✍ Фозил Икром.

ҚУРЪОННИ ЁД ОЛИБ ЯШАГИМ КЕЛАР
Дунё синовларинг бунчалар бисёр,
Бир ёнинг қувончу қолгани озор.
Билсанг дил тўрида кўп умидим бор,
Давлатим-отамга ўхшагим келар,
Қуръонни ёд олиб яшагим келар.
Бўйларин кўрсатмай баҳорлар ўтди,
Азонни тинглолмай наҳорлар ўтди.
Ҳаваслар япроқдек сарғайиб кетди,
Пойида кўзларим ёшлагим келар,
Қуръонни ёд олиб яшагим келар.
Тақдирнинг измисиз, изим четланмас,
Назарин нуридан сўзим четланмас.
Ёзганин ёқмоққа банда бетлолмас,
Барини қайтадан бошлагим келар,
Қуръонни ёд олиб яшагим келар,
Мусофир этсада, хорлик бермади,
Минг шукур зорига зорлик бермади.
Кўнглимга қашшоқлик раво кўрмади,
Юкларинг ортимга ташлагим келар,
Қуръонни ёд олиб яшагим келар.
Савдойинг сурати сочим қорида,
Ҳар дилнинг иймони ғурур орида,
Нилуфар ўтингай вақти борида,
Давлатим-отамга ўхшагим келар,
Қуръонни ёд олиб яшагим келар.
🍂❤✍️🌹🍂

Комментарии