Қадим замонларда кимсасиз ва ёлғиз бир қиз яшар эди. Ёлғизликдан жуда ҳам сиқилган, ҳаётдан хафа ҳолда кўча кезар экан, бир капалакнинг шохлар ичида қолиб кетганига кўзи тушибди. У ердан чиқиш учун ҳаракат қилаётган капалак қанотларига янада кўпроқ зарар берар эди. Буни кўрган етим қиз эҳтиёткорлик билан капалакни шох-шаббалардан қутқарибди. Капалак эса учиб кетиш ўрнига қизнинг олдига келиб, гўзал парига айланибди ва қизга дебди: “Сен жуда ҳам яхши, пок қалбли инсон экансан, шу сабабли сенга бир тилак тилаш имконини бераман”. Қиз бироз ўйлагач, парига: “Бахтли бўлишни хоҳлайман”, - дебди. Пари қизнинг қулоғига бир нималарни шивирлабди-да, ғойиб бўлибди. Қиз ёши ўтган сари доим бахтли ва хурсанд бўлиб юрар эди. Бу бахтиёрликнинг сирини сўраганларга, ёшлигимдаги парига йўлиққанлигим, дея жавоб берар эди. Вақт-соати етиб, ажал унга яқинлашганда, атрофдагилар ундан пари унга нима деганини сўрашибди. Кексайган аёл эса табассум ила дебди: “Пари менга шундай деган эди: “Қари бўлсанг ҳам, ёш бўлсанг ҳам, бой бўлсанг ҳам, камбағал бўлсанг ҳам… атрофингдагиларга кераклигингни унутма”.
IJODKOR MINBARI..(she'r, hikoya va iboralar)
КЕРАКЛИГИНГ УНУТМА
Қадим замонларда кимсасиз ва ёлғиз бир қиз яшар эди. Ёлғизликдан жуда ҳам сиқилган, ҳаётдан хафа ҳолда кўча кезар экан, бир капалакнинг шохлар ичида қолиб кетганига кўзи тушибди. У ердан чиқиш учун ҳаракат қилаётган капалак қанотларига янада кўпроқ зарар берар эди. Буни кўрган етим қиз эҳтиёткорлик билан капалакни шох-шаббалардан қутқарибди.
Капалак эса учиб кетиш ўрнига қизнинг олдига келиб, гўзал парига айланибди ва қизга дебди: “Сен жуда ҳам яхши, пок қалбли инсон экансан, шу сабабли сенга бир тилак тилаш имконини бераман”.
Қиз бироз ўйлагач, парига: “Бахтли бўлишни хоҳлайман”, - дебди. Пари қизнинг қулоғига бир нималарни шивирлабди-да, ғойиб бўлибди.
Қиз ёши ўтган сари доим бахтли ва хурсанд бўлиб юрар эди. Бу бахтиёрликнинг сирини сўраганларга, ёшлигимдаги парига йўлиққанлигим, дея жавоб берар эди.
Вақт-соати етиб, ажал унга яқинлашганда, атрофдагилар ундан пари унга нима деганини сўрашибди. Кексайган аёл эса табассум ила дебди: “Пари менга шундай деган эди: “Қари бўлсанг ҳам, ёш бўлсанг ҳам, бой бўлсанг ҳам, камбағал бўлсанг ҳам… атрофингдагиларга кераклигингни унутма”.