Бир подшоҳ ўта совуқ тунларнинг бирида қасрига қайтаётиб, юпун кийинган бир қари соқчига кўзи тушибди. Унга яқин келиб: - Совқотмайсизми, - деб сўрабди. - Совқотаман. Лекин менинг иссиқ кийимим йўқ, шунинг учун чидашга мажбурман, - деб жавоб берди қари соқчи. Подшоҳ унга бирон хизматкоридан иссиқ кийим бериб юборишни ваъда қилиб, ичкарига кириб кетибди. Бу ваъдадан соқчи жуда хурсанд бўлди. Лекин ичкарига кирган захоти подшоҳнинг соқчига берган ваъдаси ёдидан кўтарилибди. Эрталаб эса қари соқчи хаётдан кўз юмган эди... Унинг ёнида қалтироқ қўллар билан ёзилган бир нома турарди. Номада шундай ёзилган экан: "Подшоҳим, шу вақтга қадар ҳар тунда совуққа чидаб келаётган эдим. Аммо бу кеча сизнинг иссиқ кийим хақидаги ваъдангиз қувватимни олди ва мени ҳалок этди". Унутманг: бировга берган ваъдангиз сиз ўйлагандан кўра кўпроқ маънога эга! Берган ваъдангизга хилоф қила иш қила кўрманг!
Хадислар, ибратли хикоялар ва афоризмлар
:Саид Бек
Ваъда ҳақида ибрат
Бир подшоҳ ўта совуқ тунларнинг бирида қасрига қайтаётиб, юпун кийинган бир қари соқчига кўзи тушибди.
Унга яқин келиб:
- Совқотмайсизми, - деб сўрабди.
- Совқотаман. Лекин менинг иссиқ кийимим йўқ, шунинг учун чидашга мажбурман, - деб жавоб берди қари соқчи.
Подшоҳ унга бирон хизматкоридан иссиқ кийим бериб юборишни ваъда қилиб, ичкарига кириб кетибди.
Бу ваъдадан соқчи жуда хурсанд бўлди. Лекин ичкарига кирган захоти подшоҳнинг соқчига берган ваъдаси ёдидан кўтарилибди.
Эрталаб эса қари соқчи хаётдан кўз юмган эди...
Унинг ёнида қалтироқ қўллар билан ёзилган бир нома турарди.
Номада шундай ёзилган экан:
"Подшоҳим, шу вақтга қадар ҳар тунда совуққа чидаб келаётган эдим. Аммо бу кеча сизнинг иссиқ кийим хақидаги ваъдангиз қувватимни олди ва мени ҳалок этди".
Унутманг: бировга берган ваъдангиз сиз ўйлагандан кўра кўпроқ маънога эга! Берган ваъдангизга хилоф қила иш қила кўрманг!