Тафаккур

Имом Шофиъий бир кун эрталаб бомдод намозидан кейин уйга қайтаётганларида, йўлда бир кишини учратдилар.
У киши салом бериб Имом Шофиъийдан ҳол-аҳвол сўраб:
- Қандай тонг оттирдингиз? -деди.
Имом Шофиъий қандай тонг оттирганларини қуйидагича тушунтирдилар:
- Мендан саккиз нарса сўралган ҳолда тонг оттирдим!
Киши ҳайрон бўлиб:
- Ҳазрат, сиздан ким бирор нарса сўраши мумкин?
Сизнинг бировга ишингиз тушмайдику? - деди.
Имом Шофиъий табассум қилиб, сўзларини изоҳладилар:
- Қарагин, мендан кимлар нима сўраябди:
1 - Роббим мендан фарзини сўраябди.
2 - Росулуллоҳ мендан суннатларини сўраябдилар.
3 - Оила, бола-чақам кунлик ризқларини сўраябдилар.
4 - Нафс унга эргашишимни сўраябди.
5 - Шайтон орқасидан боришимни сўраябди.
6 - Кироман котибийн малаклари (Елкадаги фаришталар) яхши нарсаларни ёздиришимни сўраябдилар.
7 - Ўтган кунлар қаришимни сўраябди.
8 - Охирида эса, ўлим фариштаси тайёр туришимни сўраябди.
Шундай қилиб мен мана шу сўровлар билан тонг оттираяпман.
Ҳар куни эрталаб бу саволлар жавобини кутябди.
Имом Шофиъийни эшитган киши ўйланиб туриб, бироздан кейин сўради:
- Эй имом, бу нарсалар фақат сиздан сўраляптими, ёки мендан ҳам сўраляптими?
- Буёғини билмадим, ўзинг ўйлаб кўр! - дедилар.
Киши бошини қуйи солиб, давом этди:
- Ҳар куни эрталаб мендан қанча нарсалар сўралаётган экан, билмас эканман.
Буларнинг жавобини ўйлаб кўриш керак.
Сиз нима деб ўйлайсиз, биздан ҳам бу саккизта нарса сўралаётганмикин?
Эрталаб ҳар куни ишимизга кетаётганимизда мана шу нарсаларни ўйлаб кўрамизмиn?

Комментарии