Ахир бу қандай ran? Контрактим бузиляпти, катта жарима тўлайман-ку— деди у бетоқат жаҳл билан. - Бўлди, бугун келса келди, келмаса ўрнига бошка бир қиз бор, эртага бирга жўнайсизлар. Худди бу гапдан хабар топгандек ўша куни Дилбар кириб келди. Лекин унинг юзларида тирналган излар, оёғида гипс ва қўлтиқтаёқда, бир аҳволда эди. Унинг касалхонада ётгани ва ўзига қарай олмагани шундоқ кўриниб турарди. Бу аҳволни кўриб Асрорбекнинг фиғони фалакка чиқди: - Ахир бу нима ran? Хорижга бундай аҳволда бориб бўлмайди- ку! - Аварияга учрадим-да, кейин касалхонада ётдим. - Омоп қолибсан, Худога шукур, — деди Зебузар унга раҳми келиб. - Лекин қизлар, мени тўғри тушунинглар. Мен сизлар учун катта пул сарф қилиб қўйганман. Агар бормасанглар, куяман. - Сиз ҳижолат бўлманг, Асрорбек ака, биз, албатта борамиз, - деди Дилбар. - Шу аҳволда-я, ё тавба-ей... - Энди гипсни олсак ҳам бўлаверади. Уни олиб ташласак манави қўлтиқгаёқниям кераги бўлмайди. Асрорбекка бу таклиф маъқул кўринди ва Дилбарни қаёққадир олиб кетди. У қайтиб келганида ҳақиқатдан ҳам сал-пал оқсоқланар эди, холос. - Бўлди, эртага жўнайсизлар. Яхшилаб ювиниб олинглар. Сўнгра яхши кийиниб, сочларингаи ҳам замонавий турмаклатиб оласизлар. Сўнгра мен сизларни тунги клубга меҳмондорчиликка таклиф қиламан, келишдикми? - Келишдик! Зебузар бунақа сершовқин мусиҳали, ранго-ранг чироқ нурлари жилваланиб турадиган емакхонада илк бор бўлиши эди. Ҳамма ўзи билан ўзи овора. Дастурхонлар тўкин, ичишга, чекишга, дилдан суҳбат қуришга ҳамма нарса муҳайё. Бутун умр ночорлиқда, оддий қишлоқ оиласида ўсган қиз дастлаб ўзини жаннатга тушиб қрлгандек ҳис қилди. Қизлар, йигитларнинг кийинишини, тақинчоқлар ва емишларини кўриб танг қотди. Уларнинг даврасига яна бир истараси иссиқ қиз келиб ҳўшилди. - Танишинглар, - деди Асрорбек. - Бу Зулайҳо, эртага сизлар билан жўнайди. Сизлар билан бирга малакасини ошириб, Худо хоҳласа, яхшигина модельер бўлиб қайтмоқчи. - Вой, жуда хурсандмиз, - деди Дилбар. - Менинг исмим Дилбар. Бу дугонам Зебузар, — деди у таништириб. - Кани, танишганимиз учун оламиз бўлмаса, - деди Зулайҳо севиниб. - Официант! — дея қичқирди Асрорбек. Шу пайт ансамбль арабча куй чала бошлади ва бир ялтироқ темир труба ўрнатилган давра ўртасига арабча кийимда уч қиз чиқиб келиб хиром айлай бошладилар. Улар тўсатдан устидаги ҳижоб кийимини иргитиб юбориб, ярим ялангоч, киндиклари ва орқаларини ўйнатиб рақс туша бошладилар. - Вой ўлмасам, вой шарманда! — деб юборди Зебузар, рақс ижросига қараб маҳдиё бўлиб кузатар экан. - Ҳой, — деди Дилбар унинг кўзини қўли билан беркитиб, — Ҳали бунақасини кўп кўрасан, овқатингни е. - Ҳа, ҳозир стриптиз ўйинига ҳам тушиб беришади, — деди Зулайҳо. - «Стриптиз» нима? — деб сўради Зебузар ҳайрон бўлиб. - Европача ажойиб рақс, — деди Асрорбек, қадаҳларни тўлдирар экан. - Лекин сиздан ажойиб раққоса чиқса керак. - Йўғ-е, ўлибманми... - Йўқ, сиз уларнинг яланючлигига аҳамият берманг. Ҳамма гап унинг жозибасида. Аёл ўз гўзаллигини, латофатини танасининг ҳаракатлари билан намойиш қила олади. Бу жуда нозик санъат. Фақат мана шу санъатни саводсизларгина бошқача тушунади. Бу ҳам санъат, ҳам бизнесдир... - Асрорбек ака, бизга бу бизнеснинг нима кераги бор? - «Йигит кишига қирқ ҳунар оз» деганлар. Билиб қўйсангизлар ёмон бўлмайди. Шу пайт арабча рақс тугаб, деярли ялангоч ҳолда бир қиз чиқиб келди-да, ўртадага ялтироқ труба атрофида айланиб, ўзини минг турга солиб рақс туша бошлади. - Мана шу стриптиз бўлади. - Вой шарманда... — деб юборди Зебузар. - Йўқ, ахир бу санъат-ку! Ана гўзаллигу, ана латофат, — деди Асрорбек қарсак чалиб ва раққоса устидан бир талай пулни сочиб юборди.Бошқа бойваччалар ҳам қийқириб, бу ташаббусни қўллаб- қувватлашди. - Ҳой Асрорбек ака, ўзим сизга бугун бундан ҳам зўр рақс тушиб бераман, - деди Дилбар ҳазил қилиб. - Ҳа, сиз аввал оёғингизни тузатиб олинг. Мени ўзи тоза туширдингиз. - Вой қаранг, бу рақсда оёқни ишлатмасаям бўлаверар экан- ку, - деди Зулайҳо кулиб. Даврада кулги кўтарилди. Кадаҳ устига қадаҳлар» хорижий сафар олдидан яхши тилаклар билдирилди ва ётоққа қизлар сархуш бўлиб қайтишди. - Ҳой, Дили, — деди Зебузар уйқуга ётишдан аввал. - Нимадейсан? - Ўша тиқувчилик касбини шу ерда ўргансак бўлмасмикан? - Бу ерда ўргатиша олмас экан. Хорихбоп кийимлар тикиш учун унинг жойида ўрганиб келиш керак. - Иш қилиб, анави стриптиз ўйнашни ўргангани кетмаяпмизмикин? - Ҳе, оғзингни шамол олсин. Ухла! Сафар олдидан унақа ўйларга бориб бўлмайди. Фаришталар «омин» деб юбориши мумкин. Лекин Зебузарнинг уйқуси келмади. Чунки эртага узоқсафарга жўнаб кетади. Ниҳоят унинг кўрган-кечирган нохуш кунлари ортда қолади. Ҳунар ўрганади. Ниҳояг бошка одамларга ўхшаб ҳаёт кечира бошлайди. Хорижда ишлаб, эҳтимол яхши пул топиб, ҳалол меҳнат қилади, чиройли кийимлар тикади. Албатта қизчасига хам бир-биридан бежирим кўйлакчалар тикиб беради. Қизи катта бўлганда уни яхши ўқишларда ўқитади, авайлаб-асраб вояга етказади. Асло, асло ўзиникига ўхшаб ҳаётини захарлашларига йўл кўймайди. «Дадам қани? - деб сўраб қолса нима дейман?» дея ўзига-ўзи савол берди қиз. Албатта «Даданг ўлган, дейман. Худо хоҳдаса, бошқа эр қилмайман. Афти қурсин бу эркак зотини.. > - Ҳой сен бугун ухлайсанми, йўқми? Ўчир чироқни! - деди Дилбар эснаб. Зебузар чироқни ўчириб ётди. Кўз ўнгида чақалоғи намоён бўлди. Ёстиқнинг бирини олиб маҳкам қучоқлаб олди. Сийнасидан сут оқа бошлаганини ҳис қилди, кўзларига ёш олди. «Бечора қизим, ҳозир нима қиляпти экан? Йитлаб ойимни қийнаётгандир... Мен албатга қайтиб келаман, қизим. Бизни шу кўйга солганларнинг ҳаммасидан қасд оламан, мана кўрасан...» Сўнгра унинг кўз ўнгидан тарвузпоядаги воқеа, Маҳмуднинг талоқ қўйиши, Бекнинг мажбурлаши, дала ҳовлидага маишат, Сурмахоннинг тарвайиб ётиши бирма-бир ўтди. Лекин ўлиб кетган дугонаси Шоиранинг сиймоси уни то тонгга қадар таъқиб қилди. «Мен унинг уйига ўт қўйдим!» - дея тинимсиз қичқирарди у... * * * Эртаси аэропортда уларни бир тўладан келган қозоқбашара аёл кутиб олди. Исми Мастура экан. - Мастура она бизнинг дилеримиз. У киши сизларни Дубайга олиб бориб, ўқишга жойлаб қайтадилар. Айтган чизиқларидан чиқмайсизлар, — деди Асрорбек уни таништиргандан сўнг. - Ҳа, у ер сизларнинг қишлоқларинг эмас. Ўзларингни билиб юринглар, ўзбошимчалик қилманглар. Ўзларингни у ёқ-бу ёққа ташламайсизлар, йўқса полиция ушлаб, бир ой қамаб кўйиши мумкин. Ҳужжатлари жойидами? - Ҳа, мана ҳаммаси жойида. Мастура паспорт ва билетларни кўлига олиб танишиб чиқди ва уларни эгаларига қайтариб берди. - Божхона текширувидан ўтгач, Дубайда менга ҳужжатларни қайтарасизлар. Мен у ёқда сизларга ётоқ тўғрилайман, ишга расмийлаштираман. - Ишлаймизми ҳали? — деб сўради Зебузар қизиқиб. - Ҳа албатта, ҳам иш ўрганасизлар, ҳам ишлайсизлар. Ўзларингни яхши кўрсатсангиз, биз сизларга сарфлаётган пулдан ташқари ўзларингизга ҳам қолади, - деди Мастура. - Лекин билиб қўйинглар, бизнинг қўшма корхонамиз пулни бекорга сарфламайди. Сизлар биздан қарздорсизлар. Биз сизларга сарфлаган пуллар эвазига ишлаб берасизлар. - Ҳа тўғри, - дея қўшилди Асрорбек - Ахир мана бу билетлар, ётоқхона, ейиш-ичишнинг пуллари сизнинг зиммангизда бўлади, тушундингларми? - Тушунарли, — деди Дилбар. - Ҳаммангиз тушундингизми? -Ҳ а ! - Эътирозингиз йўқми? - Йўқ!Ундай бўлса мана бу расмий ҳужжатга кўл кўйиб беринглар. Бу расмиятчилик учун, холос. Қизлар ҳеч иккиланмай ҳужжатларга кул қўйиб беришди. Унинг мазмунига қизиқишмади хам. Ҳужжатларда хорижга ўз хоҳиш- ихтиёри билан кетаётгани ва ҳеч кимга ҳеч қандай эътирози йўқлиги ҳақида ran борарди. Шунингдек, хориж сафарига барча ҳаражатлар учун Асрорбеқдан уч минг АҚШ долларидан олганлик ва бу пулни хорижда ишлаб пул топганда қайтаражаги, унга ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ҳақида ҳам ёзилганди. Қизлар аэропорт сари кета бошлашди. Дилбарнинг оқсаб юриши Мастуранинг эътиборини жалб қилмай қолмади. - Ҳой, сен нега оқсаябсан, тўғри юр! - Оёгим қайрилиб қолган. Мастуранинг негадир кўзлари чақчайиб, жаҳли чиқиб кетди, қозоқчалаб кўпол қилиб сўкиниб қўйди-да, қизларнинг олдига келиб, худди мол бозорида бузоқ танлагандек ушлаб-ушлаб кўрди. - Ҳой, - деди у Зебузарга, - Нега сенинг кўкрагинг кичкина? - Эмизикли болам бор. Аёл унинг кўзига **** қўйгудек тикилди-да Зулайҳонинг орқасидан қаради ва жаҳли чиқиб, Асрорбекка шанғиллай кетди: - Ҳой бола, сен менга кимларни тиқиштиряпсан, буларинг ҳеч нимага ярамайди-ку! Бири чўлоқ, бирини сути оқиб ётибди, бири... Асрорбек тезлик билан уни четга тортди-да бир нималар деб тушунтира бошлади. - Нима бало, у бизни худди сотиладиган молдек талашяптими? - деди Дилбар шубҳа билан. - Йўге, ахир хорижнинг ўз талаблари бўлади-да, — деди Зулайҳо. - Канақа талаб? - деб сўради Зебузар соддалик билан. - Билмасам.... Ниҳоят Мастура билан Асрорбек келишиб олишди шекилли, қизларнинг олдига келишди. - Сизлар хижолат бўлманглар, Мастура о па шунақа, талабчанроқлар. Зебузар боласини кимга ташлаб кетяпти, демоқчилар. Чунки борадиган жойларингизда сизларни бир қатор тиббий кўрикданўтказишади, қон топширасизлар, комиссия суҳбатидан ўтасизлар. Агар ўта олмасангизлар қайтариб юборишса биз йўл харажатларига куйиб қоламиз, тушунарлими? Шу билан ўртадаги хижолатпазлик кўтарилгандек бўлди. Лекин Зебузарнинг кўнгли ғаш, у карахт эди. Гўё уни бозордан сотиб олишгану бўйнига ип боғлаб егаклаб олиб кетаётгандек ҳис қиларди ўзини. Бу карахтлик самолётта чиққанларида ҳам, манзилга етиб борганларида ҳам, ажнабий одамлар ичида, осмонўпар бинолар орасида, таксида аллақаёққа кетишаётганда ҳам уни тарк этмади. Ўзга дунё, ўзга юрт. Тилларини, ёзувларини умуман тушуниб бўлмайдиган, рўдапо кийинган қоп-қора одамлар, бир-биридан ажратиш қийин бўлган ойнаванд бинолар, ярим ялангоч турган кўча қизлари, қаерларга келиб қолишди улар? Наҳотки, ҳунарни шулардан ўрганиб бўлса?.. ҚУЛФУРУШЛАР Асрорбек аслида қўлида ҳеч кандай ҳунари йўқ, бўйни меҳнатга эгилмайдиган ишёқмас, маишазбоз ва яушигина фирибгарлар хилидан эди. Тўгри, у Дубайга келиб-кетиб тижорат билан ҳам шугулланиб кўрди, лекин эплай олмади. Карзлари кўпайиб кетди. Карз олган таниш-билишларидан қочиб, бошини қаерга уриши билмай юрган кунларнинг бирида у Мастура билан ўша стрингаз рақслари намойиш қилинадиган тунги барда танишиб қолишди Қадди-қомати келишган, истарали йигит бўлган, айниқса гапи бўйича Дубайга бориб-келиб турадиган Асрорбек Мастурага ёқиб қолди. Ўша куни тунги бардага ўтириш учун пулни ўзи сарфлади. Албатта дўмбоқ, қўпол, кўримсиз бўлса ҳам пулдор жазманга эга бўлиш йигит учун ортиқчалик қилмасди. *Бундай аёлларни боплаб пулини олиб, ишини битириб юравериш керак» ўйлади йигит. Асрорбек стриптизга ўйнаётган қизга маҳлиё бўлиб тураркан, Мастура унинг қулошга ишшайди: - Хоҳласангиз, бизнеснинг яхши йўлини ўргатаман. Менинг давримда бойвачча бўлиб юрасиз. - Майли, - деди йигит. — Канақа бизнес экан? - Бу жуда ҳам оддий. Кам харж қилинади. Бож тўланмайди. Энг муҳими - товар ихтиёрий, ўз оёга билан боради.Асрорбек, «тушунмадим» дегандек елкасини қисиб кўйди, лекин унинг юз-кўзидан янги «бизнес-лойиҳа»га бўлган иштииёқ сезилиб турарди. - Яхши, — деди йигит, — Лекин ҳар қандай бизнес қандайдир миқдорда сармоя талаб қилади. Шу масалада мен... - Гап унда эмас. Худо хоҳласа ўша сармояни мен бераман. Энг муҳими - менга яхшигина бизнес-ҳамкор керак. Хўш, эплаймизми? - Ишлаймиз, - деди Асрорбек навбатдаги қадаҳни чўқиштирар экан. Улар ўша тунни бирга ўтказишди. Аёлнинг шинам квартираси бўлиб, ёлғиз ўзи тураркан. У ўзига тўқ, уй жиҳозлари етарди, совуткичи тўла эди. Мастура тунги кофе ичиш пайтида ҳам, тўшакда ётганда ҳам, тонгги нонуштада ҳам янги ҳамкорига ўз бизнесининг сир-асрорини ўргатиб чиқди. - Ахир бу тирик одамларни сотишга ўхшаб кетяпги-ку! - деди Асрорбек ниҳоят ўз шубҳаларини ошкора қилиб. - Нималар деяпсиз, унақа эмас. Бу билан бир талай ишсиз, ночор, бекорчиларни иш билан таъминлаймиз. Биз уларга дунёни кўрсатамиз. Хорижга чиқишади, янги-янги танишлар орттиради. Пул ишлаб келиб, яхши кунларига сарфлайди, онглари ошади. Бунинг нимаси ёмон? Қўйиб берсанг бу одамларнинг кунлари барибир ҳам шундай ночор ўтаверади, хорижни икки дунёда ҳам кўра олмай дунёдан ўтиб кетишади. Биз учун, ўзлари учун бир талай пул топишгач қайтиб келаверишади. Таниш-билиш орттиришади Кейин қайтиб келиб яхши — яхши ишларни бошлаб олишади. Ҳар ҳолда, мардикорларга ўхшаб хор бўлиб юришмайди-ку. - Демак, ҳам сиёсат, ҳам тижорат денг? - Ҳа, яшанг. Лекин қизлар дунё стандартига жавоб бериши ҳам керак. Бўлмаса уларни яхши пуллай олмаймиз. - Нима, тил билиши, билими демоқчимисиз? - Э йўғе, асло. Бизга қолса умуман тил билмайдиган, ўз ҳақ- ҳуқуқини ҳимоя қила олмайдиган соддагина бўлганлари маъқул. Бўлмаса бошимизни гарант қилишлари турган ran. - Унда қанақа стандарт тўғрисида гапиряпсиз? - Ҳой содда йигит, билиб қўйинг сизни ҳам бирортасига сотиб юбораман-а. Наҳотки қиз боланинг қаери қанақа бўлишинитушунмасангиз? Масалан хипча бели, қомати, бўйи эътиборни тортадиган, ўзларидан мушк-анбарнинг ҳиди келиб туриши керак, — деди Мастура «хи-хи»лаб беўхшов куларкан. - Ҳа, энди тушундим. - Уларни биздан сотиб оладиганлар анойилар эмас. Молни кўриб, кейин пулини беришади. - Канақа қилиб кўришади? - Ечинтириб, албатта. Бўйларини, қоматларини ўлчаб ҳам кўришади. - Нархини қандай белгилашади? - Стандартга тўғри келишига қараб 2000 дан 5000 долларгача. Хуллас, мен сизга киши бошига 2000 дан беравераман. У ёғи бор таваккал. - Агар қопагон, сузонтич, тепадиган чиқиб қолса-чи? - Ҳеч ҳам парво қилманг. Ювош қилиб қўйишнинг йўллари жуда кўп. Ҳар қанақасиям бошида сакрайди. Кейин шундай мулойим мушук бўлиб қоладики, эҳ-ҳе, уларнинг ҳар қанақасини кўрдим. - Қочиб кетганлари ҳам бўлдими? - Ҳа, бўлган. Қочиб қаёққаям борарди? Қўлида на ҳужжати, на пули бўлади, у ернинг тилини ҳам, қонунларини ҳам билишмайди. Қочгани билан полициянинг қўлига тушишади. Уларни ертўлага қамаб, бошига ит азобни солишади, ўласа қилиб калтаклашади. Сўнгра оч-яланғоч кўчага ҳайдашади. Қарабсизки, ё ўлиб кетади, ё «мулла минган эшак»дек бўлиб ўз қочган жойига қайтиб келади. - Дейлик, бирданига кўпчилик қочса-чи? - Бир гал бунақаси ҳам бўлувди. Ўзим полицияга пул бериб, уларни уч кун ит азобини бошига солдирдим. Бўйин эгмайдиганини эгдирдим. Шундан кейин оддимга тушиб шундай қайтиб келишдики... Берган пулларим, кўрган зарарларимни ҳам бўйниларига икки баробар қилиб илиб қўйдим. Ҳозир ҳам қарзларини узолмай ётишибди, бечора дангасалар... - Улар ҳукуматта устиздан арз қилишмайдими? - Дарддарини кимгаям айтишарди? Ким ҳам уларга қулоқ соларди? - Ҳа энди, ҳар холда... - Шунинг учун ҳам, Асрорбек, сиз иложи борича етим, сўқкабош, ота-онаси уйдан ҳайдаган, »уда камбагал қизларни топингда. Оғзингизга сиққан ваъдани бераверинг. Иложи бўлса стандарт жойлариниям қўздан бир ўтказиб кўринг, хи-хи-хи... - Бундай қизлар асосан қУшмачиларнинг қУлида бўлади-да. - Ҳа, яшанг. Бир Ўзбекистонни айланиб келинг, мингтасини топасиз. Тожикистон, Қиргистонга хам бораверинг, биз учун уларнинг қаерданлиги, миллати қанақалигининг фарқи йўқ. - Рус бўлса-чи? - Бўлаверади. Қайтанга улар арзонга ҳам тушади. Демак, бизга кўп даромад қолади, тушундингизми? Яхши пуллай олсам сиз учун алоҳида мукофот ҳам бераман. - Ҳа, албатта. - Мана шу ўша бизнес бўлади. Манави сизга аванс, ҳозирча 1000 доллар. Мени ҳар ҳафта жума кунлари ўша тунги бардан ёки уйимдан топасиз. Ҳар шанба куни олиб келган товарларингиз учун ҳисоб-китоб қилиб, самолёт билан бирга учиб кетавераман. - Неча киши бўлиши керак? - Истаганингизча. Пул керакми, ишланг. Лекин бу ердаги муаммолар, ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини ўзингиз бажарасиз. Уларнинг паспортларини олиб, Дубайга уч кунликтуристик йўлланма тўгрилайсиз. Мен эса уч кун ичида уларни мижозларимга етказаман, Худо хоҳласа. Хўш, ишлаймизми? - Ишлаймиз! Улар шундай қилиб «бизнес -ҳамкор »га айланишди. Зебузарлар Асрорбек томонидан тайёрланган бешинчи гуруҳ эди. Аввалига у бир оз қийналди. Ишонтириш осон бўлмагани учун икки гурухда фақат рус қизларини, икки гурух тожикистонлик қизларни жўнатган эди. Бугун эса илк бор ўз юртдошлари парвоз қилишмоқда эди. Лекин Мастура товарлар «нестандарт» эканини кўриб, жиги- бийрони чиққан ва улар учун тўланган 6000 доллардан 1000 долларни қайтиб олгандан кейингина ҳовуридан тушган эди. Асрорбек рўйхатдан ўтиб кетаётган уч қизнинг ортидан қараб қоларкан, охирги марта Зебузарнинг кўзи билан тўқнашганда эти жимирлаб кетди. «Эссизгина, яхши қиз эди...» деб қўйди у чуқур хўрсиниМастура қизларни шинам меҳмонхоналардан бирига жойлади. Дилбар билан Зулайҳо қувониб кетишганидан юмшо қ диванларда худой ёш болалардек сакрашди, дераза орқали шаҳарнинг жамолини кўриб завқланишди. Зебузарнинг негадир кўнглига хурсандчилик сиғмади. - Қизлар, бир соатдан кейин пастга тушинглар, ресторанда тушлик қиласизлар. Сўнгра сизларни кўчада автобус кутади. Хорижий туристлар билан бир га шаҳар айланасизлар. У ёқ-бу ёққа ўзларингни урмай, группадан ажралмай, яхншгина бўлиб юринглар. Бўлмаса йўқолиб қоласизлар, - деди Мастура сохта мулойимлик билан. - Урра! — деб юборди Зулайҳо чапак чалиб. Қолганлар ҳам ўз қувончларини яшира олмадилар... - Ана энди ҳужжатларингизни беринглар. Мен сизларни ишга расмийлаштириб. кечга яқин келаман. Кечки овқат ҳам ўша ресторанда бўлади. Сизларни ўзимбир меҳмон қилай... - Вой, раҳмат опажон, - деди Дилбар қувониб. - Бирам яхнш экансизки, — деди Зулайҳо. - Сен-чи, сен хурсандмасмисан? - деб сўради Мастура Зебузардан. - Сал бошим оғриброқ турибди. - Ҳа, бу йўл чарчоғи. Ҳалиги гапимга хафа бўлмагин, қизим. Хоҳламасанг шаҳар айланишга бормай қўяқол. Даминши ол.. - Хўп, майли, шунақа қиламан. - Вой, сен ҳам юравер, ўртоқжон! - деди Дилбар. - Э, ҳали бу шаҳарда юравериш жонларингга ҳам тегади. - Ўқишимиз узоқми, опажон? - деб сўради Зулайҳо. - Ҳар куни автобус да борамизми? - деди Дилбар ҳам. - Йўқ. У ернинг ўз ётоқхонаси бор. Ҳаммаси ўша корхонанинг ичида. - У қанақа корхона ўзи? - деб сўради Зебузар. - Қўшма корхона... Бўпти, мен кетдим, қизлар эҳтиёт бўлинглар, гурухдан ажралманглар. Эсли, яхши қиз бўлиб юринглар, хўпми жоним, - деб Зулайҳонинг елкасига қоқиб қўйди. - Хўп, - деди Зулайҳо ҳам хурсанд бўлиб. Лекин Мастура туфайли уларни уч кунлик туристик йўлланма билан хорижга алдаб келганларидан, бу ерда не-не кулфатлар кутаётганидан улар ҳали бехабар эдилар.Ҳаш-паш дегунча уч кун ҳам ўтиб кетди. Маза қилиб дам олган қизлар ўзларига кўрсатилган иззат-икромдан бошлари осмонда эди. Улар учун ҳали маҳкум бўлган тўртинчи кун бошланган ярим тунда эшик қаттиқ тақиллай бопшади. Мастура келди, деб ўйлаган Зулайҳо эшикни очиб қичқириб юборди. Остонада оппоқтшлларини кўрсатиб қоп-қора ҳабаш - меҳмонхона ходими турарди. У аввал арабча, сўшра инглизчалаб буйруқона бир нималар деб аллақандай қотозларни кўрсатди. - Говорите по русски, — деди Зулайҳо ҳайрон. - Время ваше конец... Придет новая ipynna... Освободите комнату, - деди у ҳижжалаб. Қиэлар шовқин-сурон кўтаршнди. Ходим ички қўл телефони билан кямнидир чақирди. Кўп ўгмай навбатчи администратор ва икки ҳабаш ҳоровул ҳозиру нозир бўлшпди. - Ваши путёвка на три дня, — деди администратор рус тилида яхши гапириб. — Вы должны освободить или еще доплатите. Зебузар дарров бориб сумкасини ковлади-да, бир қанча доллар чиқариб узатди. - Олинг, - деди ўзбекчалаб. - Возьмите еще за один день - деди Зулайҳо русчалаб. Улар пулни олиб чиқиб кетишди. Лекин қизларнинг кўнгли хижил бўлиб бопща ёта олмадилар ва бу ҳолатни муҳокама қилиб, тонгга қадар мижжа қоқмадилар. - Мента негадир бу нарса ёқмаяпти, — деди Зулайҳо хавотирланиб. - Нега унақа дейсан? - Ахир туристик йўлланма билан ҳеч қачон хорижга ишга юборипшайж-ку! - Ҳа, тўғри, - деди Дилбар қўшилиб. - Менинг бир амакимнинг ўғлини Кореята жўнатиш учун қайсидир вазирликдан ҳужжат тўғрилаётганини эпштгандим. - Унда қайтиб кетайлик, - деди Зебузар. - Кднақа қилиб? Пулимиз ҳам, ҳужжатларимиз ҳам йўқ-қу. - Менда пул бор, билетта етади, деди Зебузар. - Ануви пулларданми? - деди Дилбар. - Ҳа, - деди Зебузар. - Ҳаммасини олиб келганмисан? - Йўқ, Тошкентда бир жойга япшриб келганман. - Асрорнинг ётогигами? а . - Топиб олса-чи? - Топа олмаса керак. - Бекор қилибсан, банкка ҳўйшп керак эди. - Паспортам йўқ эди-да. - Қизлар, бир оз дам олайлик. - Э йўқ, ануви Мастурани кутамиз. У билан очиқ-ойдин гаплапшб олипшмиз керакка ўхшайди. Эргалаб таржайиб Мастура кириб келди. - Ҳаммасидан хабарим бор, қизлар. Яхпш ҳам пулларинг бор экан. Бўлмаса кўчага ҳайдаб чиқаришар эди. Жуда ақлли иш қилибсизлар. - Бизлар қанақа туристмиз ўзи? - деб сўради Зулайҳо тўсатдан. - Вой... Ахир ипши расмийлаштаргунимча қаердадир яшаб туришларинг керак эди-да. Кейин, бу йўлланмани ўзимизда сўмга сотаб олганмиз. Бу ёгага энди корхона ётоқберади, ишлайсизлар, ҳеч хавотар олманглар, ҳизларим. - Кўрик қанақа бўлади, ўзи? - Кўрикда... қадци-қоматларингни, саломатликларингни кўришади. Кейин қанака ишга қўйиши ҳал қилишади. Лекин сизлар ҳеч ҳам қўрқманглар. - Кимлар бўлади? - Докгорлар, профессорлар. - Нима, эркакларми? - Эркаклариям бўлади. Лекин уялманглар. Бу ерда яланғоч юриш уят ҳисобланмайди. Худо хоҳтаса бир кун пляжга олиб бораман. У ерда ҳатго чўмилгичсиз ҳам юришади. Офтобга тобланиб маза қилиб ёташади. - Бу ер эркин давлат. Ким қандай хоҳласа шундай яшайверади. Биров билан бировнинг иши йўқ, ғийбат йўқ, фисқу фасод ҳам, энг муҳими, пулинг бўлса бўлгани. - Неча ой ўқиймиз? - деб сўради Зебузар. - Уч ой, яна кўрамиз. Ҳунарни эгаллашларинг а қараймизда, - деди Мастура ерга қараб, пайпогага ёхшхпган бир тукни чертаб ташлар экан. - Айтмоқчи, пулни ким тўлади? - Мен... - Яхши, қизим. Ҳисобингиз ёзиб қўяман, хўпми? Бўлмаса юринглар қизлар, нонушт а қиламизу ишга жўнаймиз. #Топталган_тда
жаннатим онам🌹🍃
ТОПТАЛГАН ГУЛБАДАН 12 қисм
Ахир бу қандай ran? Контрактим бузиляпти, катта жарима
тўлайман-ку— деди у бетоқат жаҳл билан.
- Бўлди, бугун келса келди, келмаса ўрнига бошка бир қиз
бор, эртага бирга жўнайсизлар.
Худди бу гапдан хабар топгандек ўша куни Дилбар кириб
келди. Лекин унинг юзларида тирналган излар, оёғида гипс ва
қўлтиқтаёқда, бир аҳволда эди. Унинг касалхонада ётгани ва ўзига
қарай олмагани шундоқ кўриниб турарди. Бу аҳволни кўриб
Асрорбекнинг фиғони фалакка чиқди:
- Ахир бу нима ran? Хорижга бундай аҳволда бориб бўлмайди-
ку!
- Аварияга учрадим-да, кейин касалхонада ётдим.
- Омоп қолибсан, Худога шукур, — деди Зебузар унга раҳми
келиб.
- Лекин қизлар, мени тўғри тушунинглар. Мен сизлар учун
катта пул сарф қилиб қўйганман. Агар бормасанглар, куяман.
- Сиз ҳижолат бўлманг, Асрорбек ака, биз, албатта борамиз,
- деди Дилбар.
- Шу аҳволда-я, ё тавба-ей...
- Энди гипсни олсак ҳам бўлаверади. Уни олиб ташласак
манави қўлтиқгаёқниям кераги бўлмайди.
Асрорбекка бу таклиф маъқул кўринди ва Дилбарни қаёққадир
олиб кетди. У қайтиб келганида ҳақиқатдан ҳам сал-пал оқсоқланар
эди, холос.
- Бўлди, эртага жўнайсизлар. Яхшилаб ювиниб олинглар.
Сўнгра яхши кийиниб, сочларингаи ҳам замонавий турмаклатиб
оласизлар. Сўнгра мен сизларни тунги клубга меҳмондорчиликка
таклиф қиламан, келишдикми?
- Келишдик!
Зебузар бунақа сершовқин мусиҳали, ранго-ранг чироқ нурлари
жилваланиб турадиган емакхонада илк бор бўлиши эди. Ҳамма ўзи
билан ўзи овора. Дастурхонлар тўкин, ичишга, чекишга, дилдан
суҳбат қуришга ҳамма нарса муҳайё. Бутун умр ночорлиқда, оддий
қишлоқ оиласида ўсган қиз дастлаб ўзини жаннатга тушиб қрлгандек
ҳис қилди. Қизлар, йигитларнинг кийинишини, тақинчоқлар ва
емишларини кўриб танг қотди.
Уларнинг даврасига яна бир истараси иссиқ қиз келиб ҳўшилди.
- Танишинглар, - деди Асрорбек. - Бу Зулайҳо, эртага сизлар
билан жўнайди. Сизлар билан бирга малакасини ошириб, Худо
хоҳласа, яхшигина модельер бўлиб қайтмоқчи.
- Вой, жуда хурсандмиз, - деди Дилбар. - Менинг исмим
Дилбар. Бу дугонам Зебузар, — деди у таништириб.
- Кани, танишганимиз учун оламиз бўлмаса, - деди Зулайҳо
севиниб.
- Официант! — дея қичқирди Асрорбек.
Шу пайт ансамбль арабча куй чала бошлади ва бир ялтироқ
темир труба ўрнатилган давра ўртасига арабча кийимда уч қиз чиқиб
келиб хиром айлай бошладилар. Улар тўсатдан устидаги ҳижоб
кийимини иргитиб юбориб, ярим ялангоч, киндиклари ва
орқаларини ўйнатиб рақс туша бошладилар.
- Вой ўлмасам, вой шарманда! — деб юборди Зебузар, рақс
ижросига қараб маҳдиё бўлиб кузатар экан.
- Ҳой, — деди Дилбар унинг кўзини қўли билан беркитиб, —
Ҳали бунақасини кўп кўрасан, овқатингни е.
- Ҳа, ҳозир стриптиз ўйинига ҳам тушиб беришади, — деди
Зулайҳо.
- «Стриптиз» нима? — деб сўради Зебузар ҳайрон бўлиб.
- Европача ажойиб рақс, — деди Асрорбек, қадаҳларни
тўлдирар экан. - Лекин сиздан ажойиб раққоса чиқса керак.
- Йўғ-е, ўлибманми...
- Йўқ, сиз уларнинг яланючлигига аҳамият берманг. Ҳамма
гап унинг жозибасида. Аёл ўз гўзаллигини, латофатини танасининг
ҳаракатлари билан намойиш қила олади. Бу жуда нозик санъат. Фақат
мана шу санъатни саводсизларгина бошқача тушунади. Бу ҳам санъат,
ҳам бизнесдир...
- Асрорбек ака, бизга бу бизнеснинг нима кераги бор?
- «Йигит кишига қирқ ҳунар оз» деганлар. Билиб қўйсангизлар
ёмон бўлмайди. Шу пайт арабча рақс тугаб, деярли ялангоч ҳолда
бир қиз чиқиб келди-да, ўртадага ялтироқ труба атрофида айланиб,
ўзини минг турга солиб рақс туша бошлади.
- Мана шу стриптиз бўлади.
- Вой шарманда... — деб юборди Зебузар.
- Йўқ, ахир бу санъат-ку! Ана гўзаллигу, ана латофат, — деди
Асрорбек қарсак чалиб ва раққоса устидан бир талай пулни сочиб
юборди.Бошқа бойваччалар ҳам қийқириб, бу ташаббусни қўллаб-
қувватлашди.
- Ҳой Асрорбек ака, ўзим сизга бугун бундан ҳам зўр рақс
тушиб бераман, - деди Дилбар ҳазил қилиб.
- Ҳа, сиз аввал оёғингизни тузатиб олинг. Мени ўзи тоза
туширдингиз.
- Вой қаранг, бу рақсда оёқни ишлатмасаям бўлаверар экан-
ку, - деди Зулайҳо кулиб.
Даврада кулги кўтарилди. Кадаҳ устига қадаҳлар» хорижий сафар
олдидан яхши тилаклар билдирилди ва ётоққа қизлар сархуш бўлиб
қайтишди.
- Ҳой, Дили, — деди Зебузар уйқуга ётишдан аввал.
- Нимадейсан?
- Ўша тиқувчилик касбини шу ерда ўргансак бўлмасмикан?
- Бу ерда ўргатиша олмас экан. Хорихбоп кийимлар тикиш
учун унинг жойида ўрганиб келиш керак.
- Иш қилиб, анави стриптиз ўйнашни ўргангани
кетмаяпмизмикин?
- Ҳе, оғзингни шамол олсин. Ухла! Сафар олдидан унақа
ўйларга бориб бўлмайди. Фаришталар «омин» деб юбориши мумкин.
Лекин Зебузарнинг уйқуси келмади. Чунки эртага узоқсафарга
жўнаб кетади. Ниҳоят унинг кўрган-кечирган нохуш кунлари ортда
қолади. Ҳунар ўрганади. Ниҳояг бошка одамларга ўхшаб ҳаёт кечира
бошлайди. Хорижда ишлаб, эҳтимол яхши пул топиб, ҳалол меҳнат
қилади, чиройли кийимлар тикади. Албатта қизчасига хам бир-биридан
бежирим кўйлакчалар тикиб беради. Қизи катта бўлганда уни яхши
ўқишларда ўқитади, авайлаб-асраб вояга етказади. Асло, асло
ўзиникига ўхшаб ҳаётини захарлашларига йўл кўймайди. «Дадам қани?
- деб сўраб қолса нима дейман?» дея ўзига-ўзи савол берди қиз.
Албатта «Даданг ўлган, дейман. Худо хоҳдаса, бошқа эр қилмайман.
Афти қурсин бу эркак зотини.. >
- Ҳой сен бугун ухлайсанми, йўқми? Ўчир чироқни! - деди
Дилбар эснаб.
Зебузар чироқни ўчириб ётди. Кўз ўнгида чақалоғи намоён
бўлди. Ёстиқнинг бирини олиб маҳкам қучоқлаб олди. Сийнасидан
сут оқа бошлаганини ҳис қилди, кўзларига ёш олди. «Бечора қизим,
ҳозир нима қиляпти экан? Йитлаб ойимни қийнаётгандир... Мен
албатга қайтиб келаман, қизим. Бизни шу кўйга солганларнинг ҳаммасидан қасд оламан, мана кўрасан...» Сўнгра унинг кўз ўнгидан
тарвузпоядаги воқеа, Маҳмуднинг талоқ қўйиши, Бекнинг
мажбурлаши, дала ҳовлидага маишат, Сурмахоннинг тарвайиб ётиши
бирма-бир ўтди. Лекин ўлиб кетган дугонаси Шоиранинг сиймоси
уни то тонгга қадар таъқиб қилди. «Мен унинг уйига ўт қўйдим!» -
дея тинимсиз қичқирарди у...
* * *
Эртаси аэропортда уларни бир тўладан келган қозоқбашара
аёл кутиб олди. Исми Мастура экан.
- Мастура она бизнинг дилеримиз. У киши сизларни Дубайга
олиб бориб, ўқишга жойлаб қайтадилар. Айтган чизиқларидан
чиқмайсизлар, — деди Асрорбек уни таништиргандан сўнг.
- Ҳа, у ер сизларнинг қишлоқларинг эмас. Ўзларингни билиб
юринглар, ўзбошимчалик қилманглар. Ўзларингни у ёқ-бу ёққа
ташламайсизлар, йўқса полиция ушлаб, бир ой қамаб кўйиши мумкин.
Ҳужжатлари жойидами?
- Ҳа, мана ҳаммаси жойида.
Мастура паспорт ва билетларни кўлига олиб танишиб чиқди
ва уларни эгаларига қайтариб берди.
- Божхона текширувидан ўтгач, Дубайда менга ҳужжатларни
қайтарасизлар. Мен у ёқда сизларга ётоқ тўғрилайман, ишга
расмийлаштираман.
- Ишлаймизми ҳали? — деб сўради Зебузар қизиқиб.
- Ҳа албатта, ҳам иш ўрганасизлар, ҳам ишлайсизлар.
Ўзларингни яхши кўрсатсангиз, биз сизларга сарфлаётган пулдан
ташқари ўзларингизга ҳам қолади, - деди Мастура. - Лекин билиб
қўйинглар, бизнинг қўшма корхонамиз пулни бекорга сарфламайди.
Сизлар биздан қарздорсизлар. Биз сизларга сарфлаган пуллар эвазига
ишлаб берасизлар.
- Ҳа тўғри, - дея қўшилди Асрорбек - Ахир мана бу билетлар,
ётоқхона, ейиш-ичишнинг пуллари сизнинг зиммангизда бўлади,
тушундингларми?
- Тушунарли, — деди Дилбар.
- Ҳаммангиз тушундингизми?
-Ҳ а !
- Эътирозингиз йўқми?
- Йўқ!Ундай бўлса мана бу расмий ҳужжатга кўл кўйиб беринглар.
Бу расмиятчилик учун, холос.
Қизлар ҳеч иккиланмай ҳужжатларга кул қўйиб беришди. Унинг
мазмунига қизиқишмади хам. Ҳужжатларда хорижга ўз хоҳиш-
ихтиёри билан кетаётгани ва ҳеч кимга ҳеч қандай эътирози йўқлиги
ҳақида ran борарди. Шунингдек, хориж сафарига барча ҳаражатлар
учун Асрорбеқдан уч минг АҚШ долларидан олганлик ва бу пулни
хорижда ишлаб пул топганда қайтаражаги, унга ҳеч қандай даъвоси
йўқлиги ҳақида ҳам ёзилганди.
Қизлар аэропорт сари кета бошлашди. Дилбарнинг оқсаб юриши
Мастуранинг эътиборини жалб қилмай қолмади.
- Ҳой, сен нега оқсаябсан, тўғри юр!
- Оёгим қайрилиб қолган.
Мастуранинг негадир кўзлари чақчайиб, жаҳли чиқиб кетди,
қозоқчалаб кўпол қилиб сўкиниб қўйди-да, қизларнинг олдига келиб,
худди мол бозорида бузоқ танлагандек ушлаб-ушлаб кўрди.
- Ҳой, - деди у Зебузарга, - Нега сенинг кўкрагинг кичкина?
- Эмизикли болам бор.
Аёл унинг кўзига **** қўйгудек тикилди-да Зулайҳонинг
орқасидан қаради ва жаҳли чиқиб, Асрорбекка шанғиллай кетди:
- Ҳой бола, сен менга кимларни тиқиштиряпсан, буларинг
ҳеч нимага ярамайди-ку! Бири чўлоқ, бирини сути оқиб ётибди,
бири...
Асрорбек тезлик билан уни четга тортди-да бир нималар деб
тушунтира бошлади.
- Нима бало, у бизни худди сотиладиган молдек талашяптими?
- деди Дилбар шубҳа билан.
- Йўге, ахир хорижнинг ўз талаблари бўлади-да, — деди
Зулайҳо.
- Канақа талаб? - деб сўради Зебузар соддалик билан.
- Билмасам....
Ниҳоят Мастура билан Асрорбек келишиб олишди шекилли,
қизларнинг олдига келишди.
- Сизлар хижолат бўлманглар, Мастура о па шунақа,
талабчанроқлар. Зебузар боласини кимга ташлаб кетяпти, демоқчилар.
Чунки борадиган жойларингизда сизларни бир қатор тиббий кўрикданўтказишади, қон топширасизлар, комиссия суҳбатидан ўтасизлар.
Агар ўта олмасангизлар қайтариб юборишса биз йўл харажатларига
куйиб қоламиз, тушунарлими?
Шу билан ўртадаги хижолатпазлик кўтарилгандек бўлди. Лекин
Зебузарнинг кўнгли ғаш, у карахт эди. Гўё уни бозордан сотиб
олишгану бўйнига ип боғлаб егаклаб олиб кетаётгандек ҳис қиларди
ўзини. Бу карахтлик самолётта чиққанларида ҳам, манзилга етиб
борганларида ҳам, ажнабий одамлар ичида, осмонўпар бинолар
орасида, таксида аллақаёққа кетишаётганда ҳам уни тарк этмади.
Ўзга дунё, ўзга юрт. Тилларини, ёзувларини умуман тушуниб
бўлмайдиган, рўдапо кийинган қоп-қора одамлар, бир-биридан
ажратиш қийин бўлган ойнаванд бинолар, ярим ялангоч турган кўча
қизлари, қаерларга келиб қолишди улар? Наҳотки, ҳунарни шулардан
ўрганиб бўлса?..
ҚУЛФУРУШЛАР
Асрорбек аслида қўлида ҳеч кандай ҳунари йўқ, бўйни меҳнатга
эгилмайдиган ишёқмас, маишазбоз ва яушигина фирибгарлар хилидан
эди. Тўгри, у Дубайга келиб-кетиб тижорат билан ҳам шугулланиб
кўрди, лекин эплай олмади. Карзлари кўпайиб кетди. Карз олган
таниш-билишларидан қочиб, бошини қаерга уриши билмай юрган
кунларнинг бирида у Мастура билан ўша стрингаз рақслари намойиш
қилинадиган тунги барда танишиб қолишди Қадди-қомати келишган,
истарали йигит бўлган, айниқса гапи бўйича Дубайга бориб-келиб
турадиган Асрорбек Мастурага ёқиб қолди. Ўша куни тунги бардага
ўтириш учун пулни ўзи сарфлади. Албатта дўмбоқ, қўпол, кўримсиз
бўлса ҳам пулдор жазманга эга бўлиш йигит учун ортиқчалик
қилмасди. *Бундай аёлларни боплаб пулини олиб, ишини битириб
юравериш керак» ўйлади йигит.
Асрорбек стриптизга ўйнаётган қизга маҳлиё бўлиб тураркан,
Мастура унинг қулошга ишшайди:
- Хоҳласангиз, бизнеснинг яхши йўлини ўргатаман. Менинг
давримда бойвачча бўлиб юрасиз.
- Майли, - деди йигит. — Канақа бизнес экан?
- Бу жуда ҳам оддий. Кам харж қилинади. Бож тўланмайди.
Энг муҳими - товар ихтиёрий, ўз оёга билан боради.Асрорбек, «тушунмадим» дегандек елкасини қисиб кўйди,
лекин унинг юз-кўзидан янги «бизнес-лойиҳа»га бўлган иштииёқ
сезилиб турарди.
- Яхши, — деди йигит, — Лекин ҳар қандай бизнес қандайдир
миқдорда сармоя талаб қилади. Шу масалада мен...
- Гап унда эмас. Худо хоҳласа ўша сармояни мен бераман. Энг
муҳими - менга яхшигина бизнес-ҳамкор керак. Хўш, эплаймизми?
- Ишлаймиз, - деди Асрорбек навбатдаги қадаҳни чўқиштирар
экан.
Улар ўша тунни бирга ўтказишди. Аёлнинг шинам квартираси
бўлиб, ёлғиз ўзи тураркан. У ўзига тўқ, уй жиҳозлари етарди,
совуткичи тўла эди.
Мастура тунги кофе ичиш пайтида ҳам, тўшакда ётганда ҳам,
тонгги нонуштада ҳам янги ҳамкорига ўз бизнесининг сир-асрорини
ўргатиб чиқди.
- Ахир бу тирик одамларни сотишга ўхшаб кетяпги-ку! -
деди Асрорбек ниҳоят ўз шубҳаларини ошкора қилиб.
- Нималар деяпсиз, унақа эмас. Бу билан бир талай ишсиз,
ночор, бекорчиларни иш билан таъминлаймиз. Биз уларга дунёни
кўрсатамиз. Хорижга чиқишади, янги-янги танишлар орттиради. Пул
ишлаб келиб, яхши кунларига сарфлайди, онглари ошади. Бунинг
нимаси ёмон? Қўйиб берсанг бу одамларнинг кунлари барибир ҳам
шундай ночор ўтаверади, хорижни икки дунёда ҳам кўра олмай
дунёдан ўтиб кетишади. Биз учун, ўзлари учун бир талай пул
топишгач қайтиб келаверишади. Таниш-билиш орттиришади Кейин
қайтиб келиб яхши — яхши ишларни бошлаб олишади. Ҳар ҳолда,
мардикорларга ўхшаб хор бўлиб юришмайди-ку.
- Демак, ҳам сиёсат, ҳам тижорат денг?
- Ҳа, яшанг. Лекин қизлар дунё стандартига жавоб бериши
ҳам керак. Бўлмаса уларни яхши пуллай олмаймиз.
- Нима, тил билиши, билими демоқчимисиз?
- Э йўғе, асло. Бизга қолса умуман тил билмайдиган, ўз ҳақ-
ҳуқуқини ҳимоя қила олмайдиган соддагина бўлганлари маъқул.
Бўлмаса бошимизни гарант қилишлари турган ran.
- Унда қанақа стандарт тўғрисида гапиряпсиз?
- Ҳой содда йигит, билиб қўйинг сизни ҳам бирортасига
сотиб юбораман-а. Наҳотки қиз боланинг қаери қанақа бўлишинитушунмасангиз? Масалан хипча бели, қомати, бўйи эътиборни
тортадиган, ўзларидан мушк-анбарнинг ҳиди келиб туриши керак,
— деди Мастура «хи-хи»лаб беўхшов куларкан.
- Ҳа, энди тушундим.
- Уларни биздан сотиб оладиганлар анойилар эмас. Молни
кўриб, кейин пулини беришади.
- Канақа қилиб кўришади?
- Ечинтириб, албатта. Бўйларини, қоматларини ўлчаб ҳам
кўришади.
- Нархини қандай белгилашади?
- Стандартга тўғри келишига қараб 2000 дан 5000 долларгача.
Хуллас, мен сизга киши бошига 2000 дан беравераман. У ёғи бор
таваккал.
- Агар қопагон, сузонтич, тепадиган чиқиб қолса-чи?
- Ҳеч ҳам парво қилманг. Ювош қилиб қўйишнинг йўллари
жуда кўп. Ҳар қанақасиям бошида сакрайди. Кейин шундай мулойим
мушук бўлиб қоладики, эҳ-ҳе, уларнинг ҳар қанақасини кўрдим.
- Қочиб кетганлари ҳам бўлдими?
- Ҳа, бўлган. Қочиб қаёққаям борарди? Қўлида на ҳужжати,
на пули бўлади, у ернинг тилини ҳам, қонунларини ҳам билишмайди.
Қочгани билан полициянинг қўлига тушишади. Уларни ертўлага
қамаб, бошига ит азобни солишади, ўласа қилиб калтаклашади. Сўнгра
оч-яланғоч кўчага ҳайдашади. Қарабсизки, ё ўлиб кетади, ё «мулла
минган эшак»дек бўлиб ўз қочган жойига қайтиб келади.
- Дейлик, бирданига кўпчилик қочса-чи?
- Бир гал бунақаси ҳам бўлувди. Ўзим полицияга пул бериб,
уларни уч кун ит азобини бошига солдирдим. Бўйин эгмайдиганини
эгдирдим. Шундан кейин оддимга тушиб шундай қайтиб келишдики...
Берган пулларим, кўрган зарарларимни ҳам бўйниларига икки баробар
қилиб илиб қўйдим. Ҳозир ҳам қарзларини узолмай ётишибди, бечора
дангасалар...
- Улар ҳукуматта устиздан арз қилишмайдими?
- Дарддарини кимгаям айтишарди? Ким ҳам уларга қулоқ
соларди?
- Ҳа энди, ҳар холда...
- Шунинг учун ҳам, Асрорбек, сиз иложи борича етим,
сўқкабош, ота-онаси уйдан ҳайдаган, »уда камбагал қизларни топингда. Оғзингизга сиққан ваъдани бераверинг. Иложи бўлса стандарт
жойлариниям қўздан бир ўтказиб кўринг, хи-хи-хи...
- Бундай қизлар асосан қУшмачиларнинг қУлида бўлади-да.
- Ҳа, яшанг. Бир Ўзбекистонни айланиб келинг, мингтасини
топасиз. Тожикистон, Қиргистонга хам бораверинг, биз учун уларнинг
қаерданлиги, миллати қанақалигининг фарқи йўқ.
- Рус бўлса-чи?
- Бўлаверади. Қайтанга улар арзонга ҳам тушади. Демак, бизга
кўп даромад қолади, тушундингизми? Яхши пуллай олсам сиз учун
алоҳида мукофот ҳам бераман.
- Ҳа, албатта.
- Мана шу ўша бизнес бўлади. Манави сизга аванс, ҳозирча
1000 доллар. Мени ҳар ҳафта жума кунлари ўша тунги бардан ёки
уйимдан топасиз. Ҳар шанба куни олиб келган товарларингиз учун
ҳисоб-китоб қилиб, самолёт билан бирга учиб кетавераман.
- Неча киши бўлиши керак?
- Истаганингизча. Пул керакми, ишланг. Лекин бу ердаги
муаммолар, ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини ўзингиз
бажарасиз. Уларнинг паспортларини олиб, Дубайга уч кунликтуристик
йўлланма тўгрилайсиз. Мен эса уч кун ичида уларни мижозларимга
етказаман, Худо хоҳласа. Хўш, ишлаймизми?
- Ишлаймиз!
Улар шундай қилиб «бизнес -ҳамкор »га айланишди. Зебузарлар
Асрорбек томонидан тайёрланган бешинчи гуруҳ эди. Аввалига у бир
оз қийналди. Ишонтириш осон бўлмагани учун икки гурухда фақат
рус қизларини, икки гурух тожикистонлик қизларни жўнатган эди.
Бугун эса илк бор ўз юртдошлари парвоз қилишмоқда эди.
Лекин Мастура товарлар «нестандарт» эканини кўриб, жиги-
бийрони чиққан ва улар учун тўланган 6000 доллардан 1000 долларни
қайтиб олгандан кейингина ҳовуридан тушган эди.
Асрорбек рўйхатдан ўтиб кетаётган уч қизнинг ортидан қараб
қоларкан, охирги марта Зебузарнинг кўзи билан тўқнашганда эти
жимирлаб кетди. «Эссизгина, яхши қиз эди...» деб қўйди у чуқур
хўрсиниМастура қизларни шинам меҳмонхоналардан бирига жойлади.
Дилбар билан Зулайҳо қувониб кетишганидан юмшо қ диванларда
худой ёш болалардек сакрашди, дераза орқали шаҳарнинг жамолини
кўриб завқланишди. Зебузарнинг негадир кўнглига хурсандчилик
сиғмади.
- Қизлар, бир соатдан кейин пастга тушинглар, ресторанда
тушлик қиласизлар. Сўнгра сизларни кўчада автобус кутади. Хорижий
туристлар билан бир га шаҳар айланасизлар. У ёқ-бу ёққа ўзларингни
урмай, группадан ажралмай, яхншгина бўлиб юринглар. Бўлмаса
йўқолиб қоласизлар, - деди Мастура сохта мулойимлик билан.
- Урра! — деб юборди Зулайҳо чапак чалиб. Қолганлар ҳам ўз
қувончларини яшира олмадилар...
- Ана энди ҳужжатларингизни беринглар. Мен сизларни ишга
расмийлаштириб. кечга яқин келаман. Кечки овқат ҳам ўша ресторанда
бўлади. Сизларни ўзимбир меҳмон қилай...
- Вой, раҳмат опажон, - деди Дилбар қувониб.
- Бирам яхнш экансизки, — деди Зулайҳо.
- Сен-чи, сен хурсандмасмисан? - деб сўради Мастура
Зебузардан.
- Сал бошим оғриброқ турибди.
- Ҳа, бу йўл чарчоғи. Ҳалиги гапимга хафа бўлмагин, қизим.
Хоҳламасанг шаҳар айланишга бормай қўяқол. Даминши ол..
- Хўп, майли, шунақа қиламан.
- Вой, сен ҳам юравер, ўртоқжон! - деди Дилбар.
- Э, ҳали бу шаҳарда юравериш жонларингга ҳам тегади.
- Ўқишимиз узоқми, опажон? - деб сўради Зулайҳо.
- Ҳар куни автобус да борамизми? - деди Дилбар ҳам.
- Йўқ. У ернинг ўз ётоқхонаси бор. Ҳаммаси ўша корхонанинг
ичида.
- У қанақа корхона ўзи? - деб сўради Зебузар.
- Қўшма корхона... Бўпти, мен кетдим, қизлар эҳтиёт
бўлинглар, гурухдан ажралманглар. Эсли, яхши қиз бўлиб юринглар,
хўпми жоним, - деб Зулайҳонинг елкасига қоқиб қўйди.
- Хўп, - деди Зулайҳо ҳам хурсанд бўлиб.
Лекин Мастура туфайли уларни уч кунлик туристик йўлланма
билан хорижга алдаб келганларидан, бу ерда не-не кулфатлар
кутаётганидан улар ҳали бехабар эдилар.Ҳаш-паш дегунча уч кун ҳам ўтиб кетди. Маза қилиб дам
олган қизлар ўзларига кўрсатилган иззат-икромдан бошлари осмонда
эди. Улар учун ҳали маҳкум бўлган тўртинчи кун бошланган ярим
тунда эшик қаттиқ тақиллай бопшади. Мастура келди, деб ўйлаган
Зулайҳо эшикни очиб қичқириб юборди. Остонада оппоқтшлларини
кўрсатиб қоп-қора ҳабаш - меҳмонхона ходими турарди. У аввал
арабча, сўшра инглизчалаб буйруқона бир нималар деб аллақандай
қотозларни кўрсатди.
- Говорите по русски, — деди Зулайҳо ҳайрон.
- Время ваше конец... Придет новая ipynna... Освободите
комнату, - деди у ҳижжалаб.
Қиэлар шовқин-сурон кўтаршнди. Ходим ички қўл телефони
билан кямнидир чақирди. Кўп ўгмай навбатчи администратор ва
икки ҳабаш ҳоровул ҳозиру нозир бўлшпди.
- Ваши путёвка на три дня, — деди администратор рус тилида
яхши гапириб. — Вы должны освободить или еще доплатите.
Зебузар дарров бориб сумкасини ковлади-да, бир қанча доллар
чиқариб узатди.
- Олинг, - деди ўзбекчалаб.
- Возьмите еще за один день - деди Зулайҳо русчалаб.
Улар пулни олиб чиқиб кетишди. Лекин қизларнинг кўнгли
хижил бўлиб бопща ёта олмадилар ва бу ҳолатни муҳокама қилиб,
тонгга қадар мижжа қоқмадилар.
- Мента негадир бу нарса ёқмаяпти, — деди Зулайҳо
хавотирланиб.
- Нега унақа дейсан?
- Ахир туристик йўлланма билан ҳеч қачон хорижга ишга
юборипшайж-ку!
- Ҳа, тўғри, - деди Дилбар қўшилиб. - Менинг бир
амакимнинг ўғлини Кореята жўнатиш учун қайсидир вазирликдан
ҳужжат тўғрилаётганини эпштгандим.
- Унда қайтиб кетайлик, - деди Зебузар.
- Кднақа қилиб? Пулимиз ҳам, ҳужжатларимиз ҳам йўқ-қу.
- Менда пул бор, билетта етади, деди Зебузар.
- Ануви пулларданми? - деди Дилбар.
- Ҳа, - деди Зебузар.
- Ҳаммасини олиб келганмисан?
- Йўқ, Тошкентда бир жойга япшриб келганман.
- Асрорнинг ётогигами?
а .
- Топиб олса-чи?
- Топа олмаса керак.
- Бекор қилибсан, банкка ҳўйшп керак эди.
- Паспортам йўқ эди-да.
- Қизлар, бир оз дам олайлик.
- Э йўқ, ануви Мастурани кутамиз. У билан очиқ-ойдин
гаплапшб олипшмиз керакка ўхшайди.
Эргалаб таржайиб Мастура кириб келди.
- Ҳаммасидан хабарим бор, қизлар. Яхпш ҳам пулларинг бор
экан. Бўлмаса кўчага ҳайдаб чиқаришар эди. Жуда ақлли иш
қилибсизлар.
- Бизлар қанақа туристмиз ўзи? - деб сўради Зулайҳо тўсатдан.
- Вой... Ахир ипши расмийлаштаргунимча қаердадир яшаб
туришларинг керак эди-да. Кейин, бу йўлланмани ўзимизда сўмга
сотаб олганмиз. Бу ёгага энди корхона ётоқберади, ишлайсизлар,
ҳеч хавотар олманглар, ҳизларим.
- Кўрик қанақа бўлади, ўзи?
- Кўрикда... қадци-қоматларингни, саломатликларингни
кўришади. Кейин қанака ишга қўйиши ҳал қилишади. Лекин сизлар
ҳеч ҳам қўрқманглар.
- Кимлар бўлади?
- Докгорлар, профессорлар.
- Нима, эркакларми?
- Эркаклариям бўлади. Лекин уялманглар. Бу ерда яланғоч
юриш уят ҳисобланмайди. Худо хоҳтаса бир кун пляжга олиб бораман.
У ерда ҳатго чўмилгичсиз ҳам юришади. Офтобга тобланиб маза
қилиб ёташади. - Бу ер эркин давлат. Ким қандай хоҳласа шундай
яшайверади. Биров билан бировнинг иши йўқ, ғийбат йўқ, фисқу
фасод ҳам, энг муҳими, пулинг бўлса бўлгани.
- Неча ой ўқиймиз? - деб сўради Зебузар.
- Уч ой, яна кўрамиз. Ҳунарни эгаллашларинг а қараймизда,
- деди Мастура ерга қараб, пайпогага ёхшхпган бир тукни чертаб
ташлар экан. - Айтмоқчи, пулни ким тўлади?
- Мен...
- Яхши, қизим. Ҳисобингиз ёзиб қўяман, хўпми? Бўлмаса
юринглар қизлар, нонушт а қиламизу ишга жўнаймиз.
#Топталган_тда