✅ ИЧИ ҚОРАЛАР

Бунча кўролмайсиз ўзга бировни,
Гулбаҳорда ёққан ногоҳ қировни.
Яхшиларни йўлига чиқариб ғовни,
Эй ичи қоп-қора, бахил одамлар.
Осмонингиз доим қоп-қора тутун,
Омадингиз келмас шунинг учун.
Шайтон бошқаради сизлар бутун,
Эй ичи қоп-қора, бахил одамлар.
Ҳар недан излайсиз доим сиз кир,
Сизни қандай кўтариб турибди ер.
Сизга айтиб бўлмайди ҳеч сир,
Эй ичи қоп-қора, бахил одамлар.
Сиз лойиқ Оллоҳни олий жазоси,
Динда чиқарилган буни фатвоси.
Сизлар асли дунёни кетмас балоси,
Эй ичи қоп-қора, бахил одамлар.
Зор-зор йиғлатасиз ночор юпунни,
Доимо кўзлайсиз чиққан тутунни.
Наҳот англамайсиз дўзахли кунни,
Эй ичи қоп-қора, бахил одамлар.
Ҳеч ким бу дунёда мангу яшамас,
Оллоҳ истамаса даврон ошамас.
Йўлчи шоир асло сизни ёқламас,
Эй ичи қоп-қора, бахил одамлар.

✅ ИЧИ ҚОРАЛАР - 954558761731

Комментарии