90 - 91 - 92 - қисм МУАЛЛИФ ШАМСИНУР -Сен адашяпсан. -Йўқ, бари аён. Мен энди аввалги содда Амая эмасман. Уни сизлар йўқ қилдингиз. Эндиги айтар гапингизни ҳам мен учун аҳамияти йўқ. Мен айтаримни айтдим. Аброрнинг нигоҳларида пушаймонлик аломатлари сезилиб турарди. Мен эса ортиқ бу ерда қолишни истамадим. Бир бир қадам босганча бу бинони тарк этдим. Кўчадаман нечадир соат тик оёқда туришим мени буткул ҳолдан тойдирганди. Ижара уйга боришдан аввал Аброрни уйидан керакли бир икки нарсамни олиш учун бориш фикри бирдан ҳаёлимга келди. Йўлимни эса ўша манзил томон бурдим. Такси тўхтатиб нечадир кун бахтли ўтган уйим манзилини айтдим. Кўчада ёмғир ёғар, қалбларга сокинлик бағишларди. Менинг қалбим эса аросатда қолиб кетгандек эди. Ақлим Аброрни эшитма, у кечиримга лойиқ эмас деса, қалбим уни бир бор тинглашинг лозим эди дерди. Шу иккиланишлар аро ҳаёлларимни йиғолмасдим. Ёмғирнинг майин ёғишини эса завқ билан томоша қилишга ўйларим монелик қиларди. Мана ўша уй қаршисидаман. Эшикни ўз калитим билан очиб кирдим. Уй ҳувиллаб ётар, ҳеч зоғ йўқлиги ҳовлининг кўринишидан ҳам маълум эди. Қишнинг илк ойи бўлса ҳам ҳамон хазонрезгилик давом этарди. Керакли нарсаларни бир сумкага солдим. Эшикдан чиқиб энди юраман деганимда ердаги қон доғларига кўзим тушди. Демак Аброр уйда бўлган. Қон доғлари бўйлаб юриб бордим, Аброрнинг иш кабинети олди ҳам анчагина қон томчиларига тўла эди. Эшикни итариб ичкарига назар солганимда юрагим шув этди. Хонани ахволига қараб бўлмасди. Ҳамма ер ағдар-тўнтар, ҳужжатлар ҳар қаерга сочилиб ётарди. Демак Аброрга уйда ҳужум қилинган. Хонада анчагина қон ҳалқоби ҳам тўпланган бўлиб кўнглимни беҳузур қилгани сабаб у ердан югуриб чиқишимга тўғри келди. Аброрда кимни қасди бир бўлишими мумкин? Сумкамни қўлимга олдим-у, бу ҳовлини тарк этдим. Агар Аброр уйда бўлса кела олмаслигим аниқ эди. Ижара уйимга етиб борганимда қуёш ботар маҳал бўлиб қолганди. Қорним жуда очқаб кетган нимадир тановул қилишим шарт. Ўйлай ўйлай овқат буюртма қилдим. Мана менинг ёлғизликдаги ҳаётим бошланди. Мен шу кунларга лойиқмидим? Абрордан буткул воз кеча оламанми? Нега ҳамон у ҳақида ўйлайман. Менга қилган ноҳақликларидан кейинам унга талпинавераман. Ёлғизлик инсонни еб битирар экан. Бу таҳлит яшай олишим қийин масала. Эртага ўқишга борсам шу домдаги дугонларимни бирортасидан мен билан туришини сўраб кўраман. Буюртма келди. Икки бўлак писта ейман деб ўйловдим. Бир бўлагини зўрға едим. Кейин эса гинеколог айтган дорини ичдим. Кўп вақт ўтмай уйқуга кетдим. Эрта тонгда яна ҳолсиз бўлиб уйғондим. Уйқудан сира тургим келмас, лекин бугунги қиладиган ишларим ҳам талайгина эди. Кўчага чиққанимда Аброрнинг машинаси йўқлигига эътибор бердим. Кеча қарамаган эканман. Бугун билдим йўқлигини. Амалиётдан қайтган талабалар бир биримиз билан қучоқлашиб кўришдик. Анча соғиниб қолибмиз ўқиш даврини. -Амая жуда озиб кетибсан. -Ҳа насиб энди семирарман. -Янгилик борми дейман? Дилноза қош қоқди. -Ҳа шунақа. -Вооой табриклайман. Жуда хурсанд бўлдим. -Қандай ўзингни яхши ҳис аиляпсанми? Илмира ҳам гапга қўшилди. У орамиздан биринчи бўлиб турмушга чиққан ва болали бўлганди. Боласини қайнонаси уйда олиб қолиб қарарди. -Токсикоз бошланган, беҳоллик иштаҳа йўқолиши... -Эее асти айтасанми? Беш ойликкача шунақа бўлганман. Кейин ўтиб кетади. Тундаям уйғониб овқат ейсан. -Почча еттинчи осмонга учаётгандир а? -У билмайди? -Иии бу қанақаси, отаси билмаса? -Тарихи узун,бирор кун айтиб бераман. Садриддин ака ҳам шоша пиша кириб келди. Ҳамма билан сўрашгач мени ёнимдаги стулга келиб ўтирди. -Амая яхшимисиз? -Яхши ўзизчи? -Яхши. -Қўлизга нима қилди? Энди эътибор берибман. Садриддин акани қўли бинт билан ўраб ташланганди. -Бироз кесиб олдим. Зарари йўқ. -Тузалиб кетинг. 91 -қисм МУАЛЛИФ ШАМСИНУР Гуруҳ рахбаримиз келгач ҳамманинг нигоҳи унга қаратилди. Садриддин ака айтган курсдошим Зилола ва Фароғатлар билан гаплашиб олдим. -Менам ўша домда туряпман. -Нечани подезд? Мен подездни айтдим. -Бизни квартирага кўчиб ўтсангчи? -Яхшиси сизлар келинг. Мен уч ойга аҳартнома қилдим. -Биз ўша уйга ўрганиб қолганмиз, қолаверса сени эринг борку. -Эрим йўқ, ёлғизман. -Ҳали ярашиб оласан. -Қайдам... Кўзим етмайди. Шундан кейин дарсларгашўнғоб кетдик. Садриддин ака кўпроқ мен билан ўтиришга ҳаракат қиларди. Ундан қанча ўзимни олиб қочмай барибир яна ёнимда пайдо бўлаверарди. Садриддин ака билан ёнма-ён ўтирибмиз, мен ёқтирмаган дарс. Аброр эса қайта қайта қўнғироқ қилишни канда қилмайди. Неча бора ўчириб қўйдим охири тинди . -Нега жавоб бермадингиз? -Гаплашгим йўқ. Ҳозир ёнимда Садриддин акани ҳам кўришга тоқатим йўқ эди. Қўнғироқларига жавоб бермаганимдан кейин Абрордан хабар келди. Инжиқ кўзларимда мезонлар сероб, Ёмғирни севаман – куз бўлсам керак... Қишман – вужудимда совуқ изтироб, Яна нигоҳлари муз бўлсам керак. Баҳорман – заминга тўшалган байроқ, Қаро сочларингни силадим сим-сим... Ёзман – юрагимда туйғулар қайноқ! Сенга қайси фасл ёқар, азизам? (Рашид Хўжамов) Муддаоси нима? Нега мени шунчаки қўйиб юбора олмайди? Мендан нима истайди. Лекин мисралар жуда чиройли эди. Мен Аброрнинг шеъриятга қизиқишини билмаган эканман. Телефоним яна безовталана бошлади. Бу гал эса Муслим ака экан. -Ассалому алайкум. -Ваалайкум салом. Синглим сиз айтган масалада қўнғироқ қиляпман. Даъво очамизми? -Ҳа албатта, қанча тез бўлса шунча яхши. -Унда пешиндан кейин кўришсак. -Албатта менга маъқул. 🌿🌿🌿 Муслим ака кутиб турган экан, адвокатура биносига етиб келдим. -Мана сиз айтган ҳужжатлар. Муслим ака отамни мулклари борасида маълумот йиққанди. -Ўша вақтда мерос онангиз номига ўтган. Ҳозирда йирик ишлаб чиқариш цехи ва олди сотдига асосланган фирма отангиз вафотидан кейин онангизни номига ўтган. Директорлик Низом Ҳакимовда бўлгани билан эгалик онангизда бўлган. Нима учундир Низом фирмани ўз номига ўтказишга шошилмаган, ёки бу ишларга унча тушунмаган. -Иккови ҳам бўлиши мумкин. -Бундан келиб чиқадики онангизни бошқа фарзанди бўлмагандан кейин мерос бевосита сизга ўтади. Буни нотариусдан тасдиқлатиб оламиз. -Низомни у ердан қандай қилиб йўқотса бўлади? -Эгаликни тўлиқ қўлингизга олгач ишдан бўшатасиз ҳолос. -А? Мен бу гаплардан ҳайратда эдим. 92 -қисм -Наҳотки бу шунчалар осон? -Ха осон. Лекин Низом ҳам жим турмаса керак. Иложи борича мулкларни хусусийлаштиришга ўтади. У мен шунча йил бошқардим, кенгайтирдим деб даъво қилиши мумкин. -Кейин нима қиламиз? -Биз ҳам қўлдан келганча далил тўплаймиз. Бизга жонли гувоҳ ҳам керак бўлиши мумкин. -Уни қаердан топамиз? - Ўгай онангиз ёрдам бера олармикин? -Қайдам, Низомдан қўрқади. Муслим ака нималарнидир ўйлаб қолди. Кейин ёзишга тушди. -Бўлди ҳаммаси тайёр. Буни тегишли жойларга топширамиз. Сиз билан яна боғланамиз. Мен Муслим ака билан хайрлашиб, бу ерни тарк этдим. Ҳаётим изидан чиқиб кетган, мен боши берк кўчадаман. Қалбим билан олишавериб чарчадим. Аброрнинг тинимсиз қўнғироқларига жавоб қайтармадим. Балки хато қилаётгандирман, уни шу аҳволда касалхонада қолдирдим. Уйга қайтдим, яна ёлғизлик. Мен шундай тақдирни орзу қилганмидим. Тўрт ой ичида ҳаётим бошқа ўзанга бурилиб кетди. Яқинда янги йил эшик қоқиб кириб келади. Менда ким қолди, вужудимдаги миттивойим халос. Курсдошларимни олдига кўчиб ўтишим тўғри эмас. Қачондир бу ердан кетарман. Уларни чақирсам-у, кейин улар бошпанасиз қолишса бу ҳам тўғри эмас. Қачондан бери кирмаган тармоқдаги аккаунтимга кирдим. Анчагина буюртмалар мени кутиб турган экан. Яхши бўлди, энди вақтимни нимага бағишлашни биламан. Шу ишга киришганимча тунги иккигача ишлабман. Ундан кейин эса беҳосдан телеграмга кириб юбордим. Телеграмга киришим билан Абрордан қўнғироқ бўлди. Кўтариш ниятим бўлмагани боис телефонни буткул ўчирдим ва ухлаш учун ётдим. Эртаси куни дарсдан чиқишимда, машинасига суянган кўйи ўтирган Аброрга кўзим тушди. У мени имлаб ёнига чақирди. -Амая эринг келибди. Қизлар шиаир- шивирга ўтиб кетишди. -Келса келар, менга нима? -Иеее бу нима қилганинг, эсингни еганмисан? Оила сенга ўйинчоқми? -Илмира сен ҳеч нимани билмайсанда, мени вазиятимда сен ҳам ҳудди шундай қилардинг . -Амая бугун тушликни бирга қилсак, нима дейсиз? -Буюртмаларим жуда кўп, тахрирлашга доир китоблар ҳам олгандим. Айтилган вақтгача бажаришим керак. Садриддин акага гапиряпман-у, кўз қирим билан Аброрни кузатиб ўтирибман. Жахли чиққани аниқ. Лекин унга қасд қилиб Садриддин ака билан ҳам кетолмасдим . -Майли, зоримиз бор зўримиз йўқ. -Дарвоқе, қўлингиз яхши бўлдими? -Ха яхши . Мен овқатланишни рад этганимга Садриддин ака бироз ранжидилар чамамда. Шуниси маъқул камроқ умид қилади. Мен бир Садриддин акани тушунмасдим, нега мендан воз кечиб қўя қолмайди. Мен йигит киши бўлганимда бошқани қўли теккан аёлни қабул қилмасдим. У эса мендан воз кечиш ниятида эмас. Ёки бу ерда мен билмаган бошқа сир бор, ё бўлмасам севгиси жуда кучли. Аброрни чақирганига эътибор ҳам бермай такси тўхтатаман деб кўтарган қўлларимни кимдир куч билан ўзига тортди. Мен ҳали тушиниб улгурмай ўзим учун ёқимли ифорга эга вужуд қаршисида туриб қолдим. -Нима истайсиз мендан? -Юр машинага. Аброрни жахли чиққани юз кўзидан аниқ эди. -Қўйворинг қўлимни, оғритяпсиз. -Жим кет, йўқса мендан яхшилик кутма. Аброр асабийлашганча машинани тез ҳайдаб кетарди. Менинча жароҳати азоб бераяпти чоғи, ҳар замонда қўли билан ушлаб қўяди. -Мен сиз билан ҳеч... -Амая илтимос қиламан бир оз жим тур. Хафа қилиб қўйишим мумкин. -Хафа қилиб бўлгансиз бундан ортиқ нима бўлиши мумкин? Аброр жавоб бермади. Индамай машина бошқарганча йўлдан кўз узмай кетарди. Давоми бор... #грдилсўзларисукутортида
💞ДИЛ СЎЗЛАРИ💞
СУКУТ ОРТИДА
90 - 91 - 92 - қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
-Сен адашяпсан.
-Йўқ, бари аён. Мен энди аввалги содда Амая эмасман. Уни сизлар йўқ қилдингиз. Эндиги айтар гапингизни ҳам мен учун аҳамияти йўқ.
Мен айтаримни айтдим. Аброрнинг нигоҳларида пушаймонлик аломатлари сезилиб турарди. Мен эса ортиқ бу ерда қолишни истамадим. Бир бир қадам босганча бу бинони тарк этдим.
Кўчадаман нечадир соат тик оёқда туришим мени буткул ҳолдан тойдирганди. Ижара уйга боришдан аввал Аброрни уйидан керакли бир икки нарсамни олиш учун бориш фикри бирдан ҳаёлимга келди. Йўлимни эса ўша манзил томон бурдим. Такси тўхтатиб нечадир кун бахтли ўтган уйим манзилини айтдим.
Кўчада ёмғир ёғар, қалбларга сокинлик бағишларди. Менинг қалбим эса аросатда қолиб кетгандек эди. Ақлим Аброрни эшитма, у кечиримга лойиқ эмас деса, қалбим уни бир бор тинглашинг лозим эди дерди. Шу иккиланишлар аро ҳаёлларимни йиғолмасдим. Ёмғирнинг майин ёғишини эса завқ билан томоша қилишга ўйларим монелик қиларди.
Мана ўша уй қаршисидаман. Эшикни ўз калитим билан очиб кирдим. Уй ҳувиллаб ётар, ҳеч зоғ йўқлиги ҳовлининг кўринишидан ҳам маълум эди. Қишнинг илк ойи бўлса ҳам ҳамон хазонрезгилик давом этарди. Керакли нарсаларни бир сумкага солдим. Эшикдан чиқиб энди юраман деганимда ердаги қон доғларига кўзим тушди. Демак Аброр уйда бўлган. Қон доғлари бўйлаб юриб бордим, Аброрнинг иш кабинети олди ҳам анчагина қон томчиларига тўла эди. Эшикни итариб ичкарига назар солганимда юрагим шув этди.
Хонани ахволига қараб бўлмасди. Ҳамма ер ағдар-тўнтар, ҳужжатлар ҳар қаерга сочилиб ётарди.
Демак Аброрга уйда ҳужум қилинган. Хонада анчагина қон ҳалқоби ҳам тўпланган бўлиб кўнглимни беҳузур қилгани сабаб у ердан югуриб чиқишимга тўғри келди. Аброрда кимни қасди бир бўлишими мумкин?
Сумкамни қўлимга олдим-у, бу ҳовлини тарк этдим. Агар Аброр уйда бўлса кела олмаслигим аниқ эди. Ижара уйимга етиб борганимда қуёш ботар маҳал бўлиб қолганди. Қорним жуда очқаб кетган нимадир тановул қилишим шарт. Ўйлай ўйлай овқат буюртма қилдим. Мана менинг ёлғизликдаги ҳаётим бошланди. Мен шу кунларга лойиқмидим? Абрордан буткул воз кеча оламанми? Нега ҳамон у ҳақида ўйлайман. Менга қилган ноҳақликларидан кейинам унга талпинавераман.
Ёлғизлик инсонни еб битирар экан. Бу таҳлит яшай олишим қийин масала. Эртага ўқишга борсам шу домдаги дугонларимни бирортасидан мен билан туришини сўраб кўраман.
Буюртма келди. Икки бўлак писта ейман деб ўйловдим. Бир бўлагини зўрға едим. Кейин эса гинеколог айтган дорини ичдим. Кўп вақт ўтмай уйқуга кетдим.
Эрта тонгда яна ҳолсиз бўлиб уйғондим. Уйқудан сира тургим келмас, лекин бугунги қиладиган ишларим ҳам талайгина эди. Кўчага чиққанимда Аброрнинг машинаси йўқлигига эътибор бердим. Кеча қарамаган эканман. Бугун билдим йўқлигини.
Амалиётдан қайтган талабалар бир биримиз билан қучоқлашиб кўришдик. Анча соғиниб қолибмиз ўқиш даврини.
-Амая жуда озиб кетибсан.
-Ҳа насиб энди семирарман.
-Янгилик борми дейман?
Дилноза қош қоқди.
-Ҳа шунақа.
-Вооой табриклайман. Жуда хурсанд бўлдим.
-Қандай ўзингни яхши ҳис аиляпсанми?
Илмира ҳам гапга қўшилди. У орамиздан биринчи бўлиб турмушга чиққан ва болали бўлганди. Боласини қайнонаси уйда олиб қолиб қарарди.
-Токсикоз бошланган, беҳоллик иштаҳа йўқолиши...
-Эее асти айтасанми? Беш ойликкача шунақа бўлганман. Кейин ўтиб кетади. Тундаям уйғониб овқат ейсан.
-Почча еттинчи осмонга учаётгандир а?
-У билмайди?
-Иии бу қанақаси, отаси билмаса?
-Тарихи узун,бирор кун айтиб бераман.
Садриддин ака ҳам шоша пиша кириб келди. Ҳамма билан сўрашгач мени ёнимдаги стулга келиб ўтирди.
-Амая яхшимисиз?
-Яхши ўзизчи?
-Яхши.
-Қўлизга нима қилди?
Энди эътибор берибман. Садриддин акани қўли бинт билан ўраб ташланганди.
-Бироз кесиб олдим. Зарари йўқ.
-Тузалиб кетинг.
91 -қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Гуруҳ рахбаримиз келгач ҳамманинг нигоҳи унга қаратилди. Садриддин ака айтган курсдошим Зилола ва Фароғатлар билан гаплашиб олдим.
-Менам ўша домда туряпман.
-Нечани подезд?
Мен подездни айтдим.
-Бизни квартирага кўчиб ўтсангчи?
-Яхшиси сизлар келинг. Мен уч ойга аҳартнома қилдим.
-Биз ўша уйга ўрганиб қолганмиз, қолаверса сени эринг борку.
-Эрим йўқ, ёлғизман.
-Ҳали ярашиб оласан.
-Қайдам... Кўзим етмайди.
Шундан кейин дарсларгашўнғоб кетдик. Садриддин ака кўпроқ мен билан ўтиришга ҳаракат қиларди. Ундан қанча ўзимни олиб қочмай барибир яна ёнимда пайдо бўлаверарди.
Садриддин ака билан ёнма-ён ўтирибмиз, мен ёқтирмаган дарс. Аброр эса қайта қайта қўнғироқ қилишни канда қилмайди. Неча бора ўчириб қўйдим охири тинди .
-Нега жавоб бермадингиз?
-Гаплашгим йўқ.
Ҳозир ёнимда Садриддин акани ҳам кўришга тоқатим йўқ эди. Қўнғироқларига жавоб бермаганимдан кейин Абрордан хабар келди.
Инжиқ кўзларимда мезонлар сероб,
Ёмғирни севаман –
куз бўлсам керак...
Қишман – вужудимда совуқ изтироб,
Яна нигоҳлари муз бўлсам керак.
Баҳорман – заминга тўшалган байроқ,
Қаро сочларингни силадим сим-сим...
Ёзман – юрагимда туйғулар қайноқ!
Сенга қайси фасл ёқар, азизам?
(Рашид Хўжамов)
Муддаоси нима? Нега мени шунчаки қўйиб юбора олмайди? Мендан нима истайди. Лекин мисралар жуда чиройли эди. Мен Аброрнинг шеъриятга қизиқишини билмаган эканман.
Телефоним яна безовталана бошлади. Бу гал эса Муслим ака экан.
-Ассалому алайкум.
-Ваалайкум салом. Синглим сиз айтган масалада қўнғироқ қиляпман. Даъво очамизми?
-Ҳа албатта, қанча тез бўлса шунча яхши.
-Унда пешиндан кейин кўришсак.
-Албатта менга маъқул.
🌿🌿🌿
Муслим ака кутиб турган экан, адвокатура биносига етиб келдим.
-Мана сиз айтган ҳужжатлар.
Муслим ака отамни мулклари борасида маълумот йиққанди.
-Ўша вақтда мерос онангиз номига ўтган. Ҳозирда йирик ишлаб чиқариш цехи ва олди сотдига асосланган фирма отангиз вафотидан кейин онангизни номига ўтган. Директорлик Низом Ҳакимовда бўлгани билан эгалик онангизда бўлган. Нима учундир Низом фирмани ўз номига ўтказишга шошилмаган, ёки бу ишларга унча тушунмаган.
-Иккови ҳам бўлиши мумкин.
-Бундан келиб чиқадики онангизни бошқа фарзанди бўлмагандан кейин мерос бевосита сизга ўтади. Буни нотариусдан тасдиқлатиб оламиз.
-Низомни у ердан қандай қилиб йўқотса бўлади?
-Эгаликни тўлиқ қўлингизга олгач ишдан бўшатасиз ҳолос.
-А?
Мен бу гаплардан ҳайратда эдим.
92 -қисм
-Наҳотки бу шунчалар осон?
-Ха осон. Лекин Низом ҳам жим турмаса керак. Иложи борича мулкларни хусусийлаштиришга ўтади. У мен шунча йил бошқардим, кенгайтирдим деб даъво қилиши мумкин.
-Кейин нима қиламиз?
-Биз ҳам қўлдан келганча далил тўплаймиз. Бизга жонли гувоҳ ҳам керак бўлиши мумкин.
-Уни қаердан топамиз?
- Ўгай онангиз ёрдам бера олармикин?
-Қайдам, Низомдан қўрқади.
Муслим ака нималарнидир ўйлаб қолди. Кейин ёзишга тушди.
-Бўлди ҳаммаси тайёр. Буни тегишли жойларга топширамиз. Сиз билан яна боғланамиз.
Мен Муслим ака билан хайрлашиб, бу ерни тарк этдим. Ҳаётим изидан чиқиб кетган, мен боши берк кўчадаман. Қалбим билан олишавериб чарчадим. Аброрнинг тинимсиз қўнғироқларига жавоб қайтармадим. Балки хато қилаётгандирман, уни шу аҳволда касалхонада қолдирдим.
Уйга қайтдим, яна ёлғизлик. Мен шундай тақдирни орзу қилганмидим. Тўрт ой ичида ҳаётим бошқа ўзанга бурилиб кетди. Яқинда янги йил эшик қоқиб кириб келади. Менда ким қолди, вужудимдаги миттивойим халос. Курсдошларимни олдига кўчиб ўтишим тўғри эмас. Қачондир бу ердан кетарман. Уларни чақирсам-у, кейин улар бошпанасиз қолишса бу ҳам тўғри эмас.
Қачондан бери кирмаган тармоқдаги аккаунтимга кирдим. Анчагина буюртмалар мени кутиб турган экан. Яхши бўлди, энди вақтимни нимага бағишлашни биламан.
Шу ишга киришганимча тунги иккигача ишлабман. Ундан кейин эса беҳосдан телеграмга кириб юбордим. Телеграмга киришим билан Абрордан қўнғироқ бўлди.
Кўтариш ниятим бўлмагани боис телефонни буткул ўчирдим ва ухлаш учун ётдим.
Эртаси куни дарсдан чиқишимда, машинасига суянган кўйи ўтирган Аброрга кўзим тушди. У мени имлаб ёнига чақирди.
-Амая эринг келибди.
Қизлар шиаир- шивирга ўтиб кетишди.
-Келса келар, менга нима?
-Иеее бу нима қилганинг, эсингни еганмисан? Оила сенга ўйинчоқми?
-Илмира сен ҳеч нимани билмайсанда, мени вазиятимда сен ҳам ҳудди шундай қилардинг .
-Амая бугун тушликни бирга қилсак, нима дейсиз?
-Буюртмаларим жуда кўп, тахрирлашга доир китоблар ҳам олгандим. Айтилган вақтгача бажаришим керак.
Садриддин акага гапиряпман-у, кўз қирим билан Аброрни кузатиб ўтирибман. Жахли чиққани аниқ. Лекин унга қасд қилиб Садриддин ака билан ҳам кетолмасдим .
-Майли, зоримиз бор зўримиз йўқ.
-Дарвоқе, қўлингиз яхши бўлдими?
-Ха яхши .
Мен овқатланишни рад этганимга Садриддин ака бироз ранжидилар чамамда. Шуниси маъқул камроқ умид қилади. Мен бир Садриддин акани тушунмасдим, нега мендан воз кечиб қўя қолмайди. Мен йигит киши бўлганимда бошқани қўли теккан аёлни қабул қилмасдим. У эса мендан воз кечиш ниятида эмас. Ёки бу ерда мен билмаган бошқа сир бор, ё бўлмасам севгиси жуда кучли.
Аброрни чақирганига эътибор ҳам бермай такси тўхтатаман деб кўтарган қўлларимни кимдир куч билан ўзига тортди. Мен ҳали тушиниб улгурмай ўзим учун ёқимли ифорга эга вужуд қаршисида туриб қолдим.
-Нима истайсиз мендан?
-Юр машинага.
Аброрни жахли чиққани юз кўзидан аниқ эди.
-Қўйворинг қўлимни, оғритяпсиз.
-Жим кет, йўқса мендан яхшилик кутма.
Аброр асабийлашганча машинани тез ҳайдаб кетарди. Менинча жароҳати азоб бераяпти чоғи, ҳар замонда қўли билан ушлаб қўяди.
-Мен сиз билан ҳеч...
-Амая илтимос қиламан бир оз жим тур. Хафа қилиб қўйишим мумкин.
-Хафа қилиб бўлгансиз бундан ортиқ нима бўлиши мумкин?
Аброр жавоб бермади. Индамай машина бошқарганча йўлдан кўз узмай кетарди.
Давоми бор...
#грдилсўзларисукутортида