ЗИКР – ИБОДАТЛАРНИНГ АФЗАЛИДИР.

Бу ҳақида Сарвари олам ўзларининг ҳадиси шарифларида шундай марҳамат қилганлар:
" أَلَا أُنَبِّئُكُمْ بِخَيْرِ أَعْمَالِكُمْ وَأَزْكَاهَا عِنْدَ مَلِيكِكُمْ ، وَأَرْفَعِهَا فِي دَرَجَاتِكُمْ وَخَيْرٍ لَكُمْ مِنْ إِنْفَاقِ الذَّهَبِ وَالْوَرِقِ وَخَيْرٍ لَكُمْ مِنْ أَنْ تَلْقَوْا عَدُوَّكُمْ فَتَضْرِبُوا أَعْنَاقَهُمْ وَيَضْرِبُوا أَعْنَاقَكُمْ؟ قالوا : بَلَى قَالَ : "ذِكْرُ الله" (رَوَاهُ الإمَامُ الطَّبَرَانِيُّ عن أَبى الدَّرْدَاءِ رضي الله عنه)
яъни: “Сизларга Хожангиз ҳузурида амалларингизнинг энг яхшиси бўладиган, даражаларингизни кўтарадиган, олтину кумушингизни инфоқ қилишдан кўра хайрли бўлган, душманингизга йўлиққанингизда ўзаро Аллоҳ йўлида урушишингиздан кўра яхшироқ бўлган амал ҳақида хабар бермайми?” – дедилар.
Саҳобалар:
— “Хабар беринг”, – дейишди.
У зот:
— “Аллоҳни зикр қилишингиздир”, – дедилар.
(Имом Табароний ривояти).
Руҳий тарбия уламолари шундай дейдилар:
— “Аллоҳ таолони зикр қилишнинг тарбиявий аҳамияти ажойиб ва гўзалдир.
Биринчидан, Аллоҳнинг зикри қалбингизда У зотга бўлган муҳаббатни уйғотади.
Аллоҳнинг муҳаббати эса унинг зикрини кўпайтиришга ундайди.
Бу иккиси ўртасида ўзаро мутаносиблик бор экани шундан маълум бўлади”.
Зикрнинг фойдаси ва самарасини санаб адоғига етиб бўлмайди.
Зикр аввало – Аллоҳ розилигига эришишнинг воситасидир.
У шайтонга зарба бўлиб, унинг кучини заифлаштиради.
Ожиз бандага қувват бағишлайди. Қалб ва юзни мунаввар қилади.
Зикр ризқнинг мўл ва баракотли бўлишига сабаб бўлади.
Инсон ҳаётига мазмун бағишлайди. Қалбни ғафлатдан уйғотади.
Гуноҳ ва маъсиятларни ўчиради.
Зикр турли тил офатларидан ва бекорчи сўзлардан узоқлаштиради. Бандани дунё ва охират саодатига эриштиради.
Жаннатда шундай уйлар борки, улар зикр билан барпо бўлади. Доим Аллоҳни зикр қилиб юрайлик:
СубҳанАллоҳ.
Алҳамдулиллаҳ.
Ла илаҳа иллАллоҳ.
Аллоҳу Акбар.

Комментарии

  • 18 мар 23:17
    Ва Ля хавля , ва Ля куввата , Илла биллахил , аълийил аъзиийм кушиб айтилса яна да савоб булади . Астагфируллох ал аъзиийм , Субханаллохи ва бихамдихи зикрларини хам савоби катта