Торт - Наполеон

Масалликлар:
хамирига:
-2 стакан ун
- 200 г маргарин
-1 стакан сметана
-таъбга кўра 1 чимдим истеъмол содаси ва 1-2 томчи сирка;

кремига:
-0,5 л сут,
-4 та тухум,
-1 стакан шакар,
-2 ош қошиқ ун,
-таъбга кўра ванилин ва 50 г сариёғ.

Тайёрланиши:

Yнни маргарин билан яхшилаб аралаштиринг.

Устига сметана ва сўндирилган содани қўшиб, хамир қоринг ва пакетга солиб, 1 соат совутгичда сақланг.

Крем тайёрлаш учун тухум, ун ва шакарни обдон гувалачалари қолмагунча аралаштириб, сўнг массани совуқ сутда эритинг.

Оловга қўйиб, қайнаб чиққунича тинимсиз аралаштириб туринг.Оловдан олгач, ванилин ва сариёғ қўшиб кўпиртиринг.

Крем совигунича хамирдан корж ёйиб, 220 даража ҳароратда пиширинг.

Совиган ва кесилган коржларга крем суриб, қаватма-қават теринг. Торт­ни кесилган увоқлари билан безаб, юмшаши учун 12 соатга олиб қўйинг.

#тортлар

Комментарии