Новвот Ўрта Осиё (Ўзбекистон) ва Эронни миллий ширинлиги ҳисобланади. Номланишлари: новот, нобот, набат, ўзбек шакари, кинва-шакари.Таркиби: шакар сиропи ва узум соки. Баъзида асал ҳам қўшиб тайёрланади.Тайёрланиши:1. Қозонга 1 кг шакар ва 400 мл янги эзилган узум соки солинади.2. 16-18% намлик қолгунча қайнатилади.3. Ситодан ўтказилади.4. Махсус ип тортилган идишга солинади. Кристаллангунча туради.Қўшилиши мумкин:• Шафран (новотга тилларанг бериб, таъмини бироз ўткир қилади)• Асал (кам ишлатилади, ширин таъм ва ўзига хос ранг беради)Қуввати: 100 г новот 390 ккалга тенг.Новот моносахаридлардан —фруктоза (40%) ва глюкоза (60%) дан иборат. Шакар эса дисахарид — сахарозадан иборат. Кўриб турганингиздек таркибда фарқ қилади. Табиий фруктоза инсулин иштирокисиз (сўриладиган) ҳужайраларга кира олади ва улардаги энергия манбаи ҳисобланади.Фойдалари:Табиий махсулот бўлиб, сунъий ранглар ва моддалар қўшилмайди.✓ Сурункали чарчоқ ва гипогликемияда✓ Анемияда (таркибидаги узум соки қондаги гемоглобинни кўпайтиради)✓ Ангинада (кичик бўлагини шимиш юмшатувчи ва енгил яллиғланишга қарши таъсирга эга ҳамда оғриқни камайтиради)✓ Шакарга аллергияси борлар фойдаланиши мумкин. Бу тери тошмаларига мойиллиги борларга тавсия қилинади. Сабаби, шакарга нисбатан реакция бериши жуда паст.Ўзбеклар анъанасида доимий новот истеъмол қилиш узоқ умр кўриш гарови эканлигига ишонадилар. Бундан ташқари, доимий истеъмол қилиш қуйидаги ижобий таъсирларга эга:• Овқат-хазм қилиш тизими муаммоларини бартараф қилади;• Яллиғланиш касалликларида, айниқса аёллар саломатлигида самарали махсулот;• Лактацияни яхшилайди ва эмизикли оналарни сутини кўпайтиради.Новот қандли диабет касаллиги билан оғриганлар учун қимматли махсулот ҳисобланади, сабаби, таркибини деярли ярмини сўрилишига инсулин талаб қилмайдиган фруктоза ташкил қилади.Зарарлари:✓ Жиддий оғиз бўшлиғи ва тиш касалликлари, асосан КАРИЕСда✓ Ортиқча тана вазнида.✓ Диабетикларда, чегарасиз ва шифокор билан маслаҳатлашмасдан истеъмол қилиш таъқиқланади.
🇺🇿Она Калби
Новот фойда ва зарарлари
Новвот Ўрта Осиё (Ўзбекистон) ва Эронни миллий ширинлиги ҳисобланади. Номланишлари: новот, нобот, набат, ўзбек шакари, кинва-шакари.
Таркиби: шакар сиропи ва узум соки. Баъзида асал ҳам қўшиб тайёрланади.
Тайёрланиши:
1. Қозонга 1 кг шакар ва 400 мл янги эзилган узум соки солинади.
2. 16-18% намлик қолгунча қайнатилади.
3. Ситодан ўтказилади.
4. Махсус ип тортилган идишга солинади. Кристаллангунча туради.
Қўшилиши мумкин:
• Шафран (новотга тилларанг бериб, таъмини бироз ўткир қилади)
• Асал (кам ишлатилади, ширин таъм ва ўзига хос ранг беради)
Қуввати: 100 г новот 390 ккалга тенг.
Новот моносахаридлардан —фруктоза (40%) ва глюкоза (60%) дан иборат. Шакар эса дисахарид — сахарозадан иборат. Кўриб турганингиздек таркибда фарқ қилади. Табиий фруктоза инсулин иштирокисиз (сўриладиган) ҳужайраларга кира олади ва улардаги энергия манбаи ҳисобланади.
Фойдалари:
Табиий махсулот бўлиб, сунъий ранглар ва моддалар қўшилмайди.
✓ Сурункали чарчоқ ва гипогликемияда
✓ Анемияда (таркибидаги узум соки қондаги гемоглобинни кўпайтиради)
✓ Ангинада (кичик бўлагини шимиш юмшатувчи ва енгил яллиғланишга қарши таъсирга эга ҳамда оғриқни камайтиради)
✓ Шакарга аллергияси борлар фойдаланиши мумкин. Бу тери тошмаларига мойиллиги борларга тавсия қилинади. Сабаби, шакарга нисбатан реакция бериши жуда паст.
Ўзбеклар анъанасида доимий новот истеъмол қилиш узоқ умр кўриш гарови эканлигига ишонадилар. Бундан ташқари, доимий истеъмол қилиш қуйидаги ижобий таъсирларга эга:
• Овқат-хазм қилиш тизими муаммоларини бартараф қилади;
• Яллиғланиш касалликларида, айниқса аёллар саломатлигида самарали махсулот;
• Лактацияни яхшилайди ва эмизикли оналарни сутини кўпайтиради.
Новот қандли диабет касаллиги билан оғриганлар учун қимматли махсулот ҳисобланади, сабаби, таркибини деярли ярмини сўрилишига инсулин талаб қилмайдиган фруктоза ташкил қилади.
Зарарлари:
✓ Жиддий оғиз бўшлиғи ва тиш касалликлари, асосан КАРИЕСда
✓ Ортиқча тана вазнида.
✓ Диабетикларда, чегарасиз ва шифокор билан маслаҳатлашмасдан истеъмол қилиш таъқиқланади.