31 мая 2023

Фариштадек яна бир чақалоқ дунё юзини кўрди.

Онасини қийнаб қўйишдан қўрққан шекилли, у
врачлар ёрдамисиз туғилди.
Орадан бир кун ўтиб, бу чақалоқ ўзини шаҳар чеккасидаги
ташландиқ совуқ ерда кўрди.
Онаси:
-Болажоним, оппоғим, ўғлим.
Дунёга бевақт келдингда.
Ҳозир замон жудаям ўзгариб кетган.
Мен сен билан қаерга ҳам сиғардим.
Ота-онам кўрса сени ҳам мени ҳам ўлдиришади.
Менинг эса ҳамма ҳаётим олдинда.
Сен мени кечир.
Сен фақатгина ухлайсан холос.
Ширин уйқуга кетасан.
Мендек гуноҳкор онангни кечир.
Энди ухла.
-Фариштам, онам қаерга кетди?
Фаришта:
-Билмадим, лекин сен ўйлама ҳозир қайтиб келади.
Чақалоқ:
-Фариштам сенга нима бўлди?
Нега овозинг бунақа?
Йиғлаяпсанми?
Ойижонимга тезроқ айт келсин.
Бу ер жуда совуқ экан совқотиб кетяпман.
Фаришта:
-Йўқ тойчоқ, мен йиғламаяпман сенга шунақа туюлган
шекилли.
Мен ҳозир онагни олиб келаман.
Сен фақат ухлаб қолма, баландроқ йиғла.
Йиғла тойчоқ, йиғла.
-Фариштам ахир онажоним ухла дедилар.
Ухлашим керак.
Бу орада эса шу жойга яқинроқдаги уйларнинг бирида
сухбат қизъгин эди.
-Азизам, хафа бўлмагин ахир тирноққа зор фақат биз
эмаску.
Бу дунёда қанчалаб оилалар
фарзанд асраб олиб, бахту камолини кўрмоқда.
Биз ҳам асраб оламиз фақатгина бахтимга соғ бўлсанг
бўлди.
-Азизим, келинг, негадир ташқарига чиққим
келяпти. Юринг.
Мени кимдир чақиряпти.
-Сенга нима бўляпти, соатга қара. Қаёққа?
-Тезроқ, тезроқ борайлик.
Билмадим қаёққа лек юрагим гуппилаб уряпти,қаёққадир
боришим керак.
Мени тушунинг. Юринг.
-Фақат сен учун, майли юрақол.
Уйдан ёш оила чиқиб йўлак бўйлаб тез юра бошлашди.
-Азизам негадир, сен ўзингни овора қиляпсан, қаяқа
кетаётганингни ҳам билмаяпсану.
-Азизим худди кимдир қўлимдан тортиб
кетаётгандек..........
-Менга ваъда бер эртага ҳеч иш қилмасдан уйда дам
оласан.
Тамом.
Мен врачингга ҳам телефон қилиб гаплашиб қўяман.
-Жииииим кимнингдир йиғи овози
эшитиляпти.
-Ҳа ўша томондан чақалоқ овози эшитиляпти.
Фаришта:
-Тойчоқ қани бор овозинг билан бақир.
Йиғла оппоғим йиғла.
-Фариштам, қаёққа кетиб қолдинг.
Мен совқотиб кетдим.
Жудаям совуқ экан.
Сени роса чақирдим.
Онамни топдингми?
-Йиғла баландроқ йиғла онанг келяпти. У
жудаям яқин қолди.
Аёл: -Эй худойим бу чақалоқку, ким қўйиб кетти экан.
Жудаям музлабди. Тезроқ уйга олиб кирайлик.
Тезроқ. -Азизам оҳларимиз худога етиб борибди.
-Фариштам онамнинг овози ўзгарибдими?
-Йўқ бегуноҳ фариштагинам,
бу сенинг ҳақиқий ОНАНГНИНГ овози.....

Комментарии

Комментариев нет.