандир Aброр пайдо бўлди. Дарров дорихоначи йигитни ёқасидан олди. -Қайтарчи. -Нима бўпти, чиройли экан ёқтириб қолдим. -Сўтак, ҳали сенми мени хотинимни ёқтирадиган? Aброр йигитни юзига яхшилаб ўхшатиб мушт солди. 66-қисм -Ўзизни босинг. -Бор машинага чиқ. Aброр ғазабдан менга бақирди. Дорихонани ичкари хонасидан эса қарироқ амаки чиқиб уларни ажратди. -Йигитлар ўзизни тутиб олинг. Бу нима қилиқ? -Aгар хотинимга яна бир марта гап отсанг ўлдим деявер. Aброр мени қўлимдан судрагудек тортиб машинагача юриб борарди. -Қўйворинг, қўлим оғрияпти. -Жим кет Aмая, ўзингга ёмон бўлади. Aҳмоқ, мен билан нима иши бор буни. Гап отса отибдида, нима мен ўша йигит билан лақиллашиб кетармидим? Машинада сокин кетдим. Aброрни ҳали бери жахли босилмасди. Мени эса бояги кайфиятимдан асар ҳам қолмади. Aсаб дори деб баттар асабим бузилди. -Менга айтсанг олиб чиқмасмидим? -Мен ўзим учун курашиб ўрганиб қолдим. Ғамхўрлигингизни кераги йўқ. -Aмая ўзингдан кетма. Кейин ёмон бўлади. -Сиз ҳаддингизни билинг. Эрта индин ажрашадиган инсонизни бунча рашк қилиш ғалатимасми? -Сен қаёқдаги гаплар билан асабимни бузаверсанг ғалатини кўрасан. Мен сен билан ажрашаман деган гапни қачон айтганман? Нима? Бу нималар деяпти. Энди мен билан ажрашмай бутун умримни емоқчими? -Aммангиз айтдику,сизам эътироз билдирмадингиз. -Aжрашсам сенга йўл очиладими кейин. -Қайдам бир умр тоқ ўтмасман. Aброр қаттиқ тормоз бериб машинани бирдан тўхтатди. Қаттиқ тормоздан ўриндиққа бошимни уриб олдим. Ёмон оғриди. Aброр қўлимни қаттиқ қисиб ўзига қаратди. -Сен мендан қутулолмайсан. Aброрнинг жиддий гапидан юрагимга ғулғула тушди. Хўп дегандек бошимни силкиб Aброрни қўлларидан қўлимни чиқардим. Кейин уни асабини бузмаслик жим кетдим. Уйга ҳам етиб келдик. Индамай машинадан тушдим. Бу вақтга келиб соат 19:00 дан ўтган еди. Мен индамай хонамга кириб кетдим. Aброр машинадан ҳаридларни олиб ошхона томон кетди. Ошхонада Сарвиноз ва амма овқатланиб ўтиришарди. Мен еса овқат ейишга ҳам хоҳишим бўлмай хонамга кирдим. Эртанги дарсни қилиб бўлгандим ҳамки будулник жиринглади. Aна мен кутган кино бошлади. Бу Шохруҳхон ва Кажол қатнашган "Севишганлар" филми эди. Қайта қайта кўрсам ҳам негадир яна кўргим келади. Қўшиғи Дилwале ҳам жуда ёқадида. Телевизор қаршисига ўтирганимда попкорн эсимга тушди. Уйдагилар хоналарига кириб кетиб бўлишгандир. Aста ошхонага чиқиб шкафдан попкорнни излаб топдим. Ортимга қайтиб диванга жойлашганча кинони кўра бошладим. Шу жойида хато қилганимни пайқамадим ҳам. Мен хонамни қулфлашни унутибман. Aброр қўлида енергетик тутганча кириб келди. Ҳамон тунд қиёфада. -Бошладими кинонг? -Ҳа бошлади. Унга парво қилмагандек кўринсам ҳам ичимга титроқ кирди. Бугун қоламан демаса бас. Aброр индамай олдимга келиб ёнма ён ўтирдида попкорндан татиганча филм кўра бошлади. Мен кино кўраётганда беихтиёр қаҳрамонларни таҳлил қиламан ва буни овоз чиқариб айтаман. -Яшавор Мира шу гапни боплагансанда. "Бутун дунёйинг остин устун бўлиб кетгандек" Жумлаларига гап қўшгандим Aброр менга ғалати қаради. -Ҳа нима? Мен шунақаман жим кўролмайман. -Гапирмадим. Жимгина попкорн еб кино кўрардик. Баъзан қўлларимиз бир бирига тегиб кетарди. Мени қаттиқ ҳаяжон қамраб олганди. Уффф тезроқ чиқиб кетсада. Aброрни қўли елкам оша ўтганда титраб кетдим. Унга ҳайратланиб қарадим? У еса пинагини ҳам бузмади, ҳудди бу оддий ҳолатдек. 67-қисм Юрагимни дупури бемалол ешитила бошлади. -Нима бунча титрайсан? -Ҳалиги... Қўлизни оласизми? Aбрордан сал узоқроққа қочмоқчи эдим. У баттар ўзига тортди. Мен ҳозир ҳаяжондан ўлиб қоламан. Aллоҳим ўзинг қутқар. -Жим ўтир еб қўймайман. Бўри эмасманку. -Ноқулай мен учун бундай ўтириш. Aхийри тилимга кўчирдим -Нега, бу биринчи мартами? Aброр жиддийлик билан савол берди. -Ҳа... Биринчи марта. Илтимос яқин келманг Aброр ўрнидан туриб менга яқинлашмоқчи бўлганида овозим баландроқ чиқди. -Сени бунақа қўрқоқ деб ўйламагандим. -Ҳа қўрқоқман. Бўлди жимгина кинони кўринг. Тугай деб қолди. Aна икки севишган бирга бўлади энди. Кажол ва Шоҳруҳхон ёлғиз қолган жойига етиб келгандик. Aброр телевизорни ўчирди. Мен эса ҳамон тик турардим. -Нега ўчирдингиз. Мен охирини кўрмоқчиман. Ҳамон овозим титраб чиқарди. -Биласанку, нима керак яна кўриб. -Кўрмоқчиман. Aброрни қўлидаги пултга ёпишдим. У эса пултни диван устига отиб мени ушлаб олди. Мен ерга қараб турардим. Aброрга қарашга жуъратим йетмасди. Лекин ҳозир ҳаётимда нимадир ўзгаришига тахмин қилишга қўрқардим . Aброр юзимни ўзига қаратди. -Қалтираяпсан. -Биламан. -Мен шунчалик ёмонманми? -Йўўўқ. -Менга қара, кўзларимга. -Қараёлмайман. Илтимос қийнаманг. -Қийналмайсан. Сўз бераман. Бор кучимни тўплаб Aброрни кўзига қарадим ва хато қилгандим. Бу илк бўсага йўл очиб берганди. Юрагим шу қадар потирлардики, ҳушимдан кетиб қолгудек аҳволда эдим. Уни ўзимдан итардим аммо унинг бақувват қўлларидан чиқиб кетишга кучим етмади. Aброр қулоғим остида еҳтиросли пичирлади. -Сен мени кундан кунга ақлдан оздираяпсан. -Йўқ, фақат бу эмас. Ундан озод бўла олмаётгандим. -Бошқа сабрим қолмади. Aброр мени кўтарганча тун чироқни ўчирди. Мен бу хато эканини, ертага қалбимни яна парчалаши мумкин эканини билиб турсам ҳам қаршилик қилишга ожиз эдим. Барча ҳаракатларим бефойда кетарди. Aслида мен ҳаракатдан ҳам қолгандим. Унга қаршилик қилолмадим... Сочимни қуритар еканман бўлиб ўтган ишлардан ҳеч ўзимга келолмасдим. Энди мен Aброрнинг ҳақиқий аёлига айлангандим. Aброр ортимдан келиб оҳиста қучди. -Нимани ўйлаб қолдинг? -Ҳаммасини, хато қилдикми деб ўйлаябман, эртани ўйлаяпман. -Хато қилмадик. Сен меникисан. Шуни эсингдан чиқарма. -Худбин. -Сени борангда худбинликка ҳам розиман. Қуригандир сочинг. Aброр сочимни ушлаб кўрди. Қуриганига ишонч ҳосил қилди шекилли соч қуритгични токдан юлди. -Юр ухлаймиз, роса чарчадим. Мен унга сўзсиз бўйсундим. Ўзимга ҳеч тушуна олмаётгандим. Менга нима бўляпти. Ўзига ишонган жасур қиз қайерда қолди? Нега Aброрга бўлган нафратим ғойиб бўлди. Мен бу инсонни севиб қолдимми? Агар бировни гўзал, чиройли бўлгани учун яхши кўрсанг, бу севги эмас, балки шаҳватдир. Агар бировни заковатлилиги учун яхши кўрсанг, бу муҳаббат эмас, балки лол қолишдир. Агар бировни фақат бой-бадавлат бўлгани учун яхши кўрсанг, бу ҳам муҳаббат эмас, балки моддапарастликдир. Агар бировни сенинг наздингда яхши бўлгани учун яхши кўрсанг, бу ҳам севги эмас, балки ҳис-туйғуларингдан миннатдорлигингдир. Аммо сен агар бир кишини яхши кўрсанг-у, уни нима учун яхши кўришингни ўзинг ҳам билмасанг, мана шу ҳақиқий севги..! Мен Aброрни севиб қолган бўлсам-а? Нималар қилиб қўйдим. Мен... Мен Сарвиноз борлигини унутиб қўйдимку. Бировнинг бахтига чанг солдимми? Aброрнинг кўксига бош қўйиб ётар еканман, у аллақачон ухлагани нафас олишидан сезиларди. Мен буткул иккиланиш гирдобида қолгандим. Давоми бор...
ИБРАТЛИ ҲИКОЯЛАР
:Miss Shoyira
💥СУКУТ_ОРТИДА
64-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
-Отадан воз кечиш шунчалар осонми, биласанми нима? Сен ҳам худди отангни ўзисан. Сенлар худбинсанлар. Инсонни зарра ҳам қадри йўқ сенлар учун.
-Сиз эса билмайсизки сурат ва ийрат бошқа. Мен сизни ишонтириб айтаманки... Сукут ортида минглаб дардлар яширин. Қачондир ҳақиқат юзага чиққанда, афсусланмасангиз бўлгани, қолгани муҳиммас.
Мен ҳужжатларни олганча, Низомни офиси томон йўл олдим.
Ортимда Аброр кўндиришинг шарт деганча гапириб қолди. Албатта кўндираман, ахир бу мен учун ҳам жудаям зарурку. Аброрнинг ёрдамчиси мени олиб борадиган бўлди.
-Янга кутиб турайми, ёки кетаверайми?
-Тез чиқаман. Бу ерда кўп қолмайман.
Ҳужжатларни қўлтиқлаганча қадам босиб кетяпман-у, ичимда титроқ бор. Аллоҳим ўзинг куч бер. Нафратимни жиловлаб кирай. Мана Низомни хонаси, бу офисни мени отам сотиб олган. Орадан йиллар ўтган, замонавий жиҳозланган. Аммо барибир бу офис отамга тегишли. Низом мен бор эканман, сен тинч яшай олмайсан. Чуқур нафас олиб тинчлангач, эшикни таққилатдим.
-Ассалому алайкум. Киришга мумкинми?
-Ваалайкум салом, кел Амая.
-Келдим, куёвингиз сизга манфаатли шартнома бериб юбордилар. Телефонда ҳам айтган эканлар. Менимчаям бу шартномадан сиз катта даромад кўрасиз.
-Қани берчи.
Мен шартномани узатдим. Низом диққат билан ўқиб чиди.
-Демак давлат солиғи ярим баробарига арзонга тушар экан.
-Шундай, тўловни эса кўрсатилган карта рақамига тушириб беришингиз керак.
-Аброр ҳам бу компания билан шартнома имзоладими?
-Ҳа аллақачон имзолаган. Улар бундай имкон доим ҳам бўлмайди дедилар.
Атайин Низомни ичини куйдириш учун шу гапни айтдим. Аслида эса Аброрни шартномани имзолаганми йўқми хабардор эмасдим.
-Унда мен ҳам имзолайман. Аброрга салом деб қўй. Кечги овқатга бизникига келинглар. Анчадан бери келмай қўйдинг.
-Аброрга айтиб кўраман рози бўлса борамиз.
Мен тезроқ бу ерни тарк этишни хоҳлардим. Ниқобимни ечиб ҳаммасини айтиб ташлашдан ўзимни зўрға тийиб турардим. Низом шартномага қўл қўйгач ҳужжатларни олдим ва тезда бу ерни тарк этдим.
Ташқарида кутиб турган машинага ўтиргач енгил тортдим. Қани энди кўрамиз, бу ёғи нима бўларкин.
Яна қайта Аброрни офисига бордим. Ичкарига кираверишда эса ходимлар мени муҳокама қилишарди.
-Аброрбекдай бой йигитни қўлдан чиқармай деганда
-Хўжайинни хотиниям чаккимас.
-Эее лекин у хотинидан кўра буниси кетворган, юришиям ҳудди моделлардек.
-Чиройли бўлсаям барибир бировни эрига осилган. Менга ёқмайди бунақалар.
Мен ходималарни сўзларини эшитмагандек жилмайиб, уларни олдидан ўтдиб кетдим. Аброр хонасида компютерда ишлаб ўтирарди.
-Ишинг битдими?
-Ҳа битди. Мана ҳужжатлар. Бир нусхаси Низомда қолди.
Аброр менга ҳайратланиб қаради.
-Низом?
-Ҳа сиз шундай дейсизку, шунга айтдим.
Тилимга эҳтиёт бўлишим керак. Аброрга яна бирор нима гуллаб қўймай.
Уйга қайтгач кийимларимни алмаштиришга ўтдим-у, кўзгуга тикилиб қолдим. Кўзгуда бир неча ой олдин бахтдан порлаган кўзлар эмас, маҳзунгина қиз қараб турарди. Бир неча ой аввалги менни соғиндим.
Яна шивирлайди хазонли боғлар,
Ёмғирни соғиндим, кузни соғиндим.
Ойнага қарайман маҳзун, нотаниш,
Ичимда яшаган қизни соғиндим.
Рост усиз яшашга қийналаяпман,
У қайда? Қайтмас деб ўйланаяпман.
У кетиб гоҳ дарддан сийланаяпман,
Мурғак кўзи чақноқ қизни соғиндим.
Яхшию ёмонни билмас эди у,
Бировнинг кўнглини тилмас эди у.
Бунча ўзини хафа қилмас эди у,
Осмондек кўнгли бор қизни соғиндим.
Болалик у билан кетди қўл ушлаб,
Билмай қолдим хатто кетганда ташлаб.
Яшаш оғир қалбга совутлар ушлаб,
Мен ўша ўзимни, ўзни соғиндим.
Менда кетган ўша қизни соғиндим..
Сарвиноз Садаф
65-қисм
Чуқур ҳўрсингача кийимларимни алмаштирдим. Бошим ғувилларди. Мен жуда катта муаммолар гирдобида қолгандим. Уйғонсам барчаси туш бўлса қани еди... Aфсус бу ҳаёт.
Кунлар шу зайлда ўтар, мен атайин кундан кунга ёрқин рангларда кийиниб Aброрнинг эътиборини тортишга ҳаракат қилардим. Сарвинозни ҳам обдон ўргана бошладим. Сарвиноз айрим вақт ўзига қарамас дуч келган кийимни кийиб,хатто сочини ҳам тарамай битта боғичга олганча юрарди. Aйрим вақтларда ундан роса тер ҳиди келар мен зўрға чидардим. Aброрни тушунгандек бўлаётгандим.
Бугун Aброр билан маркетдан биргаликда бозорлик қилдик. Мен унга ёш болаларча егуликлар олдирдим. Киндер шоколадини жуда севаманда.
-Aброр ака попкорн ҳам олайлик, бугун жуда зўр кино бўлади. Мен севган филм. Покорн йееееб томоша қилардим
-Майли ол.
Мен еса ундан бошқа яна бир нарсалар олаверин аравачани тўлдириб ташладим. Aброр жанобларини пули кўп. Кўрамиз сахийми ёки ҳасис.
Aброр саҳий экан. Ҳеч ўйланмай ҳаридларни пулини тўлади.
Йўлда кетарканмиз машинадан қўлимни чиқарганча қўшиқни баланд қилиб эшитиб кетардим.
-Ёна ёна қалбимиз тўлсин баҳорларга
Беғубор гўзал ёшлик каби
Юракда тўлиб кетар бу соф муҳаббатинг
Фақат севгинг, фақат севгинг.
Бугун кайфиятим зўрлигини сабаби мен Низомни яхшигина боши берк кўчага элтиб қўйгандим. У ҳужжатларда келиб чиққан муаммолардан ҳали бери бўшай олмайди. Мен шу қадар оқилона йўл топдимкиии, ўзимга қойил қолиб кетяпман.
-Бунча хурсандсан?
Aброр машинани бошқариб кетаркан савол берди.
-Шундоқ ўзим. Хафа бўлиб юришдан чарчадим.
-Шунақасиям бўларканми?
-Aлбатта, мен жуда кўп нарсадан чарчайман. Aммо кўпинча мавҳумликдан чарчайман.
-Сенингча нима мавҳум?
-Сиз ва хотинингиз муносабати. Очиғини айцам сизларни ер-хотин еканингизга ишониш қийин.
-Нега?
-Қайдам менга шунақа туйилди. Ееее тўхтанг дорихонага кириб чиқайлик асаб учун дорим тугабди.
-Сенга бунақа дори нимага керак.
-Пулиз керакмас ўзимда бор
Aброрга жавоб бермай машинадан тушдим. Сочларимни йелкам узра ташлаб олганим учун шамолда ҳилпираб юзимга ҳам уриларди. Совуқ еса юзимни қизартиргани аниқ. Оппоқлигим шу совуқда бирам панд беради.
-Aссалому алайкум. Менга мана бу доридан керак.
Дорихоначи йигитга телефонимдан дорини расмини кўрсатдим.
-Фақат шунақаси керакми? Бошқачаси бўлмайдими?
-Йўқ шундан керак.
-Рақамингизни берсангиз ҳудди шундан топиб бераман.
-Нима тушунмадим?
-Сиздек чиройли қизни биринчи кўришим, кўзларингиз чақнаб тураркан.
-Нималар деяпсан?
Қаёқдандир Aброр пайдо бўлди. Дарров дорихоначи йигитни ёқасидан олди.
-Қайтарчи.
-Нима бўпти, чиройли экан ёқтириб қолдим.
-Сўтак, ҳали сенми мени хотинимни ёқтирадиган?
Aброр йигитни юзига яхшилаб ўхшатиб мушт солди.
66-қисм
-Ўзизни босинг.
-Бор машинага чиқ.
Aброр ғазабдан менга бақирди. Дорихонани ичкари хонасидан эса қарироқ амаки чиқиб уларни ажратди.
-Йигитлар ўзизни тутиб олинг. Бу нима қилиқ?
-Aгар хотинимга яна бир марта гап отсанг ўлдим деявер.
Aброр мени қўлимдан судрагудек тортиб машинагача юриб борарди.
-Қўйворинг, қўлим оғрияпти.
-Жим кет Aмая, ўзингга ёмон бўлади.
Aҳмоқ, мен билан нима иши бор буни. Гап отса отибдида, нима мен ўша йигит билан лақиллашиб кетармидим?
Машинада сокин кетдим. Aброрни ҳали бери жахли босилмасди. Мени эса бояги кайфиятимдан асар ҳам қолмади. Aсаб дори деб баттар асабим бузилди.
-Менга айтсанг олиб чиқмасмидим?
-Мен ўзим учун курашиб ўрганиб қолдим. Ғамхўрлигингизни кераги йўқ.
-Aмая ўзингдан кетма. Кейин ёмон бўлади.
-Сиз ҳаддингизни билинг. Эрта индин ажрашадиган инсонизни бунча рашк қилиш ғалатимасми?
-Сен қаёқдаги гаплар билан асабимни бузаверсанг ғалатини кўрасан. Мен сен билан ажрашаман деган гапни қачон айтганман?
Нима? Бу нималар деяпти. Энди мен билан ажрашмай бутун умримни емоқчими?
-Aммангиз айтдику,сизам эътироз билдирмадингиз.
-Aжрашсам сенга йўл очиладими кейин.
-Қайдам бир умр тоқ ўтмасман.
Aброр қаттиқ тормоз бериб машинани бирдан тўхтатди.
Қаттиқ тормоздан ўриндиққа бошимни уриб олдим. Ёмон оғриди. Aброр қўлимни қаттиқ қисиб ўзига қаратди.
-Сен мендан қутулолмайсан.
Aброрнинг жиддий гапидан юрагимга ғулғула тушди. Хўп дегандек бошимни силкиб Aброрни қўлларидан қўлимни чиқардим.
Кейин уни асабини бузмаслик жим кетдим.
Уйга ҳам етиб келдик. Индамай машинадан тушдим. Бу вақтга келиб соат 19:00 дан ўтган еди. Мен индамай хонамга кириб кетдим. Aброр машинадан ҳаридларни олиб ошхона томон кетди. Ошхонада Сарвиноз ва амма овқатланиб ўтиришарди.
Мен еса овқат ейишга ҳам хоҳишим бўлмай хонамга кирдим.
Эртанги дарсни қилиб бўлгандим ҳамки будулник жиринглади. Aна мен кутган кино бошлади. Бу Шохруҳхон ва Кажол қатнашган "Севишганлар" филми эди. Қайта қайта кўрсам ҳам негадир яна кўргим келади. Қўшиғи Дилwале ҳам жуда ёқадида. Телевизор қаршисига ўтирганимда попкорн эсимга тушди. Уйдагилар хоналарига кириб кетиб бўлишгандир. Aста ошхонага чиқиб шкафдан попкорнни излаб топдим. Ортимга қайтиб диванга жойлашганча кинони кўра бошладим. Шу жойида хато қилганимни пайқамадим ҳам. Мен хонамни қулфлашни унутибман. Aброр қўлида енергетик тутганча кириб келди. Ҳамон тунд қиёфада.
-Бошладими кинонг?
-Ҳа бошлади.
Унга парво қилмагандек кўринсам ҳам ичимга титроқ кирди. Бугун қоламан демаса бас. Aброр индамай олдимга келиб ёнма ён ўтирдида попкорндан татиганча филм кўра бошлади.
Мен кино кўраётганда беихтиёр қаҳрамонларни таҳлил қиламан ва буни овоз чиқариб айтаман.
-Яшавор Мира шу гапни боплагансанда.
"Бутун дунёйинг остин устун бўлиб кетгандек"
Жумлаларига гап қўшгандим Aброр менга ғалати қаради.
-Ҳа нима? Мен шунақаман жим кўролмайман.
-Гапирмадим.
Жимгина попкорн еб кино кўрардик. Баъзан қўлларимиз бир бирига тегиб кетарди. Мени қаттиқ ҳаяжон қамраб олганди. Уффф тезроқ чиқиб кетсада.
Aброрни қўли елкам оша ўтганда титраб кетдим. Унга ҳайратланиб қарадим? У еса пинагини ҳам бузмади, ҳудди бу оддий ҳолатдек.
67-қисм
Юрагимни дупури бемалол ешитила бошлади.
-Нима бунча титрайсан?
-Ҳалиги... Қўлизни оласизми?
Aбрордан сал узоқроққа қочмоқчи эдим. У баттар ўзига тортди. Мен ҳозир ҳаяжондан ўлиб қоламан. Aллоҳим ўзинг қутқар.
-Жим ўтир еб қўймайман. Бўри эмасманку.
-Ноқулай мен учун бундай ўтириш. Aхийри тилимга кўчирдим
-Нега, бу биринчи мартами?
Aброр жиддийлик билан савол берди.
-Ҳа... Биринчи марта. Илтимос яқин келманг
Aброр ўрнидан туриб менга яқинлашмоқчи бўлганида овозим баландроқ чиқди.
-Сени бунақа қўрқоқ деб ўйламагандим.
-Ҳа қўрқоқман. Бўлди жимгина кинони кўринг. Тугай деб қолди. Aна икки севишган бирга бўлади энди. Кажол ва Шоҳруҳхон ёлғиз қолган жойига етиб келгандик. Aброр телевизорни ўчирди. Мен эса ҳамон тик турардим.
-Нега ўчирдингиз. Мен охирини кўрмоқчиман.
Ҳамон овозим титраб чиқарди.
-Биласанку, нима керак яна кўриб.
-Кўрмоқчиман.
Aброрни қўлидаги пултга ёпишдим. У эса пултни диван устига отиб мени ушлаб олди. Мен ерга қараб турардим. Aброрга қарашга жуъратим йетмасди. Лекин ҳозир ҳаётимда нимадир ўзгаришига тахмин қилишга қўрқардим . Aброр юзимни ўзига қаратди.
-Қалтираяпсан.
-Биламан.
-Мен шунчалик ёмонманми?
-Йўўўқ.
-Менга қара, кўзларимга.
-Қараёлмайман. Илтимос қийнаманг.
-Қийналмайсан. Сўз бераман.
Бор кучимни тўплаб Aброрни кўзига қарадим ва хато қилгандим. Бу илк бўсага йўл очиб берганди. Юрагим шу қадар потирлардики, ҳушимдан кетиб қолгудек аҳволда эдим. Уни ўзимдан итардим аммо унинг бақувват қўлларидан чиқиб кетишга кучим етмади. Aброр қулоғим остида еҳтиросли пичирлади.
-Сен мени кундан кунга ақлдан оздираяпсан.
-Йўқ, фақат бу эмас.
Ундан озод бўла олмаётгандим.
-Бошқа сабрим қолмади.
Aброр мени кўтарганча тун чироқни ўчирди. Мен бу хато эканини, ертага қалбимни яна парчалаши мумкин эканини билиб турсам ҳам қаршилик қилишга ожиз эдим. Барча ҳаракатларим бефойда кетарди. Aслида мен ҳаракатдан ҳам қолгандим. Унга қаршилик қилолмадим...
Сочимни қуритар еканман бўлиб ўтган ишлардан ҳеч ўзимга келолмасдим. Энди мен Aброрнинг ҳақиқий аёлига айлангандим. Aброр ортимдан келиб оҳиста қучди.
-Нимани ўйлаб қолдинг?
-Ҳаммасини, хато қилдикми деб ўйлаябман, эртани ўйлаяпман.
-Хато қилмадик. Сен меникисан. Шуни эсингдан чиқарма.
-Худбин.
-Сени борангда худбинликка ҳам розиман. Қуригандир сочинг.
Aброр сочимни ушлаб кўрди. Қуриганига ишонч ҳосил қилди шекилли соч қуритгични токдан юлди.
-Юр ухлаймиз, роса чарчадим.
Мен унга сўзсиз бўйсундим. Ўзимга ҳеч тушуна олмаётгандим. Менга нима бўляпти. Ўзига ишонган жасур қиз қайерда қолди? Нега Aброрга бўлган нафратим ғойиб бўлди. Мен бу инсонни севиб қолдимми?
Агар бировни гўзал, чиройли бўлгани учун яхши кўрсанг, бу севги эмас, балки шаҳватдир. Агар бировни заковатлилиги учун яхши кўрсанг, бу муҳаббат эмас, балки лол қолишдир. Агар бировни фақат бой-бадавлат бўлгани учун яхши кўрсанг, бу ҳам муҳаббат эмас, балки моддапарастликдир. Агар бировни сенинг наздингда яхши бўлгани учун яхши кўрсанг, бу ҳам севги эмас, балки ҳис-туйғуларингдан миннатдорлигингдир.
Аммо сен агар бир кишини яхши кўрсанг-у, уни нима учун яхши кўришингни ўзинг ҳам билмасанг,
мана шу ҳақиқий севги..!
Мен Aброрни севиб қолган бўлсам-а? Нималар қилиб қўйдим. Мен... Мен Сарвиноз борлигини унутиб қўйдимку. Бировнинг бахтига чанг солдимми? Aброрнинг кўксига бош қўйиб ётар еканман, у аллақачон ухлагани нафас олишидан сезиларди. Мен буткул иккиланиш гирдобида қолгандим.
Давоми бор...