Комментарии
- 14 мая 2018 18:20🌸 🌸 🌸 🌸 🌸 🌸Ма ша АЛЛАХ
- 18 мая 2018 05:09Muhammad Ibn Al HasanЭх одамлар бу кавсар сурани харфларни ададини билибсизку 29 сура мукоатта харфлар сирига нега епишасиз яна бу оят мужиза дейсизку куз унгизда куриб тургандек! Аммо бу оятни маьносига хам тушунмайсиз.
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
𝐌𝐀𝐃𝐈𝐍𝐀.𝐔𝐙
Уч оятли сурадаги ўн мўъжиза
1. Суранинг калималарини адади ўнтадир.
2. Суранинг аввалги оятида ҳижо ҳарфлариниг ўнтаси қўлланган.
3. Суранинг иккинчи ояти ҳам, ўнта ҳижо ҳарфларидан ташкил топган.
4. Сўнгги оятда ҳам ўнта ҳижо ҳарфлари мавжуд.
5. Сурада энг кўп такрорланган ҳарф “алиф” бўлиб у ҳам ўнтадир.
6. Сурада фақат бир марта келган ҳарфларнинг адади ўнтадир.
7. Сурада “ҳарфи муқаттаот”лардан бўлмаган ҳарфлар ўн марта такрорланган.
8. Суранинг барча оятлари “ро” ҳарфи билан тугаган. “Ро” ҳарфи эса ҳарфи ҳижоияларнинг ўнинчи тартибида туради.
9. Қуръони каримда оятлари “ро” ҳарфи билан тугайдиган сураларнинг сони ўнта бўлиб, Кавсар сураси ўнинчи ўринда туради.
10. Суранинг сўнгги оятида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга “Қурбонлик қилинг” деб буюрилган. Бу қурбонликни сўйиш амали зулҳижжа ойининг ўнинчисидан бошланади.
Юқоридаги муборак сураниг ўзбек тилидаги маъноларига бир назар ташласак, фойдадан холи бўлмас.
Кавсар сураси
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.
1. (Эй Муҳаммад) Биз сизга Кавсарни ато этдик.
2. Бас, Роббингизга намоз ўқинг ва қурбонлик қилинг.
3. Албатта сизни айбловчининг ўзи маҳрумдир.
Суранинг ўқилиши ва ёд олишнинг осонлиги, ҳар бир оятнинг вазнлари ва “қофия”ларининг бир-бирига ўта мутаносиблиги, Аллоҳ таъолонинг Ўзи ҳам, сўзи ҳам нақадар буюк эканлигига далолат қилади.
Олимжон Абиджонов,
Қувасой шаҳар “Ислом” масжиди имом ноиби
Манбалар асосида тайёрланди