Уйда кетчуп тайёрлашни биласизми?

Турли таомларга янада маза берувчи кетчупни уйда тайёрлаш мумкинлигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз. Муҳими тайёридан мазалироқ ва турли зарарли қўшимчаларсиз.

Бунинг учун бизга 3кг помидор, 0,5кг олма, 0,25 кг пиёз керак бўлади. Помидор қирғичдан ўтказилиб, пўстлоғи алоҳида қолади. Пиёз ва олманинг ҳам пўсти арчилиб қирғичдан ўтказамиз. Бу жараённи блендер ёрдамида бажариш ҳам мумкин.

Сўнг масаллиқларни қозонга солиб 50 дақиқа қайнатамиз. Вақти-вақти билан тагини ковлаб турамиз.
Сузишдан 10 дақиқа олдин 1,5 ош қошиқ туз, 1,5 пиёла шакар, гаримдори, мурч ва 50гр олма sиркаси қўшамиз.

Тайёр бўлгач шиша идишларга жойлаб қишга ёпиб қўйилади. Иссиқлигида ҳам жуда мазали. Фарзандларингиз учун тайёрласангиз аччиқ зираворлар қўшилмайди. Ёқимли иштаҳа!

#кишгатоматвасоуслар

Комментарии