Нимасини талашяпмиз бу дунёни...?Нимасига кўзларимиз қамашади...Билгин дўстим сен тўплаган пулингданмас,Қиёматда савобингдан сўрашади...Нимасини талашяпмиз бу дунёни...?Сур чалинса вайрон бўлар қурганимиз...Маҳшар чоғи Аллоҳ билан сўзлашганда,Фойда бермас давру даврон сурганимиз...Нимасини талашяпмиз бу дунёни...?Оловларга тўлар бир кун ернинг юзи...Пул деяпмиз, бойлик дея тинмаяпмиз,Айтинг қачон очиларкан қалблар кўзи...Нимасини талашяпмиз бу дунёни...?Бир кун фақат кафан бўлар устимизда...Охиратни тараддудин ўйламасдан,Ҳаёлимиз фақат каму кўстимизда...Нимасини талашяпмиз бу дунёни...?Бутун умр еққанимиз бўлар сароб...Бизлар кулиб бахтдан сармаст юрган чоғда,Бир жойларда юрганлар бор ҳоли хароб...Нимасини талашяпмиз бу дунёни...?Етар энди тавбамизни оширайлик...Савобимиз ёзавериб улгурмасин,Елкадаги фариштани шоширайлик...Нимасини талашяпмиз бу дунёни...?Нимасидан кўзларимиз қамашяпти...?
💚𝔻𝔸𝕐𝔻𝕀🎀 𝕏𝕀𝕊𝕃𝔸ℝ𝕀𝕄💚
:💫AMOR💥 FATI💫
🔥Нимасини талашяпмиз бу дунёни...?
Нимасини талашяпмиз бу дунёни...?
Нимасига кўзларимиз қамашади...
Билгин дўстим сен тўплаган пулингданмас,
Қиёматда савобингдан сўрашади...
Нимасини талашяпмиз бу дунёни...?
Сур чалинса вайрон бўлар қурганимиз...
Маҳшар чоғи Аллоҳ билан сўзлашганда,
Фойда бермас давру даврон сурганимиз...
Нимасини талашяпмиз бу дунёни...?
Оловларга тўлар бир кун ернинг юзи...
Пул деяпмиз, бойлик дея тинмаяпмиз,
Айтинг қачон очиларкан қалблар кўзи...
Нимасини талашяпмиз бу дунёни...?
Бир кун фақат кафан бўлар устимизда...
Охиратни тараддудин ўйламасдан,
Ҳаёлимиз фақат каму кўстимизда...
Нимасини талашяпмиз бу дунёни...?
Бутун умр еққанимиз бўлар сароб...
Бизлар кулиб бахтдан сармаст юрган чоғда,
Бир жойларда юрганлар бор ҳоли хароб...
Нимасини талашяпмиз бу дунёни...?
Етар энди тавбамизни оширайлик...
Савобимиз ёзавериб улгурмасин,
Елкадаги фариштани шоширайлик...
Нимасини талашяпмиз бу дунёни...?
Нимасидан кўзларимиз қамашяпти...?