СОТИБ ОЛИНГ!

Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Бир кишининг қор сотаётганини кўриб қолдим. У шундай деб бақирар эди: “Сармояси эриб бораётган кишига раҳм қилинглар!”.
Баъзи инсонларнинг мусибати ризқининг торлигидадир. Бу дунё имтиҳон дунёсидир. Бу уларга синовдир.
Улар ўзгаларга қўл чўзиш ўрнига оддийгина тижорат билан машғул бўлишди. Улардан садақа нияти билан бир нарса сотиб олинг. Улар билан нархда тортишманг, шартлашманг. Сизга керак бўлмаса ҳам сотиб олаверинг. Сўнгра керак бўладиган кишиларга бериб юборинг. Бу ўз навбатида иккита садақа бўлади!
Инсонлар кўнглини олиш ҳам ибодат, шу ёдингиздан чиқмасин!
#Qalbim...🥀🥀🥀

Комментарии

Комментариев нет.