Кел, эй ёрим, парирўйим, кел энди,Кел, эй, чашми хуморингни соғиндим.Фироқ жондан ўтди, қадринг билинди,Висолингни, рухсорингни соғиндим.Хаёлимда кокилларинг тутами,Бир сўз учун шунча зулм, ситамми?Ишқ йўлида гуноҳкор мен биттами?Суманбўй, гулузорингни соғиндим.Сени кўрмоқ бўлдим, неча чоғландим,Ўз ёғимга ўзим неча доғландим.Билмам сенга, нега сенга боғландим,Боғлиқ қулдай озорингни соғиндим.Кел, эй, чашми хуморингни соғиндим,Висолингни, рухсорингни соғиндим.Суманбўй, гулузорингни соғиндим,Боғлиқ қулдай озорингни соғиндим.✍ Шукур ҚУРБОН
💞💞 𝐂𝐇𝐀𝐌𝐀𝐍𝐋𝐈𝐊 💞💞 𝐃𝐈𝐘𝐎𝐑 💞💞
:𝑺𝒐𝒌𝒊𝒏 𝑸𝒂𝒍𝒃
СОҒИНДИМ
Кел, эй ёрим, парирўйим, кел энди,
Кел, эй, чашми хуморингни соғиндим.
Фироқ жондан ўтди, қадринг билинди,
Висолингни, рухсорингни соғиндим.
Хаёлимда кокилларинг тутами,
Бир сўз учун шунча зулм, ситамми?
Ишқ йўлида гуноҳкор мен биттами?
Суманбўй, гулузорингни соғиндим.
Сени кўрмоқ бўлдим, неча чоғландим,
Ўз ёғимга ўзим неча доғландим.
Билмам сенга, нега сенга боғландим,
Боғлиқ қулдай озорингни соғиндим.
Кел, эй, чашми хуморингни соғиндим,
Висолингни, рухсорингни соғиндим.
Суманбўй, гулузорингни соғиндим,
Боғлиқ қулдай озорингни соғиндим.
✍ Шукур ҚУРБОН