🍃❄️АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ ❄️🍃

🍃❄️ ВА РАХМАТИЛЛОХУ ❄️🍃
🍃❄️ ВА БАРОКАТУХ ❄️🍃
🌿Гўзал кунлар сенга келмас.
Сен уларга юриб боражаксан.
🌿Ҳаёт сенга орқама-орқа тўсиқлар, синовлар юборса, бу тиканлардан сақлан. Хавотир олма: яқин кунларда бу тиканлар гулини хам кўрсатади.
🌿Ишқи буюк, савдоси буюк бўлганни синови ҳам оғир бўлади.
Яхшини изла, тўғрини изла, гўзалликни изла, асло қусур излама.
🌿Қоф тоғи қадар буюк бўлсанг-да кафанга сиғадиган қадар кичиксан.
🌿Тур, ўзинга кел, ноумидликка берилма, умидсизлик шайтондан, умид қилиш Аллоҳдандир.
Тангрига олиб борадиган йўллар бисёрдир. Мен эса Ишқ йўлини танладим.
🌿Қумнинг заррасиман, аммо саҳронинг дардини ташийман.
🌿Ишқда насибанг бор бўлса, тегсанг хам ёнажаксан. Шуни яхши бил: кимлар соғинчдан ёнар, кимлар етишишдан.
🌿Руҳнинг гўзаллиги тананинг гўзаллиги каби тез кўринмас.
🌿Нимагадир билмайман сенга боқсам ўзимни кўраман. Сенга келаётган вақтда ўзимдан кетаман. Сендан кетар вақтда хеч ўзимга келмайман.
🌿Инсонларни яхши тани, ҳар инсонни ёмон билиб, қутулмоққа шошилма. Ҳар инсонни яхши билиб ҳам овунма.
🌿Шайтоннинг қотили одобдир.
Шахсиятпарастлик кўзга тақилган кўзгудир. Қаерга боқса, ўзидан бошқасини кўраолмас.
🌿Баъзи инсонлар борки, саломларидан қурум ҳиди келади . Баъзи инсонлар саломидан мушки анбар хуш бўй ҳид келади.
🌿Кимнинг ишққа майли йўқ бўлса, қанотсиз қуш кабидир.
Ақлим қалбимдан имон нимадир дея сўради. Қалбим ақлимнинг қулоғига эгилиб «Имон одобдир» деди
🌿Тилингни тарбия этмакдан аввал юракни тарбият эт. Чунки сўз юракдан келиб, тилдан чиқади.
🌿Сени севганларни, заҳар бўлса ҳам ют. Сени севмаганни, бол бўлса-да, унут.
🌿Хафа бўлиш важларини излашдан кўра, севиш, севилмоқ йўлларини изла.
🌿Ҳамма зоҳирга безак бермоққа кираркан, сен ботинга безак бермоққа шошил. Ҳамма бировлар айбини айтиб ғийбатга кетаркан , сен ўзингни хатоларинг, айбларинг билан машғул бўл.
🌿Кўнгли ойдин тоза одамга қул бўлиш, шоҳлар бошига тож бўлмоқдин аълодир.
🌿Эй кўнгил, жонни ачиштирар дори айрилиқдир аммо унинг ичинда ишқ деган шифоси яшириндир.
🌿Фоний бўлган ишқ йўқдир. Ишқларнинг бари боқийдир. Фарқи шуки, кимдир санъаткорнинг санъатини кўрур, кимдир санъаткорнинг ўзини.
🌿Бизни билганлар билар, билмаганлар ўзи каби билар.
🌿Одомзот дунёни забт этар, аммо оғзини забт этолмас.
🌿Гўзал кунлар сенга келмас. Сен уларга юриб боражаксан.
🌿Инсонни таниш денгиздаги сувни кўзага қуйиб денгизни бўшатмоққа уринган каби мушкул ишдир.
🌿Қалб денгиздир, тил сохилдир. Денгизда нима бўлса соҳилга урилар.
🌿Севги ва шафқат одамийлик васфидир. Қаҳр ва шаҳват ҳайвонийлик белгисидир.
🌿Китобларни ўқимоқдан аввал, ўзиммизни ўқишга киришайди
🌿Инсоннинг қаноти ғайратдир.
Ё тутиладиган даражада яқин бўл, ё унитиладиган даражада узоқ бўл.
🌿Меҳмон келадиган каби уйингни, ўлим келадиган каби қалбингни озода тут.
🌿Ёлғизликнинг энг ёмони сени англамаганлар ичра қолишдир.
🌿Бекорга чолишма, сени кўрганлари ва эшитганлари қадар англайдилар.
🌿Ҳар бир инсон худди ёмғир
томчиси кабидир. Кимдир лойга тушар, кимдир гул япроғига тушар.
(Жалолиддин Румий)

Комментарии