Аллоҳ ризқ қилиб бераётган неъматларидан енглар, ичинглар, шукр қилинглар, гуноҳларинглар кечирилади, чунки Аллоҳ шукр қилувчи бандасини яхши кўради

ما جاء عن معاذ بن أنس قال:
🌴 قال رسولُ الله ﷺ:
🍃مَن أكل طعامًا فقال: الحمد لله الذي أطعمني هذا ورزقنيه من غير حولٍ مني ولا قوّة؛
🍂غُفِرَ له ما تقدَّم من ذنبه
🍃Муъоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🍃Ким таом еса-ю, кейин:
Шуни менинг куч-қувватимсиз менга таом қилиб, ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин» деса,
унинг аввалги гуноҳлари мағфират қилинади,
дедилар
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
АЛЛОҲГА РИЗҚ НЕЪМАТИ УЧУН ҲАМДЛАР АЙТИНГ,
ҚАНЧА ИНСОНЛАР БОР ШУ НЕЪМАТДАН МАҲРУМ,
ОЧЛИК БИЛАН ИМТИХОНЛАНЯПТИЛАР,
СИЗ ШУКР ҚИЛИНГ,
ҚАНЧА ИНСОНЛАРНИ ОЛДИДА ТАОМИ ТУРИБ ЕЙИШДАН МАҲРУМДИРЛАР,
СИЗ ШУКР ҚИЛИНГ.
ТАОМ ЕДИРАЁТГАН,
КИЙИНТИРИБ АВРАТЛАРИНГИЗНИ БЕРКИТИБ,
ХАТОЛАРИНГИЗНИ САТР ҚИЛИБ ТУРУВЧИ РОББИНГИЗГА ҲАМД АЙТИНГ,
🍃РИЗҚИНГИЗГА БАРОКАТЛАР ЁҒИЛАДИ,
ГУНОҲЛАРИНГИЗ КЕЧИРИЛАДИ.

Комментарии