Боязид Бистомий ҳазратлари жиннихона ёнидан ўтаётганида, бир табибнинг ҳавончада дори тугаётганини кўриб:– Сенда гуноҳнинг дориси борми? Беҳад гуноҳкорман, – дебди.Табиб бошини кўтариб улгурмасдан, жиннихона панжарасидан қараб турган бир хаста жавоб берибди:– Тавбанинг томири билан истиғфорнинг япроғини аралаштир. Қалб ҳавончасида тавҳид тўқмоғи билан туйиб майдала. Инсоф элагидан ўтказ, кўз ёш билан йўғир, ишқ тандирида пишир ва бомдод билан шом орасида кўпроқ тановул қил! Кўрасан, хасталигингдан асар ҳам қолмайди.Бистомий ҳазратларининг кўзлари жиққа ёшга тўлиб:– Ё Парвардигорим! Бу дунё хастахонасида не табибларинг бор!.. – дея ҳушларидан кетган эканлар.Манба: Ashabuz сайтидан.
Ширин туйгулар
ДУНЁ – ХАСТАХОНА, УНИНГ НЕ ТАБИБЛАРИ БОР.
Боязид Бистомий ҳазратлари жиннихона ёнидан ўтаётганида, бир табибнинг ҳавончада дори тугаётганини кўриб:
– Сенда гуноҳнинг дориси борми? Беҳад гуноҳкорман, – дебди.
Табиб бошини кўтариб улгурмасдан, жиннихона панжарасидан қараб турган бир хаста жавоб берибди:
– Тавбанинг томири билан истиғфорнинг япроғини аралаштир. Қалб ҳавончасида тавҳид тўқмоғи билан туйиб майдала. Инсоф элагидан ўтказ, кўз ёш билан йўғир, ишқ тандирида пишир ва бомдод билан шом орасида кўпроқ тановул қил! Кўрасан, хасталигингдан асар ҳам қолмайди.
Бистомий ҳазратларининг кўзлари жиққа ёшга тўлиб:
– Ё Парвардигорим! Бу дунё хастахонасида не табибларинг бор!.. – дея ҳушларидан кетган эканлар.
Манба: Ashabuz сайтидан.