216-қисм Муаллиф: Наргиза Усанбоева - Йўқ қуримаган, кўп. Кўраверасан, энди. - Ким у? Топганингиз артистлардек бўяниб олган, қари олабўжи бўпти. Юзини ювса, танимай қолсангиз керак, - пичинг қилди Малика. 💞 💞 💞 Камрон ТВ каридорида секин, аммо нафрат билан гапиряпти: - Нега телефон қилдинг? Ўзинг танимайдиган одамни ҳақорат қилганими? Ўлса, ўлиги ортиқ сендан. - Ўша танимаганимни танимоқчиман. Ким у? – сўради Малика. - Чаросдан ҳам аввал топишиб олганмидингиз? Нечтаси бор ҳаётингизда? - Айтдим-ку, кўраверасан, энди... - Ким деяпман, сизга? Кечаю кундуз биргамисиз ўша билан? - Сенга ҳисоб бермайман. Ишинг бўлмасин! - Камрон алоқани узиб, асабийлашганча хонасига кириб кетди. 💞 💞 💞 Дилором опа ва Комил ака овқатланиб ўтирибди. - Эшитганим заҳоти юрагим ортига тортиб кетди. Ўлиб-нетиб қолса... Худо бир асрабди, - ёқасини ушлади Дилором опа. - Зилола кўрмабдими, шу ёстиқни? - Бошида турганди деганмуш. Зокиржоннинг ўзи узум едираман деб ёнига ўтирибди-да, ёндаги ёстиқни Гулининг бошига қўйган экан. - Гули бошини қимирлатган бўлса, қулаганда... - Бошини қимирлата олмайди-ку, - деди Дилором опа. - Бошини ҳам қимирлата олмайдими? – даҳшатга тушиб деди Комил ака. - Йўқда. Мен нега куйиниб ётибман. Алига унга қараб ўтиргандан фойда йўқ. Яхшиси, қудаларингизга айтиш керак, ўзлари олиб кетиб қарасин. Нима бўлса, ўша ёқда бўлсин. Қўрқади одам... Бошини ҳам қимиралата олмайдиган касалнинг юзи ёстиқ билан ёпилиб ўлиб қолса, текшир-текширни кўринг кейин... Алининг энди ўзи боши балодан чиқди. - Рост. Худо бир асрабди. Агар бир нарса бўлса, эшитган, кўрган одам ҳам аниқ қотиллик деб ўйларди. Менам бўлсам шунақа ўйлардим. - Мен гапирсам, ёмон кўрасизлар, - деди Дилором жонланиб. - Менам бир нималарни ўйлайман. Сизам гапиринг Алига. - Кейин Али кўриб қолибдими, Гулини? - Ҳа. Нафаси қайтиб, хушидан кетиб бўлган экан, - ваҳима билан айта бошлади Дилором опа. - Али зўрға ўзига келтирган. Эрталаб Зилола опа ўзи текшириб, дори-дармон қилган. - Худо бир асрабди, Гулини. - Гулиниям, Алиниям, бизниям асраган. Агар бир гап бўлса, ҳозир яна тергов бериб ётган бўлардик. Нима бўлсаям, ўз ота-онасининг ёнида бўлсин. - Тўғри. Бугун борсак, айтамиз. - Бормоқчимисиз? - Шунча воқеа бўлибди, бормаймизми? – ҳайрон бўлди Комил ака. - Бориш керак, айтиш керак ота-онасига... - Айтамиз унда... Дилором опа айтганлари амалга ошаётганидан ғурурланиб қўйди. 💞 💞 💞 Самира ёлғиз ётибди. Оёғи гипс. Атрофга аланглайди. Ҳеч ким йўқ. Кейин бақира бошлади: - Буви, бувии-и-и! Бўйнини чўзиб ташқарига қарамоқчи бўлди. Ҳеч ким кўринмади. - Буви! 217-қисм Раънонинг овози эшитилди: - Ҳа... Аввал қадам товушлари эшитилди, кейин эшик очилиб, Раъно кўринди: - Чақирдингми, Самира? - Бувим қани, Раъно опа? - Қўшни чақирганди. Ҳозир келадила. Нима демоқчи эдинг? - Сувсадим, опа... - Ҳозир бераман. Раъно чиқиб кетди. Ошхона томон кетаётганида, телефони жиринглади. Экранида “Малика” деган ёзув чиқди. - Ало? - Раъно яхшимисан? - Малика қалайсан? Имрон яхшими? - Яхши. Ўзинг-чи? - Яхши. Нима гаплар? - Нима қилдинг Раъно, суриштирдингми? – сўради Малика. Раъно ҳайрон бўлди: - Нимани суриштираман? - Кеча айтдинг-ку, анув хотин танишдай кўриняпти, деб. Ҳозир Камрон ака билан гаплашдим, у хонимга гард юқтиргиси келмайди. - Йўғ-е, ростдан ҳам биргамикан? - Бирга-ку, кўрдинг-ку. Жўртага ёши катта, чиройлимас деб гапирдим. Пинагиниям бузмади, - йиғлагудек бўлиб деди Малика. - Роса ўзига қаратиб олибди-да. - Каттароқ кўрингани билан чиройлида, Раъно. Ичим куйиб кетяпти. Артистлардек макияж қилган. Ўзига қараб юрадиган хотинга ўхшаяпти. Билмадингми, кимлигини... - Тўғрисини айтсам, мен уни ўзимни кундошимга ўхшатдим, - ортиқ яшириб тура олмади Раъно. - Расм бўлганига иккиландим. Маликанинг овозида таажжуб сезилди: - Қайси кундошинг? - Даврон акани олдинги хотинига. Журналист бўлган-ку. Шунга ўхшатдим. 💞 💞 💞 Малика ошхонада Имроннинг оғзига овқат солиб гапиряпти: - Журналист бўлса, аниқ ўша. Камрон акам билан бирга ишласа керак-да. Лекин сира ишхонасидаги расмларда аввал кўрмаганман. - У телевидениеда ишламайди. Радиода ишлайди, - деди Раъно. - Эрга тегмаганми? - Йўқ-да... Маликанинг юзи буришиб кетди: - Бўлмаса, аниқ Камрон акамнинг бошини айлантирган. - Менам шунақа деб ўйлаяпман, - деди Раъно ўзини ўйлаб. - Энди нима бўлсаям Камрон акангни қўйиб юбормайди. Шунинг учун эринг билан алоқангни уз. Кечирма. Бир умр куйиб ўтасан, агар. Мана, Даврон акам ҳалиям унутмаган. Кеча атай сен ташлаган расмни кўрсатдим. Гезариб кетганини кўрганингда эди. Рашкдан кўзлари чиқиб кетай деди. У шунақа аёлки, эркаклар унутолмайдиган... Маликанинг кўзлари ёшга тўлди. Ўғлининг оғзига зўрға овқат солди: - Болам етим бўлиб қоладими? - Наилож, отаси ўйламаяпти-ку. Ажраш, барибир у аёл эрингни ўз ҳолига қўймайди. Менинг ҳам тинчим йўқ-ку, мана... - Камрон акамга у биринчи эрига ҳам кўз сузиб юраркан десам, айнирмикан? - Жиннимисан? – жаҳли чиқди Раънонинг. - Даврон акамни аралаштирма. Уйимда жанжал бўлиб кетмасин, тағин. Ўзи шундоғам қизи баҳона икки куннинг бирида уйда. - Вай уйингга келадими? - Қизини олиб кетгани келади-да. Ҳозир ҳам қизи шу ерда... Маликанинг қошлари чимирилди: - Сен ҳали уни қизига қараб ўтирибсанми? 218-қисм - Болада нима айб? Ёмон гапириб, Даврон акамни ўзимдан совутмай дейманда... - Раъно-о-о, илтимос эрингдан менга ўша хотиннинг телефон рақамини олиб бер. - Нима қиласан? Барибир у эрингни қўйиб юбормайди, - “иш”ни ўзининг фойдасига ҳал қилмоқчи бўлиб деди Раъно. - Ажраш эринг билан. Бўпти, қайнонам чақиряпти. Малика гаплашамиз. - Бўпти... - Малика кўзларига ёш тўлганча боласига овқат берди. 💞 💞 💞 Али таксидан тушиб, уйи томон юрди. Уйга кирганидан залдан овоз эшитилганига ҳайрон бўлди. Али ҳайрон бўлиб залга юради. Залда Зокир ака, Комил ака, Дилором опа ўтирибди. Зилола хола ширинликлар қўйиш билан овора. - Ассалому алайкум, - ҳаммаси билан кўришиб чиқди. Кейин Зокир акага қаради: - Хуш келибсизлар. Уйдагилар яхшими? Ойим келмадими? - Йўқ, ўзим келдим. Али Зилолага қаради: - Меҳмонлар учун нимадир бошладингизми? - Шарт эмас, болам, - деди Дилором опа. - Кетамиз. Зокиржонга кечаги воқеани айтгандик. Гулини олиб кетмоқчи. Алининг авзойи ўзгарди: - Ойи, нега айтдингиз, хавотирга қўйиб. Зокир ака уҳ тортди: - Юрагим орқага тортиб кетди. Хаёлимга келмаганди. Худо асрабди. Агар Гулига бир нима бўлса, менам ўлиб қолардим. Зокир ака оғир ютинди. Ўзидан хафа бўлди. - Бўлди, ўтиб кетди, - овутди Али. - Ўйламанг. Шукр, Гули яхши. Зилола уколларини қиляпти. - Нима бўлгандаям, Гулининг ота-онаси ёнида бўлгани яхши, - қатъи деди Дилором. - Сен ишда бўласан. Зилола ҳам кечаси ёнида ўтира олмайди. - Ҳозирча уйдаман, ойи. Гулига ўзим қараб тураман, - қаршилик қилди Али. Дилором Алига норози қаради: - Нега қайсарлик қиласан, касал қараш эркакнинг иши эмас. Нега шуни тушунмайсан? - Мен қарамаяпман-ку, ойи, Гулига. Зилола қараяпти. Даволаяпти, массаж қилаяпти, керакли нарсаларни едиряпти. Қишлоққа борса, нима бўлади? - куйиниб деди Али. - Қайнонамнинг ўзи ҳали қаровчига муҳтож. Шифохона узоқ, массажчи йўқ. Тузалиши орқага сурилади, Гулининг. Алининг гапидан кейин ҳамма ўйланиб қолди. - Бу томонини ўйламабмиз, - деди охири Комил ака. - Агар қишлоқ Гули учун яхши бўлса, қаршилик қилмасдим. Аммо ҳозир унга шу ер яхши, - гапида давом этди Али. - Зилола энг яхши қаровчи. Гулига қарашдан бошқа иши йўқ. Қишлоққа борса, фақат ётадими, Гули? Сал ўзига келсин. Ҳеч бўлмаса, қўллари, боши ишласин. Кейин майли бир қишлоқда, бир уйда яшар... Дилором хўрсинди. - Кечагидек бўлса-чи? – деди кейин. 219-қисм - Энди хушёр бўламиз ойи. Дарс бўлди, бизга. Унинг ёнига ҳеч нарса қўймаймиз. Илтимос, мени аросатда қолдирманг. Гули қишлоқда бўлса, хавотир билан ишлолмайман. Қишлоққа қатнайманми, кейин? – овози титраб кетди Алининг. Дилором ҳам индамай қолди. 💞 💞 💞 Сардор офисдаги диванда ўтирибди. Телефонда Камрон гаплашяпти. - Келаси ҳафта ҳар куни тўй бор сизга. Ҳеч бирини қайтармай олдим. - Алига-чи? – деди Камрон. - Али акам ҳам ол деди. Лекин ҳозирча буюртма йўқ. Сизга қиз топиш керак, деганди Али ака. Борми, бирор танишингиз? Ё Али акамнинг тўйи йўқ кунлари Лазакат опам билан чиқаверасизми? - Тўйга чиқадиган қиз танишим йўқ-да. Лазокат билан чиқиб турарман... - Бўлмаса, Али акам билан маслаҳатлашинг, - деди Сардор. - Бирорта қиз айтар. Агар танишлари бўлса, ўзим гапалашавераман кейин. - Али ўзи тўй олмаяптими, ё ўзи тўй эгалари сўрамаяптими? – хавотирланди Камрон. - Орада анча танаффус бўлди, яна эфирга ҳам чиқмаяпти, - тушунтирди Сардор. - Шунга дарров буюртма камайди. Ўзи шунақа, бошловчилар қаердадир кўриниб турса, тўйи кўп бўлади. Бўлмаса, йўқ. - Эфирга чиқмаётганини менга айтмаганди. Гаплашай-чи? - Гаплашинг. Тўйниям, қизниям ҳал қилинг, - тайинлади Сардор. 💞 💞 💞 Меҳмонлар кетган. Зилола идишларни ювяпти. Али залдан олиб келиб беряпти. - Ўзим олиб келаман, Али ака овора бўлманг, - деди хижолат бўлиб Зилола. - Бекор ҳам ўтирибман-ку, уйда. Аслида сизни Гулига қарашга ёллаганман. Сиз меҳмон кутишларниям бажаряпсиз, - деди Али ошхонадаги стулга ўтираркан. - Қийин эмас-ку, бу ишлар. - Қийналмаётган бўлсангиз бўлди. Лекин-чи... бир томондан сизни турмушга тайёрлаяпман. Сизда янги оилага кўникиш инстинктини ривожлантиряпман. Бунинг учун менга пул тўлашингиз керак, - ҳазиллашди Али. - Ҳали шунақа деб берган пулингизни олиб қўйсангиз эди... - Ҳа, 100ни қайтариб оламан, гапни шунга оборяпман-ку... Иккаласи кулди. - Мен барибир бермайман, пулга жуда қаттиқман., - деди Зилола ҳазиллашиб. - Бўлди, куёвдан ундираман, - деди Али. - Турмушга тайёрлаганман, дейман. Онасига сут пули берганингиздек, менга турмушга тайёрлов пули беринг, дейман. Иккаласи яна кулди. - Куёв ҳам сиздек ёш турмушга тайёрловчини кўриб, рашки қўзиб қайтиб кетса керак... – бўш келмади Зилола ҳам. Али ҳам кулди. Кейин Гули ётган эшик томон ҳадик билан қаради. 220-қисм Зилола Алига синчковлик билан қараб деди: - Бу ёқда Гули сизни рашк қилиб қолса... - Гулининг рашки ўҳ-ҳўўў... Бутун дунёни ёндиришга етадиган рашки бор... - Сиз-чи? Сизам рашк қиласизми? - Мени рашким икки дунёга ўт қўйса керак... – Али кулди. - Зилола унга маҳлиё бўлиб қараб қолди: - Барибир Гулига осонмас, сизнинг ошиқ мухлисларингиз кўп. Менам мухлисман. 💞 💞 💞 Гули ётган хона. Гули Али ва Зилоланинг ҳамма гапини эшитиб ётибди. Уларинг кулиб, эркин гаплашаётганидан, рашки келди. Қовоғи осилиб кетди. - Унда рашк қилиши аниқ, - деди Али. - Лекин ҳалиги... сизга ошиқ куёвга “Бўлажак келин менинг мухлисим ҳам бўлган” десам борми? Зилоланинг кулгани эшитилди. - Уйимда ааааанча яшаган, бошимни айлантирмоқчи бўлган, айланмаган бошим десам... – деди Али. - И-и-и-и, бу нима деганиз? – кулиб деди Зилола. - “Ошиқ мухлисларингиз кўп, менам мухлисман”, дедиз-ку. Ҳали айлантиришингиз мумкин-да. - Али ака, ашаддий мухлисингиз эдим, мухлислик мени аввал уйингизга, кейин қалбингизга етаклади”, деб қолсангиз... – қаҳ-қаҳ отди Али. - Бўлди қилинг... Мана шу капгир билан бир тушираман! – деди Зилола эркин. Тапир-тупур қадам товушлари, Алининг ва Зилоланинг кулгани эшитилди. Гулининг юрагига олов тушгандек бўлди. - Менга уйланмасангиз, калтаклайман, деб капгир билан қувган”, дейман куёвга... – ҳазиллашди Али. - Ўлдираман! Қачон уйланинг дедим? Шу пайт Али югуриб, Гули ётган хонага кириб келади, кулиб эшикни ёпиб турди. Эшикнинг нариги томонидан Зилола очмоқчи бўлиб итарди. Али кулиб зўрға гапирди: - Эшикни ортидан итариб жон сақлаганман, “Ҳужум қилган дейман”, куёвга... Зилоланинг завқ билан кулгани эишитил ди.Гули рашкдан йиғлаворай деб, кўзлари ёшга тўлди. 💞 💞 💞 Даврон йўл четида турибди. Кафияти йўқ. Кўз олдига кечаси Раъно кўрсатган расм келади. Лазокат ва Камронинг бирга тушган расми. Ичида ўзига ўзи гапирди: - Қаердан топган Раъно у расмни? Асабийлашганидан сўрамабман, ҳам. Тунда ўша эркакнинг машинасида тушибди. Қаёққа борди, экан? Али билан тўйга борарди. Бу эркак билан.... Даврон хўрсинганча машиналарга қаради. Кейин яна уни хаёл олиб қочди: - Бу хотиннинг бунақа сайёқ юришига Самиранинг тарбияси нима бўлади? Она бўлиб, ўйлармикан, у қизини? Унинг бунақа тунда эркакларнинг машинасида юрганини кўрганлар эртага Самирага қанақа муносабатда бўлишади? Яхши оила сўраб келармиди? Онанинг бунақа юришини кўрган қиз ўзини қандай тутади?
221-қисм
Даврон уҳ тортди. Ичида ўзига ўзи қарор берди: - Самирани унга бермаслигим керак. Онамнинг ёнида бўлгани яхши. Бунақада қизимнинг тарбиясини бузади. Бермайман! Самира бир ҳафта менда, бир ҳафта сенда туради, дейман... Чидаса, шу. Чидамаса, суд орқали бўлса ҳам талашаман!
💞 💞 💞
Гули ухлаб ётибди. Зилола кетган. Али ётоқхонанинг бир четида ноутбукини ёқиб, яширган жойидан ҳалиги флешкани олди. Ноутбукка улади. Секин, Гулига қараб-қараб видеони кўрди: машина йўлда кетяпти. Светафор ёнди, Алининг машинаси... Алининг видео таъсирида юзида даҳшат акс этди. Гулига қараб, кўзлари ёшга тўлди. Ўзига ўзи пичирлади: - Уни шу кўйга мен солдим. Мен уни тўшакка михладим. Мен уни 1-гуруҳ ногирони қилдим. Мен уни шу азобларга гирифтор қилдим. Алининг кўзларидан ёш оқди. Унсиз йиғлади. - Мени деб у гапиришдан, юришдан, ҳаракатланишдан маҳрум бўлди... – деди ичида ўзига ўзи. - Мени кечир, Гули... Кечир, қора кўзим... - Али секин Гулининг ёнига келди. У беозоргина ухлаб ётибди. Али кўзлари ёшга тўлиб уни кузатди. Раҳми келиб, деди: - Уни ташлаб қўйишга ҳаққим йўқ. Уни қайта оёққа туриғизишим шарт. Шу ҳолга солган менми, энди мен қарашим шарт...
💞 💞 💞
Малика Имрон билан ётибди. Имрон ухлаяпти. Малика бедор. Телефонини қўлига олиб, Камроннинг профилига кирди. Янги расм қўйилган: Камрон ва Лазокатнинг бошқа расми... Маликанинг юзи тундлашди. Кўзлари ёшга тўлди.
💞 💞 💞
Тонг. Малика эрталабдан фотосалондан чиқди. Қўлида конверт. Асабий, шошиб уйи томон кеяпти. Қадам ташлаши, юришидан ҳам жаҳлда эканлиги билиниб турибди. У шаҳдам қадамлар билан уйига кириб келди. Унинг кўчадан келганини кўрган Саодат хола ҳайрон бўлди: - Эрталабдан қаёққа бориб келяпсан? Малика индамай, тўғри ўғли ухлаб ётган хонага ўтиб кетди. Каравот устига конвертни жаҳл билан ташлади. Телефонини олиб, фейсбукка кириб кўрди. Кейин конвертни очди: Камрон ва Лазокатнинг расмлари! Камрон профилига қўйган расмларни Малика фотосалонда чиқартириб келганди. У расмларни каравотга ёйиб қўйди ва фейсбукка кириб жонли эфир қилди: - Ассалому алайкум, азиз юртдошлар. Мен... мен тўлиб кетганимдан шу видеони қилишга мажбур бўлдим. Мени эрим... машҳур телебошловчи Камрон Воҳидов. У... охирги пайтда мен ва боласини ташлаб, бизга қарамай қўйди.
222-қисм
Малика ухлаб ётган Имронни ҳам видеога олди. Кейин гапида давом этди: - Анчадан буён онамникида яшаяпман. Қизларга суяги йўқлиги боис, бизга вақти йўқ. Кеча ҳам уйга келиб уришиб кетди. Энди ростмана менга билдириб юрармиш, қизларга севги изҳор қилармиш, хоҳласа уйланармиш. Яна мени туҳмат қиляпти деб ўйламанг. Мана... - Малика йиғламсираб каравот устидаги Лазокат ва Камроннинг расмларини видеога олди. - Бу охирги топгани шекилли. Билишимча, ёнидаги аёлнинг ҳам эри йўқ. Оиламнинг бузилишига сабабчи бўляпти. Мен оилам тинч бўлишини истайман. Қаерга мурожаат қилсам, бўлади? Нима қилсам бўлади? Илтимос, менга маслаҳат берила. Малика видео мурожаатини тугатиб, каравотга ўтириб, йиғлади.
💞 💞 💞
Сардор ўрнида ётибди. Қўлида телефон. Янгиликларни, видеоларни кўриб ётибди. Бирдан қошлари чимирилди. Ваҳимали сарлавҳа турарди: “Машҳур тележурналист Камрон Воҳидовнинг рафиқаси ведомурожаат билан чиқди!” - Нималар бўляпти, тавба? Қора пиарми, бу? – деди пичирлаб Сардор. Сардор видеони кўрди, энсаси қотди: - Жинними, бу хотин? Лазокат опа билан тўйдан қайтаётганда тушган-ку. Камрон акани шарманда қилибди-ку. Сардор дарҳол Камронга телефон қилди: - Ало? Ассалому алайкум. Ака, яхши дам олдингизми? - Ва алайкум ассалом. - Турдингизми? - Нималар деяпсан, Сардор? – деди Камрон. - Мен жонли эфирдан чиқдим. Вақтли турганман. Соат ўн бўляпти-ку. - Мен учун энди тонг отди-да. Мен сизни ҳам артистларга ўхшаб тушгача ётасизми, тўйдан кейин дебман-да. - Эрталабки янгиликларда чиқаман-ку. Тўйга борсам ҳам ишга келишга мажбурман. - Ака, энди сизнинг ҳам админстраторингизман, - деди Сардор. - Сўраб қўяй дедим. Янгамнинг видеомурожаати қора пиарми? - Қанақа янганг? Қанақа видеомурожаат? – ҳайрон бўлди Камрон. - Хабарингиз йўқми? Ё бошқа аёлми, у? Камрон Воҳидов деб гапирди. Расмда ҳам сиз эдингиз... Шунга...
Камроннинг кўзлари катта-катта бўлди. Яна видеога қаради. - У... охирги пайтда мен ва боласини ташлаб, қарамай қўйди, - дерди Малика йиғламсираб. Камроннинг титраб, юзи қизариб кетди.
💞 💞 💞
Малика битта хонага қамалиб, бошини ушлаб ўтирибди. Кўриниши девонавор. Телефони жиринглади. Малика телефонига қараб, Камрон экинлигини кўриб, қўрқиб кетади. Кўтармади. Қўллари қалтираб телефонни олиб, овозсиз тизимга ўтказди. Камрон қайта-қайта телефон қилди. Малика ҳар телефон қилганида кўзлари катта бўлиб, қўрқиб кетди. Охири телефон жим бўлди. Аммо сал ўтмай эшикдан Саодат хола телефонда гаплашиб кириб келди: - Менинг хабарим йўқ, Камронжон. Ўзим ҳам тушунмаяпман, буни нима жин уряпти. Мана, келдим, ёнига. Бераман. Саодат хола телефонини Маликага тутди. Малика қўрқиб кетди. Ўзини орқага тортди. - Камрон қиляпти? Нега телефонига жавоб бермадинг? – деди Саодат хола. Малика қўрқибгина олди: - Ало? - Нима қилдинг, сен? Жинни бўлганмисан? Хушинг жойидами? Малика индамади. - Эшитяпсанми? Нега индамайсан? Ало? – деди Камрон. - Ало? – овози чиқмай деди Малика. - Бу қилиғинг билан нимага эришмоқчисан? Мен майли, Лазокатнинг номини ҳам ёмонга чиқарганингни биласанми? Нега бунақасан? - қизишиб деди Камрон. - Нима қилишим керак эди? Оиламни сақлашим керак-ку. - Оилангга нима бўлганди? Мен сенга кет деганмидим? Мен сенга бирор нима қилдимми? Олиб ташла, видеони ҳозироқ. Ол! - Сизга нима қилсангиз мумкин, менга мумкин эмасми? - Малика, асабимга ўйнама, - деди деди Камрон тутақиб. - Мен нима қилдимки, ўзингни ўзинг шарманда қилиб видеомурожаат қилиб ўтирибсан? Калланг ишлайдими? Ахмоқ! Ҳозироқ ўчир деяпман, сенга. Камрон алоқани узди. Малика йиғлаб, телефонидан интернетга кирди.
💞 💞 💞
Нигора йиғлаб ўтирибди. Ёнида фаррош кўринишида Зебо ҳамдард. - Кечаси уйқум, кундузи ҳаловатим йўқ. Энг алам қилгани шуларнинг бир икки бўлсин, дедим. Яхшилик қилай дедим. Улар эса менга туҳмат қиляпти. Ҳатто, битта қариндошимиз “Ўзингга пул керак бўлган бўлса, шунақа йиғиб олгансан”, дейди. - Гапларга парво қилманг, - деди Зебо. - “Ит ҳурар, кавон ўтар”... Ўтиб кетади ҳали бу кунлар ҳам. - Ўттиз беш миллион ҳазил пулми, опа? Қаердан топиб бераман. Ойлигим 3 миллион бўлса... - Мендан ҳам хато ўтди. Пулни йиғганингиздан кўп сақлатмай, дарҳол нақд қилдирсам, бўларкан. Ҳозир фирибгар-хаккерлар ҳатто виза карталардан долларни ечиб олаётганмуш. - Битта қариндошим, агар ростдан бошқа биров ечиб олган бўлса, ички ишларга ёзиб бер дейди.
224-қисм
Зебо қўл силтади: - Фойдаси йўқ. Бир танишимни югургани, йўл кира сарфлаб қатгани қолди. Тополмайди, ички ишлар. Улар хонасидан чиқмаса, техникани хаккерлардек билмаса, қаёқдан топсин? Ёзиб овора бўлманг. - Бўлмаса, нима қилай? Қандай тўлайман, бўйнимдаги бу пулни? – кўз ёшларини артиб деди Нигора. - Билмасам Нигорахон. Лекин ички ишларга ёзиб, вақтингизни, пулингизни кетказиб юрманг. Қариндошларингиз тушунар... Биринчи бегоналарникини оз-оздан узиб оласиз-да, энди. Менам ёрдам қилгим келяпти. Фаррошнинг ойлигини биласиз-ку... Нигора Зебони қучоқлади. - Раҳмат, далда бўлиб турганингиз учун ҳам...
💞 💞 💞
Лазокат ишхонада ўтирибди. Телефонда гаплашяпти. Бироз асабий. - Нималар деяпсиз? Ҳеч нарсага тушунмаяпман. - Интернетга кирмадингми? Ошиқларингнинг аёллари устингдан шикоят қилиб чиқибди-ку. Шарманда. Шунақа ишларни қилаётганингда Самирани ўйламайсанми? Тенгдошлари устидан кулади, келажагига, руҳиятига таъсир қилади, демайсанми? – бақирди Даврон. - Қанақа ошиқ? Қанақа аёл? Ўйлаб гапиринг. Қизиқмисиз? – умуман тушунмади Лазокат. - Ўйлаб, видеони кўриб телефон қилдим сенга. Билиб қўй, шу ишингда давом этсанг, Самирани сендан тортиб оламан. - Нима? Нималар деяпсиз? – чидаб тура олмай, бақира бошлади Лазокат ҳам. - Ниятингиз шумиди? Шунинг учун олиб келмаяпсизми? Бир нимани режа қилиб юрганингизни билгандим. - Мен ҳеч нарсани режа қилганим йўқ. Ҳаммасини ўзинг бошлаяпсан. Мендан бошқа одам ҳам шундай қиларди. Шунчаликка бордингми? - Мен ҳеч нарса қилмадим. Ўзингиз икки кунга деб олиб кетиб олиб, келмадингиз. Энди бермайман деяпсиз. Айтиб қўяй, асабимга тегаверсангиз, менам кўрсатмайман боламни. - Нима? Кўрсатмасликка ҳаққинг борми? Шу ишларингдан кейин оналик ҳуқуқингдан маҳрум қилмаганимга шукр қил. - Оғзингизга қараб гапиринг. - Ростдан ҳам ўйлаб кўраман, Лазокат. Агар ўзингни йиғиштириб олмасанг, Самирани тортиб оламан ёки сен билан қанча яшаса, мен билан ҳам шунча яшайдиган қиламан. - Пўписа қилманг менга. Ўзимни йиғиштирмай нима қилибман, мен. Туҳмат қилишни бас қилинг. Мен билан ишингиз бўлмасин, билдингизми? – тутаб диди Лазокат ва телефонини жаҳл билан ўчирди. - Тавба, тавба... Нима бўлган бу кишига, а? Хонада ўтирган ходима унга қаради: - Лазокат опа, видеони кўрмабсиз шекилли. Сизга айта олмай ўтиргандим. Сизни кўрсатишган. Лазокатнинг кўзлари катта-катта бўлди: - Нима?
💞 💞 💞
Каридор. Камрон каридорда юриб телефонда Сардор гаплашяпти. Ўта тушкун ва асабий. - Сен шунақа ишларга аралашиб юрасан-ку, менинг умуман каллам ишламаяпти. Нима қилай? – сиқилиб деди Камрон. - Қачон бунақа ишга аралашдим, ака? – деди Сардор. - Биринчи марта сиз билан бўляпти. Менинг ҳам бошим қотган.
225-қисм
- Ўйла, ҳар қалай менга ўхшаб шокда эмассан-ку. Янгангга ўчир дедим, ўчирди. - Ўчирганининг фойдаси йўқ-да, тарқаб бўлди-да. - Шунга зиқ бўляпман-да. Уф-ф-ф... - Битта йўли, аёлингиз яна ўзи чиқиши керак, мен адашибман, улар шунчаки тўйларда бирга бошловчилик қиларкан, деб... – деди Сардор. - Ҳозир ишда туриб унга буни уқтиролмайман. Бундан баттар бир нима қилиб қўйиши мумкин. - Ҳа, уни ёнида туриб бирга тайёрлайсиз-да. Оилангиз тинчлигини айтасиз, - малаҳат берди Сардор. - Уф-ф-ф, бу қандай шармандалик-а? Туш кўраётганга ўхшайман. - Нега унақа қилди, ўзи кеннайим... - Рашкчи ўта... – деди Камрон. - Ёмонда бу-у-у... Бирдан карьерангизга таъсир қилади. Лазокат опага тўй эгаси бақирганида бирдан бир ҳафта тўйлари йўққа чиқувди. Бизни одамлар ҳамма нарсага ишонади-да. - Шунга асабийлашиб кетяпман-да. Ҳозир мен нима демайин, барибир қоралашади. - Ҳа, ёмони шу. Али ака билан ҳам маслаҳатлашайлик-чи? Бирор нима қилармиз, ака. - Тезроқ қилайлииик... – зиқ бўлиб кетди Камрон.
💞 💞 💞
Малика, Саодат хола, Имрон ва маҳалла раиси, котиби, психологи, участка нозири ҳаммаси меҳмонхонада ўтирибди. Малика йиғлаяпти. Участка нозири телефонига видеога оляпти. Маҳалла раиси насиҳат қиляпти: - Ҳар қандай вазиятда ҳам биз бормиз. Чиқмайсанми, маҳаллага? Маҳаллада катта бўлган қиз бўлсанг, бегона эмассан. Битта ўйламай қилган ишингни деб, мен вазирликдан гап эшитдим. Улар ҳам мутахассис юборишмоқчи. - Маҳаллани қўйинг, менинг гапимни олмаяпти-ку, бу, - деди Саодат хола. Бир бало бўлган бунга. Бўлмаса, Камронжон келди. Кеча ҳам келди, Имронни кўрсатмайман, деб туриб олди, бу. Рашк кўзини кўр қилиб қўйган. Тележурналист бўлганидан кейин қизлар билан эфир оборади. Шулардан рашк қилади-да. Иш-ку бу, деб мен тушунтира олмаяпман. Ҳалиям куёвим яхши экан. Бошқа одам бўлса, аллақачон ажраб кетарди. - Сиз ўзингиз бўлсаям чиқмабсиз-да, Саодатхон. Бу иши эрининг обрўйига ҳам яхши эмас. Малика, эрингни ўйламадингми? - Профилида турган расмни кўриб чидолмадим-да, - деди Малика. - Куёвнинг бирор ким билан гаплашганини, ёзишганини кўрганмисан? Ё бирортаси тинчингни бузганми? – сўради яна маҳалла раиси. Малика йўқ дегандек бош чайқади. Саодат хола ўрнига жавоб беради: - Йўқ жойдан рашк қилади. Камронжон телевизорда янгиликлар оборади журналист қизлар билан. “Ана бир-бирига қаради, бир-бирига қараб гапирди”, деб асабга тегади. Бир-бирига қараб гапирмай, тескари қараб гапирсинми, у бечоралар ҳам... Малика яна йиғлади.
💞ДИЛ СЎЗЛАРИ💞
ҚАРО КЎЗИМ.
216-қисм
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
- Йўқ қуримаган, кўп. Кўраверасан, энди.
- Ким у? Топганингиз артистлардек бўяниб олган, қари олабўжи бўпти. Юзини ювса, танимай қолсангиз керак, - пичинг қилди Малика.
💞 💞 💞
Камрон ТВ каридорида секин, аммо нафрат билан гапиряпти:
- Нега телефон қилдинг? Ўзинг танимайдиган одамни ҳақорат қилганими? Ўлса, ўлиги ортиқ сендан.
- Ўша танимаганимни танимоқчиман. Ким у? – сўради Малика. - Чаросдан ҳам аввал топишиб олганмидингиз? Нечтаси бор ҳаётингизда?
- Айтдим-ку, кўраверасан, энди...
- Ким деяпман, сизга? Кечаю кундуз биргамисиз ўша билан?
- Сенга ҳисоб бермайман. Ишинг бўлмасин! - Камрон алоқани узиб, асабийлашганча хонасига кириб кетди.
💞 💞 💞
Дилором опа ва Комил ака овқатланиб ўтирибди.
- Эшитганим заҳоти юрагим ортига тортиб кетди. Ўлиб-нетиб қолса... Худо бир асрабди, - ёқасини ушлади Дилором опа.
- Зилола кўрмабдими, шу ёстиқни?
- Бошида турганди деганмуш. Зокиржоннинг ўзи узум едираман деб ёнига ўтирибди-да, ёндаги ёстиқни Гулининг бошига қўйган экан.
- Гули бошини қимирлатган бўлса, қулаганда...
- Бошини қимирлата олмайди-ку, - деди Дилором опа.
- Бошини ҳам қимирлата олмайдими? – даҳшатга тушиб деди Комил ака.
- Йўқда. Мен нега куйиниб ётибман. Алига унга қараб ўтиргандан фойда йўқ. Яхшиси, қудаларингизга айтиш керак, ўзлари олиб кетиб қарасин. Нима бўлса, ўша ёқда бўлсин. Қўрқади одам... Бошини ҳам қимиралата олмайдиган касалнинг юзи ёстиқ билан ёпилиб ўлиб қолса, текшир-текширни кўринг кейин... Алининг энди ўзи боши балодан чиқди.
- Рост. Худо бир асрабди. Агар бир нарса бўлса, эшитган, кўрган одам ҳам аниқ қотиллик деб ўйларди. Менам бўлсам шунақа ўйлардим.
- Мен гапирсам, ёмон кўрасизлар, - деди Дилором жонланиб. - Менам бир нималарни ўйлайман. Сизам гапиринг Алига.
- Кейин Али кўриб қолибдими, Гулини?
- Ҳа. Нафаси қайтиб, хушидан кетиб бўлган экан, - ваҳима билан айта бошлади Дилором опа. - Али зўрға ўзига келтирган. Эрталаб Зилола опа ўзи текшириб, дори-дармон қилган.
- Худо бир асрабди, Гулини.
- Гулиниям, Алиниям, бизниям асраган. Агар бир гап бўлса, ҳозир яна тергов бериб ётган бўлардик. Нима бўлсаям, ўз ота-онасининг ёнида бўлсин.
- Тўғри. Бугун борсак, айтамиз.
- Бормоқчимисиз?
- Шунча воқеа бўлибди, бормаймизми? – ҳайрон бўлди Комил ака.
- Бориш керак, айтиш керак ота-онасига...
- Айтамиз унда...
Дилором опа айтганлари амалга ошаётганидан ғурурланиб қўйди.
💞 💞 💞
Самира ёлғиз ётибди. Оёғи гипс. Атрофга аланглайди. Ҳеч ким йўқ. Кейин бақира бошлади:
- Буви, бувии-и-и!
Бўйнини чўзиб ташқарига қарамоқчи бўлди. Ҳеч ким кўринмади.
- Буви!
217-қисм
Раънонинг овози эшитилди:
- Ҳа...
Аввал қадам товушлари эшитилди, кейин эшик очилиб, Раъно кўринди:
- Чақирдингми, Самира?
- Бувим қани, Раъно опа?
- Қўшни чақирганди. Ҳозир келадила. Нима демоқчи эдинг?
- Сувсадим, опа...
- Ҳозир бераман.
Раъно чиқиб кетди. Ошхона томон кетаётганида, телефони жиринглади. Экранида “Малика” деган ёзув чиқди.
- Ало?
- Раъно яхшимисан?
- Малика қалайсан? Имрон яхшими?
- Яхши. Ўзинг-чи?
- Яхши. Нима гаплар?
- Нима қилдинг Раъно, суриштирдингми? – сўради Малика.
Раъно ҳайрон бўлди:
- Нимани суриштираман?
- Кеча айтдинг-ку, анув хотин танишдай кўриняпти, деб. Ҳозир Камрон ака билан гаплашдим, у хонимга гард юқтиргиси келмайди.
- Йўғ-е, ростдан ҳам биргамикан?
- Бирга-ку, кўрдинг-ку. Жўртага ёши катта, чиройлимас деб гапирдим. Пинагиниям бузмади, - йиғлагудек бўлиб деди Малика.
- Роса ўзига қаратиб олибди-да.
- Каттароқ кўрингани билан чиройлида, Раъно. Ичим куйиб кетяпти. Артистлардек макияж қилган. Ўзига қараб юрадиган хотинга ўхшаяпти. Билмадингми, кимлигини...
- Тўғрисини айтсам, мен уни ўзимни кундошимга ўхшатдим, - ортиқ яшириб тура олмади Раъно. - Расм бўлганига иккиландим.
Маликанинг овозида таажжуб сезилди:
- Қайси кундошинг?
- Даврон акани олдинги хотинига. Журналист бўлган-ку. Шунга ўхшатдим.
💞 💞 💞
Малика ошхонада Имроннинг оғзига овқат солиб гапиряпти:
- Журналист бўлса, аниқ ўша. Камрон акам билан бирга ишласа керак-да. Лекин сира ишхонасидаги расмларда аввал кўрмаганман.
- У телевидениеда ишламайди. Радиода ишлайди, - деди Раъно.
- Эрга тегмаганми?
- Йўқ-да...
Маликанинг юзи буришиб кетди:
- Бўлмаса, аниқ Камрон акамнинг бошини айлантирган.
- Менам шунақа деб ўйлаяпман, - деди Раъно ўзини ўйлаб. - Энди нима бўлсаям Камрон акангни қўйиб юбормайди. Шунинг учун эринг билан алоқангни уз. Кечирма. Бир умр куйиб ўтасан, агар. Мана, Даврон акам ҳалиям унутмаган. Кеча атай сен ташлаган расмни кўрсатдим. Гезариб кетганини кўрганингда эди. Рашкдан кўзлари чиқиб кетай деди. У шунақа аёлки, эркаклар унутолмайдиган...
Маликанинг кўзлари ёшга тўлди. Ўғлининг оғзига зўрға овқат солди:
- Болам етим бўлиб қоладими?
- Наилож, отаси ўйламаяпти-ку. Ажраш, барибир у аёл эрингни ўз ҳолига қўймайди. Менинг ҳам тинчим йўқ-ку, мана...
- Камрон акамга у биринчи эрига ҳам кўз сузиб юраркан десам, айнирмикан?
- Жиннимисан? – жаҳли чиқди Раънонинг. - Даврон акамни аралаштирма. Уйимда жанжал бўлиб кетмасин, тағин. Ўзи шундоғам қизи баҳона икки куннинг бирида уйда.
- Вай уйингга келадими?
- Қизини олиб кетгани келади-да. Ҳозир ҳам қизи шу ерда...
Маликанинг қошлари чимирилди:
- Сен ҳали уни қизига қараб ўтирибсанми?
218-қисм
- Болада нима айб? Ёмон гапириб, Даврон акамни ўзимдан совутмай дейманда...
- Раъно-о-о, илтимос эрингдан менга ўша хотиннинг телефон рақамини олиб бер.
- Нима қиласан? Барибир у эрингни қўйиб юбормайди, - “иш”ни ўзининг фойдасига ҳал қилмоқчи бўлиб деди Раъно. - Ажраш эринг билан. Бўпти, қайнонам чақиряпти. Малика гаплашамиз.
- Бўпти... - Малика кўзларига ёш тўлганча боласига овқат берди.
💞 💞 💞
Али таксидан тушиб, уйи томон юрди. Уйга кирганидан залдан овоз эшитилганига ҳайрон бўлди. Али ҳайрон бўлиб залга юради. Залда Зокир ака, Комил ака, Дилором опа ўтирибди. Зилола хола ширинликлар қўйиш билан овора.
- Ассалому алайкум, - ҳаммаси билан кўришиб чиқди. Кейин Зокир акага қаради: - Хуш келибсизлар. Уйдагилар яхшими? Ойим келмадими?
- Йўқ, ўзим келдим.
Али Зилолага қаради:
- Меҳмонлар учун нимадир бошладингизми?
- Шарт эмас, болам, - деди Дилором опа. - Кетамиз. Зокиржонга кечаги воқеани айтгандик. Гулини олиб кетмоқчи.
Алининг авзойи ўзгарди:
- Ойи, нега айтдингиз, хавотирга қўйиб.
Зокир ака уҳ тортди:
- Юрагим орқага тортиб кетди. Хаёлимга келмаганди. Худо асрабди. Агар Гулига бир нима бўлса, менам ўлиб қолардим.
Зокир ака оғир ютинди. Ўзидан хафа бўлди.
- Бўлди, ўтиб кетди, - овутди Али. - Ўйламанг. Шукр, Гули яхши. Зилола уколларини қиляпти.
- Нима бўлгандаям, Гулининг ота-онаси ёнида бўлгани яхши, - қатъи деди Дилором. - Сен ишда бўласан. Зилола ҳам кечаси ёнида ўтира олмайди.
- Ҳозирча уйдаман, ойи. Гулига ўзим қараб тураман, - қаршилик қилди Али.
Дилором Алига норози қаради:
- Нега қайсарлик қиласан, касал қараш эркакнинг иши эмас. Нега шуни тушунмайсан?
- Мен қарамаяпман-ку, ойи, Гулига. Зилола қараяпти. Даволаяпти, массаж қилаяпти, керакли нарсаларни едиряпти. Қишлоққа борса, нима бўлади? - куйиниб деди Али. - Қайнонамнинг ўзи ҳали қаровчига муҳтож. Шифохона узоқ, массажчи йўқ. Тузалиши орқага сурилади, Гулининг.
Алининг гапидан кейин ҳамма ўйланиб қолди.
- Бу томонини ўйламабмиз, - деди охири Комил ака.
- Агар қишлоқ Гули учун яхши бўлса, қаршилик қилмасдим. Аммо ҳозир унга шу ер яхши, - гапида давом этди Али. - Зилола энг яхши қаровчи. Гулига қарашдан бошқа иши йўқ. Қишлоққа борса, фақат ётадими, Гули? Сал ўзига келсин. Ҳеч бўлмаса, қўллари, боши ишласин. Кейин майли бир қишлоқда, бир уйда яшар...
Дилором хўрсинди.
- Кечагидек бўлса-чи? – деди кейин.
219-қисм
- Энди хушёр бўламиз ойи. Дарс бўлди, бизга. Унинг ёнига ҳеч нарса қўймаймиз. Илтимос, мени аросатда қолдирманг. Гули қишлоқда бўлса, хавотир билан ишлолмайман. Қишлоққа қатнайманми, кейин? – овози титраб кетди Алининг.
Дилором ҳам индамай қолди.
💞 💞 💞
Сардор офисдаги диванда ўтирибди. Телефонда Камрон гаплашяпти.
- Келаси ҳафта ҳар куни тўй бор сизга. Ҳеч бирини қайтармай олдим.
- Алига-чи? – деди Камрон.
- Али акам ҳам ол деди. Лекин ҳозирча буюртма йўқ. Сизга қиз топиш керак, деганди Али ака. Борми, бирор танишингиз? Ё Али акамнинг тўйи йўқ кунлари Лазакат опам билан чиқаверасизми?
- Тўйга чиқадиган қиз танишим йўқ-да. Лазокат билан чиқиб турарман...
- Бўлмаса, Али акам билан маслаҳатлашинг, - деди Сардор. - Бирорта қиз айтар. Агар танишлари бўлса, ўзим гапалашавераман кейин.
- Али ўзи тўй олмаяптими, ё ўзи тўй эгалари сўрамаяптими? – хавотирланди Камрон.
- Орада анча танаффус бўлди, яна эфирга ҳам чиқмаяпти, - тушунтирди Сардор. - Шунга дарров буюртма камайди. Ўзи шунақа, бошловчилар қаердадир кўриниб турса, тўйи кўп бўлади. Бўлмаса, йўқ.
- Эфирга чиқмаётганини менга айтмаганди. Гаплашай-чи?
- Гаплашинг. Тўйниям, қизниям ҳал қилинг, - тайинлади Сардор.
💞 💞 💞
Меҳмонлар кетган. Зилола идишларни ювяпти. Али залдан олиб келиб беряпти.
- Ўзим олиб келаман, Али ака овора бўлманг, - деди хижолат бўлиб Зилола.
- Бекор ҳам ўтирибман-ку, уйда. Аслида сизни Гулига қарашга ёллаганман. Сиз меҳмон кутишларниям бажаряпсиз, - деди Али ошхонадаги стулга ўтираркан.
- Қийин эмас-ку, бу ишлар.
- Қийналмаётган бўлсангиз бўлди. Лекин-чи... бир томондан сизни турмушга тайёрлаяпман. Сизда янги оилага кўникиш инстинктини ривожлантиряпман. Бунинг учун менга пул тўлашингиз керак, - ҳазиллашди Али.
- Ҳали шунақа деб берган пулингизни олиб қўйсангиз эди...
- Ҳа, 100ни қайтариб оламан, гапни шунга оборяпман-ку...
Иккаласи кулди.
- Мен барибир бермайман, пулга жуда қаттиқман., - деди Зилола ҳазиллашиб.
- Бўлди, куёвдан ундираман, - деди Али. - Турмушга тайёрлаганман, дейман. Онасига сут пули берганингиздек, менга турмушга тайёрлов пули беринг, дейман.
Иккаласи яна кулди.
- Куёв ҳам сиздек ёш турмушга тайёрловчини кўриб, рашки қўзиб қайтиб кетса керак... – бўш келмади Зилола ҳам.
Али ҳам кулди. Кейин Гули ётган эшик томон ҳадик билан қаради.
220-қисм
Зилола Алига синчковлик билан қараб деди:
- Бу ёқда Гули сизни рашк қилиб қолса...
- Гулининг рашки ўҳ-ҳўўў... Бутун дунёни ёндиришга етадиган рашки бор...
- Сиз-чи? Сизам рашк қиласизми?
- Мени рашким икки дунёга ўт қўйса керак... – Али кулди.
- Зилола унга маҳлиё бўлиб қараб қолди:
- Барибир Гулига осонмас, сизнинг ошиқ мухлисларингиз кўп. Менам мухлисман.
💞 💞 💞
Гули ётган хона. Гули Али ва Зилоланинг ҳамма гапини эшитиб ётибди. Уларинг кулиб, эркин гаплашаётганидан, рашки келди. Қовоғи осилиб кетди.
- Унда рашк қилиши аниқ, - деди Али. - Лекин ҳалиги... сизга ошиқ куёвга “Бўлажак келин менинг мухлисим ҳам бўлган” десам борми?
Зилоланинг кулгани эшитилди.
- Уйимда ааааанча яшаган, бошимни айлантирмоқчи бўлган, айланмаган бошим десам... – деди Али.
- И-и-и-и, бу нима деганиз? – кулиб деди Зилола.
- “Ошиқ мухлисларингиз кўп, менам мухлисман”, дедиз-ку. Ҳали айлантиришингиз мумкин-да.
- Али ака, ашаддий мухлисингиз эдим, мухлислик мени аввал уйингизга, кейин қалбингизга етаклади”, деб қолсангиз... – қаҳ-қаҳ отди Али.
- Бўлди қилинг... Мана шу капгир билан бир тушираман! – деди Зилола эркин.
Тапир-тупур қадам товушлари, Алининг ва Зилоланинг кулгани эшитилди. Гулининг юрагига олов тушгандек бўлди.
- Менга уйланмасангиз, калтаклайман, деб капгир билан қувган”, дейман куёвга... – ҳазиллашди Али.
- Ўлдираман! Қачон уйланинг дедим?
Шу пайт Али югуриб, Гули ётган хонага кириб келади, кулиб эшикни ёпиб турди. Эшикнинг нариги томонидан Зилола очмоқчи бўлиб итарди. Али кулиб зўрға гапирди:
- Эшикни ортидан итариб жон сақлаганман, “Ҳужум қилган дейман”, куёвга...
Зилоланинг завқ билан кулгани эишитил ди.Гули рашкдан йиғлаворай деб, кўзлари ёшга тўлди.
💞 💞 💞
Даврон йўл четида турибди. Кафияти йўқ. Кўз олдига кечаси Раъно кўрсатган расм келади. Лазокат ва Камронинг бирга тушган расми. Ичида ўзига ўзи гапирди:
- Қаердан топган Раъно у расмни? Асабийлашганидан сўрамабман, ҳам. Тунда ўша эркакнинг машинасида тушибди. Қаёққа борди, экан? Али билан тўйга борарди. Бу эркак билан....
Даврон хўрсинганча машиналарга қаради. Кейин яна уни хаёл олиб қочди:
- Бу хотиннинг бунақа сайёқ юришига Самиранинг тарбияси нима бўлади? Она бўлиб, ўйлармикан, у қизини? Унинг бунақа тунда эркакларнинг машинасида юрганини кўрганлар эртага Самирага қанақа муносабатда бўлишади? Яхши оила сўраб келармиди? Онанинг бунақа юришини кўрган қиз ўзини қандай тутади?
221-қисм
Даврон уҳ тортди. Ичида ўзига ўзи қарор берди:
- Самирани унга бермаслигим керак. Онамнинг ёнида бўлгани яхши. Бунақада қизимнинг тарбиясини бузади. Бермайман! Самира бир ҳафта менда, бир ҳафта сенда туради, дейман... Чидаса, шу. Чидамаса, суд орқали бўлса ҳам талашаман!
💞 💞 💞
Гули ухлаб ётибди. Зилола кетган. Али ётоқхонанинг бир четида ноутбукини ёқиб, яширган жойидан ҳалиги флешкани олди. Ноутбукка улади. Секин, Гулига қараб-қараб видеони кўрди: машина йўлда кетяпти. Светафор ёнди, Алининг машинаси...
Алининг видео таъсирида юзида даҳшат акс этди. Гулига қараб, кўзлари ёшга тўлди. Ўзига ўзи пичирлади:
- Уни шу кўйга мен солдим. Мен уни тўшакка михладим. Мен уни 1-гуруҳ ногирони қилдим. Мен уни шу азобларга гирифтор қилдим.
Алининг кўзларидан ёш оқди. Унсиз йиғлади.
- Мени деб у гапиришдан, юришдан, ҳаракатланишдан маҳрум бўлди... – деди ичида ўзига ўзи. - Мени кечир, Гули... Кечир, қора кўзим... - Али секин Гулининг ёнига келди. У беозоргина ухлаб ётибди. Али кўзлари ёшга тўлиб уни кузатди. Раҳми келиб, деди: - Уни ташлаб қўйишга ҳаққим йўқ. Уни қайта оёққа туриғизишим шарт. Шу ҳолга солган менми, энди мен қарашим шарт...
💞 💞 💞
Малика Имрон билан ётибди. Имрон ухлаяпти. Малика бедор. Телефонини қўлига олиб, Камроннинг профилига кирди. Янги расм қўйилган: Камрон ва Лазокатнинг бошқа расми... Маликанинг юзи тундлашди. Кўзлари ёшга тўлди.
💞 💞 💞
Тонг. Малика эрталабдан фотосалондан чиқди. Қўлида конверт. Асабий, шошиб уйи томон кеяпти. Қадам ташлаши, юришидан ҳам жаҳлда эканлиги билиниб турибди. У шаҳдам қадамлар билан уйига кириб келди. Унинг кўчадан келганини кўрган Саодат хола ҳайрон бўлди:
- Эрталабдан қаёққа бориб келяпсан?
Малика индамай, тўғри ўғли ухлаб ётган хонага ўтиб кетди. Каравот устига конвертни жаҳл билан ташлади. Телефонини олиб, фейсбукка кириб кўрди. Кейин конвертни очди: Камрон ва Лазокатнинг расмлари!
Камрон профилига қўйган расмларни Малика фотосалонда чиқартириб келганди. У расмларни каравотга ёйиб қўйди ва фейсбукка кириб жонли эфир қилди:
- Ассалому алайкум, азиз юртдошлар. Мен... мен тўлиб кетганимдан шу видеони қилишга мажбур бўлдим. Мени эрим... машҳур телебошловчи Камрон Воҳидов. У... охирги пайтда мен ва боласини ташлаб, бизга қарамай қўйди.
222-қисм
Малика ухлаб ётган Имронни ҳам видеога олди. Кейин гапида давом этди:
- Анчадан буён онамникида яшаяпман. Қизларга суяги йўқлиги боис, бизга вақти йўқ. Кеча ҳам уйга келиб уришиб кетди. Энди ростмана менга билдириб юрармиш, қизларга севги изҳор қилармиш, хоҳласа уйланармиш. Яна мени туҳмат қиляпти деб ўйламанг. Мана... - Малика йиғламсираб каравот устидаги Лазокат ва Камроннинг расмларини видеога олди. - Бу охирги топгани шекилли. Билишимча, ёнидаги аёлнинг ҳам эри йўқ. Оиламнинг бузилишига сабабчи бўляпти. Мен оилам тинч бўлишини истайман. Қаерга мурожаат қилсам, бўлади? Нима қилсам бўлади? Илтимос, менга маслаҳат берила.
Малика видео мурожаатини тугатиб, каравотга ўтириб, йиғлади.
💞 💞 💞
Сардор ўрнида ётибди. Қўлида телефон. Янгиликларни, видеоларни кўриб ётибди. Бирдан қошлари чимирилди. Ваҳимали сарлавҳа турарди: “Машҳур тележурналист Камрон Воҳидовнинг рафиқаси ведомурожаат билан чиқди!”
- Нималар бўляпти, тавба? Қора пиарми, бу? – деди пичирлаб Сардор.
Сардор видеони кўрди, энсаси қотди:
- Жинними, бу хотин? Лазокат опа билан тўйдан қайтаётганда тушган-ку. Камрон акани шарманда қилибди-ку.
Сардор дарҳол Камронга телефон қилди:
- Ало? Ассалому алайкум. Ака, яхши дам олдингизми?
- Ва алайкум ассалом.
- Турдингизми?
- Нималар деяпсан, Сардор? – деди Камрон. - Мен жонли эфирдан чиқдим. Вақтли турганман. Соат ўн бўляпти-ку.
- Мен учун энди тонг отди-да. Мен сизни ҳам артистларга ўхшаб тушгача ётасизми, тўйдан кейин дебман-да.
- Эрталабки янгиликларда чиқаман-ку. Тўйга борсам ҳам ишга келишга мажбурман.
- Ака, энди сизнинг ҳам админстраторингизман, - деди Сардор. - Сўраб қўяй дедим. Янгамнинг видеомурожаати қора пиарми?
- Қанақа янганг? Қанақа видеомурожаат? – ҳайрон бўлди Камрон.
- Хабарингиз йўқми? Ё бошқа аёлми, у? Камрон Воҳидов деб гапирди. Расмда ҳам сиз эдингиз... Шунга...
💞 💞 💞
Твнинг ошхонасида Камрон ва Чарос ўтирибди. Нонушта қиляпти. Камрон Сардор билан телефонда гаплашяпти. У секин ўрнидан туриб, ошхонадан чиқа бошлади:
- Тушунмадим, Сардор? Нимани айтяпсан?
- Янгиликлар бериладиган дуч келган сайтга киринг. Янгам устингиздан шикоят қилиб, одамлардан маслаҳат сўраган.
Камроннинг қошлари чимирилиб, юзи ўзгарди.
- Янгам деб хотинимни айтяпсанми?
- Ҳа, интернетга киринг, бўлмаса тушунмайсиз.
Камроннинг буткул кайфияти тушиб кетади.
- Ҳозир кирай-чи?
Камрон телефонини кавлай бошлади. Маликанинг видеомурожаатини осонгина топди.
223-қисм
Камроннинг кўзлари катта-катта бўлди. Яна видеога қаради.
- У... охирги пайтда мен ва боласини ташлаб, қарамай қўйди, - дерди Малика йиғламсираб.
Камроннинг титраб, юзи қизариб кетди.
💞 💞 💞
Малика битта хонага қамалиб, бошини ушлаб ўтирибди. Кўриниши девонавор. Телефони жиринглади. Малика телефонига қараб, Камрон экинлигини кўриб, қўрқиб кетади. Кўтармади. Қўллари қалтираб телефонни олиб, овозсиз тизимга ўтказди. Камрон қайта-қайта телефон қилди. Малика ҳар телефон қилганида кўзлари катта бўлиб, қўрқиб кетди. Охири телефон жим бўлди. Аммо сал ўтмай эшикдан Саодат хола телефонда гаплашиб кириб келди:
- Менинг хабарим йўқ, Камронжон. Ўзим ҳам тушунмаяпман, буни нима жин уряпти. Мана, келдим, ёнига. Бераман.
Саодат хола телефонини Маликага тутди. Малика қўрқиб кетди. Ўзини орқага тортди.
- Камрон қиляпти? Нега телефонига жавоб бермадинг? – деди Саодат хола.
Малика қўрқибгина олди:
- Ало?
- Нима қилдинг, сен? Жинни бўлганмисан? Хушинг жойидами?
Малика индамади.
- Эшитяпсанми? Нега индамайсан? Ало? – деди Камрон.
- Ало? – овози чиқмай деди Малика.
- Бу қилиғинг билан нимага эришмоқчисан? Мен майли, Лазокатнинг номини ҳам ёмонга чиқарганингни биласанми? Нега бунақасан? - қизишиб деди Камрон.
- Нима қилишим керак эди? Оиламни сақлашим керак-ку.
- Оилангга нима бўлганди? Мен сенга кет деганмидим? Мен сенга бирор нима қилдимми? Олиб ташла, видеони ҳозироқ. Ол!
- Сизга нима қилсангиз мумкин, менга мумкин эмасми?
- Малика, асабимга ўйнама, - деди деди Камрон тутақиб. - Мен нима қилдимки, ўзингни ўзинг шарманда қилиб видеомурожаат қилиб ўтирибсан? Калланг ишлайдими? Ахмоқ! Ҳозироқ ўчир деяпман, сенга.
Камрон алоқани узди. Малика йиғлаб, телефонидан интернетга кирди.
💞 💞 💞
Нигора йиғлаб ўтирибди. Ёнида фаррош кўринишида Зебо ҳамдард.
- Кечаси уйқум, кундузи ҳаловатим йўқ. Энг алам қилгани шуларнинг бир икки бўлсин, дедим. Яхшилик қилай дедим. Улар эса менга туҳмат қиляпти. Ҳатто, битта қариндошимиз “Ўзингга пул керак бўлган бўлса, шунақа йиғиб олгансан”, дейди.
- Гапларга парво қилманг, - деди Зебо. - “Ит ҳурар, кавон ўтар”... Ўтиб кетади ҳали бу кунлар ҳам.
- Ўттиз беш миллион ҳазил пулми, опа? Қаердан топиб бераман. Ойлигим 3 миллион бўлса...
- Мендан ҳам хато ўтди. Пулни йиғганингиздан кўп сақлатмай, дарҳол нақд қилдирсам, бўларкан. Ҳозир фирибгар-хаккерлар ҳатто виза карталардан долларни ечиб олаётганмуш.
- Битта қариндошим, агар ростдан бошқа биров ечиб олган бўлса, ички ишларга ёзиб бер дейди.
224-қисм
Зебо қўл силтади:
- Фойдаси йўқ. Бир танишимни югургани, йўл кира сарфлаб қатгани қолди. Тополмайди, ички ишлар. Улар хонасидан чиқмаса, техникани хаккерлардек билмаса, қаёқдан топсин? Ёзиб овора бўлманг.
- Бўлмаса, нима қилай? Қандай тўлайман, бўйнимдаги бу пулни? – кўз ёшларини артиб деди Нигора.
- Билмасам Нигорахон. Лекин ички ишларга ёзиб, вақтингизни, пулингизни кетказиб юрманг. Қариндошларингиз тушунар... Биринчи бегоналарникини оз-оздан узиб оласиз-да, энди. Менам ёрдам қилгим келяпти. Фаррошнинг ойлигини биласиз-ку...
Нигора Зебони қучоқлади.
- Раҳмат, далда бўлиб турганингиз учун ҳам...
💞 💞 💞
Лазокат ишхонада ўтирибди. Телефонда гаплашяпти. Бироз асабий.
- Нималар деяпсиз? Ҳеч нарсага тушунмаяпман.
- Интернетга кирмадингми? Ошиқларингнинг аёллари устингдан шикоят қилиб чиқибди-ку. Шарманда. Шунақа ишларни қилаётганингда Самирани ўйламайсанми? Тенгдошлари устидан кулади, келажагига, руҳиятига таъсир қилади, демайсанми? – бақирди Даврон.
- Қанақа ошиқ? Қанақа аёл? Ўйлаб гапиринг. Қизиқмисиз? – умуман тушунмади Лазокат.
- Ўйлаб, видеони кўриб телефон қилдим сенга. Билиб қўй, шу ишингда давом этсанг, Самирани сендан тортиб оламан.
- Нима? Нималар деяпсиз? – чидаб тура олмай, бақира бошлади Лазокат ҳам. - Ниятингиз шумиди? Шунинг учун олиб келмаяпсизми? Бир нимани режа қилиб юрганингизни билгандим.
- Мен ҳеч нарсани режа қилганим йўқ. Ҳаммасини ўзинг бошлаяпсан. Мендан бошқа одам ҳам шундай қиларди. Шунчаликка бордингми?
- Мен ҳеч нарса қилмадим. Ўзингиз икки кунга деб олиб кетиб олиб, келмадингиз. Энди бермайман деяпсиз. Айтиб қўяй, асабимга тегаверсангиз, менам кўрсатмайман боламни.
- Нима? Кўрсатмасликка ҳаққинг борми? Шу ишларингдан кейин оналик ҳуқуқингдан маҳрум қилмаганимга шукр қил.
- Оғзингизга қараб гапиринг.
- Ростдан ҳам ўйлаб кўраман, Лазокат. Агар ўзингни йиғиштириб олмасанг, Самирани тортиб оламан ёки сен билан қанча яшаса, мен билан ҳам шунча яшайдиган қиламан.
- Пўписа қилманг менга. Ўзимни йиғиштирмай нима қилибман, мен. Туҳмат қилишни бас қилинг. Мен билан ишингиз бўлмасин, билдингизми? – тутаб диди Лазокат ва телефонини жаҳл билан ўчирди. - Тавба, тавба... Нима бўлган бу кишига, а?
Хонада ўтирган ходима унга қаради:
- Лазокат опа, видеони кўрмабсиз шекилли. Сизга айта олмай ўтиргандим. Сизни кўрсатишган.
Лазокатнинг кўзлари катта-катта бўлди:
- Нима?
💞 💞 💞
Каридор. Камрон каридорда юриб телефонда Сардор гаплашяпти. Ўта тушкун ва асабий.
- Сен шунақа ишларга аралашиб юрасан-ку, менинг умуман каллам ишламаяпти. Нима қилай? – сиқилиб деди Камрон.
- Қачон бунақа ишга аралашдим, ака? – деди Сардор. - Биринчи марта сиз билан бўляпти. Менинг ҳам бошим қотган.
225-қисм
- Ўйла, ҳар қалай менга ўхшаб шокда эмассан-ку. Янгангга ўчир дедим, ўчирди.
- Ўчирганининг фойдаси йўқ-да, тарқаб бўлди-да.
- Шунга зиқ бўляпман-да. Уф-ф-ф...
- Битта йўли, аёлингиз яна ўзи чиқиши керак, мен адашибман, улар шунчаки тўйларда бирга бошловчилик қиларкан, деб... – деди Сардор.
- Ҳозир ишда туриб унга буни уқтиролмайман. Бундан баттар бир нима қилиб қўйиши мумкин.
- Ҳа, уни ёнида туриб бирга тайёрлайсиз-да. Оилангиз тинчлигини айтасиз, - малаҳат берди Сардор.
- Уф-ф-ф, бу қандай шармандалик-а? Туш кўраётганга ўхшайман.
- Нега унақа қилди, ўзи кеннайим...
- Рашкчи ўта... – деди Камрон.
- Ёмонда бу-у-у... Бирдан карьерангизга таъсир қилади. Лазокат опага тўй эгаси бақирганида бирдан бир ҳафта тўйлари йўққа чиқувди. Бизни одамлар ҳамма нарсага ишонади-да.
- Шунга асабийлашиб кетяпман-да. Ҳозир мен нима демайин, барибир қоралашади.
- Ҳа, ёмони шу. Али ака билан ҳам маслаҳатлашайлик-чи? Бирор нима қилармиз, ака.
- Тезроқ қилайлииик... – зиқ бўлиб кетди Камрон.
💞 💞 💞
Малика, Саодат хола, Имрон ва маҳалла раиси, котиби, психологи, участка нозири ҳаммаси меҳмонхонада ўтирибди. Малика йиғлаяпти. Участка нозири телефонига видеога оляпти. Маҳалла раиси насиҳат қиляпти:
- Ҳар қандай вазиятда ҳам биз бормиз. Чиқмайсанми, маҳаллага? Маҳаллада катта бўлган қиз бўлсанг, бегона эмассан. Битта ўйламай қилган ишингни деб, мен вазирликдан гап эшитдим. Улар ҳам мутахассис юборишмоқчи.
- Маҳаллани қўйинг, менинг гапимни олмаяпти-ку, бу, - деди Саодат хола. Бир бало бўлган бунга. Бўлмаса, Камронжон келди. Кеча ҳам келди, Имронни кўрсатмайман, деб туриб олди, бу. Рашк кўзини кўр қилиб қўйган. Тележурналист бўлганидан кейин қизлар билан эфир оборади. Шулардан рашк қилади-да. Иш-ку бу, деб мен тушунтира олмаяпман. Ҳалиям куёвим яхши экан. Бошқа одам бўлса, аллақачон ажраб кетарди.
- Сиз ўзингиз бўлсаям чиқмабсиз-да, Саодатхон. Бу иши эрининг обрўйига ҳам яхши эмас. Малика, эрингни ўйламадингми?
- Профилида турган расмни кўриб чидолмадим-да, - деди Малика.
- Куёвнинг бирор ким билан гаплашганини, ёзишганини кўрганмисан? Ё бирортаси тинчингни бузганми? – сўради яна маҳалла раиси.
Малика йўқ дегандек бош чайқади. Саодат хола ўрнига жавоб беради:
- Йўқ жойдан рашк қилади. Камронжон телевизорда янгиликлар оборади журналист қизлар билан. “Ана бир-бирига қаради, бир-бирига қараб гапирди”, деб асабга тегади. Бир-бирига қараб гапирмай, тескари қараб гапирсинми, у бечоралар ҳам...
Малика яна йиғлади.
Давоми бор
#ҚАРОКЎЗИМгрдил