РОББИМДАН СЎРАЙМАНСўрайман Роббимдан: "Боламга бахт бер,Ажиб яратилган гўзал бир тахт бер.Соғлик бер, омади чопгандан чопсин,Сўзида турувчи қатъий бир аҳд бер".Сўрайман Роббимдан: "Ўзимга соғлик,Маънавий, маърифий гўзал бир бойлик.Нафақам ўзимга етиб турибди,Удир манфаатли маошим -- ойлик".Сўрайман Роббимдан: "Элим фаровон,Осмоним мусаффо, юртим тинч, омон.Жигарларим лаби бўлсин пурханда,Уларни кўриб мен, юрайгин шодон".Сўрайман Роббимдан: "Бергин диёнат,Амаллар кўпайсин бўлмай қиёмат.Алалхусус бўлсин юзимиз ёруғ,Фирдавсли жаннат-у бахт-у саодат".-- Бевақт жоним олсанг, боламга қийин,Ахир отасиз-ку бўзлаши тайин.Бироз умр бергин иқболин кўрай,Биламан: манзилим анчайин яқин.Ким ҳам бу дунёга бўлибди устун,Ғам-у ташвишлардан юрагим тутун.Сабр бер барини енгиб ўтайин,Руҳим ҳам хастадир, кўнглим сал юпун.Гар ўлсам, ортимда сулолам қолсин,Бир-бирига меҳрли жигарлар бўлсин.Оллоҳим, жонимни олгин оҳиста,Жаннатга етакла, руҳим ҳам тинсин.🌼🌹🌹🌹🌹🌼
✿অঠই🍃🥀𝐒𝐀𝐌𝐈𝐌𝐈𝐘𝐋𝐀𝐑🥀🍃ইঠঅ✿
:Аллохим🕋🕋 Панохим🕋🕋
💦💦💦
РОББИМДАН СЎРАЙМАН
Сўрайман Роббимдан: "Боламга бахт бер,
Ажиб яратилган гўзал бир тахт бер.
Соғлик бер, омади чопгандан чопсин,
Сўзида турувчи қатъий бир аҳд бер".
Сўрайман Роббимдан: "Ўзимга соғлик,
Маънавий, маърифий гўзал бир бойлик.
Нафақам ўзимга етиб турибди,
Удир манфаатли маошим -- ойлик".
Сўрайман Роббимдан: "Элим фаровон,
Осмоним мусаффо, юртим тинч, омон.
Жигарларим лаби бўлсин пурханда,
Уларни кўриб мен, юрайгин шодон".
Сўрайман Роббимдан: "Бергин диёнат,
Амаллар кўпайсин бўлмай қиёмат.
Алалхусус бўлсин юзимиз ёруғ,
Фирдавсли жаннат-у бахт-у саодат".
-- Бевақт жоним олсанг, боламга қийин,
Ахир отасиз-ку бўзлаши тайин.
Бироз умр бергин иқболин кўрай,
Биламан: манзилим анчайин яқин.
Ким ҳам бу дунёга бўлибди устун,
Ғам-у ташвишлардан юрагим тутун.
Сабр бер барини енгиб ўтайин,
Руҳим ҳам хастадир, кўнглим сал юпун.
Гар ўлсам, ортимда сулолам қолсин,
Бир-бирига меҳрли жигарлар бўлсин.
Оллоҳим, жонимни олгин оҳиста,
Жаннатга етакла, руҳим ҳам тинсин.
🌼🌹🌹🌹🌹🌼