ОНАМ ЁЛҒОНЧИ

(Латим ҳикояси)
• Онаси вафот этганида ёши олтида эди…
• Отаси бошқа аёлга уйланди…
• Бир кун отаси ундан сўради:
- Янги ойинг билан ўзингни онанг орасида нима фарқ бор?!
- Янги ойим ростгўй экан, ўзимни онам ёлғончи эди! 🥲
• Ота ҳайрон бўлди:
- Нимага ундай деяпсан? 🥺
• Ўзимнинг онам агар кўчада ўйнаб юрганимда:
- Агар вақтида келмасанг овқат бермайман!-, дерди.
• Мен парво қилмасдим, чунки кеч келсам ҳам барибир овқатимни тайёрлаб едиришини билардим! 😢
• Аммо янги ойим ростгўй экан:
- Кеч келсанг сенга овқат йўқ!-, деганди…
• Мана икки кундан бери оч ухлаяпман! 😭
• Азизлар! «Ёлғончи» онангиз бўлса қадрига етинг!
• Ростгўй оналар! Баъзан ёлғон ҳам гапириб туринг! 😢
©️ Маҳбубий

Комментарии