VID-20240414-WA0002.mp4

Шайтондан паноҳ сўраш, истиъоза дуолари

1. Аъузу биллаҳис самиъул ъалийми минаш шайтонир рожийм – 3 марта ўқилади.
Маъноси: «Эшитгувчи ва билгувчи Аллоҳ номи билан қувилган шайтондан паноҳ сўрайман».
2. Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин шарри маа холақ – 3 марта ўқилади.
Маъноси: “Аллоҳнинг ҳамма калималари билан У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман”.
3. Аъузу бикалиматиллаҳит таммаҳ мин ғозобиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан йаҳзуруун -3 марта ўқилади.
Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон ҳозир бўлиб, васваса қилишидан паноҳ тилайман.
4. Аъуузу бикалимаатиллааҳит-тааммати, мин кулли шайтонин ва ҳаамматин, ва мин кулли ъайнин лааммаҳ – 3 марта ўқилади.
Маъноси: «Аллоҳнинг тугал калималари билан ҳар қандай шайтон ва заҳарли ҳашаротдан ҳамда ҳар бир ёмон кўздан паноҳ сўрайман».
5. Аъузу биллаҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазиру – 3 марта ўқилади. (бир ривоятга кўра, 7 марта ўқилади).
Маъноси: Аллоҳнинг исми ва қудрати ила ўзимда топадиган ва ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.
6. Ҳассонту нафсий бил ҳаййил қоййумиллазий лаа ямууту абадан ва дафаъту ъанҳас сууи бил алфин лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийми – 3 марта ўқилади.
Маъноси: Ҳеч ўлмайдиган, Ҳайй ва Қоййум сифатли Зот билан нафсимни қўрғон қилдим. Нафсимдан ёмонликни мингта «Лаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳ билан бартараф қилдим.
7. Бисммиллаҳи зий ша`ни, ъазиймил бурҳаани, шадийдис султони. Ма шаа аллоҳу каана, лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийми - 3 марта ўқилади.
Маъноси: Шаъни улуғ, ҳужжати буюк, ҳукмронлиги шиддатли Зотнинг номи билан бошлайман. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади. Олий ва буюк Зот бўлмиш Аллоҳдан бошқа бирор куч-қувват йўқ....

Комментарии