Фалсафа фанидан имтиҳон бўлаяпти.

Домла:
- Самолётда 500та ғишт бор эди. Битта ғишт тушиб кетди. Самолётда нечта ғишт қолди? - Талаба:
- Бу жуда осон! 499та!
- Тўғри. Кейинги савол. Қандай қилиб филни 3та ҳаракат билан музлаткичга жойлаш мумкин?
- 1. Музлаткични очамиз. 2. Филни соламиз. 3. Музлаткични ёпамиз.
- Тўғри. Қандай қилиб 4 та ҳаракат билан юмронқозиқни музлаткичга жойлаймиз?
- 1. Музлаткични очамиз. 2. Филни чиқарамиз. 3. Юмронқозиқни киритамиз. 4. Музлаткични ёпамиз.
- Қойил! Ўрмон қироли шернинг туғилган кунига фақат битта ҳайвон кела олмади. Қайси ҳайвон ва нима учун?
- Юмронқозиқ кела олмади. Чунки у музлаткичда қолиб кетганди.
- Яшанг!.. Хўўш... Кампир тимсоҳлари бор дарёдан ўта оладими?
- Албатта! Ахир тимсоҳлар шерни туғилган кунида-ку.
- Тўғри! Охирги савол. Кампир дарёдан ўтаётганда барибир ҳалок бўлди. Нима учун?
- Юраги санчгандирда, қаричилик энди...
- Тополмадингиз. Бояги самолётдан тушган ғишт тўғри кампирнинг бошига тушади. Кейинги ҳафта қайта имтиҳон топширасиз энди.
#ЙилЛатифаси2014

Комментарии