Комментарии
- 31 мар 00:50ҔɊXŦ ƔЧƔӇ ᵀᴴᴱ ᴼᴿᴵᴳᴵᴺᴬᴸУзизи аклиз етмадими
- 31 мар 08:34ҔɊXŦ ƔЧƔӇ ᵀᴴᴱ ᴼᴿᴵᴳᴵᴺᴬᴸБуни тушунмаслик учун акли заиф булиши кере одам
- 1 апр 03:31ҔɊXŦ ƔЧƔӇ ᵀᴴᴱ ᴼᴿᴵᴳᴵᴺᴬᴸАкли заифга тушунтиришни фойдаси йок
- 1 апр 18:29ҔɊXŦ ƔЧƔӇ ᵀᴴᴱ ᴼᴿᴵᴳᴵᴺᴬᴸСанлама мани. Аклинг етмаса курма и всё, Гап курайтирма
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
ҔɊXŦ ƔЧƔӇ ᵀᴴᴱ ᴼᴿᴵᴳᴵᴺᴬᴸ
Ибодат не?
Яратганга
итоат ҳам ибодатдир,
Ҳақиқий бандалик бирлан
садоқат ҳам ибодатдир!
Ибодатдир, тирикликни
этолсанг маърифат боғи,
Машаққатлик илм, санъат,
қироат ҳам ибодатдир.
Онанг бирла отанг қалби
ўтар Каъба тавофидан,
Агар кўнглини шод этсанг,
шу хизмат ҳам ибодатдир.
Хабар олдингми бемордан,
қариндош, дўст, мусофирдан?
Бировни йўқласанг дилдан,
зиёрат ҳам ибодатдир.
Умрни этмайин исроф,
ўзинг рўза, вужудинг соф,
Агар пок ҳолда ухларсен,
шу роҳат ибодатдир.
Мудом Аллоҳни зикр этсанг,
ҳалол борига шукр этсанг,
Қиёмат куни фикр этсанг,
тижорат ҳам ибодатдир.
Бутун борлқ, наботот ҳам,
Яратганга этар тасбиҳ,
Бобо деҳқон экиб юрса
зироат ҳам, ибодатдир.
Ибодатдир, бирор золим,
жафокорга десанг ҳақ сўз,
Ва нодонга сукут қилсанг,
сукунат ҳам ибодатдир.
Агар жуфти ҳалол бирлан
кўнгилхушлик этар бўлсанг,
Фалак шоҳид, малак ҳозир,
бу суҳбат ҳам ибодатдир.
Бу Исломдир, бутун умринг
ибодат ҳолига келгай,
Ва огоҳлик билан ўтган
шу фурсат ҳам ибодатдир.
Тамал – иймону ихлосдир,
бу қуллик бандага хосдир,
Худо деб қилганинг ҳар иш
ва ният ҳам ибодатдир.
Севиб Мирзо, фақат дўстлик
билан дилларни обод эт,
Агар Аллоҳ учун севсанг,
муҳаббат ҳам ибодатдир!..
1997 Toshkent
Juma muborak
Ziyo Attor