* * *Тонг отар чоғининг бағрида балққан, Кўнглимни ёритган офтобим хуш қол.

Энди мен юзингни тўсган булутдек, Лаҳза, онларингга келмайман малол.Ёмғир ёғиб ўтди, ариди кўз ёшГумон гурзисининг зарблари эгди. Енгишни билмадим билганим шуки, Мени айрилиқнинг тонглари енгди.Бир наҳор отарди остонаси қор, Бир кунки зоҳири синиқ, намиққан. Бир тунки самосин бағридаги ой, Уқубат аталмиш дардга йўлиққан.Оҳ, бунча ночорман бунчалар ожизКўнглим торларингнинг куйлари маҳзун. Умримни гаровга ютиб олгандек, Тарки- шод этмади қалбимни ҳузун!

*  *  *Тонг отар чоғининг бағрида балққан, Кўнглимни ёритган офтобим хуш қол. - 954797858240

Комментарии