Комментарии
- 25 янв 09:37Кимдир борлигимдан бахт топди, аммо,
Мен ўзга боғларга гулдек экилдим.
Кимгадир юзимни иситди Худо,
Мен эса бошқани кутиб,тўкилдим!
Ҳой, Дунё!
Ҳаддингдан ошасан бунча!
Қани адолатинг ошиқ аҳлига?
Мен кимни ўйлайман тонг отгунича,
Ким мени ҳаёлан олар бағрига?!
Шундай яралганми қисмати- азал,
Чиндан севишганлар топишган қачон?!
Кимдир ҳар сўзимни билгучи ғазал,
Мен кимнинг нигоҳин санайман осмон!
Бир ношуд йиғлайди минг йилдан бери,
Менинг остонамга уриб бошини,
Мен эса сўзларим инжудек териб,
Алқайман ўзганинг кўзу- қошини!
Мен кимнинг кўнглини топмай овора,
Ким кўзин узмайди суратларимдан.
Кимни деб юрагим бўлар минг пора?
Кимдир фиғон чекар ҳасратларимда!
Мен осмондан тушдим,
Ва битта ерлик,
Қалбимни қўлида ўйнаб юрибди!
Яна бир бечора мени деб тирик,
Фақат мен бор учун яшаб юрибди!
Малика Тавфиқ. - Комментарий удалён.
- Комментарий удалён.
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
𝙎𝙖𝙢𝙞𝙢𝙞𝙮𝙖𝙩🌼
:𝙉𝙖𝙧𝙜𝙞𝙯 🌼
_______ Фикр билдирмасанглар ёш ўқувчини синдириб қўясилар)