Кузакда юракка ўрнашди офтоб,

Кипригим жамланган соғинч лашкари.
Рақаминг тераман, келади жавоб:
"Хизмат доирадан ташқари..."
"Хизмат доирадан ташқари..."
Сўнг маъюс тортаман руҳим ҳам бемор,
Хаёлим беқарор дайдийди шу тоб.
Умид билан рақам тераман такрор,
"Бошқа йўналишга беряпти жавоб..."
"Бошқа йўналишга беряпти жавоб..."
Хўш, қайсар юракка нима дей шу тоб,
Ўзинг бирор чора айтгин бўлмаса.
Бошқа йўналишга беришинг жавоб
Ҳазм қилолмаса, сира кўнмаса.
Етар! Йўлларингга бўлмагайман зор,
Ишонгин, соғинчдан одам ўлмайди.
Бир куни бетоқат излар бўлсанг, ёр,
Рақамим тармоқда мавжуд бўлмайди.

Комментарии

Комментариев нет.