ЖАРОХАТ.

5-қисм.
Муаллиф: Дилором Қосимова.
__Бунга йўл қўяди деб ўйлайсанми? Мени тарк этишингга қўйиб бераманми сенингча?
Бўйин томирлари бўртиб, жаҳлдан қизариб кетганидан қўрқиб кетдим
Кўзларим ёшланди. Бир тарафдан қалбим. Бир тарафдан қўлим оғрияпти.
__Оғридими? -кўз ёшимни кўриб, бироз юмшади.
__Тўғриси жуда чарчадим. Ҳаддан зиёд босим ўтказяпсиз. Асабларим яна қанчага дош бераркан?
Илтимос, мени қўйиб юборинг.
__Буни иложи йўқ.
__Нега ахир? Мени ёмон кўрасизку.
__Бундай бемани гапни қўй!
__Нима мендан бошқа қиз йўқми бу шаҳарда.
__Аксинча! Қадамимда турфа қиз учрайди.
__Унда нега айнан мен?
__Чунки мен...Чунки айнан сен менга керак бўлган. Меники бўлган қизсан.
__Ишончсиз оила бўладими?
__Мен айнан сенга бор вужудим билан ишонганим учун, сени қўйиб юборолмайман.
__Ишонч? Сизни бу қилиқларингиздан ишоч эмас. Ишончсизлик уфириб турадику.
__Бу ишончсизлик эмас. Йўқотишдан қўрқиш. Қанчалик кулгили, мен учун қанчалик уятли бўлмасин. Бугун тан оламан. Мен сендан айрилишдан қўрқаман. Яна бир бора синишдан қўрқаман.
Назорациз қолдирсам, ҳудди кимдур орамизга тушиб оладигандек ҳар қадамингни билишни хоҳлайман.
__Мен росдан қийналиб кетдим. Менга ишончсиздек кўринишингиздан чарчадим. Безиб кетдим. Умрим давомида ҳеч ким менга бу даражада босим ўтказмаган. Балки росдан мен эркадурман. Лекин сиздаги ишончсизлик.....
Ортиқ гапиролмадим. Бўғзимга тўпланган йиғини ташқарига чиқардим.
Юзимни қўлларимни тўсиб, йиғларканман. Машина эшиги очилганини эшитдим.
Аммо менга буни аҳамияти йўқ. Кўнглимни бўшатиб олмасам ортиқ чидолмайман.
Шу пайт мен бақувват қўллар ўз оғушига олди. Чўчиб кетдим.
Ўзимни бу қўллардан озод қилишга уринганим сайин, ҳудди терс айлангандек. Баттар сингиб борардим.
__Сени бунчалик қийнаб юборганимни билмабман. Ишон энди ҳаммаси бошқача бўлади. Сенга ортиқча босим ўтказмайман.
Ўшанда машинада ортиқ бошқа бир сўзсиз. Анча турдик.
Шундан кейин Ҳаётбек анча юмшаб қолганди. Муносабатларимиз ҳам бироз илиқлашгандек. Яъни менда Унга нисбатан нимадур пайдо бўлгандек.
У ҳақда ўйласам, ичимда бир нималар ғимирлаб қўярди.
Ҳудди гулзорда капалаклар учгандек.
Бугун Олимжонни кўриб яна авзойи бузилди.
Мен бироз чўчиб, турибман. Ҳаётбек яна олдингидек, қўрс бўлиб қолишидан..
__Нега мўлтиллаяпсан?
__Қани мўлтиллаганим?
__Битта нарса сўрайман. Фақат тўғрисини айт! Нега сен ўша Олимахонни сизлайсан?
__Олимахон? -Ҳаётбекка ҳайрон қарадим.
__Ҳа ўша синфдошинг Олимахон.
__Жиннимисиз? -кимнидур устидан кулишмаску, негадур кулгим келди. Балки Ҳаётбекни кайфияти ўзгармаганига суюнгандурман.
__Мен сенга савол бердим. Нима ҳамма синфдошларингни шундай сизлайсанми?
__Йўўқ. -бир қошини юқорилатиб қаради. Қовоқ уйиши ҳам ўзига жуда ярашадида. -Олимжон биз билан фақат бир йил ўқиган. Аслида параллел синфдошим эди. Мен эса синфимиздагилардан ташқари ҳеч ким билан тузикроқ гаплашмасдим. Қиз-йигитлар билан. Шунга негадур бошқа синфдошларимдек, яқин олмаганим учун сенлолмаганман.
__Ҳим. Нега сени синфингга ўтган.
__Ўзини айтиши бўйича синф раҳбари билан чиқишолмаган экан.
__Аслидачи?
__Аслида? Аслиям шу бўлса керак.
__Айтиб қўяй. Мен У билан кўп нарсани гаплашиб бўлганман. -деди. Менга синчков қараб. Ёлғон гапириб орамиз бузилмасин. Орқа-варотдан эшитган гапимни ҳам айтдим.
__Синфимиздан кимнидур ёқтириб қолган. У билан яқинроқ бўлиш учун ўтган деб эшитганман.
__Ўша кимдур. Синфдошларидан бошқалар билан очилиб гаплашмайдиган қиз бўлган-а?
__Еейй Ҳаётбек бошқа нарса йўқми гаплашишга? Ўзи Олимжонни кўриб кайфиятим бузилганди. Сиз билан айтишиб қолмай деб чўчиганимдан.
__Мен билан тортишиб қолиш ёқмайдими? -жилмайди.
__Йўўқ. Ёқмайди! Айниқса ҳафа бўлишимга арзимайдиган одамларни деб.
__Ҳўп. Сени айлантиргани олиб бораман. Ҳаа ундан олдин. Ҳаммани "жон-бек" деб гапиришни йиғиштир. Тоза жаҳлим чиқади шунга.
__Ийй мен ҳаммага ҳурмат юзасидан шундай мурожаат қиламан.
__Қилма! Бу менга ёқмаяпти.
__Ҳўп. -дедим, тортишгим келмай. Исмларни қўшимчасиз айтишни ичимда ўйлаб, тилим ҳеч келишмади.
Майли муҳими Ҳаётбек билан уришиб қолмадик.
Вақт тўхтамайди. Баҳор келди. Олимжон мавзусида бошқа тортишмай қўйдик. Бунга чек қўйилди.
Ўқишим....шу курсни тугатсам, тўй қиларканмиз.
Буни ўйласам ҳам ҳаяжонланиб кетяпман.
Бу гапни айтгандаги Ҳаётбекни сирли қарашларидан эса, кўзимни олиб қочгани жой тополмай қоламан.
Бугун Ҳаётбекни туғилган куни. Ўсимликларга қайта ҳаёт бериладиган фаслда. Мени Ҳаётим туғилган экан.
Вуууй. Ўзимни ўйларимдан уялиб кетдим. Атрофга қарайман. Ҳудди ичимда айтган гапимни кимдур эшитиб қолгандек. Юзларим қизий бошлади.
Ҳаётбек дарсдан қачон чиқишимни сўраб қўнғироқ қилганда. Атай бир соат кечроқ вақтни айтдим. Туғилган куни билан табрикламадим.
Сюрприз қилмоқчи эдим.
Кечаси билан тайёрлаган совғамни сарафан пакетга солиб ўқишимга олиб келдим.
Дарсдан чиқиб иш жойига бораман.
Бироз тортиняпман. Лекин кутилмаганда табрикламоқчиман.
Ҳаяжондан ичимда титроқ. Қайтиб кетсаммикан? Бекор иш жойига келдимда.
Нима бўлса бўлди.
__Келин сизми?
Ортимга ўгирилсам. Университетимизга Ҳаётбек билан терговга борган йигит турибди. Исми нима эдия. Ҳааа Санжарбек.
__Ассалому алайкум.
__Ваалайкум ассалом. Ҳаётни олдигами?
__Ҳаа бугун туғилган кунлари эди. Шунга....
__Сюрприз қилай дебсиз-да.
__Ҳаа шундай.
Ҳудди анча яқин танишларидек қилаётган муомиласидан бироз ҳижолат бўлдим.
__Юринг марҳамат. Ҳаётга ҳавас қилдим. Мен ҳам биронта қиз топмасам бўлмайди энди. -маҳкама ичига киргунча ҳазил қилиб кирди. -Йўлак охиридаги ўнг тарафдаги хона Ҳаётники. -деди менга киргандан ўнг таърафдаги йўлакни кўрсатиб. -Мен бошлиғга ҳисобот топширишим керак.
__Раҳмат сизга.
Санжарбекга миннатдорчилик билдириб У кўрсатган таърафга юрдим.
Қандайдур кучли ҳаёжон учимдан тошиб келарди.
Аммо бу ҳаяжон узоқ чўзилмади.
Ҳаётбекни хонасини эшиги очиқ экан.
Хонани ўртасида. Бир қиз ва Ҳаётбек турарди. Қизни қўлида қандайдур қути бор.
__Туғилган кунингиз билан Ҳаёт ака. -қиз ингичка овозда Ҳаётбекни табриклаб аввал юзидан ўпди. Кейин қучиб олди.
Мен эса ўша пайтда тамом бўлдим.
Оёғимда мадор қолмади. Бўшашиб кетдим.
Бу манзарага қарашга куч йўқ эди менда. Терс ўгирилиб, нафақат йўлакдан, балки маҳкамадан ҳам чиқиб кетдим.
Ортимдан кимдур "Келин" деб икки марта чақирди. Адашмасам, бу Санжарбек эди.
Аммо мен тўхтаб, Унга нимадур дейдиган вазиятда эмасдим.
Анча-мунчага йиғламайдиган кўз ёшларимни ҳозир тия олмаяпман.
Эндигина Унга нисбатан бир нималар ҳис қила бошлагандим.
Эндигина муносабатларимиз яхши тарафга ўзгараётганди.
Негаям ишондим Унга? Қўполликларига ҳам кўндим. Чидадим.
Акамдан, дадамдан кўрмаган муомилани ундан кўрдим.
Асрорбек акамни "доим ҳам биздек меҳрибон инсон учрайвермайди йўлингда" деган гапи сабаб. Тақдирга тан бергандим.
Келажагимни У билан кўра бошлагандим.
Аммо....
Аммо бугун бари чил-парчин бўлди.
Ҳаёлларимни телефонимни овози бузди. Қалб вайронкори қўнғироқ қиляпти.
Санжарбек айтган бўлса керак мен ҳақимда. Эссиз, бахтли лаҳзаларини бузиб қўйгандур.
Кетма-кет бўлган қўнғироққа истамайгина жавоб бердим. Аммо гапирмадим.
__Асалой қаердасан? -ҳовлиққанча сўради.
__Гўрдаман! -дедим жаҳл билан.
__Сендан тўғри сўраяпман. Қаердасан. Дарсдан чиқишингга ҳали бор эдику. Сен....
__Мен сизга сюрприз қилмоқчи эдим. Лекин.... Лекин ўзимни сюрприз кутиб турган экан.
__Асалой....
__Ҳаётбек. Ортиқча гап керакмас. Мен кераклигини кўриб бўлдим. Сиздан илтимос. Заррача виждониз бўлса мени йўлимдан қайта чиқманг.
Сизга бўлган нафратим баттар кучайишини хоҳламайман.
Ҳаётингизда Асалой бўлмади деб ҳисобланг.
Телефонни ўчириб қўйдим. Қайта қўнғироқ қилса ҳам олмадим. Бутунлай ўчириб ҳам қўймадим.
Мени вайрон бўлган қалбим учун. Асаблари билан жавоб берсин.
Ўн, йигирма, ўттиз. Қўнғироқлар сони ортса ҳам. На жавоб бердим. На ўчириб қўйдим.
Гўё аламимни шу йўл билан олдим.
Пиёда қаёққа кетаётганимга аҳамият бермай кетавердим.
Туғилганимдан то шу кунгача бўлган умримдаги йиғлаганларимни йиғса ҳам.
Ҳозирги тўкилаётган кўз ёшларимга тенг келолмаса керак.
Мен йиғлаяпман.
Ҳатто ҳафа бўлганимни бировга кўрсатишни хоҳламаган мен.
Катта кўчада, гавжум одамлар орасида манзил билмай кетар эканман.
Ҳеч тортинмай йиғлаяпман.
__Қўйиб юборинг мени! -қанчадур вақтдан кейин, мени топиб келган Ҳаётбек. Яқин ўртадаги кафега судраб кирди. Сабаб мен юриб-юриб бозор оралаб кетибман.
Бу ерда машинада юришни иложи йўқ! Бунча гавжум одамлар орасида гаплашиб бўлмайди.
Энг бурчакдаги жойга олиб борди. Мени мажбурлаб ўтказиб қўйди.
__Нега эшитишни истамайсан-а? Сени топгунимча эсхонам чиқдику. Нега телефонингга жавоб бермадинг.
Қаршимда ўтириб, қўлларимдан маҳкам сиқиб олганча асабий гапирди.
__Сизни кўришни ҳам. Эшитишни ҳам хоҳламайман. Мен....мен кўрадиганимни кўрдим. Сиз....
__Сен нотўғри тушундинг! У менга ҳеч ким эмас.
__Мен аҳмоққа ўхшаяпманми кўзизга? Сизни шахсий кабинетингизда, бир қиз билан турасизку. Яна қандай ҳолатда? Мен нима деб ўйлай?
__Асалой! -Ҳаётбекдан қўлимни зарда билан тортиб олганимдан кейин. Чуқур нафас олиб-чиқарди. -Сабо билан орамизда ҳеч қандай гап йўқ! У менга ҳеч ким эмас!
__Йўғэ? -дедим киноя билан. -Мен унаштирилган қизингиз бўла туриб. Икки-уч ойдан кейин тўйимиз бўлиши аниқ бўла туриб. Сиз билан қўл ушлашишга ийманаман. У қиз эса сизни ўпади, қучоқлайди. Яна ҳеч ким эмас. Орангизда ҳеч нарса йўқ шундайми?
__Асалой....
__Аҳмоғизи бошқа топинг. Мен аҳмоқ сизга деб кечаси билан ухламай....-тайёрлаган совғам ёдимга тушди. Аламдан боя йўлдаги сойга ташлаб юборгандим. -Энди ҳеч нарсани аҳамияти йўқ.
__Бор сен нотўғри тушундинг. Гапимни охиригача эшитгин.
__Мени Олимжон билан ёнма-ён ўтирганимга нималар деганингиз ёдингиздами? Келинг. Мен ҳозир мана бу афитсантни ўпиб-қучоқлай, кейин биз бир-биримизга ҳеч киммиз дей. Қабул қила оласизми?
Бу гапимдан кейин Ҳаётбекни юзи шу қадар қўрқинчли тус олдики. Айтган гапимга бир лаҳза пушаймон бўлдим.
Аммо айтилган гап....
Ортга қайтариб бўлмайди.
__Синаб кўрамизми? -Ҳаётбекка нафрат билан қарадим. Кейин афитсантни чақирдим. -Кечирасиз, сизни мумкинми? -шу гапимдан кейин Ҳаётбек юзимга тарсаки тортиб юборди.
Мен шокда эдим. Яна мен айбдор! Қучоқлашган У. Аммо қасдлашаман деган мен айбдор.
__Яна бир оғиз гапирсанг ўлдираман сени. -деди. Қўлимдан силтаб ўзи томон тортиб. Юз-кўзида зарра афсус кўрмадим. Мени ургани учун афсусланмади ҳам.
__Етааааррр. Сиз менга ҳеч ким эмассиз. -стол устидаги қандайдур шиша қўлимга илинди. Билмадим ниманики, балки уксусникидур? Балки бошқа нарса.
Асабийлашганимдан зарб билан столга урдим. Ҳаётбекни қўлидан юлқиб чиқдимда. Столни онтариб ташладим.
Кейин ўзимни ташқарига урдим.
Қилган ишим сабаб уни олиб қолишади. Мен эса узоқроққа кетиб бўламан.
🍃🍃🍃
Мана Ҳаётбекни учратганимдан шу кунгача бўлган ҳаётим. Фақат асаббузарлик ва ҳадикда ўтди.
Балки У мени севолмагандур. Шунчаки феълим, йигитларга рўйҳушлик бермаганим учун мени танлагандур...
Нима бўлса ҳам булар аҳамияциз. Бу сафар акамни файласуфона гаплари ҳам мени тўхтатолмайди.
Дадамга айтиб фотиҳани йўқ қиламан.
Бир қўлимга шарфимни ўраб олганман. Ўша шиша сабаб кесилган бўлса керак. Бир қўлим билан тарсаки сабаб ачишаётган юзимни ушлаганча машиналар тураргоҳи томом кетар эканман.
Қалбимда қаттиқ санчиқ бор эди.
Бирор кишини биринчи марта чин дилдан севганингизда, севги қанчалик оғриқ келтиришини заррача тасаввур қилмасдан севаркансиз.
Мен ҳам афсуски севиб қолгандим.
Қайта севмасликка ўзимга-ўзим сўз бераман. Ҳаётимни Ҳаётбек номли саҳифаси ёпилди.
Бундан кейин ҳеч кимга ўз саҳифасини очишига йўл қўймайман.....

    "Йиғлаш қийинмас!
Йиғламаслик учун дардни бўғзингда тутиб туриш қийин..."


      Ўғлимизга Жаҳонгир деб исм қўйдик. Бирам ширин, бирам ширин. **** қўйгингиз келади.
Фарзандим дунёга келгач, қарашларим анча ўзгарганди.
Бундан кейинги ҳаётимда, бахтли яшаб. Кўп-кўп фарзандларим бўлишини.
Уларни Баҳодир акам билан биргаликда. Катта қилишни ўйлардим.
Яна нечта фарзандимиз бўлиши. Уларни нечтаси қиз, нечтаси ўғил бўлишини. Уларга қандай исмлар қўйишни ўйлардим.
     Туғруқ ксерва орқали бўлгани учун. Баҳодир акам мени авайлаб, туғруқхонадан уч кунда эмас. Бир ҳафтада олиб чиқди.
Переваскаларни масулиятини Хазонага топширди.
Қийналганимни кўргани учунми? Жудаям эътиборли, меҳрибон бўлиб қолди.
Аслида ҳам жуда меҳрибон эди. Янаяааам. Меҳрибонга айланди.
__Оғримаяптими?   -уйга чиққан кунимиз Жаҳонгирни қорнини тўйгазиб бўлганимдан кейин. Уни қўлимдан олиб ўз жойига аста ёткизди.  -Сен кўтарма! Жароҳатинг битгунча, ўзингни асрашинг керак.
__Еркалатиб юборяпсиз. Бир мен эмас. Кўпчилик ксерва бўлди. Уч кунда чиқиб кетишди улар. Фақат сиз ваҳимачи экансиз.
__Хоҳлаганингча эркалан.   -ёнимга ётиб олдиларда. Мени авайлаб қучди.   -Бошқалар билан нима ишим. Хоҳлашса, бир кунда чиқиб кетишсин. Менга сени соғлигинг муҳим.
Менга фарзанд ҳадя этаман деб. Шунча қийналдинг.
__Ўғлимиз бунга арзийди.   -сочларимни силаётган қўл, ҳуш ёқиб кўзларимни юмдим.
__Яхши дам ол жоним. Переваскангни пайидан бўлгин. Хазонани эсидан чиқса, айтиб қилдир. Икки маҳал. Инфекция тушмасин....
__Ҳўўп.   -Баҳодир акамни маҳкам қучиб олдим.
__Дориларингни ичдингми? Бугун қўшимчалар ҳам ёзганди.
__Ичдим. Хазона ичиш тартибини тушунтирди.
__Чарчабсан. Ухлай қол.  -пешонамга лаб босдилар.
__Раҳмат. Яхши дам олинг.
__Сен ҳам.
__Яхшиям борсиз.
     Киприкларим оғирлик қилиб ухлаб қолибман.

   __Шайдо, Шайдоо. Тур онаси ўғлимизни қорни очибди.
     Баҳодир акамни пастроқ овози, ва беозор туртишидан уйғондим.
Жаҳонгир уйғонибди.
Бу ҳолатимга Аллоҳни раҳми келдими? Ҳар қалай Жаҳонгир ювош эди. Фақат қорни очса овози чиқарди.
Туғруқхонада ҳамхоналаримизни чақалоқлари кечаси билан ҳам, ухламай йиғлаб чиқарди.
Мени фариштам эса. Шунча шовқинга ҳам. Пишшиллаб ухлайверарди.
Таги қуруқ. Қорни тўқ бўлса бўлди эди.
     Уни бу ҳолатини, ҳомиладорлик пайтида кўп ухлаганимга йўярдим.
Хазона билан Баҳодир ака ишга кетарди. Уйда ўзим қолардим. Уйқу элтган пайт ухлаб олардим.
Кечқурун ҳам, эртачидан ухлаб қолардим.
Ҳудди кундузи гектар чопгандек.


     Касалхонадан чиққанимиздан бир ҳафта ўтиб, Баҳодир ака ичиб келдилар.
Бу тўйимиздан буён биринчи марта эди.
Мен ҳайрон бўлдим.
__Баҳодир ака нега ичдингиз? Сиз бундай эмасдингизку.
__Шайдо. Сени севаман.  -мени маҳкам қучиб олди. Бу биринчи бор севаман дейиши эди.
Аввал меҳрини доим намоён қилиб келган бўлсалар ҳам. Севаман деб айтмаганди.
__Ичиб олсангиз алдайсизми, ёки рост гапирасизми?   -дедим жилмайиб. Диванга ўтиргандилар. Чўккалаб ўтириб оёқ кийимини ечдим.
__Хоҳ маст ҳолда, хоҳ ўзимда эканимда. Агар сени севмайман десам ишонма. Мен сени жудаям севаман.
Ҳаётимга кириб келганинг учун раҳмат. Жаҳонгир учун раҳмат. Меники бўлганинг учун раҳмат.
Доим ёнимда бўл.
__Албатта ёнингизда бўламан.
     Амаллаб Баҳодир акамни суяб, ётоқхонамизга олиб кирдим. Бугун Хазона ҳам сменада қолганди. Мен эса ҳозирча "брак"ман ҳисоб.

__Келинойи. Дориларизи ҳам вақтида ичяпсизми?   -Хазона переваскадан кейин, ошхонада сув ичаётсам дориларимни кўтариб кирди.
__Ҳа ичяпман.
__Буларни ҳозир ичиб олинг. Жаҳонгир уйғонса, эсингиздан чиқиб қолади.
__Ҳўп.  -Хазона ўзи дориларимни ачратиб берди. Негадур бугун ошқозоним безовта қилаётгани сабаб. Дориларни ҳам ичгим келмаётганди. Бахтимга Хазонага қўнғироқ бўлди. Телефони залда экан. Чиқиб кетди.
Мен бир кун ҳеч нарса қилмайди деб. Дориларни эгнимдаги ёзги ҳалатимни чўнтагига солиб олдим. Хазона барибир ичмаганимга қўймайди. Акасига арз қилади. Кейин Баҳодир акам, мени ёқимли тергаб, суд қилади.
__Бугун акам кеч келадими?
__Ҳа бугун ошналари билан гапи бор.  -Хазона дорилар йўқлиги, ва бакалда сув қолмаганини кўриб, мени дориларни ичди деб ўйлади чамамда. Суриштириб ўтирмади.
__Майли мен кетдим. Яхши дам олинг.  Сиз ҳам ухлайверинг. Акам кеч келса ўз калити билан очади эшикни.
__Ҳўп сиз ҳам яхши дам олинг.
    Росдан Баҳодир акам кеч келса бизни безовта қилмаслик учун. Битта калитни доим ёнида олиб юрарди.
      Негадур бугун уйқим келавермади. Телефон титкиладим. Баҳодир акам билан Жаҳонгирни суратларини томоша қилдим. Уларни ҳар хил ҳолатларда сурарга олиб олгандим.
     Жаҳонгирни қорнини тўйгазиб ётсам, эшик очилди. Баҳодир акам келдилар.
__Келдингизми? Намунчааа?
   Хазонани кесатиқли овози келди. Нега акасига бундай оҳангда гапирди экан. Ухламоқчи бўлгани қачон эди.
__Жонга тегдинг қўнғироқ қилавериб. Дўстларим билан эканимда қўнғироқ қилманглар деб неча марта айтганман.
     Баҳодир акам росдан ҳам бу нарсани ёқтирмасди. Шу сабаб қанча кеч келса ҳам қўнғироқ қилмасдим.
__Соғиндимда жоним.   -Хазонани гапидан жинни бўлай дедим. Жоним дедими? Акасигая?   -Анавинингизга уйқу дори берганимга неча соат бўлиб кетди. Бирам муштоқ қилдингизей бугун мени.


    Уйқу дори? Хазона менга уйқу дори берганмиди?
__Хазона, менга қара. Уйқу дорини кўп бериб юбормаяпсанми?
__Йўўқ. Фақат ўзимга керакли кунларда бераман биласизку.
__Сал кам икки йилдан буён, кунда-кун ора дори берасан унга. Кўпи зарар эмасми?
__Яхшику, мазза қилиб ухлайди. Тинчликми? Ўйловда қолибсиз ёки....
__Буларни Жаҳонгирга зиёни йўқми?
     Уларни суҳбатларидан, миямда оғриқ турди. Жаҳонгир ухлашга улгурганди. Уни уйғотиб юбормаслик учун, аста ўрнимдан турдим.
Иккисини ёқимсиз суҳбатларини тинглар эканман. Оёқларим бемажол эшик томон етакларди мени.
__Жаҳонгирни уйқучилиги ҳам шунданда. Онасини эмганда, сут орқали ўтади. Ва тинчгина ухлайди. Аслида Шайдо мендан миннаддор бўлиши керак. Уйқусиз кечалар деб бола боқмаётганига. Нима гап сотиб тураверамизми?  -мен қия эшикдан Баҳодир акамни бўйнига осилиб олиб гапираётган Хазонани кўрдим. Шу жойда тамом бўлдим.
__Уни-буни қўй. Аниқ зарари йўқми?
__Оббоо жоним. Жаҳонгир сизни болангиз. Сиз учун қанчалик қадрли эканини биламан. Билиб туриб унга зиён етказармидим. Ҳатто хотинингизга ҳам пой-патак бўлиб, жароҳатини тозалаб юрибман. Бари сизни деб. Ундан кўра юринг. Сизни жуда соғинганман.
    Хазона шундай деб, Баҳодир акамни лабларига ёпишди.
__Хазонааа, ҳеч йўқ ичкарига кириб олайлик. Бунча шошмасанг.
    Баҳодир акам, ўзини ортга тортиб, атрофга ҳиёл аланглади.
__Хавотир олманг. Ҳали бери уйғонмайди.  -адашмасам У мени назарда тутди.  -Бир ҳафталик ташналикда шошилмасам бўлмас. Анавинингиз келгандан буён, атрофида парвона бўлиб мени унитдингиз!
__Тулкилик қилма! Ўзингда мумкин бўлмаган кунлар эдику. Шайдони уйда, ёки уйда эмаслигини алоқаси йўқ. Нима сал кам икки йил ҳам У касалхонадамиди?
     Эй ҳудо бу гапларни эшитгунча қулоқларим кар бўлса бўлмасмиди. Уларни беҳаёларча суҳбатидан танам титраб кетди. Нима мен шунча вақт битта уйда яшаб, буларни билмадимми?
Уларда кўп тунлар бўлган. Мени ухлатиб қўйиб....
Деворга суяниб қолдим. Оёғимда мадор қолмади.
__Лабларим қуриқшаб кетди. Бундоқ бурчакка тортиб намлаб қўяй ҳам демадингиз.
     Астағфуриллоҳ. Уларни ҳар бир гаплари. Йўқ ҳар битта сўзлари шунчалар жирканчки.
Миям қисиб қоляпти.
    Хазона гапириб бўлдида. Баҳодир акамни қўлидан тортқилаб, ўз хонасига олиб кириб кетди....


      Кўксимга турган санчиқ сабаб. Уни маҳкам ғичимлаганча ўрнимдан турдим.
Мени кимдур суямаса тик туролмайман. Шу сабаб, деворга чирмашдим.
     Иккиси йўл-йўлакай, каридор чироғини ўчиришни ҳам унитишмади.
Ёз....
Кунлар ҳаддан зиёд иссиқ...
Шу сабаб, эшик-деразалар ёпилмасди.
Хона димланиб кетарди.
Улар ҳам эшикни ёпишмади.
Ҳудди атай мени яхшироқ кўришимни исташгандек.
Қалбим тилка-тилка бўлишини хоҳлашгандек.
Каридор ва хона чироғи ўчиқ бўлса-да. Деразадан тушиб турган шуладан уларни кўриш қийин эмасди.
Ёзда кечалар ойдин бўлади.
Ҳудди чироқлар ёқилгандек.
     Уларни бир-бирига қандай талпинаётганини кўряпман. Деворга суяниб олганман. Қаддимни тиклашни иложи йўқ!
    Хазона саҳрода сувсаган  одам, сувга қанча ташналик билан талпинса. Шунчалар ютоқиб Баҳодир акамни ўпяпти.
Баҳодир акам, Хазоначалик ютоқмаётган бўлса ҳам. Рад этмаяпти....
Тўхтатмаяпти....
Иккисини қўллари, бир-бирини баданлари узра чексиз сайр қиларди.
     Хазона Баҳодир акамдан лаб узмаган ҳўлда. Олди тугмали кўйлагини тугмаларини битта-битта бўшата бошлади.
Ҳар тугма бўшатганда. Мени жароҳатимдаги чокларни "тирс-тирс" этиб сўккандек бутун баданимга зиммиллаб оғриқ кирарди.
Мен букчайиб қолдим.
Кўрганларим, менга оғирлик қилди.
Юрагим ёняпти.
Уларни шу ҳолатини кўргандан, сўқир бўлсам бўлмасмиди?


     Мени нафасим қиса бошлади. Кўксимни чангаллаб чуқур нафас олар эканман. Қаршимдаги жирканчликдан истасам ҳам кўзимни узолмасдим.
    Улар кўз олдимда кийимларидан битта-битта ҳалос бўлишди.
Мен деворга чирмашиб, юрганча улар тубанликка ботаётган хона томон юрардим.
Йўл шу қадар узоқдек. Етолмаяпман.
Ўнқир-чўнқир йўлда юргандек. Юришим ҳам оғирлашиб, кетарди.
Мен хона эшигига етганимда улар ётоқдан жой олиб улгуришганди.
      "Сен ҳаётимда мен билан содир бўлган барча нарсаларнинг энг чиройлисисан."
   Турмушимиз давомида Баҳодир ака менга бир неча маротаба айтган. Гаплари қулоқларин остида янграгандек бўлди.
    Сиз эса мен кўрганларим ичида, энг жирканчисиз. Сиздан нафратланаман.
__Етааааррр. Бассс қилинглаааррр...
    Ортиқ чидолмадим. Овозим чиққанича бақириб юбордим. Ва ҳолсиз ерга ўтириб қолдим.
Иккиси эса менга ҳайрат билан қараб туришарди. Кўзларидаги ифодани тушуниб бўлмасди.
Хазона устига чойшаб ташлаб олди. Баҳодир ака эса шошилиб қўлигаe илинган кийимини кийди.
__Шайдо сен бу ерда нима қиляпсан? Сен....мен...биз ҳалиги.
     Баҳодир акам довдираб, гапларидан адашиб кетдилар.
__Ифлос экансиз. Ўз синглингиз билан....ёки...ёки сизлар.
    Нафас олишим, қанча қийин бўлса. Гапиришим ундан ўн чамдон қийинe кечарди. Боғзимда шу қадар кучли оғриқ турардики. Ўлиб қолай дердим.
__Мен Баҳодир акамни синглиси эмасман.
__Хазонаааа.
__Ҳа нима жоним? Бизни кўриб бўлди. Энди яширгандан фойда йўқ. Унга қандайдур сабаб қидиргандан ҳақиқатни айтиш керак.
   Хазона чойсабни кўксигача тортган ҳолда ўтириб олди.
__Сен бизни ўйинимиз қурбонисан! Баҳодир акам фақат меникилар. Сен вақтинчалик, фойдаланадиган буюмдексан. Биз кўзлаган мақсадга элтувчи йўлсан! Соддароқ айтганда шпагалкасан. Иш битгандан кейин, кераксиз бўлиб қоладиган шпагалка.
     Гапларини асл мазмунини тушунмаган бўлсам ҳам. Мени улар олдида заррача қадрим йўқлигини англагандим.

Қаердан менга куч келди билмайман. Сал олдинги оёғида мадори йўқ Шайдодан, қутурган итдек важоҳатли Шайдога айланиб қолдим гўё.
Шу қадар шаҳд билан Баҳодир акамга ташландимки, эгнида шўртикдан бошқа нарса йўқ эди. Бутун баданини тирнаб ташладим.
__Сен аблаҳ, ифлос одам эмас экансан. Минг лаънат сенга. Аллоҳ жазойингни берсин номард. Ҳ.....к, ифлос, жирканч маҳлуқ.
Тилимга келганки, энг ёмон, баъзида айтишга ийманадиган гапларни айтиб Уни ҳақоратлаб ташладим.
Табиийки бундан Уни жаҳли чиқди. Оловга мой сепгандек, Хазона ҳам гап билан газлади. Аввал юзимга тарсаки тушди. Кейин, сочимдан чангаллаб залга судраб олиб чиқди.
__Ҳаддингдан ошиб кетдинг! Тилингни тий Шайдо. Бўлмаса....
__Бўлмаса нима? -мени топ отгандек улоқтиргач менга ўшқирди. Мен ҳам ичимдаги мени бошқараётган куч сабаб, яна унга бақириб ташладим. -К.. эркак бўлмай ўл. Ифлос, ҳайвон, исқирт.
Кичиклик пайтимда дадам суюқ-қуюқ овқатларни қалампирсиз емасдилар.
Қизиқиб мен ҳам овқатимга солиб, **** кўрганим ёдимда. Ўшанда қалампир дунёдаги энг аччиқ нарса деб ҳисоблаганман.
Кейинчалик бобом бетоб бўлганда. Абу-жаҳл тарвузидан ейиш кераклигини айтишганди. Дадам танишлари ёрдамида топтириб келганди.
Қизиқиб ҳаммадан яширинча уни ҳам таъмини тотиб кўргандим. Кейин дунёдаги энг аччиқ нарса аслида шу бўлса керак деганман ўшанда.
Бугун англадимки, улардан ҳам аччиқ нарса бор экан.
Энг аччиқ нарса аслида ёрдамсиз қолишингиздир!
Сиз ўпиб юрган қўлнинг юзингизга тарсаки тортиши аламлидир! Аччиқдир!
Сиз унга ҳатто тикан киришидан ташвишда юрганингиз оёқ томонидан тепкиланишингиз аламлидир! Аччиқдур!
Шамни куйдириб эритиб юборган нарса аслида шам узоқ вақтлар қучоғига олган пиликдир!
Энг аламли оғриқ сиз узоқ вақт қучоғингизга олган кишидан келган оғриқдир!
Мен шунчалар гуноҳкормидим? Наҳот мени қилган хатоларимни, бошқа ҳеч ким қилмаган бўлса?
Бир-бора севдим. Бир-бора хато қилдим. Эвазига бир умрга таътигулик, оғриқ билан жазоландим.
Гапларимдан қони қайнаб, мени тинмай тепкилаётган инсонни кечагина шу оёқларига ўзим баъзида пайпоғигача кийдириб қўярдим.
Бугун эса.....
Хазона тунги кўйлакни устки ҳалатини устига илиб чиқди. Баҳодир акани қайраганча, диванга ястаниб ўтириб олиб. Севимли филмини томоша қилаётгандек, мени хорланишимни завқ билан томоша қиларди.
Қалб оғриғимга, азойи-баданимни оғриғи қўшилди. Қорнимдаги жароҳатим зиммилай бошлади.
Кучли калтак зарбидан шу қадар оғирлашиб кетдимки, охирги кўрганим. Рўпарамда ўтирган, Хазонани садафдек тишларини кўз-кўз қилгандек тиржайиб тургани. Қолгани зулмат....


Кўзларимни базўр очганимда, ўзимни оппоқ хонада кўрдим. Бутун аъзойи-баданим зирқираб оғриётганди.
Бошимни бурмоқчи бўлдим-у, инграб юбордим.
Чап қўлимга осма укол улаб қўйилган. Ўнг қўлимни устига ҳудди оғир тош бостириб қўйилгандек эди.
Амаллаб, бошимни ҳиёл буриб, ўнг таърафимга қарадим.
Кимдур қўлимдан маҳкам сиқиб, юзини менга терс ўгириб олганча қўлимга қўйиб олган экан.
Ким бу? Баҳодир акамми?
Эътибор бериб қарадим. Йўқ! Баҳодир акам эмас!
Баҳодир акани бошлари узунчоқроқ, салгина орқа соч қўйиб юрадилар. Ўзига бирам ярашади. Аслида орқага соч қўйиш шундай бошларга ярашади...
Бу одамни боши эса думалоқ экан.
Ҳуддии....
Ҳаёлимга келган ўйдан, титраб кетдим. Аста бу бошга синчиклаб қарадим.
Бошни ўртасида бўладиган чуқурча. Кимлардур бош кулдиргичи, кимлардур тегирмони дейишади.
Шу нарсага қарадим.
Юрагим ҳаприқиб кетди.
Бу...бу...
Ўша бош кулдиргичи, деярли ҳаммада бошни ўрта қисмида бўлади.
Бу одамники эса шу ётган ҳолида юқорироқ кўриняпди.
Демак ўнг таърафида.
Ҳудди Уларникидек....

"__Ҳой Соҳиб ака. Сизни укангиз борми?
__Йўқ мен онамни ёлғиз фарзандиман. Нега сўрадинг?
__Баъзи ирим-сиримларга қараганда. Болани бошидаги кулдиргичига қараб, ундан кейинги фарзандни жинсини билса бўларкан.
__Нима? Қандай қилиб? Гапларинг ҳам ўзингдек антиквар.
__Агар шу нарса бошни ўнг таърафида бўлса ўғил. Чап таърафда бўлса қиз бўларкан кийинги фарзанд.
__Жиннилик! Аҳмоқона гап.
__Сиздан кейин фарзандли бўлишганда ўғил укангиз бўлардикан!
__Яхши бўларди. Аммо ота-онам мендан кайин фарзанд кўришгача яшашмаган.
__Кайфиятингизни бузиб қўйдимми? Менимча эски яраларингизни тирнаб қўйдим-а?
__Шунчаки, менда аслида бўлмаган болалигимни эслатиб юбординг.
Ҳуллас бияхке сен. Бажоратчилик қиляпсанми?
__Ҳой бўғиб қўясиз. Елкамга оғирлик қиляпти, олинг қўлингизни.
__Яна нималар биласиз Ванга хоним?
__Еейй Соҳиб акаа.
__Ҳов гулим.
__Яначи. Агар шу нарса икта бўлса икки марта турмуш қурармиш.
__Жинни. Аммо айтиб қўяй мени пешона бошланган жойда яна битта бор шундай кулдиргич.
__Ҳееей кулманг. Эрмак бўлдимми сизга?"

Ишонмайман! Ишонолмайман!
Бу Соҳиб акам!!!
Аниқ У! Лекин бу ерда нима қиляпти?
Яна бу ҳолатда...
Қўлимни тортиб олмоқчи бўлгандим. Оғриғидан сал-кам чинқириб юбордим.
Кейин менга қараб турган иснонни кўриб, таҳминим рост чиққанига амин бўлдим...


__Уйғондингми? Ваниҳоят! Сендан қанчалик ҳавотир олдим.
Негадур кўзлари қизариб кетган. Чап юзи сал кўкарганмией. Менга ҳорғин нигоҳда қараб турарди. Мен эса карахт эдим.
Тушми, ё ўнгим? Икки йилдан ошди кўрмаганимга.
Менга керак пайти қаерда эди.
Шу инсонни деб Ҳаётга смс ёзиб, дадамни дардга йўлиқтирган пайтим қаерда эди.
Нега сўзсиз, изсиз кетди?
__Шайдоо. -индамай турганимга исмимни айтин чақирди. Қўлимдан тутмоқчи бўлди-ю, тўхтади.
__Кетинг! -дедим почирлаб.
__Қандай? Сени бу аҳволда кўриб, қандай кета оламан. Айт менга сени қийнашдими? Азоблашдими?
__Сизга нима? -дедим жаҳл билан. Аммо ич-ичимдан дардим вулқондек отилишга шай турибди. Кимгадур айтишни, ичимдаги бор гапни тўкиб солишни хоҳлайман. Аммо бу инсонга эмас!
Уни бир пайтлар ўлар даражада, ғурурсизларча севганим рост. Аммо ҳозир мен ўзгардим. Вазият ўзгарди.
Ҳозир аввал англамаган бир нарсани англадим.
Аслида уни ҳаётимда борлиги, ҳаётимга, юрагим-қалбимга киргизганим энг катта хатойим бўлган.
Хатолар-хатоларни етаклаб келаверади.
Мана мени хатоларим бир-бирига илакишиб, келган жойим.
__Икки кун олдин сени беҳуш, ҳамма жойинг моматалоқ ҳолда кўриб жоним чиқай деди.
Сизга нима дейсан-а?
Сен....
__Мен билан ишингиз бўлмасин! Сиз менга ҳеч ким эмассиз! Биз бегоналармиз. -наҳот икки кун ҳушсиз ётган бўлсам?
__Мен сенга ҳеч ким эмасдурман. Аммо сен мен учун ундай эмассан! Эринг сени шу аҳволга солгани учун, жавоб бера.....
__Бас қилинг! У мени эрим. Сиз....сиз мени бошқа билан унаштирилганимда, юзимга тарсаки туширганиз ёдиздами?
Ўшанда сиз менга ҳеч ким эмасдиз. Баҳодир ака эса мени эрим.
__Мен сени рашк қилиб....
__Сиз сева туриб рашк қиласизку, У эрим бўлиб рашк қилмасинми? У мени фарзандимни отаси.
Мени ҳаётимга аралашманг.
Мени шу кунларимга, сизниям ҳиссангиз бор...
Иссиз йўқ бўлган эдингиз. Эндиям йўқ бўлиб кетинг.
Унга қўшиб ўзимни ҳам алдадим. Қани эди росдан рашк сабаб бўлса бу калтаклар....


__Шайдо... -чуқур ҳўрсинди. -Ҳаётда энг ёмони бу иложсиз қолиш экан. Мен....мен олдингга келолмадим. Келолмасдим.
__Енди аҳамияциз. Бўлган иш бўлди. Аслида ҳаммасига ўзим, сизга бўлган севгим сабаб. Дадам мендан қаттиқ ранжиган. Бир йигитни қалбини, ғурурини сизни деб синдирдим. Шулар учун жазо оляпман. Эрим....у...У жуда яхши инсон. Сиздан қолган оғриқларимга малҳам бўлди. -тилимда шуни айтдим-у, дилимда малҳам бўлган эди дедим. Эди...
Энди эса...
Ўзи аввалгидан баттар оғриқлар билан сийлади.
Ўзи олиб чиққан осмондан, куч билан итариб юборди.
__Майли. Бахтли бўлсанг мен ҳурсандман. Аммо гапларингга ишонмадим.
Модомики, шу кунларингга мен сабабчи эканман. Кечир.
Аммо бир нарсага ишон. Мен иложсиз қолмаганимда. Дадам, тоғам, ва амманг ҳақдаги гапларга тупириб сени....сени бермасдим ҳеч кимга.
Аммо...
Доим ҳам бизни айтганимиз бўлавермас экан.
Истагинг ва вазиятинг қарама-қарши келганидан оғири йўқлигини мен ўшанда англадим. Бахтли бўл!
Ўрнидан туриб эшик томон юрди. Гапираётганда бир-икки кўзим тушгани, сочларига бир-икки оқ оралабди.
Юзлари ҳам сўлғин.
Ўзи ҳам аввалгидан анча босилиб қолибди. Балки иккимиз энди аввалгидек эмаслигимиз учундур.
Аввал мен уни севгилиси эдим. Энди эса, ўзга бирини аёлиман.
__Қаерда эдингиз шунча вақт? Ҳатто тўй кунимгача кутдим сизни. Ҳозир бу...бу аҳамияциз лекин..... -У эшик олдига етганда, сиртимга чиқармасамда, ўша пайтлар энг алам қилган саволни жавобини билгим келди.
__Қамоқда. -бир сўз. Атига биргина сўз. У ортига қарамай, айти-ю, кетди.
Мен эса ҳеч нарсани англолмай қолавердим.
Нега? Нима учун? Қандай қилиб?
Уни жавоби ортидан, бир нечта саволлар билан қолдим.


Боламни соғиндим. Жаҳонгиримни соғиндим. Кўкрак қафасим ҳам қатиб кетганди.
Соҳиб ака икки кун дедими?
Мен икки кун беҳуш ётган бўлсам, болам нима қилди экан?
У ҳозир қаерда? Хазонани қўлидами?
Болам ўшаларда қолдими?
Турай десам оғриқ мени шу қадар эзардики, қанча уринмай, ўрнимдан туролмайман.
Қанча ётдим билмайман. Ҳамшира қиз кирди хонага.
__Калпилнитса тугаб қолгандур....Вой ҳудойим. Нима қилдингиз?
Шошиб қўлимдан игнани суғириб олди. Идишда суюқлик аллақачон тугаган. Мени билак қисмим эса ишиб кетганди.
__Шунча паткожа кетибди. Наҳот оғриб-ачишмаган бўлса. Энди мен гап эшитаман. Уфф 6-палатадаги опага уколи тугагунча ушлаб ўтириш керак эди. Мен секин кетади, тугагунча уни қуйиб бўламан дебман. Айтгандим катетир улайлик деб. Зиқна ўғли келмадида бугун.
Энди шифокордан гап эшитаман.
__Қўлимни боғлаб қўяверинг. Ҳеч ким билмайди. -укол этимга кетиб анча ишиб кетган қўлимга ҳиссиз қараб қўйдим.
__Наҳот оғримаган бўлса? -қиз мени гапимдан кейин, ваҳимаси камайиб, сўради.
__Мен ўзимни йўқотишдан олдин, ҳис қилган. Ва ҳозир ҳам давомли бўлаётган. Қалб ва тана оғриқлари, олдида. Шивин чаққандек ҳам бўлмадиёв. Сезмадим.
__Ессиз. Эриз ҳам одам эмас экан. Шунчалик ҳам урадими? -қўлимга спиртли компрес қиларкан, биддиллай бошлади. -Акангиз сизни роса яхши кўраркан. Эрингизни ўлгудек дўппослади. Ўзи ҳам насибасиз қолмадику. Ҳар қалай тўнғиз эримгизга....Узр шундай ёмон кўриб кетдим сизни ўша пайтдаги аҳволингизни кўриб. Танимасам ҳам ачиндим. Ҳуллас эрингизга сиз ҳимоясиз эмаслигингизни билдириб қўйди.
__Акам? Мени акам йўқ! -дедим ҳайрон.
__Ҳаа радной бўлмаса қариндош акангиздур.
__Қариндош акам? -ҳаёлимга дадам билан ойимни уриғидаги йигит қариндошларим келди. Ҳеч бири билан вазият тақаззо қилмаса, салом алик ҳам қилмаганман тузук-қуруқ.
__Кечаси билан шу ерда қолдику, ўша акангиз. Калпилнитсани улаганимда ҳам шу ерда эди. Уйғонганингизда кўрмадизми? Кетиб қолганмикан?
Уйғонганимда? Уйғонганимда, Соҳиб акадан бошқа одам йўқ эди.
Ногоҳон ҳаёлимга юзидаги кўкариш келди.
Наҳотки У Баҳодир ака билан муштлашган бўлса?

Давоми бор.

#ЖАРОҲАТгрдил

Комментарии

Комментариев нет.