ЖАРОХАТ.

3-қисм.
Муаллиф: Дилором Қосимова.
__Нимааа? -Баҳодир ака кулиб юбордилар. -Қўрқиб йиғлаяпсанми? Бир дўстимни аёлини турмуш қурган дугоналари, роса қўрқитиб қўйишган экан. Дўстим унга тушунтиргунча тонг отган экан.
Нима сениям дугоналаринг қўрқитишдими?
Агар шундай бўлса, қўрқма! Уларга ёввойи ҳирсли эркак рўпара бўлган бўлса, ҳамма эркак шундай бўлади дегани эмас.
Дўстимни гапларини эслатиб юбординг. Келинни аврагунча оҳҳоо. "Ўзбек адабиётида ишлатилмаган сўз қолмади" деганди.
Аммо айтиб қўяй. Мен эрталабгача судраб ўтирмайман.
Баҳодир ака мени авайлаб қучдилар. Дугоналаримдан эшитгандек.Салом солиш, юзини очиш. Бу нарса бўлмади бизда. Ҳаммаси мен сабаб.
Мен салом солмадим.
__Илтимос. -дедим бўйнимга урилган тафтдан.
__Жим. Мен сенга қариндошлар келганда кўрадиган, кўргазма учун уйланмадим. Сенга ўзим учун уйландим. Аслида келадиган қариндошимиз ҳам йўқ. Сен, мен, ва синглим.
__Баҳодир акаа... -кўз ёшларим юзимни юварди.
__Жим, қўрқма! Шунчаки ўзингни бўш қўй.
Мен...мен....қандай қилиб....
Эй ҳудо алвидо Соҳиб ака....Алвидо севги... Алвидо мени саробга айланган орзуларим.
Кийимимни нимчаси елкамдан сирғалиб, ерга тушган онда.
Ҳаммаси тугаганига амин бўлдим.
Ҳамма нарса мен учун ўз рангини йўқотгандек. Ҳудди мен дунёдан узилиб қолгандек.
Мен севгига ҳиёнат қилдим.
Мен севгимни пок асролмадим.
Севги нега яралган ўзи?
Шу онда севгини Аллоҳ яратганига ишонмай қолдим.
Севги бу-мендек аҳмоқ одамлар ўз-ўзини руҳан азоблаш учун ўйлаб топган чўпчак эканига амин бўлдим.
Ётоқда беозоргина ухлаётган турмуш ўртоғимга қарадим. Ҳали тонг ёришмаган.
Мен эса ухлолганим йўқ.
Баҳодир ака кечқурун ҳаммаси тугагач, кўзлари чақнаганча мендан миннатдор эканини айтиб, қайта-қайта қучдилар.
Ухлаб қолгунгача, иккимизни бахтли келажагимиз ҳақида бир нималарни завқ билан гапирдилар. Ҳаммасиям қулоғимга кирмади.
Улардан кейин ҳам мен ухлолмадим.
Ўрнимдан туриб, эгнимга тунги кийимни ҳалатини илдим.
Кўп қаватли уй деразасидан ташқарига қарадим.
Баҳор....
Дарахтлар ранго-ранг гулларга бурканган....
Эрталабки майин шамол дарахтлардаги гулбаргларни беозорларча ерга учирмоқда....
__Шамол силкиб, олча гулин, аямай тўкиб кетди.
Севавердим севгинг юрак чокларинг сўкиб кетди.....
Тилимга "олча гули" таронасини сўзлари келиб, паст овозда ҳиргоя қила бошладим.
__....Дардларимни кўтаролмай ҳалинчак ҳам узилмасин...
Қизлар севманг, рози бўлманг бахт уйи ҳеч бузилмасин.
Армонларни оҳга боғлаб ҳалинчак қилиб учдим.
Дедим рози бўлсин онам. Севмаган ёрни қучдим.
Шамол.....
__Овозинг ёқимли экан! -Баҳодир акани овозидан қўшиқ ҳиргоя қилишни тўхтадим. -Қўшиқни жуда ёқимли айтдинг.
__Қачон уйғондингиз? -дедим ҳижолат бўлганча.
__Армонларни оҳга боғлаб ҳалинчак қилиб учганингда. -деди менга бошқача нигоҳ билан қараб. Мен ерга кириб кетай дедим. -Сен санъат соҳасида ўқишинг керак экан ўзи.
__Йўғааа. -унга ярқ этиб қарадим.
__Ҳа нима? Овозинг бор, кўринишинг, ҳам норм. Менимча ҳар таърафлама мос келасан. Ҳозир асл овоз ҳаммада ҳам йўқ. Кўпи сайқалланган овозлар.
__Қайдам. -елка қисдим. -Менга бу нарса касб сифатида ёқмайди.
__Яхши эмасми? Сен нимагадур қодирсан. Буни ҳаммага кўрсатиш.
Бу овоз билан анча танилса бўлади лекин.
"Шайдо нега профилингга расмингни қўйдинг. Тез ўчир!"
Ҳаёлимга бир пайтлар. Қизлар билан сайрда тушган расмларимизни ҳаммамиз бир хил қилиб, телеграм профилимизни главнийига қўйганимиз. Ва қўйган заҳотим, онлайн бўлган Соҳиб акам телефон қилиб, расм қўйганимга минг пушаймон қилдирганлари ёдимга тушди.
"__Шайдо, эримни севгани бўлган экан. Қайнонамга маъқул келмай, мени олиб берган эканлар. Мана икки ойдирки, ўша қиз билан солиштирмаган кунлари йўқ. Тўғриси икки ойдан турмуш, эрдан безиб кетдим"
Тўйи бўлиб ўтган курсдош дугонам. Бир куни ичи тўлиб дардини айтганди.
Жаҳлим чиқиб, куёвни роса "яхши" гаплар билан сийлагандим.
Солиштирар экан. Нега уйланади деб жаҳлим чиққанди.
Бошга тушмагунча, бировни ҳисларини англолмайсан. Ўрнида бўлмагунча уни ичидан ўтганини ҳис қилолмайсан!
Ҳозир ўзим. Ўша дугонамни эрини вазиятидаман.
Мен ҳам солиштиряпман. Эрим билан суйган инсонимни солиштиряпман. Илк кундан.
__Ўйланиб қолдинг! -юзим олдида бармоғини шиққиллатгач, ҳаёлларимни йиғдим.
__Шунчаки. Ўйландим. Бу нарса мен учун эмас. Менга кузатувчилик ёқади. Кузатувда бўлиш эмас.
__Майли. -юзимдан беозор чимдиб қўйди. -Сен нима хоҳласанг шу. Фақат битта кузатувчинг, яъни мен учун, ширали овозингда қўшиқ ҳиргоя қилиб турасан.
Кулиб қўйганча ювиниш хонасига кириб кетди.
🍃🍃🍃
Бу уйга анча кўникиб қолдим десам, алдаган бўламан. Кўникмадим...
Ўзимни кўниккандек, кўрсатиб рўл ўйнаб келмоқдаман.
Баҳодир ака бир нарсани тўғри айтгандилар. Мен санъат соҳасига яқин инсонман.
Мана икки ойдан буён, наъмунали рафиқа рўлини ажойиб тарзда ўйнаб, уддалаб келяпман.
__Келинойииии. -ана эримни эркатой синглиси, келди. Ўзи мендан бир ёш катта. Аммо....
__Келинойи-юууу.
__Лаббай! Шу ердаман Хазона.
__Ешикни очмадиз. Ўз калитим билан кирдим. Уйда йўқмикансиз. Акам билан бирон жойга кетибсизми дебман? -менга қош қоқиб қўйди.
__Йўға, ҳаёлга берилиб эшитмабман. Акангиз ҳали келмадилар.
__Шуу жудааа кўп ҳаёлга бериласиздааа.
Кесатгандек гапирганидан, бироз ҳижолат бўлдим. Эрка қиз биламан. Баҳодир акани ёлғиз яқини бўлгани учун жуда эркалатиб юборган.
Аммо мен ҳам эрка ўсганман. Эрка ўсди дегани, ҳаммага эркалигини намоён қилиш дегани эмаску. Ёки мени ўзига шунчалик яқин олармикан?
__Оббооо яна ҳаёл суряпсизми? Акам ёмон ҳаёлингизни эгаллаб олганми дейман?
__Узр Хазона.
__Сизни тушунаман. Акам жуда келишган йигит. Ҳўп кечга нима овқат қиламиз.
__Мен ўзим қиламан. Сиз қандай таом егингиз келаётганини айтинг.
__Имм. -У ўйланиб кўзларини ўйнатди. -Акамгаа ҳамир овқатлар жуда ёқади. Балки манти қилармиз.
__Яхши унда мен тайёрланай, сиз кийимингизни алмаштириб чиққунча.
__Аҳаа беш дақиқада чиқаман.
Биз Хазона билан биргаликда кечга манти қилдик. Ойим уйда кўпроқ, атиргул манти қиларди. Қандай қилинишини ўрганиб олгандим.
Хазона билан биргаликда, вақт ўтганини ҳам билмайсиз. Бир зумда атиргул мантиларимиз тайёр бўлди.
__Оҳ-ооҳҳ бу кўринишидан ҳам жуда иштаҳа очарку-аа? -Баҳодир ака қўлларини бир-бирига ишқаб, дастурхон бошига ўтирдилар. Хазона иккимиз столни икки ёнидан жой олдик.
Улар жуда иштаҳа билан, таомландилар.
__Акаа менга пул керак. -дастурхонни йиғаётсам Хазона эркаланиб тилга кирди.
__Нима учун?
__Енди ҳамма нарсани сизга айтолмайманку, керакда ака. Шахсий эҳтиёжларимга.
__Хазона, ахир ойлигингга тегмасам. Сенда бунча чиқим кўп-а?
__Қизғоняпсизми? Майли сўрамадим. -эркатой, бир зумда аразлаб олди.
__Қизғонмаяпман. Яқинда олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш бошланади. Балки сен ҳам....
__Истамайман. Менга шу коллеж дипломим ҳам етади. -негадур жазавага тушгандек, жаҳл қилди. -Универда ўқимаганим учун, кўзингизга нўноқ кўриняпманми?
__Ундай демадимкуу. Мен....
__Мен шундай тушундим. -шахт билан ўрнидан туриб эшик томонга юрди. -Узр келинойи. -урилиб кетгани учун мендан узр сўраб ўтди. Кўзлари бир зумда қизарибди. Шу акасини озгина жаҳлини ҳам кўтаролмайди.
__Яхшимисан?
__Ҳафа қилиб қўйдингиз. Ўша пулни бериб қўйсангиз бўларди.
__Унга ҳечам йўқ демайман биласанку. Шу гапни охиригача эшитмайди-да бу қиз. Ўзимда айб. Эркалатиб юборганман. -бироз асабий, пешонасини силадилар. Уларга ҳам осонмас, кечгача чарчаб ишдан келадилар.
__Сиздан бошқа кимга ҳам эркалансин ахир шўрлик. Жаҳлингиз чиқмасин. -қўлидан тутиб, далда бергандек бўлдим.
__Сени кантрактингни ёпиб келгандим. Шунга ҳозир ёнимда пул йўқ деярли. Шунга жаҳл қилмаса эртага берардим. Ҳа майли....сен ишларингни бўлиб. Хонамизга бориб тур. Мен бу қиз билан икки оғиз гаплашиб қайтиб чиқаман.
Мен "ҳўп" дегандек бош силкиб қўйдим. Баҳодир ака, Хазонани олдига кириб кетди.
Мен эса ўзимни койиганча қолдим.
Ўтган куни гаплашганимизда ойим айтганди. Баҳодир ака кантрактимни ўзи тўлашини айтган экан дадамга.
Мана ҳозир тўлаб келяпти экан.
Қандай яхши инсон.
Мен лойиқмидим шундай инсонга?
Арзирмиканман?
Ошхонани сарамжонлаб, хонамизга кирдим. Негадур ўзимни толиққандек ҳис қилдим.
Кўзимни уйқи элта бошлади.
Охирги пайтларда бу тез-тез такрорланаяпти.
Кийимимни ҳам истамайгина алмаштириб, ўрнимга чўзилдим.
__Шайдо яхшимисан?
__Ҳаа жудаям уйқим келяпти.
__Ҳам ўқиш, ҳам, уй-рўзғор, -жилмайди -Камига мен. Булар сени анча толиқтириб қўйяпди. Шу амалиётингни пул билан гаплашиб берайми? Кейинги кусргача дам оволасан.
__Йўўқ. Уйда зерикаман. -дедим киприкларим оғирлик қилганча.
__Маст одамга ўхшаб қолибсан. Майли ухлай қол. Мени озгина ҳисоб-китобим бор. Шу ерда бўламан.
Хона четидаги кичик столга ишора қилди. Мен бош силкиш билан кифояландим.
Эрталаб уйғонганимда, Баҳодир акани қўллари белимдан қучиб, ухлаб ётарди. Уйғотиб юбормаслик учун, аста ҳаракат қилиб қўлларини белимдан олдим.
Бир қимирлаб қўйдида. Уйғонмади.
Кулиб қўйганча, ўрнимдан турдим.
Ошхонада нонушта тайёр бўлгач, Хазонани уйғотиш учун эшигини тақиллатдим. Исмини айтиб чақирдим.
Бир неча уринишдан сўнг. Уйқисираган овози келди.
__Хазона нонушта тайёр. Ишга кеч қолманг яна.
__Соат нечи бўлди келинойииии. -ҳамон уйқисираган овозда сўради.
__Еттидан ошди.
__Ҳўп ҳозир чиқаман. -бу сафар овози дадиллашди.
__Баҳодир ака. Баҳодир акаа.
__Нимаа? -Баҳодир ака истамайгина кўзларини очди. -Шайдо озгина ухлаб олай. Кеча кеч ухлагандим. Ҳисоб-китоблар деб.
__Ишга кеч қолмайсизми?
__Ахир бошқарувчиманки, ҳам хўжайинни куёви. Бирор кун кеч қолсак жазо олмасмиз. -бир кўзини сиқиб қўйганча, кулиб қарадилар. -Балки сен билан ёлғиз қолгим келаётгандур.
__Майли, ўзиз биласиз. Мен эртадан амалиётга чиқаман. -бироз ҳижолат бўлдим нигоҳларидан. -Майли мен Хазонани уйғотгандим. Бирга нонушта қиламан.
__Уни кузатгач, тўғри олдимга келгин.
__Борингге.
Баҳодир ака жуда меҳрибон. Ҳар таърафлама менга меҳрини кўрсатиб келади.
Фақат мен уларга муносиб жавоб қайтаролмайман. Ўзимни минг мажбурламай, баъзи мунодабатларда, ташаббус қилолмайман.
Рад этмайман. Аммо талпинмайман ҳам.
__Акам турмас эканларми?
__Кеча ҳисоб-китоблари кўпайгани учун, кеч ётгандилар. Шунга яна озгина ухламоқчи.
__Қандай ҳисоб-китоб? -Хазона айёрона жилмайди. Бу қиз мендан катта бўлгани учунми? Ёки тиббиёт соҳасида, айнан туғриқхонада, аёллар билан ишлагани учунми? Баъзи нарсаларда тортинмай гаплашарди мен билан. Ҳали турмуш қурмаган бўлса ҳам.
__Қўйсангизчи Хазона.
__Мен нима дедин вой? -кўзларини ўйнатиб кулди. -Қандай ҳисоб-китоб дедим ҳолоску. Ҳаёлингиз қайларга кетди.
Одамни ҳижолатга қўйишни жуда зўр уддалайди. Мен ҳам алжираб нималар дедим-а?
🍃🍃🍃
Кунлар бир текисда давом этарди. Менда баъзи-баъзида холсизлик бўлиб турарди.
Ойим аввалига мени ҳомиладор деб ўйлади. Бу таҳминдан мен ичимдан ғалати аҳволга тушгандек бўлдим.
Аммо ундай эмас экан. Бу кам қонлик, жисмоний зўриқишдан экан.
Мен таътил тугаб ўқишга қайтдим. Айб бўлса ҳам, тан оламан. Мен Универни ҳар бурчагидан Соҳиб акамни қидирдим. Аввал кўп учратадиган жойларимга умид билан қарадим. Йўқ гаплашиш учун эмас. Узоқдан бўлса ҳам бир-бора кўриш учун.
Тополмагач, ҳафсалам пир бўлиб, шумшайиб қолдим. Кейин дугонам Мадина уларни ўрнига бошқаси ишлаётганини айтгани ёдимга тушиб, бир бор кўриш истагидан ҳам умидимни уздим.
Курсдош дугоналаримни биринчи сўрагани мендан "янгилик борми?" Деган савол бўлди.
Бу савол бир неча марта такрорлангач, кейин ўйланиб қолдим.
Одамларга нима экан-а?
Ахир тўйимизга энди тўрт ойда ошди.
__Наъмунча шундан бошқа нарса йўқми гаплашишга? -бир кун тоқатим тоқ бўлиб зарда қолиб бердим.
__Сенда қайнона ёки қариндошларинг йўқда. Одамлар чилласи чиқмай, янгилик кутади.
Дугонамга индамай қўя қолдим. Росдан мен жудаям эркинман. Хоҳлаганимдек кийинаман. Хоҳлаган таомимни қиламан. Жудаям эркинман.
Бола ҳақда эса, Баҳодир ака бир-икки кечалари гапларимиз орасида гапириб ўтган. Улар ҳам фарзандли бўлишимизни интиқлик билан кутаяпти. Бу гап-сўзларидан маълум. Аммо ортиқча сиқувга олмайди. Манави дугоналарим, эримдан баттар сўроқ-саволда.
Хазонанику, бундай нарсалар билан иши йўқ. Бироз ҳазилкашлигини айтмаса, менга қайнисингиллик қилмайдиям.
Ишлайди. Уйда кам бўлади. Бир ҳафтада икки марта сменада ҳам туради.
__Келинойи бугун рангингиз бироз сўлғинми?
__Росдан ҳам бошқачасан. Бирон жойинг оғрияптими?
Кечки овқат маҳали Хазонадан кейин, Баҳодир ака ҳам, эътибор бердилар. Кейин юзи ҳавотирли тус олди.
__Мен яхшиман. Тушлик қилмагандим. Шунга бўлса керак. -дедим тезроқ овқатга қўл уришларини кутиб. Росдан ҳам иштаҳам йўқлиги учун, бугун тушлик қилмагандим.
__Бу яхшимас. Нотўғри овқатланиш, соғлиқ учун зарар. -Хазона касбига тақаб бир нималар деди.
__Ўқишга берилиб соғлиғингга бееътибор бўлсанг, қара лекин. -дедилар Баҳодир ака жиддий қараб.
__Ҳўп яхшиман. Энди қайтарилмайди. Ака-сингилларни меҳрибончиликларига жилмайиб жавоб қайтардим.
Кейин ойимни телефонда айтган гапи ёдимга тушди.
Ҳозир бу ерда айтишни лозим топмадим.
Ойим бир қариндошимиз Хазона ҳақда сўраганини айтганди.
Кечки овқатдан кейин, хонамизда сўрайман.
Ҳозир сўрасам. Хазонани ҳижолатга қўйишим мумкин.

__Менда бирор гапинг борми?   -ўрнимга ётмай, тепаларида тик турганим учун, Баҳодир ака, ҳайрон қарадилар.
__Ҳа. Ҳалигиии...
__Гапиравер. Сенга доим айтаманку, мендан тортинма! Мени ёнимда ўзингни эркин тут.
     Кўп бора айтадиган гапларини қайтардилар.
__Ҳўп Хазонани бир қариндошимиз келин қилмоқчи экан. Тўйимизда кўриб ёқтириб қолиб, кўз остига олиб юрганди.
__Ҳимм.  -Баҳодир ака ўйланиб қолдилар.   -Ўзи Хазонани узатиладиган пайтиям келди. Мени ўзи ниятим, аввал уйланиб, кейин уни узатиш эди. Сабаби, қиз болага нима керак эканини билмайман. Бирон бир яқинимиз ҳам йўқ. Шу сабаб. Уйлансам, аёлим билан биргаликда Уни узатишни ўйлардим.
__Ойимга нима  деб қўяй. Боя маслаҳат солганди. Аввал олдингиздан ўтай дегандим. Совчиликка келаверишсинми?
__Майли, кўрайликчи балки тақдир бўлса.... Аммо бу йил узатмаймиз. Мени бир йилда икта тўйга қурбим етмайди. Сал ўзимни моддий томондан тиклаб олай.
__Ҳўп бўлади. Айтиб қўяман. Лекин Хазонани алоқаси йўқ. Шунчаки, моддий томондан ёрдам керак бўлса дадам.....
__Шайдо мен қайнотасини пулига қараб қолганлардан эмасман. Тўғри дадангни қўлида ишлайман. Фақат маош эвазига.
__Узр.   -дедим тилимни тишлаб. Менимча ғурурларига тегишимга оз қолди.
__Майли келчи ўзимга....Мана шу ердан боқишларингга борманда.   -қўлимдан тортиб ёнларига ўтказдилар.   -Мени ҳурсанд қиладиган ҳабарни қачон айтасан?
     Меҳр билан қорнимни силадилар. Этим увишгандек бўлди.


        Куз охирлаб қолган. Ҳаво анчайин салқин.
Ўтган йили шу вақтда мен Ҳаёт билан унаштирилгандим. Соҳиб акам билан бирга ажралмаслик учун, ҳаракат қилиб кўргандик. Натижада жуда аччиқ ҳақиқатни билгандик.
Бир йил...
Соҳиб акамни кўрмаганимга бир йил бўлибди.
Эртага нима бўлишини билмаймиз.
Бир йил олдин ёнимда бўлган, Соҳиб акам ҳам, Ҳаёт ҳам йўқ ҳозир.
Ҳозир Баҳодир ака бор ёнимда.
Бир йил олдин, ҳаёлимни бир четида ҳам бўлмаган инсон.
Қорнимда эса шу инсонни зурриёдини кўтариб юрибман.
Ҳаа мен ҳомиладорман.
Ичимда янги вужуд улғаймоқда.
У ҳали жуда кичик. Эндигина уч ҳафталик.
Ошқозонимдаги безовталикдан шифокорга боргандим. Шундай янгилик билан қайтдим.

    Мен энди қарор қилдим. Фақат олдинга қараб интилишга. Фарзандим оилам учун яшашга.
Ўтмиш дафтарини Соҳиб ака, Ҳаёт номли вароқларини қайта вароқламасликка.
Энди менда келажак учун, сабаблар бисёр. Ота-онам қувончи. Турмуш ўртоғим. Туғилажак фарзандим.
Севги дея кўп бора ўзимни-ўзим қийнадим.
Аввал айтганимдек. Севгини Аллоҳ яратганига ишонмай қўйдим.
Мени наздимда Аллоҳ яратган нарсалар бу: оила, никоҳ, меҳр-ҳурмат.
Севги эса, бу мендек ҳаёлпарастлар ўйлаб топган. Чўпчак.

__Шайдо ўша ердан наскийимни олиб бер.
__Баҳодир акаей, шунга ҳам эринасиз-а? Қўл узатсангиз етадику.
__Сен олиб берганингни кийгим келяпти.   -уларга норози қараб, наскисини олиб бердим. Ўқишга кеч қоляпман. Қор ёғиб, йўллар ҳам анча сирпанчиқ. Машинани тез ҳайдаб бўлмайди бундай вазиятда.
__Ёш боладек эркалик қиласиз баъзида. Ўйланиб қоламан. Росдан йигирма етти ёшдамикан деб.
__Эркак сўзи "эрка" сўзидан ташкил топган бўлиб, "эркаланишга муҳтож" деган маънони билдиради.
     Шундоқ экан, муҳтарама аёллар, жуфти ҳалолингизни эркалаб туринглар!
__Ееййй.   -сочимни тараётсам, Баҳодир ака ортимдан қучиб, елкамга ияги қўйиб, менга ойна орқали қарадилар.   -Ўзингизни фойдангизга келганда жуда файласуф бўлиб қоласиз-а?
__Сенга келгандаям файласуфман мен.   -қўлимда тароқни олиб қўйиб, сочимни ўзи оддий қилиб йиғиб қўйди.   -Ортиқча турмаклаш шарт эмас. Шундай ҳам чиройлисан.
      Жавобан жилмайиб қўйдим.


__Хазона кеча қариндошим билан учрашиши керак эди.
__Ҳўш?   -йўлда кетар эканмиз. Баҳодир акага Хазона ҳақда гап очдим.
__Кеча навбатчи эди. Бугун келса маъқул келдими-йўқми? Сўраб кўраман.
__Майли, кўнглига қараймиз. Уни мажбурлашни хоҳламайман. Шунга сиқувга олмоқчимасман. Сен У билан яхшилаб гаплаш.
__Ҳўп.
     Мени ўқишга ташлаб, ўзлари ишга кетдилар.
Мен дарслардан кейин. Уйга бордим. Хазона сменадан чиққани учун дам олаётган бўлса керак.
Кийимимни алмаштириб, кечки овқатга уриндим.
Баҳодир ака келгунча гаплашиб олиш учун, Хазонани уйғотдим. Ундан кейин имкон бўлмаслиги мумкин.
__Ҳўш? Қариндошим ҳақда қандай фикрдасиз?
__Ҳеч қандай!   -Хазонани гапидан ҳайрон қарадим.   -Келинойи мен сеҳргар эмасман. Бир кўришда аниқ жавоб айта олиш учун.
__Тушундим.   -жилмайдим.
__Қани кўрайликчи, яна бирор марта учрашиб кўрармиз балки?
__Яхши. Мен ойимга ва акангизга ўзим ётиғи билан тушунтираман.
__Аҳаа...Кечка нима овқат еймиз.
__Сомса қилаётгандим.
__Яна ҳамир овқатми?  -кўзларини катта-катта очиб қаради. Мен бироз ҳижолат бўлдим.   -Келинойи нотўғри тушинманг. Хамир овқатлар болани катта қилиб юборади. Биринчи тимсасиз. Туғруқда қийналишиз мумкин.
__Ҳўп. Камайтиришга ҳаракат қиламан.   -дедим истамайгина.
Росдан хамир овқат егим келарди асосан. Аммо Хазона бир нарсани билмаса гапирмайди. Ахир У  шу соҳада ишлайди.

.

     Кунлар-кунларга уланиб вақт  ўтиб борарди. Янги йилни бошқача шукуҳда кутиб олдик.
Аввал эшитсам, кулгим келарди.
Ҳомиладор аёллар аввал емаган, ёқтирмаган нарсаларига бошқоронғу бўлиши, ёқтирмаган инсонини ёқтириб қолиши. Аксинча суйган инсонларини ёмон кўриб қолиши мумкинлиги ҳақда.
Аммо ўз бошимга тушгач, ишондим. Мен Баҳодир акани ёмон кўрмасдим. Аммо севмасдим ҳам.
Ҳозирги ҳолатимни кўрган одам. "Шуми аввалроқ Соҳиб акам деб увиллаб юрган қиз" дейиши аниқ.


   __Шайдо....Шайдоо.
__Лаббай. Шу ердаман. Бунча ҳовлиқасиз?
__Сени айлантириб келмоқчиман.
__Овқатимчи?
__Газни ўчир. Ва тез кийин. Эрта баҳор, ҳавоси тоза. Сенга ҳам, фарзандимизга ҳам фойдали....Ўйланма. Кўчада овқатланамиз.
     Мени кутмай, газни ўзи ўчирдида. Мени судрагудек ошхонадан-ётоқхонага олиб ўтди.
Қорним анча билиниб қолган. Кенгроқ кийим кийдим.
Баҳодир ака бирам шоштирдилар, бирам шоштирдилар.

__Тўсатдан бу нарса ҳаёлингизга қаердан келди.   -машинада тунги кўчаларни томоша қилиб кетарканмиз сўрадим.
__Тўсатдан эмас. Ўзим сен билан ёлғиз айланишни хоҳлаётгандим. Шунга Хазонани навбатчилик кунини кутаётгандим.
__У ҳафа бўлмайдими? Нега ёлғиз?
__Нега ҳафа бўлади. Ҳаммаям хотини билан ёлғиз қолгиси,  айлангиси келади.
    Менга меҳр билан қарадилар. Мен ҳам шундай. Сабаби мен айнан Баҳодир акага таксикоз бўлгандим.
Улар билан кўпроқ вақт ўтказишни, кўпроқ суҳбатлашишни истардим.
Қўрқардимки, фарзандимиз туғилгач, бу нарсалар ўткинчи бўлишидан. Уларга бўлган туйғуларим, вақтинчалик бўлишидан.
     Мен доим шундай Баҳодир акани, яхши кўришни, талпинишни, доим ҳозиргидек, ҳар бир сўзидан чексиз меҳр ҳис қилишни хоҳлардим.
Эски Шайдога айланиб, қолишдан чўчирдим. Хоҳламасдим унга қайтишни. Аллоҳ менга атагани билан бахтли яшашни хоҳлардим.
Биз Хазонани унаштиргандик, У турмушга чиқиб кетса, Баҳодир акани олдида фақат мен қоламан...
Баҳодир ака лойиқ эмас. Ёлғиз ҳамроҳи, У туриб бошқани ўйлашига. Баҳодир ака жудаям яхши инсон.
Меҳр манбаи.
__Ҳим ўйланиб қолдинг? Ҳаёлинг қаерда?
__Сизда!  -дедим ҳеч иккиланмай. Машина йўл четида тўхтаган. Қаер экан бу жой англамадим.
__Йўғэ. Мен ёнингдаманку.   -кўзларида ажиб нур жилваланди.
__Балки сезмагандурсиз. Охирги пайтлар. Йигирма тўрт соат фақат сизни ўйлайдиган бўлиб қолганман. Ҳатто ёнимда бўлганингизда ҳам.
     Айтган гапимдан ўзим уялиб кетдим. Ердан кўзимни узмай турарканман. Яна иягимдан ушлаб, ўзига қаратди.
__Бундай гапларни гапирма!   -деди икки юзимдан навбат-ма-навбат ўпиб қўйганча.
__Негаа?  -дедим баттар ҳижолат бўлиб, нотўғри гапириб қўйган айбдор қизалоқдек.
__Кўчага чиққанимизга афсусланишимга йўл қўйма. Ортга қайтгим келиб қолиши мумкин.   -дея бу сафар лабимдан ўпиб қўйдида. Машинадан тушиб кетди. Мен эса нимага ундай деганини тушуниб юзларим ловиллаб кетди.
__Балки тушарсиз Шайдо хоним. Ёки сизниям уйга қайтгингиз келяптими?   -мен таърафни эшигини очиб гапираркан. Қитмирча қараш қилишниям унутмади.

      Баҳодир акани гапидан уялиб кетдим.
__Ееййй.   -машинадан тушмай кўксига кучсизгина муштимни теккиздим.
__Ҳаа нима? Қара ҳали ҳам тушгинг йўқ машинадан. Балки қайтармиз-а?   -қайда эшикни ёпмоқчи эдилар. Қўлига осилиб машинадан тушиб олдим.
__Мен билан ёлғиз айланмоқчи эдингиз.  -дедим маҳкамроқ ушлаб.
__Мен сен билан ёлғиз қолгим келганди. Ўйласам уйда ҳам ёлғиз эдик экан. Шайдо балки росдан қайтармиз.
      Нигоҳларидан атай ҳазил қилаётганини пайқадим.
__Бизни айлангимиз келяпти.  -дедим бош қўлим билан қорнимни силаб.
__Сен бир оғиз айт. Мен бутун шаҳарни айлантираман.   -дея пешонамга лаб босдилар.  Кейин қаршимиздаги бино ичига йўл олдик.
Ажойиб, рестаран. Яқинда очилган бўлса керак. Аввал эшитмаган эканман. Ёки бу таърафларга ҳеч йўлим тушмаганигами? Билмадим! Ҳуллас эслолмадим. Аммо жуда ҳурсандман. Баҳодир акани меҳриларидан мумдай эришим ҳам мумкин.
__Сенга ёқдими?
__Жудаям.   -менга меҳр билан қараган турмуш ўртоғимга жилмайиб жавоб қайтардим.   -Ҳаммаси ёқимли, ҳаммаси учун раҳмат.
__Сенчалик эмас ҳеч бири.  -кўзларида бошқача боқди.   -Сенга ҳам раҳмат. Борлигинг учун.
__Мен қўл ювиш хонасига бориб келай.  -дедим бироздан кейин.
__Еҳтиёт бўл.  -деди меҳрибоним. Нигоҳларида ҳамон меҳр билан.
__Ҳўп бўлади.   -бахтимдан сарҳуш бўлганча, қўл ювиш хонасига бордим.
__Ойинг айтган йигит билан учрашдингми?
__Қаёқда нозланяптилар йигитти гули.
__Йўғэ.   -кирганимда икки қиз қўл ювиш баробарида суҳбатлашаётган экан. Биттаси шундай дедию, шараҳлаб кулиб юборди.
Бундай хонада кулиш тугул,  гаплашиш ҳам менга эриш туйиларди. Бу қиз эса ҳудди ҳалигинақа қизлардек куляпти.
__Нима одам кўрмаганмисан?...Ҳой сенга гапиряпман.
__Қўйсангчи Адоош.
Ўша баланд овозда кулган қиз мени туртиб қўйди. Сенладими? Бу қандай маданият?
Гапирмоқчи эдим. Англаб еткунимча ёнидаги қиз уни судраб олиб чиқиб кетди.

__Танишларингми?
__Аааа?   -Баҳодир акани олдига қайтганимдан кейин, кўзим биздан икки стол нарида ўтирган. Қўл ювиш хонасидаги қизларга тушди.
__Қараб қолдинг! Танишларингми дейман?
__Йўғэе. Аллоҳ асрасин ундай танишлардан.   -дедим мени сенлаб гапиргани ёдимга тушиб.
__Нега?   -Баҳодир ака бироз овоз чиқариб кулдилар. Табиийки ён атрифимиздагилар бизга бир қўр назар ташлаб қўйишди. Баҳодир ака бироз ҳижолатомуз "узр" деди атрофга бир-бир қараб. Анави қизлар ҳам қарашган экан.
Нега қарашади Баҳодир акага?
Нима бало олдида мен, ҳамроҳи борлигини кўришмаяптими?
Негадур ғашим келди.
__Кетамизми?
__Кетайликми?
__Зерикдим. Яна ўйноқи кўзлар кўп экан бу ерда. -дедим қизлар таърафга ёмон қараб қўйганча.
__Оҳоо хонин афандим рашк қилдиларми?
__Қилса нима? Бегонани эмас эрини рашк қилди.
__Ҳўп-ҳўп. Сен машинага чиқиб тур. Мен кассага тўлов қилиб чиқаман.
     Машина калитини менга бердилар. Ҳуш кайфиятда машина олдига борар эканман. Кимдур мени кузатаётгандек туйилди.
Аллақачон қоронғу тушган. Негадур машина олдига ўзим боргани қўрқдим.
Баҳодир акани кутишга қарор қилиб, рестаран эшиги олдига қайтдим.
__Нега бу ерда турибсан?
__Сиз билан кетгим келди.  -бир ёнига ўтиб қўлтиқлаб олдим.   -Баҳодир акаа. Тўғриси қўрқдим. Кимдур ортимдан келаётгандек туйилди.
__Қоронғуда ёлғиз юрма. Мен йўқ пайтим ҳам. Ишдаям ҳаёлим сенда бўлиб қолади бундай гапларингдан кейин. Сенга қўрқиб кетиш мумкинмас ҳозир.
     Меҳрибонларча, жон куйиктириб, гапирардилар. Менга эса буни тинглаш ёқимли эди.
Машинада тунги кўчаларни бироз сайр қилдик. Кейин уйга қайтдик.

__Бугунги кун учун раҳмат. Жудаям мазза қилдим. Анчадан буён бундай яйрамагандим.
__Ҳурсандмисан?
__Албатта, бу энг бахтли кунларимдан бири бўлиб қолади.
__Сен ҳурсанд бўлсанг, мен  бахтиёрман.   -қўлтиқлашиб зиналардан чиқар эканмиз. Бурнимни чимдиб қўйди.
  __Калитинг ёнингдами?
__Йўўқ.
__Унда мен очаман.   -қўлимни қўйиб юбормасдан, бўш қўли билан чўнтагидан калитини олиб эшикни очди ҳамки, рўпарамиздаги қўшнини ҳам эшиги очилди. Ортидан
__Келардингиз бомдодда.   -Хазона кесатиқли овози янгради.
__Хазона? Сен навбатчиликда эмасмодинг?
__Едим! Битта шеригим билан алмашдим. Баъзи сабабларга кўра.
__Ҳаа яхши. Юр уйда гаплашамиз.  -Баҳодир ака босиқлик билан гапирдилар.
__Ҳеч бўлмаса, телефонларингизни ўчирмасангиз бўларди.   -деди ичкарига киргач, лаб буриб.
__Сени қайтиб келишингни қаердан билибмиз? Аразлама оддий нарсага ҳам.
__Оддий нарсами? Мен кўчада қолдим! Маъмура опа бўлмаганда. Падезда ўтирармидим келгунларингизгача?
__Айб биздами? Сени ўрин алмашиб қайтиб келишингни таҳмин қилибмизми?
__Мен...
__Хазона ҳафа бўлманг. Сизни росдан келмайди деб ўйлабмизда.   -дедим ака-сингилни тортишувини олдини олиб.
Хазона менга  киприкларини пир-пиратиб қаради-да. Хонасига кириб кетди.
__Ҳафа бўлди биздан.  -дедим Баҳодир акага айбдорона қараб.
__Асоссиз аразлаш.
__Лекин... биттаю-битта яқинисиз. Эркаланади-да сизга.
__Бемалол. Хоҳлаганча эркалансин кўтараман. Лекин! Битта синглим бўладими-ўнтами? Хотиним билан орамиздаги гапларга аралашмагани яхши.
     Баҳодир ака шундай деб. Мени каридорни ўзида кўтариб олди.
__Полвоним соат сайин ўсяптими? Ўтган сафар кўтарганимда, енгилроқ эдинг.
__Ҳой тушуринг. Хазона кўриб қолади.   -дедим ҳижолатдан ўлай деб.
__Ерталабгача аразлаб хонасидан чиқмайди У.   -дея мени ўз хонамизга олиб кириб кетди.

Ҳаётимдан нолимайман. Жуда бахтиёрман. Баҳодир ака шундай меҳрибонки, фарзандимизни шу қадар кутадики, кун санаб юради. Орадан, ойлар ўтиб ой куним ҳам оз қолганди.
__Яхшимасан? Охирги пайтлар жуда безовта бўлаяпсан кечалари.
__Яхшиман. Қорнимни қаранг. Челак қўйса бўлади. Жуда бесўнақай бўлиб кетдим. Шунга ётиб-туришга ҳам қийналяпманда.
__Насиб қилса ўғлимиз соғ-омон туғилиб олсин. Сен ҳам соғ бўлгин. Ҳаммаси яхши бўлади.
__Балки бошидан Хазонани гапига киришим керакмиди? -дедим катта қорнинга қарарканман. Бироз қўрқув босди.
__У сенга нима деганди? -Баҳодир ака ҳайрон қарадилар. Мен эса тилимни тишладим. Ҳали турмуш қурмаган қизни, бола туғилиши ҳақдаги гапларини, уни акасига айтишга ҳижолат бўлдим.
__Жиддий гап эмас. Бир-икки маслаҳат берганди-да.
__Ҳўп! Қандай маслаҳат? -жавоб кутиб кўзимга қараб турардилар. Айтмаганимга қўймайди.
__Хамир овқатлар болани катта қилиб юборишини айтганди. Мен нафсимни кўйига кириб, ўз билганимдан қолмадим. -дедим ерга қараб. "Биринчи тимса" яна алламбало гапларини айтмадим. Ҳар хамир овқат қилганимда. Эски касетасини эринмай, такрорларди. Мен эса билганимдан қолмасдим.
__Майли, ҳаммаси яхши бўлади. Сен қўрқма ҳўпми?
__Ҳўп.
__Қани энди ухлагинчи. -жойимга ёткизиб, устимни ўраб қўйди.
__Иссиқку. -дедим норози.
__Сени авайлашим керак. Белинг санчиқ бўлиб қолгани эсингдан чиқдими?
Уч-тўрт кун олдинги, тушдан кейин ухлагандим. Очиқ деразадан шабода кириб, бироз белим оғриб қолганди. Икки кун санчиқ бериб юрди. Шу сабаб мана ҳозир. Ҳамирни кўптиришга ўрагандек ўраб қўйдилар.
__Тўлғоқ азоби 42 та суяк сингандаги оғриққа тенг бўлиб, тириклай ёниб кетгандаги оғриқдан кейинги ўринда турар экан. Мен қўрқаяпман Баҳодир ака. Бу оғриқлардан фарзандимизни дунёга келтираётган пайт ўлиб қолсамчи? -дедим кўзларим ёшланиб.
Бу гапимдан кейин, Баҳодир ака мени ўраб қўйган, кўрапасини устимдан улоқтириб, маҳкам бағриларига босдилар.
__Ўлмайсан! Мен бунга йўл қўймайман. -гапларим, ва йиғлаганим Баҳодир акага бошқача таъсир қилди шекилли. Овози ҳам титраброқ чиқди.
__Ёнимда бўласизми?
__Ёнингда бўламан!
__Ҳар доим-а? Мени ташлаб кетмайсиз-а?
__Ҳар доим. Сен.... ҳечам ташлаб кетмайман. Сен меникисан! Ўрнинг мени ёнимда.
Дедилар мени қўйиб юбормай.


Қачон ухлаб қолдим билмайман. Белимда жуда кучли оғриқ билан уйғониб кетдим.
Қимирламоқчи эдим. Баттар оғриқ турди.
Мен ўтган ҳафта "ҳомиладорлик даври" номли китоб сотиб олиб ўқиётгандим.
Ўқиганларимдан билдимки, менда туғруқ олди толғоқ бошланиши эди бу.
__Баҳодир акааа. Баҳодирр акаа...Туринг. Ўлиб қоламан ҳозир.
__Нима бўлди Шайдо? -уйқусираб кўзларини ишқаладилар.
__Менимча бошланди...Хазонани чақириб берасизми.
__Ҳозир-ҳозир. -Баҳодир акани уйқуси учиб кетди. Шошилиб устига фудболкасини илдида, Хазонани олдига чиқиб кетди.
__Нима бўлди келинойи? Бошландими? -зум ўтмай Хазона бетартиб сочларини йиғиш баробарида олдимга келди. -Оғриқ қандай бўляпти? Қачон бошланди?
__Хазона У гапира оладиган аҳволда эмас ҳозир. Кўрмаяпсанми жони оғрияпти. Сен кийинишига ёрдам бер. Мен машинани тайёрлайман.
__Йўқ ака. Ҳозирдан бориб олганни фойдаси йўқ. Биринчи туғруқда деярли бир сутка юради. Уйда пишириб бориш керак.
Хазона касбидан келиб, чиқиб акасига бир нималарни тушунтираркан. Мен "бир сутка юради" деган гапидан жинни бўлай дедим.
Ахир бу оғриқ билан қандай бир сутка юриш мумкин?
Ўзи жоним чиқай деяпти.
__Ака сиз келинойимни белларини силаб туринг. Мен новвот чой дамлаб келаман.
Хазона чиқиб кетди. Баҳодир ака ҳавотир билан атрофимда тинмай айланарди.
Оғриқ дақиқа сайин ортиб борарди.
_Чидолмайман Баҳодир ака. Ўлиб қоламан ҳозир. Мени шифохонага олиб боринг. Оғриқ қолдирувчи нимадур қилишсин. Чидолмайман. -дедим йиғлаганча.
__Тўлғоқ пайти ҳар-хил дорилар қилинмайди. Келинойи буни ичинг.
__Хоҳламайман. -Хазонани қўлидаги ширин чойга қараб ҳам кўнглим бузилиб кетди. -Керакмас. Ўлиб қоламан ҳозир.
__Хазона у қийналяпти. Балки...
__Акаа барибир эрталабгача бола туғилмайди. Эрта олиб бориб нима қиламиз?
__Чидолмайман Баҳодир акааа. -Баҳодир акани қўлини маҳкам сиқдим. Хазона "эрталабгача туғилмайди" дегани учун шунақа ёмон кўриниб кетди кўзимга. Асти қўяверасиз.
__Хазона тез кийимларини ол. Бўлди қийналиб кетди. Туғруқхонага олиб бораман.
Баҳодир ака менга ачиниб, кескин гапирдилар.



Хазонани гапидан ҳафа бўлгандим. Оғриқда жаҳлим ҳам чиққанди ичимда.
Аммо у рост гапирган экан...
Эрталаб тугул, тушлик вақтигача ҳам болам туғилмади.
Қийналиб кетдим. Ойимни қадрига шу қадар етдимки, йигирма йиллик умрим кўз олдимда кино тасмасидек айланди.
Уларни эркалик қилиб кўп бора ранжитганман.
Охирги пайтлар. Соҳиб акамни деб ҳам анча сиққандим.
Мени бир бора эслаб ҳам қўймаган одамни деб, онамни, ранжитдим. Отам мени деб дард орттириб олдилар.
"Ота-она қадрини, ота-она бўлганда биласан" деган гап бор эди. Мен ҳали болам туғилмаёқ уларни қадрини билдим.
"Қорнимни ёриб олинглар болани" деб дод дедим.
"Яхши ният қилинг. Аллоҳдан енгилидан бер деб сўранг. Билганки, сураларингизни такрорланг! Ўзи туғганга етмайди."
Ўша ердаги аёлни гаплари менга қаттиқ таъсир қилди. Адашмасам фаррош бўлсалар керак. Менга юмшоқлик билан айтган гапидан уялиб қолдим.
Мен билган суралар....
Мен сураларни билмайман!
Мен шу вақтгача намоз ўқимаганман.
Мен....мен иймоним шунчалик сустмиди?
Нега мен ўрганмадим? Нега ҳаракат қилмадим?
Ойим намоз ўқирдику, мен сўрамадим "ўргатинг" деб. Улар ҳам "ўқи" демадилар.
Мен хоҳлаганимни муҳайё қилардилар. Аммо дин томондан менга ҳеч нарса ўргатмаганлар.Ўзим ҳам қизиқмадим.
__Бола туғилишга тайёр. Фақат биринчисига анча катта. Қизимизни тос суяги кичик экан. Шу сабаб болани туғилиши қийин бўлади. Биз йўлларини очувчи, тос суягини юмшатувчи уколлар қиламиз. Яна озгина сабр қилинглар.
__Майлику, аммо жуда қийналиб кетди-да. -Баҳодир ака мени йиғлаганимга чидолмай, доя билан маслаҳатлашдилар. Шу онда Хазонани гапларига аҳамият бермаганим учун, ўзимни ёмон кўриб кетдим.
__Биз уколларни улайлик, насиб қилса эсон-омон қўлига оволадилар.
Бўлмади....
Уколлар ҳам таъсир қилмади.
Ана-мана деб, уколлар билан мени алдаб яна бир неча соатни ўтказишди. Кун қорайиб, тунни ўрнига бўшатиб бераркан. Мен яна Баҳодир акага илтижо қилдим. Холим қолмаганди. Оғриқлардан силлаб қуриб кетганди.
__Етааарее. Бўлди қийналиб кетди. Яна қанча кутасизлар?
__Бақирманг бу ер бозор эмас. Хотинларни тўлғоғини қочириб юборасиз.
__Уни силласи қуриб кетди. Хушидан кетиб қолса нима бўлади? Болани аперация йўли билан туғдириб олинглар.....
Баҳодир ака анча тортишди. Уч кунлаб ҳам тўлғоқ **** юрганлар бўлишини эшитиб этим жимирлаб кетди.
__Аминмисиз? Камида уч йилгача қайта туғруқ мумкин бўлмайди кейин.
__Менга деса ўн йил бўлмайдими? У қийналиб кетди....Агар ўзига нимадур бўлса, туғруқхонага ўт қўяман.
__Яхши ният қилингге. Пирли жойдасиз.
Аёл ғудраниб яна бир нималар деди...
Ксерва қилувчи шифокор ҳам келди.
Мени фарзандим туғилди. Нақд 4.200.
__Еҳҳ синглима, баъзи аёллар учинчисини ҳам бундай катта туғмайди. Бир неча ойлик чақалоққа ўхшайдией.
Эртасига ўғлимни олиб кирган ҳамшира опа бошини сарак-сарак қилиб гапирди.
Менга булар аҳамияциз эди.
Ширингина, полвонгина ўғлимни ёнимга ёткизиб беришгач, унга термулиб дадаси келишини кутардим.
Баҳодир ака ҳам жуда ҳурсанд, мендан миннаддор эдилар.
Тўлғоқда чеккан оғриқларимни кўргани учун, янаям меҳрибон эди гаплари....

Ҳикоя бобларга бўлиниб ёзилади.
Ҳозир биринчи боб тугади.
Ҳар бобни бошида, боб мазмунига оид. Статус ёзилади.
1-Бобни бошки қисмини таҳрирлаб қўйганман.
"Ҳеч ким ҳеч кимни йўқотмайди.
Кетган бошқасини топади, қолган эса ўзини..."
🍃🍃🍃



"Аламингизни кўнглингизни оғритган инсондан эмас, умуман бошқа инсондан олаётганингизда виждонингиз қийналганми хеч?"


Кетаяпман...қаёққа кетаётганимни билмайман.
Алам қиларди менга. Нега менга бундай муомила қилади?
Айбим нима?
Ўн тўққиз йил, маликалардек яшадим. Бир йилга бормай, бу инсон мени асабларимни емириб битирди. Бугунгиси ошиб тушди. Пичоқ бориб суякка қадалди.
Ҳозир акамга қўнғироқ қиламан.
Фотиҳани бузишини айтаман.
Керак эмас. Дадам, акамлардан кўрмаган муомилани ундан кўрдим. Жонимга тегиб кетди.
Мен бундай босим билан яшолмайман.
Телефонимни чўнтагимдан олиб, акамга қўнғироқ қилмоқчи эдим.
Қизиқ ҳаёлларим билан бўлиб эшитмабман. Тинмай жиринглаётган телефоним экранидаги ёзув баттар асабимни бузди.
__Ҳой қиз қўлингиз қонаяпти! Нима бўлди сизга?
Кимнидур гапи, ва турткилашидан кейин, қўлимга қарадим. Кафтимни орти, бармоқлар бошланган жойидан тирқираб қон оқяпти.
Боя шиша синдиргандим. Шунда қўлимни жароҳатлаб олган эканманда.
Йиғлаб юбордим. Мен қаердаман?
Атрофга қарадим. Бозордаман.
Ерга кийимларни ёйиб, арзон сотиладиган жойидаман. Қандай бу ерга келиб қолдим?
Мен У билан ўтирган кафедан йигирма дақиқалик йўл.
Ҳаёл билан юриб шунча чойга келиб қолганимни сезмабман ҳам.
Ерга ўтириб олдим. Бўйнимдаги енгил шарфимни олиб қўлимни ўрадим. Хўрлигим келяпти.
Мен шундай муомила қилишларига лойиқмидим?
__Берингчи шуни, боядан буён, тинмайди. -таҳминан мендан ўн ёшлар каттага ўхшаган опа, қўлимдан телефонимни юлиб олиб, унга жавоб берди.
Сал ўзимга келгандек бўлдим, аммо телефонимга ёпишмадим.
Офтобда қорайган, юзлари, қуруқшаб, тарам-тарам бўлиб кетган қўлларидан анча меҳнатда эзилган аёл экани билиниб турарди.
Аниқ "У" билан гаплашяпти. Қаерда эканимизни айтяпти.
Менга тескари қараб бир нималарни тушунтирар экан. Мен тезроқ кетишни пайида эдим.
Майли телефоним қола-қолсин.
Меҳнатда кун кўрадиган аёлга, баҳридан ўтдим шу матоҳни.
Уни ҳам ўша жафокаш олиб берган. Ўзи ҳам келяптику, хоҳласа оволади. Менга У ҳам, Уни эслатадиган нарса ҳам керакмас.

Давоми бор.


#ЖАРОҲАТгрдил

Комментарии

Комментариев нет.