Армонларим тўлдирма кўксим ёқиб ўлдирмаБилсанг ортиқ кучим йўқ, фироқингда куйдирмаХолим ёмон сездингми, ғуруримни синдирмаНайлай қаро кўзларим кўзёшларга чўкдирмаНолам етса самога, забун холим аёндирНе қасамки Аллохга қисматим хам баёндирКўксимни куйдирётган, аламли бир хижрондирНайлай кўксим ёндириб, фироқингда куйдирмаОғриқлардан чўкдим кўп, сезмас танам хеч хисниДавоси сен эмишсан, табибимсан ташхисниНетай кўнгил етолмай соғинч қўмсар боришниНайлай ишқинг доғида, юрагимни сўндирмаЭй, вох, бу ишқ дардимни оширмоқда кундан кунИчим ёниб кул бўлар сиртим фақат бус - бутунСоғинчларинг дилимга солмоқда аччиқ тугунНайлай хижронларингдан кўксим ёқиб ўлдирмаАзоблардан кўксимни тиғлар билан тўлдирдингЁп ёруғ жахонимни зулматларга чўкдирдингИчимдаги ишқингни оташларда ёндирдингНайлай оғриқлар билан вужудимни ўлдирма✍✍Нилуфар Саидовна04 февраль 2025 йил🥰🥰Дардим сиғмас дунёга🥰🥰
❤БЕГУБОР КАЛБЛАР❤
НАЙЛАЙ
Армонларим тўлдирма кўксим ёқиб ўлдирма
Билсанг ортиқ кучим йўқ, фироқингда куйдирма
Холим ёмон сездингми, ғуруримни синдирма
Найлай қаро кўзларим кўзёшларга чўкдирма
Нолам етса самога, забун холим аёндир
Не қасамки Аллохга қисматим хам баёндир
Кўксимни куйдирётган, аламли бир хижрондир
Найлай кўксим ёндириб, фироқингда куйдирма
Оғриқлардан чўкдим кўп, сезмас танам хеч хисни
Давоси сен эмишсан, табибимсан ташхисни
Нетай кўнгил етолмай соғинч қўмсар боришни
Найлай ишқинг доғида, юрагимни сўндирма
Эй, вох, бу ишқ дардимни оширмоқда кундан кун
Ичим ёниб кул бўлар сиртим фақат бус - бутун
Соғинчларинг дилимга солмоқда аччиқ тугун
Найлай хижронларингдан кўксим ёқиб ўлдирма
Азоблардан кўксимни тиғлар билан тўлдирдинг
Ёп ёруғ жахонимни зулматларга чўкдирдинг
Ичимдаги ишқингни оташларда ёндирдинг
Найлай оғриқлар билан вужудимни ўлдирма
✍✍Нилуфар Саидовна
04 февраль 2025 йил
🥰🥰Дардим сиғмас дунёга🥰🥰