*КУЛИБ ЮР*

Кўзингдан томчи ёш қалққудек бўлса,
Юрагимга қулар ғам тўла осмон.
Дардларингни олай майли тоғ бўлса,
Фақат сен кулиб юр, кулиб юр ҳар он.
Сабрингга қўшилган дош бўлай ўзим,
Суянсанг бир елка, бош бўлай ўзим,
Осмонман, кўксимда порла юлдузим,
Фақат сен кулиб юр, кулиб юр ҳар он.
Исмингни эшитсам бирорта тилда,
Шириндан ҳам ширин ҳис унар дилда,
Бир умр яшай мен табассумингда,
Фақат сен кулиб юр, кулиб юр ҳар он.
Ўрнингга йиғласин шошқин дарёлар,
Авзойи бузилган булут, самолар,
Йиғласин санамлар, шоҳ-у гадолар,
Фақат сен кулиб юр, кулиб юр ҳар он.
Гулларни маст қилган ифорларинг бор,
Сен билан тўрт фаслим ҳамиша баҳор,
Дардли кўзларингда порлаб беғубор,
Фақат сен кулиб юр, кулиб юр ҳар он.
Ҳуснингни ой, қуёш, хурлар талашар,
Юзинг зиёсини нурлар талашар,
Билсанг сенга фақат кулгу ярашар,
Фақат сен кулиб юр, кулиб юр ҳар он.
Сабаби бўлсайдим кулгуларингни...

Комментарии

Комментариев нет.