💥СУКУТ ОРТИДА

88-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
-Сен адашяпсан.
-Йўқ, бари аён. Мен энди аввалги содда Амая эмасман. Уни сизлар йўқ қилдингиз. Эндиги айтар гапингизни ҳам мен учун аҳамияти йўқ.
Мен айтаримни айтдим. Аброрнинг нигоҳларида пушаймонлик аломатлари сезилиб турарди. Мен эса ортиқ бу ерда қолишни истамадим. Бир бир қадам босганча бу бинони тарк этдим.
Кўчадаман нечадир соат тик оёқда туришим мени буткул ҳолдан тойдирганди. Ижара уйга боришдан аввал Аброрни уйидан керакли бир икки нарсамни олиш учун бориш фикри бирдан ҳаёлимга келди. Йўлимни эса ўша манзил томон бурдим. Такси тўхтатиб нечадир кун бахтли ўтган уйим манзилини айтдим.
Кўчада ёмғир ёғар, қалбларга сокинлик бағишларди. Менинг қалбим эса аросатда қолиб кетгандек эди. Ақлим Аброрни эшитма, у кечиримга лойиқ эмас деса, қалбим уни бир бор тинглашинг лозим эди дерди. Шу иккиланишлар аро ҳаёлларимни йиғолмасдим. Ёмғирнинг майин ёғишини эса завқ билан томоша қилишга ўйларим монелик қиларди.
Мана ўша уй қаршисидаман. Эшикни ўз калитим билан очиб кирдим. Уй ҳувиллаб ётар, ҳеч зоғ йўқлиги ҳовлининг кўринишидан ҳам маълум эди. Қишнинг илк ойи бўлса ҳам ҳамон хазонрезгилик давом этарди. Керакли нарсаларни бир сумкага солдим. Эшикдан чиқиб энди юраман деганимда ердаги қон доғларига кўзим тушди. Демак Аброр уйда бўлган. Қон доғлари бўйлаб юриб бордим, Аброрнинг иш кабинети олди ҳам анчагина қон томчиларига тўла эди. Эшикни итариб ичкарига назар солганимда юрагим шув этди.
Хонани ахволига қараб бўлмасди. Ҳамма ер ағдар-тўнтар, ҳужжатлар ҳар қаерга сочилиб ётарди.
Демак Аброрга уйда ҳужум қилинган. Хонада анчагина қон ҳалқоби ҳам тўпланган бўлиб кўнглимни беҳузур қилгани сабаб у ердан югуриб чиқишимга тўғри келди. Аброрда кимни қасди бир бўлишими мумкин?
Сумкамни қўлимга олдим-у, бу ҳовлини тарк этдим. Агар Аброр уйда бўлса кела олмаслигим аниқ эди. Ижара уйимга етиб борганимда қуёш ботар маҳал бўлиб қолганди. Қорним жуда очқаб кетган нимадир тановул қилишим шарт. Ўйлай ўйлай овқат буюртма қилдим. Мана менинг ёлғизликдаги ҳаётим бошланди. Мен шу кунларга лойиқмидим? Абрордан буткул воз кеча оламанми? Нега ҳамон у ҳақида ўйлайман. Менга қилган ноҳақликларидан кейинам унга талпинавераман.
Ёлғизлик инсонни еб битирар экан. Бу таҳлит яшай олишим қийин масала. Эртага ўқишга борсам шу домдаги дугонларимни бирортасидан мен билан туришини сўраб кўраман.
Буюртма келди. Икки бўлак писта ейман деб ўйловдим. Бир бўлагини зўрға едим. Кейин эса гинеколог айтган дорини ичдим. Кўп вақт ўтмай уйқуга кетдим.
Эрта тонгда яна ҳолсиз бўлиб уйғондим. Уйқудан сира тургим келмас, лекин бугунги қиладиган ишларим ҳам талайгина эди. Кўчага чиққанимда Аброрнинг машинаси йўқлигига эътибор бердим. Кеча қарамаган эканман. Бугун билдим йўқлигини.
Амалиётдан қайтган талабалар бир биримиз билан қучоқлашиб кўришдик. Анча соғиниб қолибмиз ўқиш даврини.
-Амая жуда озиб кетибсан.
-Ҳа насиб энди семирарман.
-Янгилик борми дейман?
Дилноза қош қоқди.
-Ҳа шунақа.
-Вооой табриклайман. Жуда хурсанд бўлдим.
-Қандай ўзингни яхши ҳис аиляпсанми?
Илмира ҳам гапга қўшилди. У орамиздан биринчи бўлиб турмушга чиққан ва болали бўлганди. Боласини қайнонаси уйда олиб қолиб қарарди.
-Токсикоз бошланган, беҳоллик иштаҳа йўқолиши...
-Эее асти айтасанми? Беш ойликкача шунақа бўлганман. Кейин ўтиб кетади. Тундаям уйғониб овқат ейсан.
-Почча еттинчи осмонга учаётгандир а?
-У билмайди?
-Иии бу қанақаси, отаси билмаса?
-Тарихи узун,бирор кун айтиб бераман.
Садриддин ака ҳам шоша пиша кириб келди. Ҳамма билан сўрашгач мени ёнимдаги стулга келиб ўтирди.
-Амая яхшимисиз?
-Яхши ўзизчи?
-Яхши.
-Қўлизга нима қилди?
Энди эътибор берибман. Садриддин акани қўли бинт билан ўраб ташланганди.
-Бироз кесиб олдим. Зарари йўқ.
-Тузалиб кетинг.
89-қисм
Гуруҳ рахбаримиз келгач ҳамманинг нигоҳи унга қаратилди. Садриддин ака айтган курсдошим Зилола ва Фароғатлар билан гаплашиб олдим.
-Менам ўша домда туряпман.
-Нечани подезд?
Мен подездни айтдим.
-Бизни квартирага кўчиб ўтсангчи?
-Яхшиси сизлар келинг. Мен уч ойга аҳартнома қилдим.
-Биз ўша уйга ўрганиб қолганмиз, қолаверса сени эринг борку.
-Эрим йўқ, ёлғизман.
-Ҳали ярашиб оласан.
-Қайдам... Кўзим етмайди.
Шундан кейин дарсларгашўнғоб кетдик. Садриддин ака кўпроқ мен билан ўтиришга ҳаракат қиларди. Ундан қанча ўзимни олиб қочмай барибир яна ёнимда пайдо бўлаверарди.
Садриддин ака билан ёнма-ён ўтирибмиз, мен ёқтирмаган дарс. Аброр эса қайта қайта қўнғироқ қилишни канда қилмайди. Неча бора ўчириб қўйдим охири тинди .
-Нега жавоб бермадингиз?
-Гаплашгим йўқ.
Ҳозир ёнимда Садриддин акани ҳам кўришга тоқатим йўқ эди. Қўнғироқларига жавоб бермаганимдан кейин Абрордан хабар келди.
Инжиқ кўзларимда мезонлар сероб,
Ёмғирни севаман –
куз бўлсам керак...
Қишман – вужудимда совуқ изтироб,
Яна нигоҳлари муз бўлсам керак.
Баҳорман – заминга тўшалган байроқ,
Қаро сочларингни силадим сим-сим...
Ёзман – юрагимда туйғулар қайноқ!
Сенга қайси фасл ёқар, азизам?
(Рашид Хўжамов)
Муддаоси нима? Нега мени шунчаки қўйиб юбора олмайди? Мендан нима истайди. Лекин мисралар жуда чиройли эди. Мен Аброрнинг шеъриятга қизиқишини билмаган эканман.
Телефоним яна безовталана бошлади. Бу гал эса Муслим ака экан.
-Ассалому алайкум.
-Ваалайкум салом. Синглим сиз айтган масалада қўнғироқ қиляпман. Даъво очамизми?
-Ҳа албатта, қанча тез бўлса шунча яхши.
-Унда пешиндан кейин кўришсак.
-Албатта менга маъқул.
🌿🌿🌿
Муслим ака кутиб турган экан, адвокатура биносига етиб келдим.
-Мана сиз айтган ҳужжатлар.
Муслим ака отамни мулклари борасида маълумот йиққанди.
-Ўша вақтда мерос онангиз номига ўтган. Ҳозирда йирик ишлаб чиқариш цехи ва олди сотдига асосланган фирма отангиз вафотидан кейин онангизни номига ўтган. Директорлик Низом Ҳакимовда бўлгани билан эгалик онангизда бўлган. Нима учундир Низом фирмани ўз номига ўтказишга шошилмаган, ёки бу ишларга унча тушунмаган.
-Иккови ҳам бўлиши мумкин.
-Бундан келиб чиқадики онангизни бошқа фарзанди бўлмагандан кейин мерос бевосита сизга ўтади. Буни нотариусдан тасдиқлатиб оламиз.
-Низомни у ердан қандай қилиб йўқотса бўлади?
-Эгаликни тўлиқ қўлингизга олгач ишдан бўшатасиз ҳолос.
-А?
Мен бу гаплардан ҳайратда эдим.
90-қисм
-Наҳотки бу шунчалар осон?
-Ха осон. Лекин Низом ҳам жим турмаса керак. Иложи борича мулкларни хусусийлаштиришга ўтади. У мен шунча йил бошқардим, кенгайтирдим деб даъво қилиши мумкин.
-Кейин нима қиламиз?
-Биз ҳам қўлдан келганча далил тўплаймиз. Бизга жонли гувоҳ ҳам керак бўлиши мумкин.
-Уни қаердан топамиз?
- Ўгай онангиз ёрдам бера олармикин?
-Қайдам, Низомдан қўрқади.
Муслим ака нималарнидир ўйлаб қолди. Кейин ёзишга тушди.
-Бўлди ҳаммаси тайёр. Буни тегишли жойларга топширамиз. Сиз билан яна боғланамиз.
Мен Муслим ака билан хайрлашиб, бу ерни тарк этдим. Ҳаётим изидан чиқиб кетган, мен боши берк кўчадаман. Қалбим билан олишавериб чарчадим. Аброрнинг тинимсиз қўнғироқларига жавоб қайтармадим. Балки хато қилаётгандирман, уни шу аҳволда касалхонада қолдирдим.
Уйга қайтдим, яна ёлғизлик. Мен шундай тақдирни орзу қилганмидим. Тўрт ой ичида ҳаётим бошқа ўзанга бурилиб кетди. Яқинда янги йил эшик қоқиб кириб келади. Менда ким қолди, вужудимдаги миттивойим халос. Курсдошларимни олдига кўчиб ўтишим тўғри эмас. Қачондир бу ердан кетарман. Уларни чақирсам-у, кейин улар бошпанасиз қолишса бу ҳам тўғри эмас.
Қачондан бери кирмаган тармоқдаги аккаунтимга кирдим. Анчагина буюртмалар мени кутиб турган экан. Яхши бўлди, энди вақтимни нимага бағишлашни биламан.
Шу ишга киришганимча тунги иккигача ишлабман. Ундан кейин эса беҳосдан телеграмга кириб юбордим. Телеграмга киришим билан Абрордан қўнғироқ бўлди.
Кўтариш ниятим бўлмагани боис телефонни буткул ўчирдим ва ухлаш учун ётдим.
Эртаси куни дарсдан чиқишимда, машинасига суянган кўйи ўтирган Аброрга кўзим тушди. У мени имлаб ёнига чақирди.
-Амая эринг келибди.
Қизлар шиаир- шивирга ўтиб кетишди.
-Келса келар, менга нима?
-Иеее бу нима қилганинг, эсингни еганмисан? Оила сенга ўйинчоқми?
-Илмира сен ҳеч нимани билмайсанда, мени вазиятимда сен ҳам ҳудди шундай қилардинг .
-Амая бугун тушликни бирга қилсак, нима дейсиз?
-Буюртмаларим жуда кўп, тахрирлашга доир китоблар ҳам олгандим. Айтилган вақтгача бажаришим керак.
Садриддин акага гапиряпман-у, кўз қирим билан Аброрни кузатиб ўтирибман. Жахли чиққани аниқ. Лекин унга қасд қилиб Садриддин ака билан ҳам кетолмасдим .
-Майли, зоримиз бор зўримиз йўқ.
-Дарвоқе, қўлингиз яхши бўлдими?
-Ха яхши .
Мен овқатланишни рад этганимга Садриддин ака бироз ранжидилар чамамда. Шуниси маъқул камроқ умид қилади. Мен бир Садриддин акани тушунмасдим, нега мендан воз кечиб қўя қолмайди. Мен йигит киши бўлганимда бошқани қўли теккан аёлни қабул қилмасдим. У эса мендан воз кечиш ниятида эмас. Ёки бу ерда мен билмаган бошқа сир бор, ё бўлмасам севгиси жуда кучли.
Аброрни чақирганига эътибор ҳам бермай такси тўхтатаман деб кўтарган қўлларимни кимдир куч билан ўзига тортди. Мен ҳали тушиниб улгурмай ўзим учун ёқимли ифорга эга вужуд қаршисида туриб қолдим.
-Нима истайсиз мендан?
-Юр машинага.
Аброрни жахли чиққани юз кўзидан аниқ эди.
-Қўйворинг қўлимни, оғритяпсиз.
-Жим кет, йўқса мендан яхшилик кутма.
Аброр асабийлашганча машинани тез ҳайдаб кетарди. Менинча жароҳати азоб бераяпти чоғи, ҳар замонда қўли билан ушлаб қўяди.
-Мен сиз билан ҳеч...
-Амая илтимос қиламан бир оз жим тур. Хафа қилиб қўйишим мумкин.
-Хафа қилиб бўлгансиз бундан ортиқ нима бўлиши мумкин?
Аброр жавоб бермади. Индамай машина бошқарганча йўлдан кўз узмай кетарди.
91-қисм
Мени қаерга олиб кетмоқчи, мен тушунмаяпман. Нотаниш йўллардан юряпмиз.
-Қаерга кетяпмиз?
-Уйимга.
-Уйингиз бу тарафда эмаску.
-Бошқа уйим ҳам бор. Ўша ерга кетяпмиз.
-Нега? Аввалги уйингизчи?
-Менимча янги ҳаётни янги уйда бошлаш керак.
-Сиз эсингизни еганмисиз? Ҳали сиз билан ким янги ҳаёт бошлайман деди?
-Мен сўраб ўтирадиган одамга ўхшайманми? Етарли шунча кун кўнглингга қараганим.
-Хахахаххааа кулгимни қистатманг,сиз кўнглимга қарадингизми? Сизааа? Ҳеч қачон. Сизни кўришни хоҳламайман. Мени ер билан битта қилишдан олдин ўйлаш керак эди буни .
-Сен ўйлаган нарса эмас бу.
-Олдинам айтганман яна айтаман, мен мавҳумликдан чарчадим. Чарчаб кетдим яшашдан ҳам. Аллоҳим нима гуноҳим бор эдикиии мени севмаган инсонни севиб қолдим. Қайси гуноҳим учун шунча азобларга мубтало бўлдим.
Ахийри йиғлаб юбордим. Неча кундан бери бўғзимга тиқилган йиғини эркин қўйиб бердим. Аслида уни ёнида йиғлаш ниятим йўқ эди. Ҳатто мен уни кечириш ниятида ҳам эмасман.
-Йиғлама.
Аброр чўнтагидан дастрўмолини узатди. Қўли эса қон бўлганди.
-Аброр ака қон!
-Эътибор берма ҳаммаси жойида.
Мен унинг қўли қаердан қон бўлганини излай бошладим. Ха мана пичоқ санчилган жойи қонай бошлабди. Ўша жойга қўлимни олиб боргандим қон ҳамон оқяпти. Ҳатто шимигача оқиб тушган.
-Аброр ака бу аҳволда қандай юрибсиз?
-Яхшиман ҳавотир олма.
-Машинани шифохонага ҳайданг. Бу тахлит юриб бўлмайди. Ўзи шундоғам жуда кўп қон йўқотгансиз.
-Ҳаммаси жойида.
Аброр бепарволарча машинани бошқаришда давом этарди.
-Қанақа одамсиз, нимага тушунмайсиз. Жонизда қасдиз борми?
-Ўлиб кетсам ҳам майли. Сенга яхши бўлади. Қутуласан мендай аблахдан.
-Сиз ростданам жинни бўлиб қолибсиз. Бу гапни нима кераги бор. Мен ўлсангиз яхши яшайманми?
-Менимча ха, агар ўлмасам сени тинч қўймайман. Мендан қутулолмайсан. Бу гапни олдинам айтганман.
-Қани эди барча айтган гапларизда тура олганингизда...
-Ҳалиям ўшандай.
-Буни мени кўришга кўзи йўқ инсон айтяптими?
-Мен билишим керак эди ҳақиқатни. Офисда ким бизга қарши иш қилганини аниқлаб олишимиз шарт эди.
-Аброр илтимос қиламан қон ҳалиям тўхтамаяпти шифохонага борайлик.
-Амая бормайман дедим сенга. Битта гапни қайтараверма.
Инсон соғлиғи борасидаям шунчалар бемалол бўлиши мумкинми? Аброр кўзимга ўз айтганини қилдираман деб оёқ тираб туриб олган боладек кўриняпти.
-Хўш аниқладингизми? Ким экан? Бу сизни мени қамоққа олиб кетишаётганда жим турганизни оқламайди.
-Ким айтди жим турди деб. Биринчидан қамоққача боришингга қўйиб бермасдим. Иккинчидан эса у ерда сен алоҳида хонада туришингни таъминладим. Бир тарафдан мен айбдорни излаб, икки кун офисда ҳужжат ишлари билан оввора бўлганимда сенга зарар етказишмасин дедим.
-Жааа ишониб кетдим. Сиз мени Низомни қизи эмаслигимни билганингиз учунам ёнимдасиз. Бўлмаса қасдингизни олиб юраверардингиз.
-Мен буни сендан олдин билганман. Билмаганимда аллақачон Низомдан ўч олган, сени ҳам нимадир қилган бўлардим. Аммо нима бўлгандаям барибир мен аёл кишидан фойдалана олмас эканман. Низомни компанияси аллақачон қулай бошлади. Ўзига ҳам яқинда жиноий иш очилади, ўмарган пуллари учун.
Аброрни гапларидан мен шокда эдим. У олдинроқ билган экан мени отам ҳақида . Унга ким айтган бўлиши мумкин?
93-қисм
-Амая уй қамоғига маҳкум қиламан эшитиб ол.
-Бундан қўрқаманми? Ҳали сиз билан ким яшайман деди?
-Мен сени жавобингни бермадим. Қани энди жароҳатни тозалаб тикиб қўйсанг.
-А?
Юрагим ортга тортиб кетди. Мен бу ишни сира ҳам қилолмайман.
-Ҳа жуда жасур қизсанку.
-Йўўўқ, қўлимдан келмайди.
Мен яна раковинага эгилдим.
Аброр телефонини олиб тез ёрдамга қўнғироқ қилиб манзилни айтди. Кейин эса ечган кўйлагини жароҳатга босди. Мен юзларимни ювиб бироз ўзимга келиб Аброрни изладим. Менимча уй беш хонали эди. Аброр ётоқхонада экан. Ётоқхона дейишимга сабаб эса бу хонанинг ётоқхона мебеллери билан жиҳозлангани эди.
Ётоқда чўзилганча кўзларини юмиб ётарди.
-Оғрияптими.
-Йўқ.
-Алдаманг.
-Унча билинмаяпти.
-Тез ёрдамам бунча ҳаяллади.
-Келиб қолади.
-Ҳақиқий отам кимлигини ким айтди?
Секин уни ёнига ўтирдим.
-Олдин сизни ёниздан бир зум ҳам кетмайман деб сўз бер.
-Бўлди керак эмас айтганингиз.
-Дарров аразлайсан. Мен тўй кеча онангни ҳушидан кетганида шифохонага борганман ва ўша ерда оғир дардга чалинганини билганман. Шу сабаб мени сен ҳақингда ёлғон гапиришдан сақлаб қолди. Отангни ер қилардим-у, онангни ўлдириб қўярдим. Онанг кўтаролмасди. Мен бу қадар ёвузлик қилолмасдим. Кейин эса нима учундир эътиборимни торта бошладинг. Сарвинозни доим хушомад уриб юришию, сени беъетиборлигинг мен учун қизиқ туйилди. Сарвинозга қизиқишим бўлмаган. Унга амманни илтимоси билан уйланганман...
Аброрнинг гапи чала қолиб қўнғироқ бўлди. Тез ёрдам келган экан. Аброр уйимиз рақамини айтди. Ҳеч қанча вақт ўтмай эшик таққиллади. Мен чаққонлик билан бориб эшикни очдим. Шифокорларни Аброр ётган хонага бошлаб кирдим.
-Нима бўлган?
-Жароҳати очилиб кетган. Қон тўхтамаяпти. Жудаям кўп кетмаяптию лекин бу ҳолатда қолдириб бўлмайди.
Аброр муолажа вақти оғриқдан юзи буришсаям жим турди.
-Ҳар куни икки маҳал ярани тозалаб боғловни янгилаб туриш керак.
-Хўп.
-Хотинимни ўзини ҳам текширинг, ошқозони бузилганми кўнгли беҳузур бўляпти.
Шифокор менга қаради. Мен эса дарров жавоб қилдим.
-Қонни кўрсам шунақа бўлади. Бошқа гап йўқ.
Тез ёрдам ходимлари кетишди.
Эшикни беркитиб Аброрни ёнига қайтдим.
-Яхшимисиз?
-Яхшиман. Бу кийимларни ахлатга ташла. Кийгулик ҳоли йўқ .
Мен қонли бинтларни, кўйлакни чиқариб ахлат челакка ташлаб қайтдим.
-Давом этасизми?
-Кел ёнимга.
Аброр қўлимдан тортди. Нақд қучоғига бориб тушдим. Турмоқчди эдим қаттиқроқ қучиб олди.
-Жим ёт. Йўқса ўзимга жавоб беролмайман. Кейин сенгаям менгаям қийин бўлади.
-Давом этасизми? Сарвинозга нега уйланганизни айтаётгандингиз.
-Аммам катта қилганини рўкач қилаверарди. Сарвинозга уйланишга мажбур бўлдим. Кўнглимга ўтиришган бирорта қиз ҳам бўлмагани учун рози бўлдим. Тўй кеча эса... Ҳуллас ялинди ёлворди,алданиб қолганини, севгани уни мажбурлаганини айтди. Аммамга уни чиқариб йўқотишларини айтдим. У киши эса кечиримли бўлиш лозимлиги ҳақида лекция ўқидилар. Бу ҳам таъсир қилмагач сингилларини юрак касалини орага қўшдилар.
Мен уни қачон бўлса ҳам ҳайдашни кўнглимга тукканча индамай хонани бошқа қилдим. Сарвиноз шу вақтгача менга ёқиш учун ўзини ҳар кўйга солган. Лекин мен ундан ўша куниёқ совиб бўлгандим. У айтган йигит билан учрашдим, мен унга уйланмоқчи эдим аммо ўзи мендан воз кечди деди. Бу ҳаммаси мени пулларим учун экан.
Арқонни узун ташлаганча жим юрдим. Бу орада ишларим юришиб янда бойиб кетдим. Аммамни ўғилларини ҳам уйлантириб уйли жойли қилдим.
-Аммангизни эри йўқми?
-Уч йиллар аввал ўлганди. Аммам баъзида ўғлини уйигқ ҳам бориб келарди. Сарвиноз кетган куни яна аразлади ўзича. Менга фарқи йўқ мени катта қилди тўғри, аммо буни ортидан кўзлаганларига эришдиям. Рихси холам шу сабаб аммамни ёқтирмайди. Ёшлигимдан ота онамни ўлимига айбдор одамни гапиришади. Кейинчалик мен Низом билан яқин бўлмюиш йўлларини топдим. Сарвиноз билан ўша вақтлар ажрашганман, никоҳ узуги бу дадамники у доим мен билан эди. Кейин Низомга куёв бўлиш фикри туғилди. У эса бойлик учун дарров сени бериб қўя қолди.

💥СУКУТ ОРТИДА  - 936759206175

Комментарии