ПОП ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ БИЗГА ЧИРОЙЛИ ЖАВОБ ЙЎЛЛАДИ — ЧИРОЙ БОР ҲАҚИҚАТ ЙЎҚ. Гапни кўпайтирмай дарров мақсада ўтамиз. ХОКИМЛИК: "... номзод олий маълумотга эга бўлиши белгиланган. Шунингдек, номзодларга тавсия бериш жараёнида ҳам мазкур талаб инобатга олинган". АСЛИДА: Шу важлар рост бўлса, Чоркесар МФЙга сайланган жорий раисни олий маълумотга эга эканлиги тўғрисидаги ҳужжатни илова қилишингларни, бундан ташқари ЎзР “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги Қонуни 17-моддага асосан номзодлар судланган-судланмаганлиликка доир талабга тўлиқ риоя қилиши бўйича маълумот тақдим этишингларни сўраймиз. ХОКИМЛИК: “Қайта пайдо бўлган” номзод қандай ғолиб бўлди?" АСЛИДА: гапни айлантириб, жавоб берилмади. ҲОКИМЛИК: "Сайлов жараёнида барча фуқаролар учун тенг имкониятлар яратилди". АСЛИДА: масалан, номзод ва олий маълумотга эга Рўзматов Рўзимбойга тавсия берилмаган. Тасвия берилмаслик сабаби аниқ кўрсатилмаган. ХОКИМЛИК: "...масала маълумотда эмас, балки жамоатчилик ишончида." АСЛИДА: қайси жамоатчилик ҳақида гап кетяпти? кимлар ишонч билдирибди қариндошлари ва тенгдошларидан бошқа? ХОКИМЛИК: "Аввалги муаммоларни тан олиш — бу келгусида уларни бартараф этишга қаратилган жиддий қадам." АСЛИДА: ёпилмаган ишларга кўз юмилиб яна янги ишларга ишонч билдириляпти. Бу қанақаси? Хулоса ўрнида: Туман ҳокимлиги Матбуот хизмати ўзининг расмий Телеграм-канали орқали "Chorkesarda Nima Gap" да эълон қилинган "Ҳокимга мурожаат" юзасидан жавоб бн чиққани таҳсинга сазовор, лекин масалага нуқта қўйиш ўрнига янада кўплаб саволлар туғдирди. Мавзу боши: https://t.me/chorkesar/4659 Ҳокимлик жавоби: https://t.me/pophokimligi/77558
Chorkesarda nima gap
#Сайлов
ПОП ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ БИЗГА ЧИРОЙЛИ ЖАВОБ ЙЎЛЛАДИ — ЧИРОЙ БОР ҲАҚИҚАТ ЙЎҚ.
Гапни кўпайтирмай дарров мақсада ўтамиз.
ХОКИМЛИК: "... номзод олий маълумотга эга бўлиши белгиланган. Шунингдек, номзодларга тавсия бериш жараёнида ҳам мазкур талаб инобатга олинган".
АСЛИДА: Шу важлар рост бўлса, Чоркесар МФЙга сайланган жорий раисни олий маълумотга эга эканлиги тўғрисидаги ҳужжатни илова қилишингларни, бундан ташқари ЎзР “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги Қонуни 17-моддага асосан номзодлар судланган-судланмаганлиликка доир талабга тўлиқ риоя қилиши бўйича маълумот тақдим этишингларни сўраймиз.
ХОКИМЛИК: “Қайта пайдо бўлган” номзод қандай ғолиб бўлди?"
АСЛИДА: гапни айлантириб, жавоб берилмади.
ҲОКИМЛИК: "Сайлов жараёнида барча фуқаролар учун тенг имкониятлар яратилди".
АСЛИДА: масалан, номзод ва олий маълумотга эга Рўзматов Рўзимбойга тавсия берилмаган. Тасвия берилмаслик сабаби аниқ кўрсатилмаган.
ХОКИМЛИК: "...масала маълумотда эмас, балки жамоатчилик ишончида."
АСЛИДА: қайси жамоатчилик ҳақида гап кетяпти? кимлар ишонч билдирибди қариндошлари ва тенгдошларидан бошқа?
ХОКИМЛИК: "Аввалги муаммоларни тан олиш — бу келгусида уларни бартараф этишга қаратилган жиддий қадам."
АСЛИДА: ёпилмаган ишларга кўз юмилиб яна янги ишларга ишонч билдириляпти. Бу қанақаси?
Хулоса ўрнида:
Туман ҳокимлиги Матбуот хизмати ўзининг расмий Телеграм-канали орқали "Chorkesarda Nima Gap" да эълон қилинган "Ҳокимга мурожаат" юзасидан жавоб бн чиққани таҳсинга сазовор, лекин масалага нуқта қўйиш ўрнига янада кўплаб саволлар туғдирди.
Мавзу боши: https://t.me/chorkesar/4659 Ҳокимлик жавоби: https://t.me/pophokimligi/77558
@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа