🌟🌟🌟🌟🌟🌟

ФАҚАТ СЕН ЯША
Борлигинг дунёда ўзи бахт менга,
Шундайкан кўз ёшим тўкайин нега.
Илтимос мен учун , яшагин , яша ,
Истасанг умримдан берайин сенга.
Жилмайиб яшагин не бўлганда ҳам,
Сен бўлсанг йўқ дилда қайғу-ю , алам.
Сенсизлик дунёси керакмас менга,
Жонингни асрагин , шу сабаб эркам.
Бахтсизман демагин бошинга уриб,
Соғинчнинг азобли ҳижронин кўриб.
Сени учратганим бахт эмасми ёр ,
Шундайкан яшагин , давронлар суриб.
Сен борсан , бахтлиман билсанг умрбод,
Борлигинг мен учун гўё бир қанот.
Билиб қўй сенсизлик керакмас менга,
Ўша кун мен учун , тугайди ҳаёт.
Қайғу ҳеч билмасдан давонлар оша,
Илтимос азизам яшагин, яша

video_5084383745285.mp4
00:09
video_5084383745285.mp4

Комментарии

Комментариев нет.