Комментарии
- 17 авг 2020 06:26Мухаббат хаджибаева️
- 17 авг 2020 08:41ЖАННАТМ ЖАННАТМ
- 18 авг 2020 15:00А АбдуллаевМашаАллох Субхоноллох Аллох Рози булсин барчамиздан фойдали малумотлар учун ташаккурлар
- 19 фев 2021 22:11Шахзодбек Чураев
- 16 апр 2021 15:13рузи юсуфиАллоҳу акбар (Аллоҳ буюк)
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
🌱 КИМ ЁМОНЛИК ҚИЛСА ЎША ИЛА ЖАЗОЛАНАДИ 🌱
السُّنَّةُ الْأُولَى: مَنْ يَعْمَلْ سُوءًا يُجْزَ بِهِ
🌱• КИМ ЁМОНЛИК ҚИЛСА ЎША ИЛА ЖАЗОЛАНАДИ
Аллоҳнинг бу қонуни одамларни қўрқитувчи энг шиддатли қонундир. Аллоҳ Нисо сурасининг 123-оятида бундай марҳамат қилади:
مَنْ يَعْمَلْ سُوءًا يُجْزَ بِهِ وَلَا يَجِدْ لَهُ مِنْ دُونِ اللَّهِ وَلِيًّا وَلَا نَصِيرًا
🌱• «Ким ёмонлик қилса, унинг жазосини тортадир. Ва ўзига Аллоҳдан бошқа дўст ҳам, ёрдамчи ҳам топа олмас».
🌱• Ушбу оятнинг тафсирида уламолар бундай дейдилар: “Бу оят ўз ичига тақводору фожир, мўмину кофир, валий ва Аллоҳнинг душмани каби барча турдаги инсонларни қамраб олади.
• Яъни гуноҳ қилувчи ким бўлишидан қатъи назар, гуноҳига яраша жазо олади.
• Хоҳ мўмин бўлсин, хоҳ кофир бўлсин бунинг фарқи йўқ. Гуноҳ қилувчи жазосиз қолмайди”.
• Лекин фалончи шунча гуноҳ қилса ҳам жазоланмай қолаяпти-ку! Ёки мени ўзим фало фалон гуноҳни қилдиму, лекин бирор дард ёки мусибатга чалинмадим-ку?! деган фикр ўтмасин! Чунки жазо деганда фақатгина бир мусибатга учраш ёки бошга бир фалокат келишини тушунмаслик керак.
• Қилинган гуноҳга Аллоҳ томонидан бериладиган уқубат турлича бўлади:
🍂1. Гоҳида хайрли амаллардан маҳрум қилиш.
🍂2. Гоҳида қалб фасодга учраши.
🍂3. Гоҳида фикр ва дунёқараш салбий томонга оғиб бориши.
🍂4. Гоҳида вақтини беҳуда зое қилиш.
🍂5. Гоҳида инсонларнинг нафратига учраш.
🍂6. Гоҳида дуо ижобатидан маҳрум бўлиш.
🍂7. Гоҳида ботил нарсаларга қалбда муҳаббат пайдо бўлиши.
🍂8. Гоҳида эса, бадгумон бўлиб қолиш. Яъни одамлардан фақат ёмон гумон қилиш.
🍂9. Гоҳида эса оилада ҳар доим жанжал, бараканнинг кўтарилиши
🍂10. Гоҳида эса аёлининг эрига қулоқ солмаслиги.
🌱• Шунинг учун Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ
وَاللهِ إنِّي لَأَعْلَمُ ذَنْبِي فِي خُلُقِ زَوْجَتِي وَفِي خُلُقِ دَابَّتِي
• «Аллоҳга қасамки, мен гуноҳ қилиб қўйганимни, аёлимнинг хулқи ўзгарганидан ва уловим менга бўйсунмаслигидан билиб оламан», деган.
• Яъни, бирор сабабсиз, аёлим мени ёқтирмай қўяди. Уловим эса мен айтган томонга юрмай қўяди.
• 11. Гоҳида эса бош ғам-қайғудан чиқмай қолиши.
Уқубат ва жазоларнинг энг оғири – Аллоҳнинг бандадан узоқлашишидир.
Бир киши гуноҳ қилар эканда, кейин бошига бало-кулфат келмаса:
يَا رَبِّ كَمْ أَعْصِيكَ وَلَا تُعَاقِبْنِي
🌱• “Роббим! Қанча гуноҳ қиламан, сен мени жазоламайсан!” дер экан. Бир куни яна гуноҳ қилиб, бошига мусибат келмагач, одатига кўра: “Роббим! Қанча гуноҳ қиламан, сен мени жазоламайсан!” дебди. Шунда қулоғига:
كَمْ أُعَاقِبُكَ وَلَا تَشْعُرُ، أَلَسْتُ حَرَّمْتُكَ لَذَّةَ مُنَاجَاتِي
🌱• “Сени жуда кўп жазолаяпман, лекин уни сезмаяпсан ҳам! Ибодат, дуо лаззатидан сени маҳрум қиладим-ми?!” деган сўз чалинган экан.
🌱• Дуонгиз ижобат бўлмаяпти-ми, дарҳол ўзингизни тафтиш қилинг. Ибодат пайтида лаззатланмаяпсиз-ми, ўзингизни тафтиш қилинг. Беҳуда нарсалар билан овора бўляпсиз-ми? Зудлик билан гуноҳдан тўхтанг ва қилган гуноҳларингизга тавба қилинг!
🌱• Демак, гуноҳкорга нисбатан Аллоҳнинг биринчи қонуни бу – Гуноҳ қилувчи жазосиз қолмайди.
"ИЛОҲИЙ ҚОНУНЛАР" китобидан