ЭЙ КЎНГИЛ.

Эй кўнгил тинч қўй мени,
ғавғоларга бошлама.
Пишмайдиган бесамар,
савдоларга бошлама.
Изиллайсан, йиғлайсан,
сўзларингни ўтказиб,
Охири йўқ, боши йўқ,
балоларга бошлама.
Тўймадингми шунча йил
ичавериб қонимни.
Керакми ол, олақол
зўрға турган жонимни.
Фақат билмасин онам
Шул аччиқ фарёдимни,
Кўзёшлар билан тўлган,
Дунёларга бошлама.
Қанотларинг кенг ёзиб,
Учай дема илтимосс.
Гоҳ кўрсатган йўлларинг
Келмайдида менга мос.
Тавоним зирқирайди,
тикони йўқ ерни бос
Чаманзорни қумсасам,
Саҳроларга бошлама.
Умрим тугаб бормоқда ,
жаннатлардан айирма.
Ўсиб чиқа бошлаган,
қанотлардан айирма.
Армонларга чидаган
саботлардан айирма,
Азоби кўп, ғами кўп
рўёларга бошлама.

Комментарии

Комментариев нет.