ИФФАТ.

1-қисм.
Муаллиф: Дилором Қосимова.
—Бугун туғилган куним. Кеча маликаси ўзинг бўлишингни хоҳлайман. Ҳозир ширин жилмайяпсан-а?
Қизни жилмайган лаблари, бироз ёйилди.
—Ҳудди қаршимда тургандек биласиз-а? -сўзларкан кўзлари порлаб кетди.
—Ўзим ёнингда бўлмасам ҳам, қалбим сендаку.
Қиз жавоб бермади, ҳаёжондан қизарган юзларига кафт босди.
—Сени севаман гўзалим. Кечга тайёр бўлиб тур. -дея йигит телни ўчирди. Биладики қиз бундай изҳор пайтида, жим бўлиб олишини.
—Тинчликми? Куёв билан гаплашдингизми? -қиз ошхонага киргач, савол берди янгаси.
—Қаердан билдингиз янга? -қизнинг қизил яноқлари янада қизарди.
—Ҳар сафар гаплашсангиз шундай қулупнайча бўлиб қоласиз. Яна мен ҳам акангиз билан суҳбатлашсам, шундай бўлардим. Ҳатто ҳозир ҳам Уларни ёнида сир босади.
—Сизлар олдиндан бир-бирингизни ёқтирардингизда.
—Сизни Беҳрузбекда кўнглингиз борми? -янгаси ишидан тўхтаб сўради.
—Шундай бўлса керак. -юзи қизарди қизни. —Фотиҳадан олдинги учрашувгача мен Беҳруз ака ҳақда ҳеч нарса билмасдим. Аммо айтишича Улар мени аввалдан кузатиб юрган эканлар. Мана унаштирилганимизга ҳам беш ой бўлди. Шунча пайтдан буён уларга анча ўрганиб қолдим.
Беҳруз ака иккимиз ҳақда гапиришни бошлашига алланечук бўлиб кетаман. Тилим айланмай қолади.
Ёқмайди деёлмайман. Ёқтираман.
Ўтган кун кафега киргандик. Афициант қиз жуда кўп қаради. Тўғриси ғашим келди. Шундан кейин англадим. Уларни ёқтириб қолганимни. Мен ҳазм қилолмас эканман бошқа қизлар сузилса.
—Демак кўнгил қўйиб бўлгансиз. Катта қиз бўлиб қолибсизда сиз ҳам. Беҳрузбек тўй ҳақда индамадиларми?
—Йўқ бугун туғилган кунлари, шунга кечга олиб кетарканлар. Адашмасам курсдошлари билан нишонлашмоқчи эди. Нега тўйни гапирдингиз? Келаси йилга дейишгандику.
—Йўқ шу йил дейишяпти қуда таъраф. Куёв шуни хоҳлаётганмиш.
Сирли жилмайди янгаси.
Уятчанг бўлган, Феруза бир зумда қизарди янгасини бу қарашидан.
—Беҳруз туғилган кунинг билан дўстим. Қариганда ҳам сафимизда хато бўлмасин.
—Раҳмат ошна, борингга шукур. -Беҳруз қадрдон жўраси билан гаплашар экан, жилмайди. —Ёнимда бўлганингда зўр бўларди-да.
—Насиб қилса ниятинг амалга ошди деб ҳисоблайвер.
—Аниқми? Ёки девор ушлатиб кетмоқчимисан? -Беҳруз ишониб-ишонмай деди.
—Албатта рост. Мен аллақачон йўлдаман. Зияфатингга етиб бораман. Шу нима совға қилишни билмаяпман ҳолос.
—Сени келганинг катта совға мен учун. Жуда ҳурсанд қилдинг.
—Кўришгунча ошна.
Беҳруз телефон ўчгач, кулиб қўйди.
—Шундай дўстларни борига шукур.
Беҳруз телефонидан Ферузани расмини кўраркан, ёқимли жилмайди. Кўзларида ўзгача бир нур таралгандек.
—Сен қиз бошқачасан, ҳеч кимга ўхшамайсан. -деди аста қизни юзини пана қилган экранни силаркан. Кўзларини юмиб, ҳаёлга берилди. Ҳаёллари ёқимлими? Лаблари икки ёнга ёйилиб жилмайди. Сўнг кўзларини очиб, бир энтикканча машинасини юргазди.
Бинафша рангдаги оқшом либоси. Белларини қучиб, турган тим қора сочлари, қора қош, калта аммо қайрилмалиги учун, эътибор тортувчи киприклари.
Ўртача қалинликдаги лаблар.
Феруза ойнадаги аксига қараб, кўнгли тўлди. Беҳруз акаси уни кўргандаги нигоҳларидаги ўтни ўйлаб, яна юзлари ҳаяжондан қизарди.
—Воҳ-воҳ сизни Беҳрузбек кўргандаги реакциясига қизиқдимда. -Зебо келиб, ойна олдида ҳаёл суриб турган қайнисинглисини қучиб қўйди. —Кўз тегмасин жуда гўзалсиз.
—Янга уялтирманг.
—Опангиз ўрнида опангизман. Мендан уялманг. Ойижон ҳам йўқлар. Сизни тушунганим учун айтяпман. Тўй олди барибир қиз болага, бир сирдош керак. Мени опа ўрнида кўриб, ҳеч нарсадан тортинманг ҳўпми?
Феруза билан янгасини кўзлари ёшланди. Феруза анча йиллар аввал вафот этган ойисини эслаб, кўнгли бўшаб кетди.
—Йиғламанг. Пардозингиз оқиб кетади. -кулди Зебо. —Келганингизда дардлашамиз.
—Ҳўп аммо тўйга ҳали борку.
—Биз куёвникига кетяпмиз кечки овқатга. Сизлар туғилган кунни нишонлаётган пайт. Биз тўй маслаҳатини пишитамиз. Боя айтгандимку.
—Мени ҳабарим йўқ эди уёққа боришларингиздан. Мен... -Феруза телефонига келган қўнғироқдан гапи бўлинди.
—Беҳрузбекку. Келган бўлса керак. Майли қолган гапларни эртага гаплашамиз. Сиз гаплашаверинг.
Зебо чиқиб кетди. Феруза қўнғироққа жавоб берди.
—Тайёрмисан? Мен келдим.
—Туғилган кун эгаси меҳмонларни кутиб олмайдими? Ўзим борардим. -Феруза ойна пардасини суриб мўралади. Беҳруз машинадан тушмаган. Ойнасини очиб бир қўлини чиқариб олибди.
—Мўраламай тезроқ чиқ. -деди овозида меҳр тўла эди.
—Ҳозир. -деди Феруза пардани тез ёпаркан. Уятдан юзи қизариб. —Қандай кўриб қолди экан-а? -телефонини ўчиргач чуқур нафас оларкан.
Кейин кўйлагига мос кичик картмонини олди. Ёнидаги кичик, бежирим қутини ҳам.
Ойнадаги аксига мамнун қараб қалб соҳибини олдига ошиқди.
—Ассалому алайкум.
—Ваалайкум ассалом. -Беҳруз ҳамон машинда саломга алик оларкан. Орқага ишора қилди қизга.
Феруза орқа ўриндиққа жойлашгач, қутичани узатди.
—Туғилган кунингиз билан Беҳруз ака. Бу мендан арсимас совға сизга.
—Раҳмат гўзалим. Аммо менга бундай совға шартмасди.
—Нималигини билмайсизку очиб кўринг.
—Ҳўпда жоним. -Беҳруз қутини очгач, иккида кумуш занжир чиқди. Занжирда Ф ва Б ҳарфлари бор эди. —Мени бўйним биттаку. Икта санжирни нима қиламан? -деди атай.
—Биттаси менгада. -Феруза дув қизарди.
—Бу исмимни бош ҳарфи Б деганими энди? -атай камгап қайлиғини гапга солиш учун Б ҳарфи борини олиб қутидан.
—Эй униси менга. Сизга мана буниси. -Феруза Беҳрузни қўлидан ўзига тегишлисини олди.
—Раҳмат, менга ёқди. Аммо мен сал бошқачароқ совға кутгандим.
—Вой. -Ферузани кайфияти тушиб кетди. Гўё Беҳрузга қиймати паст совға бергандек бўлди. —Тилла эркакларга мумкин бўлмагани учун, кумушидан олгандим. -деди мўлтиллаб.
—Нимааа? -деди Беҳруз ҳайрон. Кейин кулиб юборди. —Феруз мен сенингга совғангни қийматига қарайманми? Ҳафа қилдинг лекин. -деди росмана жиддийлик билан.
— Бошқача совға деганингизга....
—Мен мана буни назарда тутгандим. -Беҳруз кўзлари чақнаб қараркан. Кўрсаткич бармоғиние юзига икки марта текказди.
—Эйй бетасир. -деди Феруза юзини ёнга буриб.
Беҳруз юзидан ҳаё нури ёғилиб турган қизга меҳр билан қараб жилмайди.
—Илоҳим бахтига кўз тегмасин.
Деразадан мўралаб турган, Зебо қўзғалган машина ортидан дуо қилиб қўйди.
—Бу қиз ким экан? -Элдор, эшикдан кириб-кирмай, Беҳруз дўстини ёнидаги қизга қизиқсиниб қаради. —Синглиси бошқача эди.
Ўйланганча бир қошини учириб қўйиб, дўсти томон яқинлашди.
—Табриклайман дўстим.
—Рости телефонда гаплашганда ҳазиллашгансан деб ўйлагандим.
Беҳруз дўстини кўриб, ҳурсандлигини яширмади.
—Мен айтдимми? Бажараман.
Элдор қош қоқиб деди.
—Рости ҳурсанд қилдинг. -Беҳруз жилмайиб дўстини елкасига уриб қўяркан. Ферузага қаради. —Таниш дўстим. Бу бўлажак келининг, Феруза. Феруза бу энг яқин дўстларимдан бири раднойим. -Беҳруз бошқа йигитлар ҳам энг яқинларини шундай чақиришади. Кўча тилида. —Раднойим Элдор.
—Танишганимдан ҳурсандман Ферузахон. -Элдор мулозамат билан қўл узатди.
—Ассалому алайкум мен ҳам ҳурсандман. -Феруза қўлини Элдорга бермай кўксига қўйиб салом берди.
—Ваалайкум ассалом. -Элдор ҳеч кутилмаган ҳолатдан бироз ўнғайсизланиб, ҳавода муаллақ қолган қўлини туширди.
—Ҳафа бўлма ошна. Бу заводдан заказной чиққан.
Беҳруз дўстига ҳазил қилдида. Ферузага кўз сиқиб қўйди.
—Бизгаям битта заказ қилсанг бўларкан. -Элдор қизга бир қўр назар ташлаб қўйди.
Ферузани атрофга эътиборсиз нигоҳлари бошқача туйилди унга.
[Эрта тонг. Феруза хонадони.]
—Ассалому алайкум янга. Яхши дам олдингизми?
—Раҳмат яхши ўзингизчи? Туғилган кун қалай ўтди? Зўрми?
—Қайдааа. Бегона танимайдиган одамлар, бегона муҳит, ёқмади. -Феруза стол устидаги идишдаги олмадан олиб тишлади.
—Кеч келганиларга, туғилган кун чўзилди, Ферузага ёқибдими дебман.
—Чўзилишга-чўзилди. Аммо менга ёқмади. Беҳруз ака учун турдим. Бошқа бўлганда. Бир соат чидасам ҳам ҳарна эди.
Зебо жилмайди.
—Бир-бирингизга жуда моссизлар. Бир-бирингиз учун яралгандурсизлар шундан билинса керак.
Биз ҳам... -айёрона жилмайди.
—Нима сиз ҳам? Акам иккингизми? Вой сизлар, кондиционер билан пултидексизлар. Акам кондиционер сиз пулт. Сиз йўқ бўлсангиз акамдан ҳам фойда йўқ.
Ўзини гапига кулди Феруза. Зебо ҳам жилмайиб қўяркан.
—Яхши таъриф бўлди. Аммо мен биз ҳам тўйни белгилаб келдик демоқчи эдим.
Акангиз йўқ эди ҳаёлимда. -деди жилмаяркан.
[Бир ойдан сўнг]
—Эртага Беҳрузни тўйи. Ҳеч қандай учрашув, мажлис шунга ўхшаш нарсалар билан мени безовта қилманглар. -Элдор ёрдамчисига шундай деб соатига қаради.
—Тушунарли.
—Мен кетдим. Эртага келмайман. Корхонага ўзинг бош бўл.
—Ҳўп бўлади Элдор Самадович, яхши етиб олинг.
Ёрдамчиси ўзига керакли ҳужжатларни оларкан. Элдорни эшикгача кузатиб, ҳам қўйди.
—Яхшимисиз Феруза? Ҳаяжон йўқми? -кечки пайт маҳали. Зебо меҳмонларда ортиб, Ферузага ҳам вақт ажратиб кўнгил сўрашни унутмади. —Мен айтганларимни қилдингизми?
—Ҳа. -Феруза бироз уялиб бош эгди. —Янга мен қўрқяпман. -деди йиғламсираб.
—Ҳамма қўрқади. Сиз ўйланманг. Эртароқ ётиб дам олинг. Эртага кечгача тик оёқда юрасиз. Холингиз қурийди.
—Сизчи? Меҳмон кутиш билан овворасизку.
—Меники тўйгача, сизники тўйдан кейин. Эҳҳее келди-кетди роса бўлади. Шунга бугун ота уйингизда сўнгги кунингизни мириқиб дам олиб ўтказинг. Агар ҳаяжон ухлашга берса.
Меҳрибон янгаси охирида кулиб қўйди.
—Росдан уйқу келмаяпди.
—Ҳаракат қилинг.... майли мени қидиришяпти.
Зебо ташқаридан исми айтилиб чақирилгач, чиқиб кетди.
Феруза ўйланганча ёстиққа бош қўйди. Аммо кўз юмишга улгурмай, Беҳрузни қўнғироғи сабаб туришга мажбур бўлди.
—Нима қиляпсан? -деди Беҳруз салом-аликдан сўнг.
—Ухламоқчи эдим.
—Наҳот кўзингга уйқу келаётган бўлса. Мен эртани ўйлаб, ҳаловатим йўқолди... Феруузз, яна қизардингми қулупнайчам?
—Мен ҳам ухлолмаяпман. Янгам, дам олинг эрта кечгача чарчаб қоласиз деганди шунга...
Улар ана ўчираман, мана ўчирамиз деб, икки соат вақт ўтганини билмай қолишди. Ундан кейин ҳам истамайгина қўнғироққа якун ясалди.
—Дадаси... Дадаси. -Зебо ранги оқариб, эрини олдига шошиб келди.
—Тинчликми Зебо? Бунча ховлиқмасанг.
—Феруза...Феруза..
—Нима Феруза, чайналмай дангал гапир!
—Феруза йўқ. Йўқ..йўқолиб қолибди. -деди шалвираб.
—Нима деяпсан? Қаёққа йўқолади? -Ферузани акасини кўзлари олайиб деди.
—Куёв салонга борса йўқ экан. Тел...телефон қилишди.
—Бирга кетган дугоналаридан сўра. Ёлғиз кетмагандику. Кап-катта одам қаёққа йўқолади?
Шароф жаҳлдан қизариб кетди.
—Ҳалиги... қўл ювиш хонасига ўтган экан. Бир қиз йўл кўрсатиб кетган, анча қолиб кетибди. Куёв боргач, қўнғироқ қилибди. Маҳфуза шундан кейин қидирибди.
Зебо титраб, гапираркан. Шарофни тоқади тоқ бўлди.
—Уриб ўлдириб қўяман Зебо, дангал гапир чайналмай. -деди.
—Салондаги қиз ҳам, Феруза ҳам йўқ экан.
—Ер ютибдими уларни? Салон ходими қаерда экан. Манзилини билиб берсин Маҳфузага айт. Тез...
—У қиз янги ишчи экан. Синовда иккинчи кун экан. Ҳали маълумотлари йўқ экан. Беҳрузбек аллақачон суриштириб, бўлибди. -деди Зебо ваҳима қилиб.
—Топасанлар! Ўша ишчингни топиб бермасаларинг. Устингдан арз қилиб, судга ошираман. Агар бугун, кун қорайгунча Феруз топилмаса, мендан яхшилик кутмаларинг!
—Балки ходимни алоқаси йўқдур. Келин хоҳламагандур тўйни. Ўзи қочгандур.
Беҳрузни кўзлари қонга тўлди. Ахир эрталабда гаплашганди Ферузаси билан. Бахтиёр эдилар. Буям майли "келин хоҳламай қочгандир" деган гап Уни нафсониятига тегди.
Беҳруз қанча-қанча бўй қизларни орзуси эди ахир.
—Менга қара! -деди шу гапни айтган, салонга масъул шахслардан эркакни ёқасидан олиб. —Ўзингни шалтоғингни яшириш учун, мени хотинимга тухмат қилма! Суриштирмай ишга олгансан. Энди топасан ўша ҳодимингни.

ИФФАТ. - 951282879526
Кўзларини базўр очган, Феруза ўзини қаерда эканини аввал англамади.
Кейин бўлган воқеаларни миясида таҳлил қила бошлади.
Салонда ҳаяжонда оғзи қуриди. Сув сўраганда, ҳушрўйгина қиз унга бир стакан сув тутди.
Феруза тонгдан ҳаяжон босиб, томоғидан ҳеч нарса ўтмаганди.
Нонушта қилмаганди.
Пардози якунлангач, келин кўйлак кийиш олдидан, ҳожатхонага бориб-келишга қарор қилди. Сабаби қорни бошқача безовта қилаётганди....
Қўл ювиб бўлгач, чиқмоқчи бўлганда, кимдур оғзини беркитгани ёдида.
Шу билан мана ҳозир уйғонди.
Ҳеч нарсага тушунмас, юраги безовта бўларди.
—Ахир мени тўйим бўлиши керак эдику... Беҳруз акам...
Миясига чақмоқ ургандек бўлди. Хонадан чиқмоқчи эди эшик очилмади.
Дераза ёнига борганда, панжараларни кўриб, ҳафсаласи пир бўлди.
—Қаердаман ўзи? Нималар бўляпти? Мени ким олиб келди бу ерга. Тўйим...дадам. Акам... улар мени излашаётгандур. Беҳруз акам... қаердасизлар?
Феруза ваҳима босиб, деворга суяниб, қўллари титради. Минг ўйласа ҳам, ақли етмасди қандай келиб қолганига.
Ҳеч нарсани англолмай, боши қотаркан.
Ташқарида сув сўраганда, сурги дори бериб, четга ўтишига сабабчи бўлган қиз ўз ҳизмат ҳаққини талаб қиларди.


—Биз бунга келишмагандик! -табиий қошларидан асар ҳам қолмаган, қиз чимирилди.
—Шунисигаям жон десангчи. Юргандинг чириган салонда, аёлларни ҳорам тукини тозалаб. -келишув таклиф қилган эркак паст назар билан қаради.
—Ерга урмай гапиринг. Эркакда гап битта бўлиши керак эмасми? Менга қанча пул ваъда қилгандингиз? Бу ерда айтилган пулни 60%и экан.
—40%ини ўртада турганим учун олиб қолдим. Ҳамма жойда даллол ўз ҳаққини олади.
—Сиз... бундайга келишмагандик.
—Чакагингни юмиб кеетасанми? Ёки бу кеча меҳмоним бўласанми?
Эркак ўрнидан турганда, қиз ҳуркиб кетди. Бир сўз демай ташқарига отилди.

—Аллоҳим қандай одамларга рўпара бўлдим-а? Ишқилиб хато қилмаган бўлайда. Ростдан қиз ҳабардор эдимикан бундан?
Қиз ўйланганча ҳозиргина чиққан уйига қаради. Кейин қадамларини тезлатиб, у ердан узоқлашди.


—Даврон камераларни кўрдингизми? Шаҳар бўйлаб қидирув эълон қилинглар. Синглимни топишим керак. У онамдан ёдгоримиз. Бу нарса уйиштирилгани аниқ. Ўша қ....қни ўлдираман топилса.
Шароф асабий стол тепинди.
—Шароф ўзингни бос дўстим. Насиб қилса тез фурсатда топамиз. Ҳозир 21-арс. Теҳналогиялар замонидамиз. Албатта топилади.
Кошки бу аламзада акани ҳувурини босса.
Уларни кузатиб ўтирган Беҳруз ўрнидан туриб, Давронни олдига келди.
—Ўзи бирон-нима аниқладингизми? -деди қўллари асабийликдан титраб.
—Қизни шахсини аниқлашга ҳаракат қилишяпти. Агар топсак, Ферузани топишимизга бир қадам яқинлашамиз.
—Топилса қизни ўзим тавбасига таянтираман. -деди тишлари ғичирлаб.
—Ўзингизни босинг! Қонун турибди. Ўзимиз чора кўрамиз. -деди Даврон босиқлик билан Беҳрузни елкасини қоқиб қўяркан.
—Йўўқ, мен уларга кўрсатиб қўяман. Ким бўлишса ҳам. Беҳруз Бегзодивични тўйини бузишни бадали қандай оғир бўлишини.
Беҳруз асабий, чуқур-чуқур нафас оларкан. Бурун катаклари одатдагидан каттароқ очилиб, жаҳлдан юзлари қизариб турарди.
—Тинчлан Беҳруз. Ҳаммаси яхши бўлади. -анчадан буён, Шароф, ва Беҳрузни асабийлигини жим кузатиб ўтирган, Элдор дўстини олдига келиб, елкасига уриб қўйди.
—Қандай тинчланай Элдор қандай? Тўйим куни, келин йўқолди. Шу тинчланадиган ҳолатми сенингча?
Беҳруз асабий овоз тонини баландлатди.
Элдор хўрсиниб қўйди. Ҳозир нимадир деса, Беҳруз портлагудек турибди. Жим кузатгани маъқул.

—Шахси аниқланибди. -Даврон ёрдамчиси олиб кирган қоғозларга кўз югуртириб деди.
—Ким экан? -деди Беҳруз бўзариб, мушти тугилиб.
—Манзилини айт! -деди Шароф ўтирган жойида туриб, Давронга яқин келиб.
—Тинчланинглар.
—Ҳозир жуда спакойний вазиятдамизда. -Давронни чақиб олди Беҳруз.
—Даврон расмиятчилигингни йиғиштириб дангал гапир. Портлаб кетаман ҳозир.
—Яхши, бирга борамиз. Сизларни бу ҳолатингизда ёлғиз жўната олмайман. Кетдик.
Ҳаммаси Давронга эргашиб, маҳкамадан чиқишди.
Шароф, Давронни машинасига чиқди. Беҳруз, Элдорни машинасида келганди. Бирга йўлга чиқдилар.
—Мен Уни ўлдираман! Бошида турганни ҳам соғ қўймайман.
—Тинчлан Беҳруз! Ҳаммасини билайлик аввал. Балки...
—Бу ерда фитна бор. Балки деган гап қўшма! Биламан, Ферузга тақамоқчисан гапни. Мен Ферузни биламан. У жуда беғубор, пок қиз. Уни оғирлашгани аниқ.
Эшикка мушт туширди Беҳруз.

—Тинчлан Шароф, қўлларинг титраяпти. -деди Даврон асабийлашганидан қўллари титраётган дўстига.
—Тинчланолмайман! Синглимни топмагунимгача тинчланолмайман!
Улар кўрсатилган манзилга келганларида, эшик қулфлигини кўриб, тўхғиган асаблари баттар таранглашди.
—Одам қўямиз. Уйга кимдур келса бизга ҳабар беришади. -деди Даврон фойдасиз эшик қоқаётган ҳамроҳларига қараб.
—Эшикни бузамиз. -деди Беҳруз қаттиқ тепиш баробарида.
—Беҳруузз. -деди Даврон чуқур нафас оларкан. —Буниян жавобгарлиги бор. Ҳали Феруза бу қиз билан кетгани аниқмаску. Ҳовлиқманг!
—Менга қара! -Баҳруз, Давронни ёқасидан олиб, пишқирди. —Эртага хотинингни ўғирлаб кетаман. Кўрамиз қанча жим тура олар экансан. Таниш-билиш қилиб, бутун резпубликани оёққа тургазарсан.
Мен қандай ўзимни босай? Ҳозир Феруз билан тўйхонада ўтирган бўларди.
—Беҳруз ўзингизни босинг. -Шароф аста Беҳрузни қўлларини олиб, —Ферузани топамиз албатта. Кечирасан Даврон. Бу борада мен ҳам Беҳрузга қўшилмана. Эшикни бузиш кера

Қилган иши учун, ваъда қилинган пулни анча, яъни айтилганидан 40% кам олган қиз ғудранганча уйига қайтаркан. Подездга етай деганда. Ичларидан бит гала бўлиб чиқаётган эркакларни кўриб, дарахт панасига беркинди.
Шомдан ўтиб қолгани учун, уни пайқашга улгуришмади.
—Бўлди йигитлар асабийлашманг. Одам қўямиз эшиги тагига.
Улар бироз бахшлашиб, машиналарга ўтириб кетдилар.
—Энди уйга киролмайманми? -қиз асабий падездга қараб қўйди.

ИККИ КУНДАН СЎНГ.

—Нега чақиргандингиз мени? Ёки бирор янгилик борми? -Беҳруз маҳкамага келгач,ҳиссиз сўради.
—Қизга шаҳар бўйлаб қидирув бергандикку. У топилди. -деди Даврон. —Уйига келган нимасинидур олгани. Биз уни шунда қўлга туширдик.
—Қани У? -Беҳрузни томирида қон югургандек бўлди. Ўрнидан сапчиб турди.
—Тинчланинг. Уни сўроқ қилишяпти. Кейин гаплашсангиз бўлади. Шарофга ҳам ҳабар юбордик.
—Кутолмайман!
—Расмиятчилик. Ҳозир бизни ҳодим сўроқ қиляпти. Ундан кейин гаплашаверасизлар.
Беҳруз бетоқат, хонани айлана бошлади. Давлат ҳодими сўроқ қилгунча Шароф ҳам етиб келди.
—Ҳўш бирон нима аниқладингизми? -Даврон ҳамкасбидан сўраркан. Шароф ва Беҳруз ҳам уни оғзини пойлаб турарди.
—Қизни ҳаммасидан ҳабари бор эди. Мен шунчаки салондан чиқишига ёрдам бердим ҳолос деяпти. -деди йигит ҳаммага бир-бир кўз ташлаб.
—Бўлиши мумкинмас. Мени синглим юзимизга оёқ қўймайди. -деди Шароф асабий.
—Мен ҳозир ўша қ....қни ўлдираман.
Эшик таъраф юрган Беҳрузни, Даврон ушлаб қолди.
—Ўзингизга муаммо орттирманг! -деди вазминлик билан.
—Мен у билан гаплашишим керак.
—Гаплашамиз. Юринг, фақат қизишиб кетманглар. Уни айби бўйнига илинмагунча ҳудди сизлардек оддий фуқоро биз учун.
—Ҳей.... ... -Беҳруз сўкиниб, чиқиб кетди.
—Шароф. -деди Даврон ўйчанг турган дўстига.
—Мени синглим ундай қиз эмас! -деди Шароф ҳам ғазаби тошиб.
—Айтдимку ҳозир мени айбим йўқ. Шунчаки илтимосини бажардим деб. -қиз тепасида турган уч эркакга қараб, деди паст овозда.
—Ҳов манжалақи. Сен мени синглим ҳақда айтяпсан! У ундай қиз эмас. Тушундингми? -Шароф қизни бўйнидан бўғиб олди.
—Тинчлан Шароф! Шу ҳолингда ғалвангни оширганинг қолади. -Даврон қизни дўстини қўлидан озод қилди.
—Нега ишонмайсизлар? Синглингиз пахтамидики, мен осонгина уни кўтариб яширсам. Ўзи кетди.
Беҳруз ёнидаги столни бир тепди. Қиз қўли билан суяниб ўтиргани учун, чўчиб тушди.
—Ўчир овозингни ўлдириб қўяман ҳозир сени. -такрор урмоққа шайланган Шарофни яна Даврон ушлаб қолди.



—Нима қилмоқчисан? -кабинетида қўли билан бошини тияб ўтирган, Беҳруздан сўради Элдор.
—Билмадим. -Беҳруз оғир карвонлик билан, бошини ортга ташлаб кўзларини юмди. —Наҳот Феруз шундай қилган бўлса?
—Йўғэ. -Элдор стулга ўтириб жойлашди. —Ўзинг Уни заказной дегандинг. Яна кўринишидан ҳам ҳаёли қиз экани билиниб турганди. Ундай қизлар отаси, акаси, оиласини шаънини ўйлаб ҳатто севгисини ҳам пинҳон сақлайди. -деди атига бир марта кўрган. Шунда ҳам яхши тасурот қолдирган қизни эслаб.
—Билмадим бошим қотди. Анави қиз, Ферузага ёрдам берганман деяпти. Ишонай десам, мен билган Феруза бундай қилмасди.
Ишонмай десам, нега ҳалигача қайтмади?
—Ичингга шубҳа ўрмалаб кириб олишга улгурибдику. Қанчалик билардинг қизни? Ишонч қадри қанча? -Элдор дўстини тушунишга ҳаракат қилса ҳам, илк тасуротини ижобий қолдирган қизни қочиб кетганига ишонгиси келмасди.
—Билмадим. Бошим қотди. Жин урсин ҳаммасини!
Беҳруз столи устига тарақлатиб урди. Элдор Уни кузатиб ўтираркан. Миясида нималарнидур таҳлил қиларди.

—Дадаси бу иш нима бўляпти? Келин топилибдими? -деди Беҳрузни онаси Шаҳодат опа.
—Топилгани йўқ! Суриштиришяпти.
—Салондаги қизни топишибди дегандингизку. Сўрашмабдими қаердалигини?
—Топишибди. Сўрашибдиям. У қиз. "Мен билмайман! Қиз ўзи қочмоқчи эди. Мен чиқишига ёрдам бердим ҳолос" деганмиш. Бошқа маълумот олишолмабди ундан ҳам.
—Анаа! -Шаҳодат опани қошлари зумда чимирилди. —Мен айтгандим. Она тарбиясини олмаган қиз. Қандайлигини билиб бўлмайди деб. Дўстимни қизи деб, ёпишиб олдингиз. Беҳруз ҳам бир кўришда лип этиб илинди-қолди.
Демак қочган. Росдан қочмаганда қайтарди шу пайтгача. Ҳеч йўқ бир дараги чиқарди.
Тилини узайтирди Шаҳодат опа.

—Унчаликка бормагандир. Фол очаверма! -Шаҳодат опа эрига чимирилдию, индамади. Ҳали ўғли келсин. У билан гаплашади.
Кеч кириб, кайфияциз қайтган Беҳруз, овқат маҳали ҳам чеҳраси очилмади.
—Ўғлим келиндан ҳабар борми? -деди дадаси Қудрат ака.
—Йўқ! -деди Беҳруз бу мавзу очилгани кайфиятини янада тундлаштирар экан.
—Нега келин дейсиз? Ҳали келин бўлиб улгурмаганди. Қиз эмас, туз эканда бу. Эссиз севганинг бор экан. Нега ўғлимни умидлантирасан-а савил? Қанчасига ҳисоб бериб чиқяпман. Шу нарсалар деб, телефондан ҳам безиб қолибман. Шунча одамни ўйинчоқ қилди юзсиз.
—Ўзингдан-ўзинг ҳар бало деяверма! -Қудрат ака столга бир уриб, хотинига дўқ урди.
—Мен ростини....
—Ойиии. -яна гапирмоқчи бўлган, ойисини тўхтатди Беҳруз. —Илтимос шу мавзуни қўзғаманглар.
—Ўғлим мен...
—Ойи илтимос. -Беҳруз чарчоқ билан деди. —Мен кетдим. Қорним ҳам унчалик оч эмасди.
Столдан туриб кетган ўғлига бироз ичи ачишди ота-онасини.
Шаҳодат опа дастурхонларни йиғиб бўлгач, идишларини раквина олдига жойладида. Олдин Беҳруз билан гаплашиб олишни маъқул кўрди.
—Буларни кейин юваман. -фартугини ечиб, илгакка илди-да, ошхонадан чиқиб кетди.

—Дадаси бирон ҳабар борми? Ахир бугун учинчи кун. Наҳот топишолмаётган бўлишса.
Зебо ётоқда ўйчанг ўтирган эрини олдига ўтириб сўради.
—Ўша салондаги қиз Феруза ўзи қочишни хоҳлаганини, У шунчаки ёрдам берганини айтди. -деди қўллари мушт тугилиб.
—Ишонмайман! -деди Зебо бу гапдан бир қалқиб. —Ферузани мендан яширган ҳеч бир сири йўқ эди. Уни қочишга сабаби ҳам бўлмаган. Ахир У аллақачон, Беҳрузбекка кўнгил ҳам қўйиб бўлгандику...
—Бошим қотди Зебо. -деди Шароф ҳозирги ҳолатида ўзини жуда ожиз ҳис қилиб. —Мен синглимни асролмадим. Кеча тушимга онам кирибдилар. Нимадандур безовта. Балки бу Ферузани йўқолгани сабабдур.
—Қаерда экан-а бу қиз? Беозор, бировни дилини оғритмаган қиз эди. Кимни нима қасди бор экан бу қизгинада? Ишқилиб жони соғ бўлсин!
Зебо иложсизликдан, қайнисинглисини эслаб кўзлари ёшланди.
Бу хонадонга тун, уйқусизлик, узун бўлиб келганди.
Бошқа хонада, отаси юрагини ҳовучлаб янгилик кутарди.

—Ўғлим ухламадингми?
Беҳруз қимирловчи стулида ўйчанг ўтираркан, онасини овози келди.
—Келаверинг ойи, уйғоқман! -деди.
Шаҳодат хонага киргач, ётоқ четига ўтирди.
—Ўғлим сен билан гаплашиб олишимиз керак.
—Ойи яна Феруза мавзуси бўлса....
—Жим бўлинг дема. Жим бўлмайман. Нега тушинишни истамаяпсизлар. Бу қиз тўйни хоҳламаган-у, кетган. Сени, оиласини, бизни оилани шанини эмас, қаёқдаги орзу ҳавасини устун қўйган. Одамлар гап қиляпти. Сен қасдма-қасдига ҳам тезда уйланишинг керак.
—Ойи Феруз ундай қиз эмас! -Беҳрузни қони қайнаб, тишлари орасидан базўр гапирди.
—Эйй лақма бўлма! Ана терговда, салондаги қиз айтибдику ҳақиқатни. Йўқ нарсани қандай ишонч билан гапириш мумкин? Сизла....
—Ойи ёлғиз қолдиринг, илтимос сиздан. -деди Беҳруз илтижо билан. —Эртага бафурча гаплашайлик. Ҳозир миям портлаб кетай деяпди ҳозир. -Беҳруз амаллаб гапга якун ясади.
Беҳруз онаси чиқиб кетгач, ҳам анчагача ўйланиб ўтирди. Туриб муздек сув ичдида, кейин ўзини ётоққа отди.
Ҳали кўзларига уйқу инмасдан, телефонига қўнғироқ бўлди.
—Ало... -деди қайта-қайта бўлган қўнғироққа жавоб бериб.
—Ҳа куёв бола тўйлар муборакми? -мазаҳ қилгандек.туйилди, Беҳрузга.
—Кимсан! -деди йигитга, овози жаҳл билан.
—Феруза билан шакар ойини ўтказаётган Уни ошиғи.
Беҳруз телефонни жаҳл билан сиқди.
—Феруз қаерда? Тола сочига тегинсанг сени ўзим ўлдираман.
—Кечирасан! Сени ҳафа қиладиган ҳабарим бор. Феруза аллақачонмени қучоғимда.
—Ўлдираман сени. -ғазабланди Беҳруз. —Ферузага тухмат қиляпсан.
—Телефонни ўчиряпман. Тухматми-йўқми? Ҳозир сенга исботини жўнатаман.
Телефон ўчди. Ортидан "телеграмга кир" деган смс ҳабар келди.
Беҳруз қизиқмайгина телеграмга кирди. Янги профилдан бир нечта ҳабар келибди. Беҳруз кириб кўрса аммаси расм. Очишга босдию, зум ўтмай, мияси карахт бўлиб қолди. Сабаби ибосиз расмлар бор эди бир нечта.



"ФЕРУЗА"
Кун билан тун ҳам аҳамиятини йўқотгандек, саноқда ҳам адашдим. Неча кундан буён шу ердаман билмайман.
Дераза ойналарни синдириб, ғалва кўтарганим учун, мени деразиси йўқ. Паталокка яқин жойда бир портичкаси бор хонага олиб кириб қўйишди. Ундан тушаётган ним ёруғлик, қуёшми, ёки свет ёруғими англолмайдиган даражада миям карахт бўлиб қолганди.
Менга ортиқча зуғм қилишмайди. Бир ёши каттароқ аёл бор. Юзига ниқоб тақиб олганку, мен қомати, ва кўзи атрофидаги ажинларидан ёши катта экан таҳминга келганман.
Шу аёл менга егулик олиб келади. Хожатга олиб бориб келади.
Бир оғиз гапирмайди.
Менда ҳар хил ўй-ҳаёллар бу вақтда томоқдан луқма ўтармиди?
Иштаxaсиз, ҳеч нарса егим келмайди. Ухлашни ҳам хоҳламайман.
Ора-орада бир-икки марта менга қандайдур укол қилишди. Менимча бу ухлатадиган дори эди.
Қачон-қандай ухлаб қолганимни, қанча вақт ухлаганимниям билмайман.
Шу уйқудан кейин, қорним ғулдираб, овқат талаб қилади.
Жуда бўшашиб, холсиз ўлигини судраган одамдек, хонани айланаман.
—Мени нега бу ерда ушлаб туришибди? Сабаби нима? -дедим бир кун, тирноқларимни олиб қўяётган аёлга. Девор таталаб, улар синиб қонаб кетганди.
Аёл бир қараб, қўйдию, жавоб бермади. Уни кулранг кўзларида бирон бир маъно уқолмадим ҳам.
—Ёрдам беринг илтомос. Мендан яқинларим ҳавотир олишяпти. Сизниям фарзандларингиз бордур. -дедим ишини тугатиб, чиқиб кетаётгандан қўлларига чирмашиб.
Менга бир қарадида, қўлини силтаб, тортиб олди. Индамай чиқиб кетди. Мен умидсиз бурчакка ўтирганча тиззаларимни қучдим.
Дадажоним, нималар қиляпти экан? Мен ҳақимда ёмон гумонда бўлмасалар бўлди.
Акамчи? Уларни ишончини оқлай дердим доим. Аммо....
Қийналиб кетдим. Улар мен ҳақимда нималарни ўйлашаяпти экан.
Беҳруз акачи? Мендан ранжимадилармикан?
Тўйимиз куни йўқ бўлиб қолганим Уларга салбий таъсир ўтказмадимикан?
Кўзларимда думалаб тушган ёшим, бу хонадаги менинг ҳамроҳим.
Шу туриш ухлаб қолибман. Кимдур "Уйғон" деб елкамга туртди. Бошимни кўтарсам, қўриқчи эркак. Бу эркакни ҳам юзида ниқоби бор. Ҳеч юзини кўрмаганман. Дағал овози эса, қулоқларимга ўрнаб қолган.
Хонага кирмаса ҳам, эшик олдида анави холага бир нималар дерди кириши олдидан. Шундан ўрнаб қолган.
Ўзинг ҳисобида адашган нечадур кунлар давомида фақатгина бир овозни эшитсанг. Уйқингда ҳам танийдиган даражага бориб қолар экансан.
—Тур кетадиган пайтинг келди. -деди яна бир туртиб, бу гапдан сапчиб ўрнимдан тураман деб, увишган оёқларим панд бериб қайта ерга қадалдим. Лекин буни аҳамияти йўқ. Муҳими мен оиламга қайтаман...

Мени маҳалламиз бекатига ташлаб кетишди. Қадамларимни қанчалик тезлатишга уринсам ҳам, чалмашиб кетарди.
Кун кеч кириб қолган бўлса, ҳам қоронғу, салқин хонада ўтираверганимга қуёш бошимни қиздиргандек бўларди.
Уйга кирганимда ҳовлимизда жимжитлик. Соат нечи бўлди экан?
Кунга қараб, таҳмин қилсам, дадам ва акам шом маҳали келардилар уйга.
—Янгаа. -дедим. Бақирдим деб ўйлагандим. Аммо овозим жуда паст ва заиф чиқди. —Янга.
—Ким? -ошхонадан фартук тақиб чиққан янгам мени кўриб қотиб қолди. —Феруза? -оёқ яланг ёнимга югуриб келиб мени қучди. —Аллоҳга шукур соғ-омон экансиз. Қаерларда эдингиз-а?
Юз-кўзимга қараб, қайта қучдилар.
—Янга жуда чарчадим. -дедим ўзимни ортга олиб, гарчи сўрайдиган нарсаларим кўп бўлса ҳам. —Ювиниб ҳам олсам яхши бўларди. -ҳудди мендан ноҳуш ҳид келаётгандек ийманиб.
—Юринг ичкарига, сизга ҳаммомни тайёрлаб бераман. -деди янгам ҳам тўзғиган сочларимга қараб. —Дадажон билан Шароф акам келгунча ювиниб олинг. Сиз билан гаплашадиган гаплар бор. Сиз тоза кийимларингизни олиб чиқинг. -дедилар.
—Раҳмат янга. -дедим кўзларим ёшланиб. Келишимдан ёқамдан олиб, чанғилласа бўларди. "Бизни шарманда қилдинг" деб. Аммо янгам жуда яхши аёллар. Меҳрибон.
Ювиниб чиққанимдан кейин, ошхонга, янгамни олдига кирдим.
—Дадамлар қачон келарканлар? -дедим бу пайтда аллақачон, кун ўз ўрнини тунга бўшатиб берганди.
—Муҳим мажлислари бор экан. Шунга кеч қоламиз дейишганди эрталаб акангиз.
—Келганимни айтмадингизми?
—Йўқ, ҳозир мажлисдалар, телефонлари очиқ бўлади. Қайтишда акангиз ўзи қўнғироқ қилади. Шунга қараб, дастурхон тайёрлайман.
—Мендан ҳафа эмасмилар?
—Жуда ҳавотир олишди.
—Меҳрибонларим. -кўнглим бузилди. Давлатим отам, суянчим акамни жуда соғиниб кетдим.
—Ҳўш энди айтинг Феруза қаерда эдингиз? -янгам оҳиста сўрадилар.
—Билмайман. -дедим ҳиссиз. Росдан ҳам билмасдим.
—Бу қандай бўлди? Қандай қилиб, ғойиб бўлиб қолдингиз.
—Ўша куни... -янгамга ўша кундан буён бкшимдан ўтказганимни борича айтиб бердим.
—Бугун қўйиб юборишдими? -деди янгам ўйчанг.
—Ҳа шундай. Ҳая янга, Беҳруз ака...Улардан ҳабариз борми? Мен ёқолгач, нима қилдилар.
—Ферузаа ҳалиги...
—Нима янга? -уларни юзидаги ифодадан яхши ҳабар эшитмайдигандек туйилди.
—Беҳруз...Бугун уни тўйи. Уйланяпти. -дедилар бўлиб-бўлиб.
Мени танам музлаб кетди.

—Бўлиши мумкин эмас! -дедим пичирлаб, ахир Беҳруз ака мени яхши кўрардилар. У нигоҳлар, у эътибор, самимий сўзлар ёлғон бўлиши мумкин эмас.
—Феруза... -янгам елкамга қўлларини қўйдилар.
—Ахир янга, қандай қилиб? Шунчалар осонми? Кечиш... ўрнимга бошқа топилиши. Ахир... -боғзимга оғриқли йиғи тиқилди.
—Беҳрузбек анча ҳаракат қилди сизни топишга. Акангиз билан тенг югурди. Аммо уч кун олдин дадаси қўнғироқ қилиб, ўғлини уйлашаётганини айтди.
Биз учун ҳам бу кутилмаган гап бўлди. Нимаям қилолардик? Сиз йўқсиз, анави салондаги қиз ҳам, ўз хоҳишингиз билан кетганингизни. У шунчаки қочишингизга ёрдам берганини айтибди терговда.
—Нимаа? -ҳайратландим. Мен қандай қилиб қочишим мумкин? Ахир мени ўғирлашдику.
Ахир мен....
Ўрнимдан туриб, ташқарига отилдим.
—Феруза қаёққа? Шошманг! -янгамни чиқириғини эшитдим-у, ортимга қарамадим.
Дарвозадан чиқдим. Кўчада фақат ҳар сим ёғочда нур таратаётган чироқлар бор эди ҳолос.
Албатта ҳозир айни кечки овқат маҳали. Ҳамма уй-уйида.
Мен эса пиёда Беҳруз акани маҳалласига йўл олдим.
Гоҳ югураман. Ўпкам тиқилиб нафас олишга қийналсам, бироз қадамимни секинлайман.
Яна кеч қолмай, деб югураман. Югурган пайтим оёқларим чалмашиб икки-уч бор йиқилиб ҳам тушдим.
Нега ҳаёт бундай қилди? Нега тақдирим бундай бўлди?
Кўз ёшларим юзимни ювар экан. Рўпарамда турган дарвозага қараб, ўксиндим.
Кичик эшиги очиқ. Ундан чиқаётган овозлардан, тўйдан қолган яқинлари анча экани кўриниб турарди.
—Кечирасиз? -дедим машинадан тушиб, қўлида каропка кўтариб кириб кетаётган йигитга. —Мен-менга Беҳруз акани, чақириб бера оласизми? -дедим тутилиб.
—Беҳруз акани? -у менга ҳайрон қаради. Ювингач, сочларимни қуритмагандим ҳам.
Нам сочларим югурган пайтим тўзғиб кетган. Тиззаларим йиқилганим учун, қонаб, мовий ранг кўйлагимни лозимини тиззаси қизариб, кир бўлиб кетган бир аҳволдаман.
—Илтимос. -дедим такрор. Ўз овоз тонимга ўзим ачиниб кетдим.
—Ҳўп! Лекин сиз кимсиз? Ахир бугун Беҳруз акам уйлан....
—Биламан! Чақириб беринг илтимос. Феруза....Феруза келди денг илтимос. -дедим ялингудек.
— Феруза? Сиз...сиз тўй куни қочиб кетган келинмисиз? -деди йигит ҳайрат билан қараркан.
Ҳўрлигим келди. Мен ҳақимда шундай ўйлашяптими?
Йигитга жавоб беролмай, йиғлаб юбордим.
Аҳволимга ачиндими? Мендан жиркандими? Ҳар қалай, қайта савол бермади.
"Мен ҳозир" дедию кириб кетди.



—Амма, Амма қаердасиз? -йигит шошиб кириб аммасини қидирди.
—Ҳа келдингми? Мен айтганимни олиб келдингми тўйхонадан?
Бу аёлларни ҳаёли қаердая. -Шаҳодат опа нолий кетди. Керакли нарсалари тўйхонада қолгани учун, қариндош аёлларни эътиборсизликда айблаб.
—Амма ташқарида...
—Нима ташқарида? -жиянини бежо кўзларига шубҳаланиб қаради.
—Дарвоза олдида, тўйда ғойиб бўлган келин... Феруза бир аҳволда турибди. -деди атрофга бир қараб қўйиб.

—Нимаа? Нега келибди? Эндиям йўқолиб кецин шунча пайт йўқ бўлган ерига. -деди Шаҳодат опа асабийлашиб. —Нега биттаю-битта ўғлимни тўйи тинч ўтмайдия. Биринчисини кетиб бузганди, иккинчисини келиб бузмоқчими? Бекорларни ўйлабди. -Шаҳодат опа ичидаги гапларини алам билан гапирди. -Сен чиқиб айт. Йўқолсин! Беҳрузни унуцин. Бор тез.
—Ҳўп амма. -жияни аммасини важоҳатидан чўчиб, шошиб чиқиб кетди.

Умид билан кўзларимни дарвозага тикиб турар эканман. Анча вақтдан кейин, бояги йигит чиқди. Ва мен томон тез кела бошлади. Аммо мени кўзларим Уни ортида эди. Беҳруз акани кутаётгандим.
Лекин чиқмадилар.
—Менга қаранг. Тез бу ерда кетаркансиз, ростиям кетинг. Бўлмаса аммам сизни шарманда қилади аниқ. Ўзизга жабр бўлади.
—Беҳруз акага мен келганимни айтдингизми? Менга уларни чаиқириб беринг илтимос. -дедим зориқиб.
—Тушунинг бундай қилолмайман. Ниятингиз нима ўзи? Ўзингизку, кетган, энди нимага эришмоқчисиз? -деди менга ёмон қараб.
—Йўўқ мен кетмадим! Мени ўғирлашди. Буни Беҳруз акага айтишим керак. Мен улардан кечиб кетмаганимни айтишим керак. -дедим овозим йиғлаганим учун қалтираб, ва баландроқ чиқиб.
—Тушунсангизчи... энди бу аҳамияциз. Беҳруз ака бошқа қизга уйла....
—Менга қара! -йигит гапини тугатмай, Беҳруз акани ойиси чиқди. Менга нафрат билан қараб, ёнимга келиб, елкамдан силтаб ушлади. —Ўғлимни бир марта шарманда қилганинг етмадими? Нега келдинг яна юзсиз? -дедилар қаттиқ гапириб.
—Мен... Беҳ-Беҳруз а-ка... тў-йи-миз...
—Ҳее дудуланмай ўл фоҳиша. Иффациз. Ўғлим сендан кечиб бўлган. Унга юзига оёқ қўйиб, қочиб кетиб, бошқани қўйнига кирган, юзсиз номуссиз аёл керакмас. Тез йўқол бу ердан. Акангга телефон қилдим.
Уяциз синглингни олиб кет деб.
Тур уйимдан нарёқда кутиб тур. Бор йўқол.
—Илтимос холажон. -дедим титраб,мен ҳақимда нималарни ўйлашаяпти булар? Ахир мен ундай қиз эмасдимку.
Бу ерга келишим хатодур биламан. Аммо мен Беҳруз акани яхши кўраман. Улар мен ҳақимда бундай ўйлашларини истамайман.
—Кет дедим сенга юзсиз...
Мени итариб ташладилар. Натижада йиқилиб тушдим. Ўзи шилинга тиззаларим оғриқ берди. Кўзларим ёшланди. Нега бунча хўрлик?
—Ойии... -қадрдон овоздан бошимни кўтардим. Дарвоза ёнида Беҳруз ака турардилар. Оппоқ спорт кийимида, аслида бундай кийим тўй ўтгач, келин олдига киришдан олдин кийиларди. Баттар йиғлаб юбордим.

Давоми бор.

#Иффатгрдил

Комментарии

Комментариев нет.