📝МУҲАББАТ…

Ўшанда унинг ёши қирқда, эрининг ёши эса йигирма бешда эди. У эрига жуда меҳрибон, уни бутун қалби ила яхши кўрар эди. Ёши катта бўлсада эрини яхши ҳис қилар эди.
У турмуш ўртоғига ёши катталигини ҳис қилдирмаган. У жуда бой аёл эди. Аммо у эрига энг катта бойлиги у, яъни эри эканлигини сингдира олган эди.
Агар сенга биров севги ажиб ишлар қила олади деса ишон.
Ваҳий тушиши бошланди суюкли Набиййимизга. Илк бор фариштани кўриш. Бу жуда қўрқинчли эди. Бу даҳшатдан ва титроқлардан сўнг албатта кимнингдир юпанчи лозим эди.
Аммо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам шижоатли амакилари Ҳамза розиёллоҳу анҳунинг ҳузурига бормадилар.
Меҳрибон амакилари Абу Толибнинг ҳузурига бормадилар.
Вафодор дўстлари Абу Бакр розиёллоҳу анҳунинг ҳузурига бормадилар.
Тўғри суюкли рафиқалари Ҳадича розиёллоҳу анҳонинг олдига бордилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни бутун бир қўшинга тенг куч эканини билар эдилар. Ўйлаганларидек бўлди. Ҳадича розиёллоҳу анҳо у кишини ўраб қўйиб, фазилатларини эслатиб юпатиб сўнгра Варақа ибн Навфалнинг ҳузурига олиб борди.
У зотнинг пайғамбар бўлганларини билгач биринчи бўлиб иймон келтирди. Бутун молини Аллоҳ ва Расули йўлида фидо қилди.
Ҳадича розиёллоҳу анҳо вафот қилди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга дунё қоронғу бўлди. Аллоҳ таоло у зотни самога кўтарди гўё юпанч учун.
Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилдилар, яна уйландилар. Аммо ҳеч ким Ҳадича розиёллоҳу анҳонинг ўрнини боса олмади, тўлдира олмади.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам олтмишга яқинлашиб қолганларида саксон ёшли кампирларга чопонларини ечиб, ерга тўшаб унга онахонларни ўтиришга таклиф қилганлари мушоҳада қилинган эди. Атрофдаги ажабланган кишиларга "булар Ҳадичанинг дугоналари" дея изоҳ берган эдилар.
Бир куни уйларига бир кампир келди. Бундан Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ниҳоятда шод бўлдилар, марҳаболар айтдилар. Бундан Оиша розиёллоҳу анҳо таажжубландилар. Бунга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам :
"Бу Ҳадичанинг вақтида келиб турар эди", дея изоҳ берган эдилар.
"Ҳадичанинг вақти".
Эътибор бердингизми? Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам замонни "Ҳадичанинг вақти" ила ўлчаяпдилар.
Баъзан қўй сўйсалар уни бўлаклаб "Ҳадичанинг дугоналарига ҳам беринглар" дер эдилар.
Анас розиёллоҳу анҳу айтадилар:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга бирор нарса келса "буни фалончи аёлга беринглар. У Ҳадичани яхши кўрар эди" дер эдилар.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам фақатгина Ҳадичани эмас, Ҳадичани яхши кўрганларни ҳам яхши кўрар эдилар.
Муҳаббат эркакликка нуқсондир дейдиганлар ва муҳаббатни, вафони ва эътиборни изҳор қилиш шахсиятни заифлаштиради деганлар хато қилишади.
Мана, инсонларнинг саййиди Ҳадича онамизни яхши кўраяпдилар.
Ҳиссиётларингиздан хижолат бўлманг. Умрингиз охиригача муҳаббат билан яшанг. Дунёда ҳалол муҳаббатдан гўзалроқ ҳеч нарса йўқ.
Қалби қаттиқликни эркаклик дейдиганлар хато қилишади. Эркаклик аёлига бўлган меҳр, муҳаббат, эҳтиром ва чиройли муомала билан бўлади.
Аёлларга нисбатан қамчингдан қон томсин деганлар хато қилишади. Аёлга муҳаббат билангина эга чиқиш мумкин холос!
Адҳам Шарқовий.

Комментарии

Комментариев нет.