gif

Пушаймон

Бир ўқитувчи университетни тугатиб ҳаёжон билан иш фаолиятини 5 синфдан бошлади синфга кириб доскага инглиз тилида бир куни бой бўлсам онамга …… совға қиламан деган шаклда ёзиб болалар доскадаги нуқталар ўрнига ўзингиз истаган сўзларни қўйиб гапни тўлдиринг деб эркин мавзу берди болалар доскадаги мавзуга турфа орзулар билан ўз фикрларини қоғозга тушира бошлади ўқитувчи болаларнинг ёзаётган фикрларини ахамият бериб кузатди кимдир бой бўлса ўзи истагандек уй олиб оиласи билан яшашни кимдир замонавий автомобил олишни ота онасини олиб юришни кимдир ота онасини ҳажга олиб боришни ва яна турфа фикрлар ёзилар эди болалар орасида бир бола маюс холда жуда секин ёзар ўқитувчининг эътибори ўша болага тушди секин аста унинг ёзганини кузатди аммо унинг ёзганида бошқа болалардан фарқли қисқа ва бир хил сўз гуллар такрор кетар эди.Белгиланган вақт тугади ўқитувчи болаларнинг ёзганларини йиғиб олди ва ёзганларини ўқиб ўзи ҳам ғурурланиб уларни рухлантирар лекин устознинг эътибори ҳалиги маюс боланинг ёзганидан ҳайрон қолди унинг ёзганини болани ўзи ўқиб бериши учун уни ўрнидан тургизди ўша боланинг устидан бошқалар кулган ҳолда бу бола синфга янги келган хечким билан юрмас якка ўзи ҳаёл суриб юришини болалар таърифлаб берди.Ўқитувчи орамизда роматик бола ҳам бор экан энди ёзганингни синфдошларингга ҳам ўқиб бер деб илтимос қилди бола қатъият билан агар мен бой бўлсам бозордан онам ёқтирган гулларнинг энг сарасини олиб совға қилар эдим деди қизиқувчанлиги ошган устози энди жуда ҳам бой бўлсанг нима совға қилардинг деб сўради бола унда ҳам гул олар эдим деб жавоб берди устози нимага айнан гулга ёпишиб олдинг ва нимага фақат онангга гул совға бермоқчисан дадангга ҳам қўшиб бирор совға бериш истагинг йўқми мана қара синфдошларинг орасида ота онасини ҳажга юборадиган бор экан деб сўради бола жим турди ва ҳаёлимга бошқа нарса келмади устоз деб бошини егиб турди устози ёзма ишда сани ҳаёлинг қаёқда эди яхши эмас ўтир деб танбех берди.Қўнғироқ чалинди болалар танаффусга чиқиб кетди эртаси куни ўқитувчи ўша синфга келаётган пайтда эшик олдида ўша маюс боланинг отаси турар эди қўлида ўша бола ёзган қоғоз ғижимлаган ҳолда устози бир четга ўтиб отаси билан сухбатлашди.Отаси кечирасиз бу бола онасидан қолган ягона фарзандим 3 ой аввал бахтсиз ходиса сабаб ўғлим онасидан бевақт айрилган аёлим бетакрор она бўлганлигини таърифлаб ва онаси учун ўғлим пулини тўплаб юрар ҳар жума онаси ёқтирган гулларни бозордан олар мен билан бирга қабрстонга онасини қабрига қўйиб тиловат қилиб келамиз ва ўша куни ўғлим хонасида мактабда ёзган қоғозини ғижимлаб олди ва ёстиққа бошини қўйиб эрталабгача йиғлаб чиққанини энди уни кўриб ҳаётда ўғлимга онаси ўрнини боса оладиган аёл учрайдими ёки йўқ ўйланиб қолар эдим ўғлим истагандек ёза олмагани учун ўғлим номидан узр деб хижолат билан отаси сўзлаб берди ўқитувчи эркак бўлиб йиғидан ўзини зўрға босганча отадек улуғ бўла олишга хали эрта эканлигини тушуниб қилган ишидан пушаймон бўлиб қолди

Комментарии