ҚЎЙ

(21 март 20 апрель)
Мос жуфти: Бузоқ, Эгизаклар, Ўқотар. Қовға, Балиқ.
Тўғри келмайдиган жуфти: Қисқичбақа, Тарози, Тоғ эчкиси.
Ёқтирадиган ранги:
Тўқ қизип, мовий ва барча ёрқин ранглар.
Йўлдоши: Марс, Қуёш.
Омадли кунлари:
сешанба, якшанба.
Омадсиз кунлари: жума, шанба.
Ёқтирадиган гули:
бинафша, дўлана.
Омадли рақамлари: 4, 7, 9, 11.
УМУМИЙ ТАЪРИФ
Қўй буржи вакили ҳамиша катта ишларга қўл уради ва мустақил
фаолият юритишни хуш кўрали. Лоимо биринчи бўлишни
истайди. Мақсадга етиш йўлида ўзини ҳам, бошқаларни ҳам аяб
ўтирмайди.
Ташкилотчиликни ҳам қойиллатиб қўя олади. Дунёда
ҳеч нарса Қўй буржи вакилининг кайфиятини бузиб. боши берк
кўчага киритиб қўя олмайди. Фаоллик ҳам бу бурждагиларга хос
фазилатлардан биридир.
Қўй буржи вакили ҳеч қачон ортга назар ташламайди. Бир умр
олдинга интилиб яшайди. Бирор хаТоға йўл қўйса, сира
афсусланмайди. Мақсадига ета олса, ўзини жула бахтиёр ҳис
этади. Ўзи билан ўзи ғурурланишни хуш кўради. Уни келажак,
ўтмиш деган тушунчалар умуман қизиқтирмайди. Гарчи кўзлаган
ниятларига ета олмаётган бўлса-да. барибир охиригача курашали.
Қўй буржидагилар ҳаддан зиёд ўзларига ишонишади. Ҳар бир
кичик ишга ҳам бор кучларини сарфлашга одатланишган.
Қўй бўржидагиларнинг энг нозик нуқтаси, бу — уларнинг
боши. Бош огриғи билан тез-тез азобланиб туришади. Улар ўта
сабрсиз. Улар бемор бўлиб колган пайтларида ҳам ётишни,
тузалиб кетишларини кутишни ёктиришмайди. Фақат ҳаракат
туфайли оғриқлардан халос бўлишга интилишади.
Қўй буржидаги аёллар фақат замон билан ҳамнафас бўлишга,
ҳеч бир урф бўлган одат ёки кийим, бўёққа ҳаммадан олдин эга
бўлишга интилишади.
Қўй буржидагилар яқинларига совғалар тақдим этишни, буйруқ
беришни жуда яхши кўришади.
Қўй буржидагилардан ажойиб сотувчилар, стомотологлар,
механиклар, жарроҳлар, рассомлар етишиб чиқиши мумкин.
Айниқса, улар орасида спортчилар кўпроқ учрайди.
Пулни ақл билан сарфлашга одатланишган.
Қўй буржидагилар болаликданоқ кимнидир севиб
қолаверишади. Агар қўй буржи вакили ўғил бола қайсидир қизни
севиб қолса, унга маълум қилиш йўлида ҳеч қандай муаммолардан
чўчиб ўтирмайди.
Севгиси рад этилса, ўз жонига қасд қилишдан ҳам қайтмайди.
Агар қўй буржи вакиласининг вақт ўтиб ўз турмуш ўртоғи ёки
севгилисидан кўнгли тўлмай қолса, сира ўйлаб ўтирмай алоқани
узиб қўя қолади.
Қўй буржи вакили никоҳ ва дўстлик бобида Қисқичбақа, Чаён,
Балиқ буржидагилардан нарироқ бўлган ҳолда, ўзига Тарози,
Ўқотар ва Арслон буржи вакилини қидиргани маъқул.

Комментарии