#МУНОСАБАТ

• «Жаноб расул» ва “Насафий”
• Ўзи ростини айтсам, шу вақтларда кўп нарсага муносабат билдиришни кўп суймайман, ундан ташқари айни дамда чарчаб, дам олиб ўтирган эдим, лекин, ҳозир эшитган нарсам, компьютеримни ёқиб, ушбу сатрларни битишга мажбур қилди.
• Бир одам «Жаноб расул» номли қўшиқчи ҳақида айтиб қолди. Аниқроғи, «жаноб Расул» деб айтса, мен қандайдир зиёратгоҳ ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли бирор нарсани айтдимикин деб ўйлабман.
• Кейин билсам, ундай эмас экан.
• Мен шахсан у санъаткорни танимайман, аммо у танлаб олган номи ҳақида айтмоқчиман.
• Яқинда «Насафий» номлиги ҳақида ҳам эшитган эдим.
• Ўзим Имом Насафий роҳимаҳуллоҳнинг бир неча китобларини ўқиб, у зотнинг ватандоши эканимдан фахрланиб юрган эдим. Лекин бу номини «Насафий» деб номлаб олган қўшиқчини эшитганимда Насафдан ўтган буюк бобокалонларимиз номига катта доғ тушганини ўйлаб, ичим эзилган эди...
• Энди эса «жаноб расул!».
• Нима дейишга ҳам ҳайронман.
• Ҳеч бўлмаганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳурматидан ундай ном танланмаслиги керак эди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўшиқчи эмас эдилар.
• Шунингдек, Насафий уламолар ҳам сочларини сариққа бўяб олиб, жилпанглаб қўшиқ айтиб юрмаган эдилар.
• Ахир Аллоҳ таолонинг ҳузурига қайтишимиз бор. Ҳаммамиз, аввало ўзим гуноҳкорман, Аллоҳдан жавоб беришимиз ҳақида ўйлашимиз керак.
• Ахир ҳеч ким ёрдам бера олмайдиган қиёмат кунида бизни айнан Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шафоат қиладилар.
• Иложи йўқ, гуноҳлар қиламиз, аммо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга, уламоларимизга тегишли нарсалар билан гуноҳ қилмасак, бу масалаларда ҳассосроқ бўлсак яхшироқ бўларди.
• Чунки бундай гуноҳларни Аллоҳ таоло кечирмаслигини, азоби ҳам оғир эканини айтган.
• Албатта, тавба қилганлар мустасно!
©️ Тошкент ислом институти талабаси Бахтиёр Нажмиддинов
👉@Islaminstitutuz

Комментарии

  • 23 апр 2019 15:45
    Ajoyib fikrlar sanatimiz ham jar yoqasiga kelib qolmoqda bunaqalar dastidan
  • 25 сен 2019 23:32
    Насафий бн жаноб расул санъат сохасидан йуколиб кет ифлос мараз санлар. Кушикларингам бир тийинга киммат. Ёшларни миясини шунака бемаъни кушиклар бн захарлаёпсанлар.