Ноябр..

Совуқдан сарғайиб барглар тўкилган,
Булутлар йиғлаган, йиғлаган осмон,
Хануз бир хадикдан кўнглим ўкинган,
Кўз ёш тўкишингдан қўрқаман ёмон.
Шахарни ёритган тунги чироқлар,
Хамон хонангдаги чироқ ўчмаган.
Вужудингни қамраб олар титроқлар,
Зулматдан қўрқувинг сира кетмаган.
Соғинч кўзларингни қирғоғин ювган,
Ох яна бедорсан, бедор, интизор,
Тилинга келмаган дилга кўмилган,
Хислар занжирлаган исхорларинг бор.
Деразангни чертар ёмғирлар яна,
Ойнадан боқасан жимгина хомуш.
Қулоғинг туймаган анчадан буён,
Оромингни олган мана шу товуш.
Куз, Ноябр, соябон ва сен,
Ва яна илиган бир финжон қахва.
Ўтмиш, кундаликка битилган бу энг,
Ширин хотирадир, ўчмас сахифа.
Азизим ўзингни ёлғиз хис қилма,
Хали бу соғинчнинг кунлари битар,
Дийдор онимизга бир қадам қолди,
Иккимизни қайноқ чойхўрлик кутар..

Комментарии

Комментариев нет.